Тўртинчи Ҳуқуқий Қадам — Давлат Рамзларининг Қабул Қилиниши

Давлат Рамзларининг Қабул Қилиниши Конституция

Узбекистон РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ РАМЗЛАРИНИНГ ҚАБўЛ ҚИЛИНИШИ

Давлат Рамзларининг Қабул Қилиниши: Узбекистон СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГИМНИ ТўҒРИСИДА

Узбекистон Республикасининг давлат рамзларини ишлаб чиқиш жараёнлари мустақилликка эришишдан анча олдин бошланган’. Шу нуқтаи назардан, мазкур жараённи Узбекистон Республикаси биринчи Конституциясининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши жараёнлари билан узвий боғлиқ ҳолда, қуйидаги уч даврга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ.

Биринчи давр — Узбекистон собиқ иттифоқ таркибида бўлган вақтда давлат суверенитети рамзларининг тикланиши ва улар шаклларини ишлаб чиқиш жараёнидан бошланади.

Иккинчи давр — Узбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинган 1991 йил 31 август санасидан бошланиб, Узбекистон Республикасининг биринчи Конституцияси қабул қилинган кун, яъни 1992 йил 8 декабргача давом этади.

ўчинчи давр — Узбекистон Республикасининг янги Конституцияси қабул қилинган кундан бошланади[41] [42].

ўз навбатида, Узбекистон Республикаси Давлат байроғи, герби ва мадҳиясининг ишлаб чиқилиши ҳамда қабул қилиниши жараёни икки ярим йилдан кўпроқ муддатни ва амалий аҳамиятга эга бўлган тўртта босқични ўз ичига олади.

Бу кизик Тўртинчи Ҳуқуқий Қадам — Давлат Рамзларининг Ишлаб Чиқилиши

Биринчи босқич — Узбекистон Республикасининг рамзий белгиларини ишлаб чиқишга тайёргарлик жараёнларини ўзида қамрайди. Хусусан, Узбекистон ССРнинг Давлат гимни тўғрисидаги масала ўн иккинчи чақириқ Олий Советининг 1990 йил 24-31 март кунлари бўлиб ўтган биринчи сессияси кун тартибига киритилгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди[43].

Бу босқичда 1990 йил 31 мартда Узбекистон Республикасининг давлат мадҳияси тўғрисидаги[44] парламент қарори қабул қилинган.

УЗБЕКИСТОН ССР ОЛИЙ СОВЕТИНИНГ ҚАРОРИ

Узбекистон СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПуБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГИМНИ ТўҒРИСИДА

Узбекистон Совет Социалнстик Реснубликаси Олий Совети карор килади:

Узбекистон ССР Олий Советининг маданият, фан, халк таълими ва маданий меросни асраш, миллатлараро муносабатлар, тил ва байналмилал тарбия масалалари доимий комиссияларига Узбекистон Совет Социалистик Республикаси Давлат гимнининг янги матни ва музикасини тайёрлаш ишларини ташкил этиш шопширилсин.

Давлат гимни матни ва музикасининг янги тахрири лойихаси халк мухокамасига кўйиш учун матбуотда эълон килинсин.

Узбекистон ССР Олий Советининг Раиси                                       М. ИБРОҲИМОВ

Тошкент шахри, 1990 йил 31 март

1991 йил 15 февралда эса, «Узбекистон давлат байроғи ва давлат герби эмблемаларини ишлаб чиқиш тўғрисида»ги’ парламент қарори қабул қилинди.

«Агар конунлар бу конун остида бўлганлар бахт- саодатига каратилмаган бўлса, улар номигагина конун хисобланади, амалда эса конун бўла олмайди. Зеро конунлар одамларнинг умумий фойдаси уиун уларни бир-бири билан боглаши керак».

Дантпе АПИГЬЕРИ

УЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПуБЛИКАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Узбекистон ССР ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ ТўҒРИСИДА

Мустакиллик тўгрисидаги Декларацияга амал килиб, Узбекистон ССР Олий Кенгаши карор килади:

  1. ўн иккинчи чакирик Узбекистон ССР Олий Кенгашининг иккинчи сессиясида тузилган Узбекистон ССР Конституцияси (Асосий Конуни)нинг янги лойихасини тайёрловчи комиссияга Узбекистон ССРнингянгиДавлат байроеи, Герби ваМадхиясига доир таклифлар хамда улар тўгрисида низомлар тайёрлаш топширилсин. Комиссия республика жамоатчилиги ва депутатларининг фикрларига кенг таяниб иш кўрсин.
  2. Байрок, Герб ва Мадхия тўгрисида тайёрланган таклифлар матбуотда эълон килиниб, халк мухокамаси уюштирилсин.

Узбекистон ССР

Олий Кенгашининг Раиси                                                    М. ИБРОҲИМОВ

Тошкент шахри, 1991 йил 15 февралъ

Пиримқул Қодиров (1928 - 2010) - Ўзбекистон халқ ёзувчиси, таржимон,
Пиримқул Қодиров (1928 — 2010) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, таржимон, публицист, адабиётшунос олим, жамоат арбоби.

