Туртинчи боб. Ташки сиёсат

Туртинчи боб Ташки сиёсат Конституция

Туртинчи боб Ташки сиёсат: Бу боб биргина 17-моддадан иборат. Ушбу моддага ўзбек тилида 7 та такпиф тушган ва уларнинг ғоялари Лойиҳада мазмунан ифодасини топган[1]. Хусусан, Тошкент шаҳридан Г.Полозов ва М.Аҳмедшаева ушбу бобни XXVI бобдан одцин беришни ва 17-моддани иккита моддага бўлишни таклиф этган. Лекин, Ишчи гуруҳнинг фикрича, боб «Лойиҳада жуда ўринли жойлаштирилган, уни қисмларга бўлиш мақсадга мувофиқ эмас»[2]. Тошкент шаҳридан фуқаро Т.Зокиров моддада «бир гуруҳ мамлакатлар, ҳарбий блокларда қатнаша олиш масаласи аниқ кўрсатилмаган», деган эътирозини билдирган[3].

Узбекистон Респубдикаси хадқаро муносабатдарнинг тўда ҳуқуқии субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давдатдарнинг суверен тенгдиги, куч ишдатмаслик ёки куч бидан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.

Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 17-моддаси

Самарқанд шаҳридан Қадриддин Фахриддин Ҳалил ўғли мазкур моддага Республика тенг ҳуқуқли субъектлардан ташкил топган иттифоқлар тузиш ва бошқа давлатлараро тузилмалардан ўз хоҳишига асосан ажралиб чиқиш ҳуқуқига эга экани ҳақидаги қоидани киритишни ва бу жараёнлар Олий Мажлис қарори асосида кечишини Конституцияда мустаҳкамлаб қўйиш таклифи билан чиққан[4].

Навоий вилоятидан А.Алиқулов 17-модда матнидаги: «Республика давлатнинг ҳамда халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши, шунингдек иттифокдар, ҳамдўстлик ва бошқа давлатлараро тузилмалардан ажралиб чиқиши мумкин», деган қисмини «Республика фақат референдум йўли билан итгифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ёки улардан ажралиб чиқиши мумкин», деб ўзгартиришни тавсия қилган[5].

Бу кизик: Учинчи БОБ. Конституция ва конуннинг устунлиги

Китоб туманидан А.Абдуллаев эса, ушбу моддада «жумҳуриятимиз ҳар қандай сиёсий, иқтисодий, мафкуравий ва ҳудудий қарамликни тан олмайди», деган жумла акс этишини сўраган[6]. Узбекистон халқ депутати Н.Сейидов ушбу модданинг мавжуд 2 та банди бўйича қуйидаги мазмундаги умумий 3-бандни қўшишни сўраган: «юқоридаги ҳолатларда масала фақат умумий овозга қўйиш (референдум) орқали ҳал қилиниши шарт»[7].

Конституция лойиҳасининг ушбу боби ва моддаси юзасидан Свердловск ҳуқуқшунослик институтининг халқаро ҳуқуқ кафедраси мудири профессор Г.Игнатенкодан ҳам таклифлар келган. Россиялик олимнинг фикрича, «Ташки сиёсат» мавзусини алоҳида (туртинчи) боб сифатида бермаган маъқул. Бинобарин, бу ўринда Узбекистон Республикасининг халқаро ҳуқуқнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатидаги конституциявий мақоми ҳақида сўз бормоқда. Лойиҳанинг 17-модцасидаги нормаларда давлат суверенитетининг мустақил Ташки сиёсат юритиш, яъни халқаро муносабатларни мустақил равишда амалга ошириш билан боғлиқ зарур элементлари ўз аксини топган. Шу нуқтаи назардан, туртинчи бобдаги нормаларни биринчи бобга, Лойиҳанинг 3-модцасидан кейин киритишни ўйлаб кўриш керак, деб қайд этган Г.Игнатенко1.

Айни чоғда, Ишчи гуруҳ ҳам, Конституциявий комиссия ҳам бу таклифни инобатга олмаган. Мамлакат депутатлар корпуси томонидан тасдиқланган Узбекистон Республикаси Конституциясида «Ташки сиёсат» номли туртинчи боб мавжуд бўлиб, мазкур бобнинг 17-моддасида бу борадаги муҳим нормалар мустаҳкамлаб қўйилган2.

ИККИНЧИ Бўлим.

ИНСОН ВА ФуҚАРОЛАРНИНГ АСОСИЙ ҲуқуҚЛАРИ,
ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА БуРЧЛАРИ

V боб. Умумий қоидалар — 18-20-моддалар

VI боб. Фуқаролик — 21-23-моддалар

VII боб. Шахсий ҳуқуқ ва эр- кинликлар — 24-31-моддалар

VIII боб. Сиёсий ҳуқуқлар — 32-35-моддалар

IX боб. Иқтисодий ва ижти- моий хуқуқлар — 36-42-мод- далар

X боб. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолат- лари — 43-46-моддалар

XI боб. Фуқароларнинг бурчлари — 47-52-моддалар

Лойиҳанинг иккинчи бўлими 7 та боб, яъни «Умумий қоидалар» номли V боб, «Фуқаролик» номли VI боб, «Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар» номли VII боб, «Сиёсий ҳуқукдар» номли VIII боб, «Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар» номли IX боб, «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари» номли X боб, «Фуқароларнинг бурчлари» номли XI бобдан иборат эди. Умумхалқ муҳокамаси даврида фуқаролардан ҳар бир боб ва улардаги модцалар бўйича кўплаб таклиф-мулоҳазалар келиб тушди.

[1] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кепгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўгган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бир- лиги — 153, — В. 30-32.

[2] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Ресгтубликаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фон д — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 32.

[3] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 154, — В. 144.

[4] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кснгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 57.

[5] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашинипг 1992 йил 8 дскабрда бўлиб ўттан XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонл — М-69, Рўйхат -№ 1, Саклаш бирлиги — 154, — В. 67.

[6] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрла бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонл — М-69, Рўихат — № 1, Саклаш бирлиги — 154, — В. 116.

[7] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлаг архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбскистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрла бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат -№ 1, Саклаш бирлиги — 154, — В. 165.

Оцените статью
Добавить комментарий