Туккизинчи ҳукукий КАДАМ — конституция ЛОЙИХАСИНИНГ умумхалк Мухокамаси

конституция ЛОЙИХАСИНИНГ умумхалк Мухокамаси Конституция

Конституция ЛОЙИХАСИНИНГ умумхалк Мухокамаси: Конституцияни яратиш йўлидаги Туккизинчи ҳукукий кадам — Конституция биринчи ва иккинчи ЛОЙИХАСИНИНГ матбуотда умумхалк Мухокамаси учун эълон қилиниши билан боғликдир. Бу ҳақда фикр юритишдан олдин «умумхалк, Мухокамаси» совет маъмурий-буйруқбозлик даврида ҳам қўлланилгани ҳақида тўхталиш лозим.

Иван Ильин (1883-1954) - рус файласуфи ва ҳуқуқшуноси, ёзувчи ва публицист.
Иван Ильин (1883-1954) — рус файласуфи ва ҳуқуқшуноси, ёзувчи ва публицист.

«Турли халкларга бирдек мос келадиган Конститпуция йўк ва бўлиши хам мумкин эмас».

Иван ИЛЬИН

Масалан, СССРнинг 1977 йилги Конституцияси, яъни Л.Брежнев Конституцияси лойиҳасини муҳокама қилишда, Конституциявий комиссия маърузасида кўрсатилишича, 140 миллион фуқаро иштирок этган. Аммо, деярли ҳеч ким лойиҳага, биргина моддани истисно этганда, ўзгартириш ва қўшимчалар киритмаган[1]. Шу далилнинг ўзи ҳам ўша замонларда Конституция лойиҳасини муҳокама қилиш номигагина ўтказилганини кўрсатиб турибди.

Бу кизик: Давлат Мустакиллиги Тугрисидаги Референдум Ва Биринчи Умумхалк Президент Сайловининг Утказилиши

Айни чоғда, мустақил Узбекистон Республикасининг Конституцияси кенг миқёсда фаоллик билан муҳокама қилинди. Конституциявий комиссия бажарилган ишни маъқуллагач, 1992 йил 8 сентябрда Конституция лойиҳасини умумхалк Мухокамаси учун эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилинди[2].

Ушбу йиғилишда лойиҳани маромига етказиш ва таҳрир қилиш учун Ишчи гуруҳ тузилди[3]. Олий Кенгашнинг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган қарорига мувофиқ, «Халқ сўзи», «Народное слово», «Узбекистон овози», «Правда Востока» газеталарининг 1992 йил 26 сентябрь сонида умумхалк Мухокамаси учун янги Конституциянинг биринчи лойиҳаси эълон қилинди[4].

Конституциявий комиссия томонидан 1992 йил 7 декабрда Конституция лойихаси охирги марта мухокама этилди. Узбекистон Республикаси Конституциявий комиссияси Раиси И.А.Каримов бошкарган ушбу мажлисда Узбекистон Республикаси Конституцияси лойихасининг умумхалк мухокамаси якунлари тўерисидаги ахборот тингланди.

Конституция лойиҳаси устидаги ишларни давом эттириб, уни мукаммаллаштиришда фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари бениҳоя муҳим аҳамиятга молик эканини инобатга олиб, жойларда кенг муҳокамалар ташкил этиш ва тушган таклифларни аниқ шакл ва умумлашма кўринишда муайян муддат ичида Конституциявий комиссияга етказилишини ташкил этиш мақсадга мувофиқ эди. Шу боис Узбекистон Республикасининг Конституциявий комиссияси томонидан жойлардаги барча хокимларга қуйидаги мазмундаги хат юборилди:

«Узбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1992 йил 2 июлда қабул қилинган қарорга мувофиқ Сиздан республика халқ депутатлари ҳамда Конституциявий комиссия аъзолари билан биргаликда меҳнат жамоаларида, ўқув юртларида ва фуқароларнинг истиқомат жойларида янги Конституция ЛОЙИХАСИНИНГ Мухокамасини уюштиришни сўраймиз.

Конституция лойиҳаси «Халқ сўзи», «Народное слово», «Узбекистон овози», «Правда Востока» рўзномаларининг 1992 йил 26 сентябрь сонида эълон қилинган.

Лойиҳа устидаги ишларни давом эттириб кам-кўстини тузатиш ва уни мукаммал қилишда фуқароларнинг фикр ва мулоҳазалари ниҳоятда муҳим аҳамиятга молик эканлигини, шунингдек бу мураккаб ишда изчилликни таъминлаш зарурлигини инобатга олиб, тасарруфингиздаги идорада махсус гуруҳ ташкил этиш мақсадга мувофиқ кўринади.

Лойиҳа Мухокамаси чоғида билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни 1992 йил 1 декабрга қадар ҳар ойнинг 1 ва 15-кунларидан кечикмай, шу жумладан 1 декабрда белгиланган шакл-нусхада умумлашма кўринишда Конституциявий комиссия қараб чиқиши учун қуйидаги манзилга юборишни сўраймиз:

700008, Тошкент шаҳри, Олий Кенгаш, Узбекистон Республикасининг Конституциявий комиссияси»[5].