Шу бичан бирга, давлат байроғи, герби ва мадҳиясини қабул қилиш юзасидан комиссия тузилди, унинг экспертлар гуруҳи тасдиқланди. ўшбу гуруҳ таркибига Узбекистон Фанлар академиясининг ўша пайтдаги Президенти Маҳмуд Салоҳидцинов, Узбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров, академиклар Аҳмадали Асқаров ва Бўрибой Аҳмедов киритилди[45] [46].Узбекистон ССР Олий Кенгашининг 1990 йил 15 февралдаги «Узбекистон ССР Давлат рамзлари тўғрисида»ги қарори’га мувофиқ, Конституциянинг янги лойиҳасини тайёрловчи комиссияга янги давлат байроғи, герби ва мадҳиясига доир таклифлар ҳамда улар тўғрисидаги низомлар тайёрлаш вазифаси юклатилди. Бунда кенг жамоатчилик ва депутатлар фикрига таяниш, лойиҳалар юзасидан халқ муҳокамалари уюштириш тавсия этилди.

Давлат байроғи ва герби эмблемалари чизмаларига таклифларни тайёрлаш учун рассомлар, санъатшунослар Б.Жалолов, Р.Аҳмедов, Ж.ўмарбеков, Н.Аҳмедова, шунингдек, Конституциявий комиссия аъзолари, маданият ва санъат арбоблари, сиёсатшунос ва ҳуқуқшунос мутахассислардан иборат Олий Кенгашнинг махсус комиссияси тузилди.

Давлат мадҳиясини қабул қилиш бўйича тузилган эксперт комиссияси сафидан эса таниқли артистлар, давлат мукофоти совриндорлари, Узбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоблари И.Акбаров, Р.Абдуллаев, С.Жалил, М.Бурхонов, ў.Мусаев, Б.ўмиджонов жой олди.

Иккинчи босқич — Узбекистон Республикаси давлат рамзларини ишлаб чиқиш бўйича танловлар ўтказиш даври. Давлат рамзлари лойиҳалари танлови борасидаги амалий тайёргарлик ишлари 1991 йил 11 февралда бошлаб юборилган бўлса, ўша йилнинг июнь ойидаёқ давлат байроғи ва герби лойиҳасига дастлабки танлов эълон қилинди. Тегишли комиссиялар энг яхши мадҳия матни бўйича ҳам танлов эълон қилди ва бу ишга мутахассислар билан бирга кенг жамоатчилик жалб этилди.

ўн иккинчи чақириқ Олий Советининг 1990 йил 24-31 март кунлари бўлиб ўтган биринчи сессияси мажлисида ушбу масала юзасидан Узбекистон Компартияси Марказий Комитетининг секретари, депутат Ж.Ҳамидов ахборот бериб, «Узбекистон ССР Гимни, мадҳияси тўғрисидаги масала меҳнаткашларнинг жуда кўп хат, таклифларига биноан республика халқ депутатларининг муҳокамасига»[47] ҳавола этилаётг анини таъкидлади. «Бу масала пайдо бўлишининг боиси нимада? Авваламбор, у ҳаётнинг мураккаб ва кескин иқтисодий, ижтимоий ва маънавий муаммоларидан, миллий онгнинг тезкорлик билан ўсиб бораётганлигидан»[48] келиб чикди.

Гимн мустақил давлатнингбелгиси, ҳамду саноси ва айрилмас нилюнасидир. Узбекистон ССРнинг биринчи Гимни 1947 йилда яратилган, матн муаллифи Темир Фаттоҳ, мусика муаллифи Мутал Бурҳонов бўлган. 1978 йилда Давлат гимнининг матни қисман таҳрир қилиниб, қайтадан тасдиқланган. Тасдиқланган Гимннинг матни муаллифлари — Темир Фаттоҳ билан Туроб Тўла, мусиқаси муаллифи эса Мутал Бурҳонов бўлган.

Ж.Ҳамидов «Гимн мазмунининг янгиланиши Узбекистон Конституциясига киритиладиган ўзгаришлар, яъни жамиятнинг сиесий асослари ва Коммунистик партиянинг ўрни ҳақидаги моддаларга ҳам боғлиқ»[49] эканини қайд этган. Бу масала Узбекистон Компартиясининг мафкура комиссиясида кўриб чиқилиб, Олий Советнинг тегишли комиссиялари Узбекистон ССР Давлат гимнининг матни ва мусиқасини яратиш борасидаги ташкилий ишларни бошлаши тавсия этилган ҳамда қуйидаги таклифлар киритилган: «Шу ишлар ниҳоясига етганда Гимннинг янги матни халқ муҳокамаси учун эълон қилинсин. Сўнгра республика Олий Советининг сессиясига киритилсин. У Узбекистон ССР Конституциясининг 180-моддаси асосида Узбекистон ССР Олий Совети томонидан тасдиқланиши керак»[50].

Депутатлар бу борада тақдим этилган қуйидаги қарор лойиҳасини қабул қилдилар: «Узбекистон Совет Социалистик Республикаси Давлат гимни тўғрисида Узбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Совети қарор қилади: Узбекистон ССР Олий Советининг Маданият, фан ва халқ таълими, маданий меросни асраш, Миллатлараро муносабатлар, тил ва байналмилал тарбия масалалари доимий комиссияларига Узбекистон ССР Давлат гимнининг янги матни ва музикасини тайёрлаш ишларини ташкил этиш топширилсин. Давлат гимни янги матн ва музикасининг лойиҳаси халқ муҳокамасига қўйиш учун эълон қилинсин»[51].

Махмуд Салоҳиддинов (1933 йилда туғилган) - давлат ва жамоат арбоби, математик олим
Махмуд Салоҳиддинов (1933 йилда туғилган) — давлат ва жамоат арбоби, математик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, профессор.

