Учинчи БОБ. Конституция ва конуннинг устунлиги

Конституция ва конуннинг устунлиги Конституция

Конституция ва конуннинг устунлиги: Учинчи боб 15-модда билан бошланади. Мазкур модца бўйича 12 та таклиф тушган бўлиб, улардан 1 таси тўлиқ, 3 таси қисман қабул қилинган.

Ҳ.Бобоев 15-модцанинг 2-банди охиридаги «амал қиладилар» сўзларини «амал қилишлари шарт» тарзида қатьийлаштиришни тавсия этган[1]. Ишчи гуруҳнинг фикрича ҳам «конун нормалари қатъийликни талаб этади».

Бу кизик: ИККИНЧИ БОБ ХАЛК ХОКИМИЯТЧИЛИГИ

ХДП Сурхондарё вилоят кенгашининг иккинчи котиби М.Зоиров ушбу моддага «Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, фуқаролар ўз фаолиятларида Конституция ва конунларга тўла амал қилишлари шарт», деган норма киритилишини таклиф этган[2]. Ушбу таклиф қисман қабул қилинган, яъни амалдаги Конституциянинг 15-моддасида қуйидаги тарзда берилган: «Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва конунларга мувофиқ иттт кўрадилар»[3].

Узбекистон Республикасида ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.

Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси

Тошкент шаҳридан фуқаро Н.Нарзиқулов эса, ушбу модданинг 2-банди охиридан «халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари устунлигини тан олади ва улар асосида иш юритади», деган қўшимча киритилишини тавсия қилган[4].

Фарғона вилоятидан Т.Розиқов 15- ва 17-моддаларда «Узбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқнинг умумий эътироф этилган устунлигини тан олади», деган ибора такрорланишига эътибор қаратган. Самарқанд вилоятидан Н.Холиқов 15-модцадаги «Конституция» сўзидан сўнг «ва унга мувофиқ қабул қилинган», деган сўзлар билан тўдцириш лозимлигини ёзган. Ишчи гуруҳ таклифни қисман қабул қилиб, «унга мувофиқ» ёки «унга асосланган» сўзларини қабул қилиш мумкинлигини билдирган[5].

Тайлоқ туманидан А.Рўзимуродов ушбу модцани «ўзбекисгон Республикасида ҳамма Конституция ва конун одцида тенгдир, Президент ҳам фуқаро ҳам», деган таҳрирда ифода этилишини сўраган ҳамда Лойиҳага «Алоҳида шахс Узбекистон халқи номидан иш кўришга ҳақли эмас», деган модда киритишни ҳам таклиф қилган[6].

Мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Узбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.

Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 16-моддаси

 

16-модда бўйича 5 та таклиф тушган ва улардан 4 таси Лойиҳада акс этган. Жиззах вилояти Октябрь (ҳозирги Зафаробод) тумани прокурори 16-моддага қуйидагича таҳририй ўзгартириш киритишни тавсия қилган: «Агарда биронта конун ёки норматив ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид бўлса ҳақиқий эмасдир». Ишчи гуруҳ таклифни қисман қабул қилиб, «норматив ҳужжат», деган сўзларни Лойиҳада ишлатиш мумкинлигига эътибор қаратган[7].

Булунғур туманидан А.Ғафуров 16-моддани қуйидаги янги таҳрирда беришни таклиф қилган: «Мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Узбекистон Республикасининг халқаро майдондаги ҳуқукдарига ва манфаатларига шунингдек, фуқаролар манфаатларига ва ҳуқуқларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас»[8].

Самарқанд шаҳридан фуқаро Б.Сулаймонов ушбу модданинг 2-қисмида «шу вақтга қадар қабул қилинган конун ва қоидалар ўз кучини йўқотган», деган мазмундаги матн киритилишини сўраган[9]. Узбекистон халқ депутати Н.Сейидов ҳам ушбу модданинг 2-қисми бўйича қуйидаги ўз таҳририни ҳавола қилган: «Конституцияга зид конун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўлиши тақикданади ва бундай ҳужжатлар орқали ҳаракат қилиш жазоланади»[10]. Алоқа вазирлиги мажлиси қатнашчилари эса, «фуқароларнинг конуний манфаатларига» сўзлари мос равишда модданинг тегишли жойига киритилишини таклиф этган[11].

[1] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 7.

[2] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 26.

[3] Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. — Т.: «Ўзбекистон», 2016. — 7-бет.

[4] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 95.

[5] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кен- гашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўгган XI сессияси материаллари. Фонл — М-69, Рўйхат — № 1 .Сақлаш бирлиги — 153, — В28.

[6] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 85.

[7] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакнриқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 лекабрда бўлиб ўгган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, №описи — 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 29.

[8] Ўзбекистои Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўгган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 84.

[9] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашинииг 1992 йил 8 декабрла бўлиб ўтган XI сессиясн материаллари (нзохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 142.

[10] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзншмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 165.

[11] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўгган XI сессиясп материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фоид — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 162.

Оцените статью
Добавить комментарий