Учинчи ҳукукий ҚАДАМ — конституциявий НАЗОРАТ КОМИТЕТИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ

Конституция

Конституциявий НАЗОРАТ КОМИТЕТИНИНГ ТАШКИЛ: Конституциявий мустақиллик йўлидаги учинчи ҳуқуқий қадам — Конституциявий назорат комитети[1] ташкил этилишидир. Маълумки ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Олий Советининг 1990 йил 24-31 март кунлари бўлиб ўтган биринчи сессиясида ушбу масала муҳокама қилинган ва бу борада алоҳида қонун зарурлиги хусусида фикр юритилган эди. Шу асосда Узбекистон Олий Советининг 1990 йил 31 мартда қабул қилинган «Узбекистон ССРда Конституцион назорат тўғрисидаги Узбекистон ССР Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича комиссия тўғрисида»ги қарори[2] қабул қилинган эди.

Бу Қизиқ: Иккинчи Ҳуқуқий Қадам — Президентлик Лавозимининг Таъсис Этилиши

Ушбу қарорга биноан халқ депутатлари орасидан Узбекистон Фанлар академияси Иссиқлик физикаси бўлими мудири академик Пўлат Ҳабибуллаев раислигида 13 аъзодан иборат Комиссия тузилган. Комиссияга Конституцион хусусиятидир… Қонун лойиҳаси юзасидан юздан ортиқ мулоҳаза ва таклифлар тушди»[3].

Бенжамин Франклин (1706-1790) - АҚШ мустақиллик декларацияси,
Бенжамин Франклин (1706-1790) — АҚШ мустақиллик декларацияси, АҚШ Конституцияси, Париж тинчлик шартномаси ва АҚШ давлат муҳри асосчиларидан бири.

Маърузачи ана шу таклиф ва мулоҳазаларнинг айримлари хусусида тўхталди. Жумладан, П.Ҳабибуллаевнинг қайд этишича, «Консгитуциявий назорат комитети фақатгина Конституцияга бўйсунадиган мустақил орган бўлади, деб фикр қилинганлиги сабабли унинг ваколат муддатларини халқ депутатларининг ваколат мудцатига боғлаб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлмаса керак»[4].

«Конституция инсонларга факатгина бахтли бўлиш хукукини беради, уни ушлаб колиш ўзингизга боелик».

Бенжамин ФРАНКДИН

Шундан сўнг Қонун лойиҳаси бўйича музокараларда депутатлар А.Ғуломмаҳмудов, Р.Тожиев, Э.Шайхов ва бошқалар сўзга чиққач, Қонун қабул қилинди[5]. Шу муносабат билан Узбекистон Олий Советининг 1990 йил 20 июнда қабул қилинган қарорининг 1-бандида Конституциявий назорат тўғрисидаги қонун 1990 йил 1 июлдан кучга киритилиши кўзда тутилди[6].

 

Шавкат Ўразаев (1927-2006) - давлат ва жамоат арбоби.
Шавкат Ўразаев (1927-2006) — давлат ва жамоат арбоби. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, юридик фанлар доктори, профессор.

Деггутатлар кун тартибидаги кейинги масала — Конституциявий назорат комитетининг таркибини муҳокама қилдилар. Комитетнинг умумий таркиби қайд этилган рўйхатдаги исм-фамилиялардан дастлабкиси бўлмиш В.Великановнинг номзоди М.Холбоев, А.Юсупов, Т.Тўлаганова, Ж.Маматов, Д.Ёдгоров, М.Ибодуллаев, А.Қаландаров, Д.Ёқубов, Э.Воҳидов каби депутатлар, шунингдек, ўтган сессияда Конституциявий назорат комиссияси раиси этиб сайланган Ш.ўразаев ўртасида узоқ мунозараларга сабаб бўлгани боис, Президент И.А.Каримов сўз олиб, жумладан, «комитет таркибини қараб чиқишни ўртоқ Ўразаевга топширсак»[7], деб таклиф киритди.