Учинчи босқич — Узбекистон Республикаси Давлат байроғи, герби ва мадҳияси лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси ташкил этилиши. Ушбу жараёнда фуқаролар ва мутахассислар томонидан таклиф этилган Давлат байроғи ва герби эмблемаларининг вариантлари, мадҳия матни ҳамда мусиқаси матбуотда ёритилиб, умумхалқ муҳокамасига қуйилди.

Давлат рамзларини ишлаб чиқиш бўйича махсус комиссия муҳокама давомида барча вилоятлардан кўплаб мактублар, хилма-хил лойиҳалар, таклиф ва истаклар битилган хатлар одци. Муҳокамаларда турли касб эгалари, ёшу қари фаол қатнашди. Давлат байроғи ва герби лойиҳаларини ишлаб чиқишда Б.Жалолов, Т.Комилов, С.Қурбонов, И.Сатторов, А.Сатников, Б.Нишонов каби мутахассис ва ижодкорларнинг ҳиссаси катта бўлди.

Тўртинчи босқич — Узбекистон Ресггубликаси Давлат рамзлари бўйича танлов ва умумхалқ муҳокамаси натижаларининг Олий Кенгашда умумлаштирилиши. Бу ўринда, авваламбор, Давлат рамзлари бўйича танлов ва умумхалқ муҳокамасининг дастлабки олти ой ичида эришилган натижалари Олий Кенгашнинг 1991 йил 31 августда иш бошлаган олтинчи сессиясида кўриб чиқилганини таъкидлаш лозим1.

Лекин тақдим этилган давлат байроғи эмблемаси лойиҳалари Узбекистон Республикаси давлат мустақиллиги тўғрисидаги парламент қарорини қабул қилишда қатнашган кўпчилик депутатларни қониқтирмади2. Шу боис бу йўналишда ижодий ишчар давом эттирилди3.

Сессиядан кейин ҳам махсус комиссия кўриб чиққан давлат байроғи лойиҳасининг му қобил намуналари ҳадцан ташқари кўпайиб кетиб (200 дан ортиқ), бу борадаги баҳсларнинг охири кўринмайдиганга ўхшади. Давлат рамзлари тўғрисидаги қонун лойиҳаларини тайёрлаш топширилган парламентнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари П.Қодиров бу ҳолатни Қўмита аъзоларининг демократик иш услубини содцароқ тушунганликлари билан боғлайди4.

Шунда Президент И.А.Каримов умумхалқ муҳокамаси давомида тушган таклифларнинг асосий ғояларини умумпаштириб, давлат байроғидаги учта асосий рангни — мовий, оқ ва яшил йўл-йўлларни ўз қўли билан чизиб комиссияга тақдим этди. Биринчи Президентимизнинг ушбу ташаббуси Узбекистон Республикаси Давлат байроғини қабул қилишда асос вазифасини бажарди.

Узбекистон Республикаси парламенти еттинчи сессиясида Узбекистон давлат рамзларининг вариантлари қандай тайёрланаётгани тўғрисида Конституциявий комиссия эксперт гуруҳининг раҳбари М.Салоҳиддинов ахборот берди. Шундан кейин танловда ғолиб деб топилган давлат байроғи лойиҳасининг уч варианти парламент муҳокамасига қўйилди. Қизғин муҳокамалардан сўнг бу вариантларнинг иккинчиси кўггчилик овоз билан асос сифатида қабул қилинди ва матбуотда эълон қилинди[52].

Янги лойиҳада уч рангдан иборат байроқнинг юқоридаги мовий рангли йўлида ярим ой ва ўн икки юлдузнинг тасвири киритилди. 1991 йил 30 сентябрда давлат байроғининг эмблемаси парламент қарори билан қабул қилинди[53] [54]. 1991 йил 18 ноябрда эса «Узбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун кабул қилинди’.

Айни вақтда сессияда Конституциявий комиссиянинг эксперт гуруҳига давлат герби эмблемаси лойиҳаларини тайёрлаш ишларини давом эттириш топширилади. Сессиядан кейин эксперт гуруҳи давлат герби лойиҳаси бўйича тақдим этилган бир қанча намуналарни ўрганиб чиқиб, улар асосида герб лойиҳасининг учта вариантини матбуотда эълон қилади[55]. Бунда биринчи ва иккинчи вариант асосчилари бош тасвир сифатида Ҳумо қуши тасвирини танпайди. Шунга қадар, Ҳумо қуши тасвири Узбекистон Республикаси Президентининг муҳрида мавжуд эди.

Халқ оғзаки ижодиётида Ҳумо қуши — давлат қуши, бахт келтирувчи қуш, олийжаноблик ва фидокорлик рамзи сифатида қаралиш и бу тасвирнинг Узбекистон Республикаси Давлат герби эмблемасига туширилиши учун энг муҳим далил бўдци[56]. Лойиҳа рассоми қушнинг қаноти баланд кўтарилиб турган пайтини тасвирлаган бўлиб, ўз навбатида, бу гўёки давлат қуши Узбекистонни ундаги тоғлар, адирлар, водийлар, боғлар билан бирга қучоқлаб тургандек кўриниш беради.

Юрий Батурин (1949 йилда туғилган) — россиялик сиёсатчи, олим ва учувчи-фазогир
Юрий Батурин (1949 йилда туғилган) — россиялик сиёсатчи, олим ва учувчи-фазогир. Россия Федерацияси Қаҳрамони. Юридик фанлар доктори, профессор.