Хатга таклиф ва мулоҳазаларни тақдим этиш учун қуйидаги шакл-намуна илова қилинган эди:

«Узбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасига доир умумлашма таклиф ва мулоҳазаларни тақдим этиш шакл-намунаси (ҳар ойнинг биринчи ва ўн бешинчи кунларидан кечикмай такдим этилади)

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ЛОЙИҲАСИГА ДОИР ТАКЛИФ ВА МУЛОҲАЗАЛАР

(Умумлашма таклиф ва мулоҳазаларни тақдим этаётган идоранинг номи)

т

Таклиф ва муло- ҳазалар Таклиф, мулоҳаза ким томонидан киритилди Таклиф, мулоҳаза каерда кири- тилди Айни шундай таклиф ва мулоҳаза- ларнинг жами канча Йиғилишлар бўйича
ўтказилган йиғилишлар сони Шу йиғилишлар қатнашчи- ларининг сони Йиғилишларда сўзга чиққанлар сони
1 2 3 4 5 6 7 8

Раҳбарнинг, вилоят ҳокимининг имзоси

САНА

Таклиф ва мулоҳазалар 2-устунда қуйидаги тартибда жойлаштирилади:

  1. умуман Конституция лойиҳаси бўйича
  2. Конституция ЛОЙИХАСИНИНГ кириш қисми бўйича
  3. Конституция ЛОЙИХАСИНИНГ модцалари бўйича (моддалар тартибига кўра)

2-устунда таклиф ва мулоҳазалар таклиф киритган муаллиф таҳририда берилади. Шунга ўхшаш такрор таклиф ва мулоҳазалар бўлгани такдирда энг лўнда ифодаланганларидан бири баён қилинади, ўхшаш таклифларнинг умумий микдори эса 5-устунда кўрсатилади.

Республика матбуотининг ўзида факат 1 октябрдан 11 ноябргача бўлган даврда Конституция лойихасига багишланган юзга якин макола эълон килиниб, уларда 511 та таклиф ва мулохаза баён этилди. Конституциявий комиссияга бу борада мингдан ортик таклиф ва фикр-мулохазалар билдирилган 400 тадан зиёд хат келиб тушди. Бундан ташкари, Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Рошкент шахридан 1 минг 793 та таклиф ва тавсиялар олинди. Фукаролар билдирган таклифларнинг жами сони 6 мингтадан ошиб кетди.

3-устунда таклиф, мулоҳаза муаллифи исми-шарифининг бош ҳарфлари ва фамилияси, иложи бўлса касби, шунингдек у яшайдиган ноҳия, шаҳар кўрсатилади.

4-устунда мажлис бўлиб ўтган корхона ёки ташкилотнинг, истиқомат жойининг номи, материални эълон қилган тегишли матбуот нашрининг, телекўрсатув ва радиоэшиттиришнинг, шунингдек хат, таклиф тушган идоранинг номи кўрсатилади.

Фуқароларнинг республика ва маҳаллий идораларга, матбуот нашрига, радио ва телевидениега келган хатлари улар кўриб чиқилган жойда сақланади»[6].

Лойиҳа эълон қилингач, унинг умумхалк Мухокамаси жуда кенг тус олди. Бу очиқ-ошкора муҳокамалар 1992 йилнинг сентябрь ойи охиридан декабрь ойи бошларигача фуқароларнинг сиёсий фаоллиги, ижодий кўтаринкилиги руҳида ўтди ҳамда Узбекистонда демократия ривожининг самарали ва амалий мактаби бўлди.

Муҳокамада мамлакат катта ёшдаги аҳолисининг деярли ҳаммаси иштирок этди. Матбуотда, радиоэшиттириш ва телекўрсатувларда қизғин баҳс-мунозаралар бўдци. Кўплаб учрашувлар ўтказилди, Конституция лойиҳасига доир масалалар бўйича суҳбатлар, анжуманлар ташкил қилинди.

Республика матбуотининг ўзида фақат 1 октябрдан 11 ноябргача бўлган даврда Конституция лойиҳасига бағишланган юзга яқин мақола эълон қилиниб, уларда 511 та таклиф ва мулоҳаза баён этилди. Конституциявий комиссияга бу борада мингдан ортиқ таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилган 400 тадан зиёд хат келиб тугцди. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 1 минг 793 та таклиф ва тавсиялар олинди. Фуқаролар билдирган таклифларнинг жами сони 6 мингтадан ошиб кетди1.

Умумхалк мухокамаси давомида лойихани яхшилашга доир кўплаб таклиф ва мулохазалар билдирилди. Конституция комиссиясининг ўзигина 6 мингдан ортик таклиф ва мулохаза олди.

Архив материалларида Конституция лойиҳаси юзасидан фуқаролардан тушган, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган таклиф ва мулоҳазалар аниқ жадвалга солинган ҳолда сақланмоқда2. Ушбу таклиф ва мулоҳазаларнинг қачон, ким томонидан юборилгани ва қабул қилингани ёки қабул қилинмагани, нима учун қабул қилинмагани тўғрисида мухтасар маълумотлар қайд этилган. Бу фикрларнинг тасдиғи сифатида тўлиқ ёки қисман қабул қилинган айрим таклиф ва мулоҳазаларга доир маълумотларга навбатдаги бўлимда батафсил тўхталиб ўтамиз.

[1] Юлдашева З.А. Узбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши ва асосий хусусиятлари (ҳуқуқий-тарихий талкиқот) // Юридик фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация. — Тошкент, 1997. — 59-бет.

[2] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига доир материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 162, — В. 17.

[3] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Констигуциясига доир материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 149, — В. 336.

[4]     3 збекистон Республикаси Конституцияси лойихаси // Халқ сўзи, Народное слово, Ўзбекистон овози,

Правда Востока. 1992 йил 26 сентябрь.

[5] Ўзбекистон Респубдикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат -№ 1, Сақлаш бирлиги — 3, — В.З; Ўзбскистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Рсспубликаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 150, — В.2-38.

[6] Узбекистон Респубдикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 3, — В.5.

Оцените статью
Добавить комментарий