Танаффусдан кейин депутатлар Конституциявий назорат комитети раисининг ўринбосари лавозимига ва комиссия аъзолигига қуйидаги номзодларни номма-ном кўриб чиқиб, сайладилар[8]:

Марк Туллий Цицерон (милоддан аввалги 106-43 йиллар) - Қадимги Рим давлат арбоби, нотиқ ва файласуф.
Марк Туллий Цицерон (милоддан аввалги 106-43 йиллар) — Қадимги Рим давлат арбоби, нотиқ ва файласуф.

УЗБЕКИСТОН ССР КОНСТИТУЦИОН НАЗОРАТ КОМИТЕТИ РАИСИНИНГ ўРИНБОСАРИНИ, КОМИТЕТ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ ҲАҚИДА

УЗБЕКИСТОН ССР ОЛИЙ СОВЕТИ ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Узбекистон ССР Конституцион назорат комитети Раисининг ўринбосари килиб, СССР Ички ишлар министрлиги Тошкент Олий мактаби кафедрасининг мудири, юридик фанлар номзоди, доцент Рауф Каюмов сайлансин.

Узбекистон ССР Конституцион назорат комитетининг аъзолари килиб куйидаги ўртоклар сайлансин:

ВЕЛИКАНОВ ВЛАДИМИР ДМИТРИЕВИЧ — Узбекистон Компартияси Марказий комитети давлат-хукук бўлимининг мудири;

ИЗАМБЕТОВ ТАЖЕН — Нукус давлат университетининг кафедра мудири, фалсафа фанлари номзоди, профессор;

МИРҲАМИДОВ МИРШОҲИД — В.Ленин номидаги Тошкент давлат университети юридик факулътети деканининг ўринбосари, юридик фанлар номзоди;

НОСИРОВ ПўЛАТ — ўзССР ФА Иктисод институтининг бўлим мудири, иктисод фанлари доктори;

САИДОВ АКМАЛ ХОЛМАТОВИЧ — ўзССР Ёшлар ташкилотлари комитетининг раиси, юридик фанлар номзоди;

«Конунларни билиш уларнинг сўзларини эслашда эмас, балки мазмунини фахмлашдадир».

Марк Туллий ЦИЦЕРОН

СИРИПНИКОВ НИКОЛАЙ кузьмич — ўзССР ФА Фалсафа ва хукук институтининг сектор мудири, юридик фанлар номзоди;

ТЕП1АБОЕВ МАМАТХОН — Тошкент Олий партия мактаби кафедрасининг доценти вазифасини бажарувчи, юридик фанлар номзоди;

ТОЖИЕВ ТуРСуН — Тошкент шахар Чилонзор район юридик маслахат идорасининг мудири, юридик фанлар номзоди;

ХАКИМОВА САЙЁРА АБДУЛЛАЕВНА — Узбекистон ССР Прокуратурасининг бўлим бошлиеи, юридик фанлар номзоди.

Узбекистон ССР Олий Советининг Раиси

Тошкент шахри,1990 йил 20 июнъ

Шу тариқа, бугун амалда бўлган яна бир конституциявий институт — Узбекистон Республикаси Конституциявий судига истиқлол арафасидаёқ асос солинди. Бунда депутатлар томонидан ушбу олий давлат органининг Президентлик ҳокимиятини мувозанатга келтириб турувчи ўзига хос ҳуқуқий восита вазифасини бажаришига алоҳида урғу берилди.

Бинобарин, Конституциявий назорат — бу давлат ҳокимияти органлари ҳаракатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Конституцияга мувофиқлигини текширишдир.

Конституциявий назорат объектлари қаторига давлатнинг ички қонунлари, ҳали кучга кирмаган халқаро шартномалари, ижроия ҳокимиятнинг ҳужжатлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш актлари, айрим ҳолларда жамоат бирлашмаларининг актлари киради.

Конституциявий назорат объектлари турли давлатларда турличадир. Конституциявий назорат ўз моҳиятига кўра дастлабки, яъни ҳуқуқий актнинг кучга киргунига кадар текширилиши ва кейинги, яъни ҳуқуқий ҳужжатнинг кучга кирганидан сўнг текширилиши мумкин.