Давлат герби эмблемаси учинчи вариантининг бош тасвири, лойиҳа асосчилари сўзи билан айтганда, миллатни гуллаб-яшнатувчи мустақиллик рамзи — олтин қуёш келтираётган шер тасвирига эга эди. Бу эмблеманинг марказий қисмида мамлакат тинчлиги рамзи — мовий рангда мусулмон дунёсига мансублик рамзи ярим ой, юқори қисмида қизил рангда зарҳал тусда ёзилган «Узбекистон еспубликаси» ёзуви ва саккиз қиррали мусамман тасвири, пастида узбекистон заминида етиштириладиган неъматлар тасвирлари туширилган эди. 

Америкалик астронавтплар 1969 йилнинг 20 июлида Ойга кўнганида, ушбу сайёра сатхида АКД1 байроеини ўрнатган. Кейинги экспедициялар давомида америкаликларнинг яна бешта давлат байроеи Ой сатхидан жой олди.

Собик СССР байроеи эса факат 1991 йилга келиб, ўшанда хам фазогирларнинг шахсий ташаббуси билан Ойга олиб чикилган*.

* Юрий Батурин. Повседневная жизнь российских космонавтов. — М.: «Молодая гвардия», 2011. — С.241.

Дастлабки танлов эълон қилинган кундан гуққиз ой ўтгач эксперт комиссияси ишлаб чиқилган Давлат герби эмблемаси лойиҳасининг асосий икки вариантини матбуотда эълон қилиб, уларни халқ муҳокамасига қўйди[57]. Олий Кенгашнинг 1992 йил январь ойида бўлиб ўтган тўққизинчи сессиясида Ҳумо тасвирланган лойиҳа кўпчилик овоз билан Узбекистон Республикаси Давлат герби учун асос қилиб олинди.

Шу билан бирга, сессия пайтида, ундан кейин келган мактубларда ҳам бу лойиҳанинг айрим нуқсонлари кўрсатилди ва уни такомиллаштириш учун аниқ таклифлар киритилди. Натижада аввалги лойиҳадаги Ҳумо қушининг боши эгик ҳолдаги тасвири ўзгартирилиб, Ҳумонинг дадил кўтарилган боши ва гавҳардай порлаб турган кўзлари янги лойиҳада акс эттирилди.

Европа Иттифоки (ЕИ) Конституциясининг олтин гилофга солинган нусхаси 2005 йил апрель ойида «Союз ТМА- 6» фазовий кемасида «Байконур» космодромидан Халкаро космик станцияга асосий экспедиция таркибида парвоз килган Европа космик агентлигининг италиялик фазогири Роберто Виттори томонидан фазога олиб чикилган*.

* Юрий Батурин. Повседневная жизнь российских космонавтов. — М.: «Молодая гвардия», 2011. — С.240-241.

Лойиҳадаги Бахт қушининг атрофи ҳувиллаган уйдай очиқ қолдирилгани билан боғлиқ нуқсонни бартараф этишда Узбекистоннинг аввалги давлат герби тасвирларидан ва танловга келган бошқа лойиҳаларнинг айрим фазилатларидан фойдаланиш зарур деб топидци. ўзбек давлати ва халқининг ҳаёт йўли ҳамиша нурли бўлиши учун билдирилган эзгу ниятни ифодалайдиган, шунингдек, Узбекистондай ниҳоятда гўзал табиий иқлим шароитини ҳам кўрсатиб турадиган қуёш тасвири ва ризқ-рўзимиз бўлмиш ғалла ҳамда асосий бойлигимиз пахта тимсоли киритилди[58].

Ана шу таклифлар инобатга олинган ҳолда, 1992 йил 2 апрелда матбуотда Давлат гербининг Ҳумо қуши тасвирланган янги икки лойиҳаси эълон қилинди[59] [60]. Дастлабки танловда иштирок этган учинчи лойиҳа элементларидан бири, яъни собитлик ва барқарорликни ифодалайдиган саккиз қиррали юлдуз — мусамман тасвири ҳам янги лойиҳаларнинг юқори қисмига туширилди. Мусамман ичига қандай тасвир бериш масаласида мунозара бўлганлиги учун ҳам, янги танловга лойиҳанинг икки варианти қўйидци. Биринчи вариантнинг иккинчи вариантдан фарқи — уларнинг бирида ой ва юлдуз тасвири туширилганида эди*.

Мазкур вариантлар матбуотда эълон қилингач, 1992 йил 2 июлда парламентнинг ўнинчи сессияси ўз ишини бошлагунга қадар ўтган уч ой давомида олий Кенгашга жойлардан 543 та мактуб ва 6 та телеграмма келган. Уларнинг барчаси ўрганилганда, давлат герби эмблемасининг ой ва юлдузлик биринчи вариантига 168 минг 938 киши тарафдор экани, иккинчи вариантини эса 9 минг 642 киши қўллаб-қувватлагани маълум бўцци. Яъни, мактуб йўллаганларнинг 90 фоиздан ортиғи муҳокамага қўйилган давлат герби
эмблемаси лойиҳаларининг биринчи вариантини маъқуллагани аниқланди[61].

Парламент кўпчилик овоз билан биринчи вариантни Узбекистон Республикаси Давлат герби эмблемаси сифатида тасдиқлади. 1992 йил 2 июлда «Узбекистон Республикаси Давлаг герби тўғрисида»ги қонун қабул қилинди[62].

Коинотга олиб чикилган Конституция нафакат тимсол, балки хатто табаррук ёдгорликка хам айланиши мумкин экан. Бу ўринда Россия ва Козогистон фазогири Балгат Мусабоев икки марта — 1998 ва 2001 йилларда Козогистон Республикаси Конституцияси ва Давлат байроги, шунингдек, козок заминидан бир кисм тупрокни ўзи билан фазога олиб чиккани хакида сўз бормокда. Эндиликда фазовий станция кемасининг мухри урилган ўша тарихий Конституция музейдан фахрли жой эгаллаган*.

* Юрий Батурин. Повседневная жизиь российских космонавтов. — М.: «Молодая гварлия», 2011. — С.243.

Шу билан бир қаторда, давлат мадҳиясининг шеърий матни ва мусиқасини тайёрлаш учун Олий Кенгаш депутатлари ижодкор зиёлилар билан ҳамкорликда икки ярим йил давомида иш олиб борди. «ўшбу давр ичида Давлат мадҳияси шеърий матнининг танловида 60 дан ортиқ шоирлар, мусиқа танловида 30 га яқин композиторлар иштирок этди[63] [64].

Маълумки, ўн иккинчи чақириқ ўзбекисгон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8-10 декабрь кунлари бўлиб ўтган ўн биринчи сессиясида мустақил давлатнинг Асосий Қонуни бўлмиш Узбекистон Республикаси Конституциясининг лойиҳаси моддама-модда муҳокама этилди ва қабул қилинди. Шу муносабат билан сўзга чиққан Узбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Конституциявий комиссиянинг Раиси И.А.Каримов мустақилликнинг бир йили ичида мамлакат ҳаётининг турли соҳаларида эришилган муҳим ютукдар ҳақида тўхталди.

«Бир йил дегани — бир дақиқа каби қисқа фурсатдир… Бугун Ватаннинг ҳар бир асл фарзанди ўзини ота юртининг ажралмас бўлаги деб ҳис этаяпти ва бундан фахрланаяггти», деди Президент И.А.Каримов, «Ватан, ватандошлик туйғуси эски мафкуравий қобиқлардан халос бўлиб, ўзининг асл қиёфасини топди… Узбекистон давлати росмана куч-қудратга киради. ўз бойлигига, ўз қурбига, ўзига хос ва ғоят мукаммал ҳамда буюк давлат таркибига эга бўлади… Таъкиддаш лозим бўлган яна бир жиҳаг борки, бу — танлаган йўлга ишончимиз. Бу — халқнинг улуғ мақсадимизга ишонгани»4.

Президент И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Ҳаётимизда бўлаётган ўзгаришларнинг илдизи, риштаси халқимизнинг маънавий уйғонишидадир… ўзбек ўзлигига ишона бошлади… ўзбекчилик — миллатчилик дегани эмас… Бизнинг олий мақсадимиз — мустақиллик эди. Бунга эришдик. Мустақилликнинг олий мақсади — ўзбек халқининг иззатини жойига қўйиш. Биз яхши англаймизки, ўз иззати ва қадрини билган инсон миллат ажратмайди. ўз кучи ва келажагига ишонган халқнинг бағри кенг бўлади… Давлат мустақиллигига эришилгандан кейин биз ўзимизнинг истиқлол ва тараққиёт йўлимизни танлаб

олдик, бу эса Узбекистоннинг қатъий йўлидир… Авваламбор, юртимизда ўзига хос шароитларни ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий соҳага йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига эга бўлган қудратли, демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролар жамиятини мустақил равишда барпо этишга бел богтадик».

Мадхия — давлаш рамзлари орасида халкка энг якинидир. Агар давлат байроеи ва герби аксарият ўринларда ушбу мамлакатни танитши белгиси сифатида намоён бўлса, миллий кўитк макомидаги давлат мадхиялари еоят мухим тадбирларда нафакат сукунатнинг ўрнини коплайди, балки фукароларнинг маънавий- рухий кайфиятига хам юксак таъсир кўрсатади.

«Япгиланган жамиятни барпо этиш йўлида дасттабки босқичдан ўтилди»[65] [66] [67], деди Президент И.А.Каримов. «Суверен давлат сифатида биз аввало ўз кучимизга таянишимиз керак»’. «Билиб қўйинглар, ривожланган мамлакатлар, хусусан ғарб мамлакатлари ўз келажаги учун курашаётган, кепгусида буюк давлатларга айланиши мумкин бўлган ўрта Осиё мамлакатларидан, хусусан бизнинг Узбекистондан қўрқади. Чунки ўрта Осиёда, ўрта Шарқда кучли давлатнинг пайдо бўлиши ҳам сиёсий жиҳатдан, ҳам иқтисодий жиҳатдан улар учун кўнгилсиз нарса… Қайси замонда, қайси ерда бир қудратли давлат эртага ўзи билан рақобатпаша оладиган мамлакатга ёрдам беришдан манфаатдор бўлган?.. Давлат сиёсати ниҳоятда мураккаб сиёсат. Шунинг учун биз яхши англашимиз керакки, биз билан алоқа боғлаётган давлатлар, фирмалар ва шу кабилар бизга бекорга ёрдам бермайди. Биз энг аввало ўз кучимизга суянишимиз керак…»[68].