Конституциявий назорат — бу давлат хокимияти органлари харакатлари ва норматив- хукукий хужжатлари Конституцияга мувофиклигини текширишдир.

Ҳуқуқий оқибатларга кўра конституциявий назорат қарор қилувчи ва тавсиявий назоратга бўлинади. Қарор қилувчи конституциявий назоратда конституциявий деб топилган ҳуқуқий ҳужжат ўзининг юридик кучини йўқотади. Тавсиявий конституциявий назоратда эса шу ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органга уни бекор қилиш тавсия этилади.

Мажбурийлиги даражасига кўра конституциявий назорат мажбурий ва факультатив турларга бўлинади. Мажбурий конституциявий назорат қонун талабига мувофиқ амалга оширилади. Факультатив конституциявий назорат ваколати бўлмаган субъект ташаббуси билан ўтказилади.

 

[1] Ушбу атамя архив хужжатларида «Конституцион назорат комитети» тарзила қўлланилган. Қаранп УзС- СР Олий Советининг 1990 йил 20 июндаги Ўзбекистон ССР Конституцион комитети Раисининг ўринбосарини, комитет аъзоларини сайлаш ҳакидаги карори // Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг 1990 йил 18-20 пюнь кунлари бўлиб ўтгаи II сессияси матери- алларн. Фоид — Р-2454, Рўйхат — № 6 пр, Сақлаш бирлиги — 7091, — В. 55-56.

[2] ЎзССР Олий Советииинг 1990 йил 31 мартда кабул килинган «Ўзбекистон ССРда Конституцион назорат тўғрисидагн Ўзбекистон ССР Қоиуни лойихасини ишлаб чиқиш бўйича комиссия тўғрисидаяги қарори // Ўзбе- кисгои Республикаси Марказий Давлат архивп. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекпстои Республикаси Олий Советинннг 1990 йил 18-20 июнь кунлари бўлиб ўтган II сессияси материаллари. Фонд- Р-2454, Рўйхат-№ 6 пр, Сақлаш бир- лиги-7091,-В. 124-125.

[3] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг 1990 йил 18-20 июнь кунлари бўлиб ўтган II сессияси материаллари. Фонл — Р-2454, Рўйхат — № 6 пр, Сақлаш бирлиги — 7091, — В. 184; Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг мажлислари.Иккинчи сессия, 1990 йил 18-20 июнь: стенографик ҳисобот. — Т., 1992. — 104-106-бетлар.

[4] Ўзбекистон Республикаси Марказпй Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг 1990 йил 18-20 июнь кунлари бўлиб ўтган II сессияси материаллари. Фонд — Р-2454, Рўйхат — № 6 пр, Сақлаш бирлиги — 7091, — В. 184; Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг мажлислари. Иккинчи сессия, 1990 йил 18-20 июнь: стенографик ҳисобот. —Т., 1992. — 104-106-бетлар.

[5] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг 1990 йил 18-20 июнь кунлари бўлиб ўтган II сессияси материаллари. Фонд — Р-2454, Рўйхат — № 6 пр, Сақлаш бирлиги — 7091, — В. 34.

[6] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг 1990 йил 18-20 июнь кунлари бўлиб ўтган II сессияси материаллари. Фонд — Р-2454, Рўйхат — № 6 пр, Сақлаш бирлиги — 7091, — В. 51.

[7] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг 1990 йил 18-20 июнь кунлари бўлиб ўтган 11 сессияси материаллари. Фонд — Р-2454, Рўйхат — №

[8] пр, Сақлаш бирлиги — 7091, — В. 184; Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг мажлислари. Иккинчи сессия, 1990 иил 18-20 июнь: стенографик ҳисобот. — Т., 1992. — 117-бет.

6 ЎзССР Олий Советининг 1990 йил 20 июндаги Ўзбекистон ССР Конституцион комитети Раисининг ўринбосарини, комитет аъзоларини сайлаш хақпдаги қарори // Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлаг архи- ви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг 1990 йил 18-20 июнь кунлари бўлиб ўгган II сессияси материаллари. Фонд — Р-2454, Рўйхат — № 6 пр, Сақлаш бирлиги — 7091, — В. 55-56.

Оцените статью
Добавить комментарий