«Шубҳасиз, эркини қўлга киритган ҳар бир юрт ўз тараққиёт йўлини излайди, янги жамият бунёд этишда ўз андозасини ишлаб чиқишга ҳаракат қилади»[69],дедипировардида Президент И.А.Каримов, «мустақил Узбекистоннинг биринчи Конституцияси шу эзгу мақсаднинг ҳуқуқий кафолати бўлажак»[70]. Шундан сўнг депутатлар модцама-модда қизғин муҳокама асосида қабул қилган Узбекистон Республикаси Конституциясининг 5-моддасида: «Узбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳиясига эга»[71], деган конституциявий қоида муҳрлаб қўйилганини таъкидлаш мақсадга мувофиқдир.

Жаҳон давлатлари эмблемаларининг конституцияда тасдиқланиши, албатта, моҳият жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади:

биринчидан, АҚШ, Япония, Швеция, Греция каби бир қатор давлатларнинг конституцияларига давлат эмблемалари тўғрисида бирор модда киритилмаган;

иккинчидан, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Грузия сингари давлатларда

давлат байроғи, герби ва мадҳияси конституция ҳамда конституциявий қонунларда мустаҳкамланган»;

учинчидан, кўпгина давлатлар конституцияларида давлат эмблемаларининг лавсифи махсус модда билан тасдикданган. Хусусан, Озарбайжон, Жазоир, Германия, Испания, Италия, Туркия, Эстония каби давлатларнинг конституциялари моддаларида — фақат байроқ; Австрия, Арманистон, Куба, Литва, Молдова, Польша сингари давлатларнинг конституциявий моддаларида эса байроқ ва гербнинг тавсифи берилган;

Мексика давлат мадхиясининг мусикасига мутаносиб шеърий матн танлаш учун 1853 йили танлов бўлиб ўтган. Шоир Франциско Гонсалес Боканегрнинг шеъри ушбу кўрикда ютиб чиккан.

тўртинчидан, шундай конституциялар ҳам борки, уларда давлат эмблемалари алоҳида бўлим ёки бобларда белгиланади. Мисол учун, Хитой Консти гуциясининг 4-бўлими, Эрон Конституциясининг 2-боби айни шу мавзуга бағишланган[72].

Ушбу сессия мажлисида, шунингдек, Узбекистон Республикаси Давлат мадҳияси ҳақидаги масала кўриб чиқилди. Бу борада ахборот берган атокди адиб П.Қодиров, жумладан, қуйидагиларни қайд этди: «Давлат мадҳияси Узбекистон мустақиллигини маънавий жиҳатдан бутун жаҳон олдида тасдик этадиган, халқимизнинг ўзига хос миллий ғурурини ифода қиладиган жуда муҳим омил ҳисобланади… Давлат байроғи ва давлат гербини тайёрлашда биз бутун ижод соҳаси, тасвирий санъат намояцтдлари билан иш олиб борган эдик… Бу хдқца мен газеталардаги мақолаларда айтганман… Мана шу бизнинг изланишларимиз натижасида 3 та вариантдан иборат Давлат мадҳияси сизларнинг бугун муҳокамангизга киритиляпти. Уларни биз газеталарда… радио, телевидениеларда эълон қилдик»[73].

П.Қодиров Давлат мадҳияси вариантларининг магнит лентасига ёзилганини депутатларга қўйиб беришдан олдин мадҳия жанрининг умумий мазмун-моҳияти, шунингдек, давлат мадҳиясига жаҳон миқёсида қўйиладиган талаблар ҳақида тўхталди. «Давлат мадҳияси қўшиқ каби фақат миллий чолғу асбобларидагина ижро этилса, Узбекистон ҳудудидан ташқарида, масалан Европа ёки Осиё мамлакатларида уни ижро этадиган чолғу асбоблари топилмай қолиши мумкин. Шуни ҳисобга олиб, давлат мадҳиялари барча маданий мамлакатларда бор бўлган симфоник ва духовой оркестрларда хор иштирокида ижро этилади. Мусиқа шу талабларга мослаб ёзилади… «Чўли ироқ»ни, «Муножот»ни мадҳия қилсак деган таклиф тушди. Лекин бу яхши кўрган, гўзал куйларимизни бошқа мамлакатларда ижро этиб бўлмаслигини ўзларингиз тасаввур эта оласизлар. Албатта, Узбекистон Давлат мадҳиясида миллий руҳ, миллий жаранг бўлиши керак… Давлат мадҳияси бизнинг халқимизга хос жозибали, миллий оҳангларни бошқа давлат халқларига ҳам етказиб берадиган умуминсоний савияда ёзилиши зарур»[74], деди П.Қодиров.

Абдулла Орипов (1941-2016) - Ўзбекистон халқ шоири ва жамоат арбоби;
Абдулла Орипов (1941-2016) — Ўзбекистон халқ шоири ва жамоат арбоби; Ўзбекистон Қаҳрамони. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси шеърий матнининг муаллифи.

Шу ўринда Ҳиндистон, Туркия, Покисгон каби бир қатор давлатдарда \ кбекистон Респубпикаси Презццентини кутиб олгандарида Мутал Бурхонов ёзган мадхия мусиқаси қандай жаранглаганини юртдошларимиз бевосита ёки радио-телевидение орқали кўриб-эшитгани мисол келтирилди. «Ҳар эшитганимизда дилимизда миллий туйғу уйғонганини сезганмиз, чунки шу ўзбекисгонга хос оҳанглар жуда жаранглайди»[75], деб сўзида давом этди П.Қодиров. «Бундай фазилатлар биз тақцим этаётган ҳар уч мадҳияда ҳам бор. Бахтиёр Алиев мусиқаси, Абдулла Орипов шеъри; Мирпўлат Мирзо шеъри, Руста.м Абдуллаев мусиқаси ва Абдулла Орипов шеъри… Мутал Бурхоновнинг ҳаракатдаги мусиқаси. Ҳар учала вариантда ҳам Ватанга муҳаббат, истиқлолни улуғлаш, келажакка ишонч руҳи янграб турибди… сайловчиларимиз, жамоатчилик вакиллари турли вилоятлардан, туманлардан юборган фикр-мулоҳазаларини ҳам инобатга олганмиз. Юзлаб одамлар ўз муносабатларини билдирган»[76].

Раислик қилувчи биринчи бўлиб Узбекистон халқ шоири Абдулла Ориповга сўз берди. Абдулла Орипов Давлат мадҳияси шеърий матнининг ўзи ёзган икки вариантини ўқиб эшиттирди.

Биринчиси, кўп йиллар «Баҳор» ансамбли учун жозибали миллий куйлар ёзиб, тажриба орттирган композитор, собиқ СССР Давлат мукофоти совриндори Бахтиёр Алиев мусиқасига шеърий матн:

«Минг йиллар каъридан келар карвонинг,

Хак йўлга бошлайди одил имонинг,

Жахонда ягона Узбекистонсан

Маърифат, истеъдод бўлвай сарбонинг.

Окар дарёларинг хайкириб оксин,

Куёшдек порлаган бахт кулиб боксин,

Дўстга дўст, баери кенг, яшнаган диёр

Сенга хам тоабад тангри бўлсин ёр.

Ватанга посбондир фарзандлар хушёр,

Истиклол сен учун мангу баркарор,

Инон ўз кучингга Узбекистоним

Кудратли аждодлар рухи сенга ёр.

Окар дарёларинг хайкириб оксин

Куёшдек порлаган бахт кулиб боксин,

Дўстга дўст, багри кенг, яшнаган диёр

Сенга хам тоабад тангри бўлсин ёр»[77].

Иккинчиси, машҳур бастакор Мутал Бурхоновнинг элга таниш мусиқасига ёзилган мадҳия матни:

«Серкуёш, хур ўлкам элга бахт, нажот,

Сен ўзинг дўстларга йўлдош мехрибон,

Яшнагай то абад илму фан, ижод

Шухратинг порласин токи бор жахон.

Олтин бу водийлар, жон Узбекистон,

Аждодлар мардона рухи сенга ёр,

Улуг халк кудрати жўш урган замон

Оламни махлиё айлаган диёр.

Багри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,

Эркин, ёш авлодлар сенга зўр канот,

Истиклол машъали тинчлик посбони

Хаксевар Она юрт мангу бўл обод.

Олтин бу водийлар жон Узбекистон,

Аждодлар мардона рухи сенга ёр,

ўлуг халк кудрати жўш урган замон

Оламни махлиё айлаган диёр»[78].

Сўнгра шоир, Узбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби Мирпўлат Мирзо ўзининг таниқли бастакор, кўплаб ёш композиторлар танловларининг совриндори Рустам Абдуллаев мусиқасига ёзган шеърий матнини ўқиб берди:

«Уйгонар чўккилар устида офтоб,

Ям-яшил водийга сочиб олтин нур,

ўзбеклар юрти бу — навкирон, озод

Заминда музаффар ўлкасан, магрур.

Кўлларни кўлларга озод ватан учун берайлик.

Эллардан элларга хур диёр сифатин тарайлик

Сўнмас рухимизда матонат асло

Туркистон наслимиз меросдир бардош,

Азалдан калбларда ўчмаган зиё

Бархаёт сиймолар сенга бўлди бош.

Кўлларни кўлларга озод ватан учун берайлик,

Эллардан элларга хур диёр сифатин тарайлик.

Бизни тангри кўллар, дунёлар чорлар,

Тарк этмас истиклол энди умрбод,

Калбларда хаётга мухаббат порлар,

Мукаддас тупрокни этурмиз обод,

Кўлларни кўлларга озод ватан учун берайлик

Эллардан элларга хур диёр сифатин тарайлик»[79].

Шундан кейин депутатлар ҳар учала матн вариантини мусиқалари билан бирга тинглайди. Музокараларда Абдулла Орипов шеъри ва Мутал Бурхонов мусиқаси асосида яратилган Давлат мадҳиясини қабул қилиш борасида аниқ бир тўхтамга келинди. Танловда иштирок этган муқобил мадҳия вариантлари муаллифларини ҳам муносиб тақдирлаш тўғрисида келишиб олинди.

Мутал Бурхонов (1916-2002) - ўзбек композитори ва жамоат арбоби.
Мутал Бурхонов (1916-2002) — ўзбек композитори ва жамоат арбоби. Ўзбекистон мадҳияси мусиқасининг муаллифи.

Олий Кенгашнинг 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган «Узбекистон Республикаси Давлат мадҳияси матни ва мусиқаси вариантлари муаллифларини мукофотлаш тўғрисида»ги қарорига’ мувофиқ, Олий Кенгаш томонидан тасдиқланган Узбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг муаллифлари 100 минг сўм миқдоридаги пул мукофоти билан такдирланди. Шунингдек, Давлат мадҳиясининг вариантлари сифатида тақдим этилган матн ва мусиқалар муаллифларидан Мирпўлат Мирзо ва Рустам Абдуллаевга 75 минг сўм, Абдулла Орипов ва Бахтиёр Алиевга эса 50 минг сўм миқдоридаги пул мукофоти берилди.

Россия Федерациясининг Конституцияси коинотда XX асрда 149 кун, XXI асрда хозирча 180 кун сайр килган*. Бу Конституция фазода 2005 йилда, яъни вропа Иттифоки Конституцияси билан бир хил вактда парвозда бўлган. 

* Юрий Багурин. Повселпевная

жизнь российских космонавтов. — М. Молодая гвардия», 2011. — С.243.

Сессияда сўз олган Биринчи Президентимиз И.А.Каримов «Узбекистон мустақил деганда кўп нарса етишмасди… Бугун мана шу мадҳияни тинглаётганингизда чеҳрангизга қарасам, худди бошқатдан туғилгандайсиз… Ажойиб шоиримиз А.Ориповнинг мадҳиясини яхши кўраман. Бунақа одамлар юз йилда бир марта туғилади… Мана шу оҳанг, бу мусиқа ҳам ҳаммамизга қандайдир меҳрибон бўлиб қолган десак, тўғри бўлади. Болаликдан уни ҳаммамиз эшитганмиз… Бир вақтлар раҳматли Шароф ака ҳам мана шу музикани танлаб олгани бежиз эмас. Менинг фикримча, мана шу ижрода озгина мардлик етишмайди. Кўпроқ эркакларнинг овози эшитилса яхши бўларди. Ҳозир ўрнингиздан туриб, ҳаммангиз қарсак чалганингиз, олқишлаб олганингиз — Узбекистоннинг келажак мақсадига эришишининг катта белгиси, нишони»[80] [81] [82] [83], деди.

Сессия якунида илк бор Узбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси депутатлар томонидан биргаликда ижро этилди. Мазкур сессияда, шунингдек, «Узбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги қонун қабул қилинди’.

Олий Кенгашнинг 1992 йил 10 декабрдаги «Узбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Узбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги қарори*да ушбу Қонун билан тасдиқланган Узбекистон
Республикасининг Давлат мадҳияси 1992 йил 10 декабрдан қонунда кўзда тутилган ҳамма жойда ижро этилиши белгилаб қўйилди. Шунингдек, Узбекистон Республикаси Олий Совети Раёсатининг 1978 йил 18 мартдаги «Узбекистон Республикасининг Давлат гимни тўғрисида»™[84] ва 1985 йил 29 апрелдаги «Узбекистон Республикасининг Давлат гимни тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги[85] [86] [87] фармонлари ўз кучини йўқотган, деб ҳисобланди.

Россия Конституцияси нусхаси илк бор — 1998- 1999 йилларда «Мир» фазовий станциясида фаолият олиб борган фазогир Сергей Авдеевнинг келгусида юридик тахсил олишга тайёргарлик билан боглик илтимосига биноан «Прогресс-М-41» юк ташувчи фазовий кемасида коинотга олиб чикилган*. Кўриниб турибдики, Конституция инсонга — у каерда эканидан катъи назар — кераклидир. Айни шу жихати билан хам Конституция — шунчаки рамз эмас, балки бебахо тимсолдир.

* Юрип Батурин. Повссдневпая жизнь российскнх космонавтов. — М.: «Молодая гварлия», 2011. — С.242..

Шу ндай қилиб, бир томондан, давлат рамзлари жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро ижтимоий келишув рамзи бўлса, иккинчи томондан, озод ва обод Ватанни бунёд қилиш ғояси атрофида бутун жамият кучларини бирлаштира оладиган қудратли қуролдир. Шу маънода, Узбекистон Республикаси давлат рамзларининг яратилиши жараёни конституциявий мустақилликни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, Узбекистон Республикаси Давлат байроғи, герби ва мадҳиясини яратишда Узбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг ўрни каттадир.

[41] Қараиг: Каримова Л.Л. Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзларп // Ўзбекистон Республикаси — мустакил давлат. — Т., 1994. — 185-191-бетлар.

[42] Қаранг: Саидов А.Х. Мусгақил Ўзбскистоннинг биринчи Конституцияси — миллий истаклол ва умумба- шарий истикбол қомуси // Ўзбекисгон Рсспубликаси — мустақил давлат. — Т., 1994. — 13-бет.

[43] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат аркиви. Ўи иккинчи чакириқ ЎзССР Олий Совети I сессия- сининг стенографик хисоботи. Фонл — Р-2454, Рўйхат — № 6 пр, Сақлаш бирлиги — 7086 — В. 188, Сақлаш бирлиги — 7087 — Л. 224, Сақлаш бирлиги — 7096 — В. 204-206.

[44] Ўэбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ ЎзССР Олии Совети I сессия- синииг стенографик хисоботи. Фонл — Р-2454, Рўихат— № 6 пр, Сақлаш бирлиги — 7087 — В. 170.

1 Ўзбекистои Республикаси Марказий Давлат архиви. ЎзССР Олий Советининг 1991 йил 14 февралда 6ў.\иб ўтган навбатдан гашкари — IV ссссияси материаллари. Фонл — Р-2454, Руйхат — № 6 пр, Саклаш бггрлиги — 7332, — В. 20.

[45] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Материалн внеочередной — УзССР Олий Советинииг 1991 йил 14 февралда бўлиб ўтган навбатдан ташқари — IV сессияси матерналлари. Фоид — Р-2454, Рўйхат — №6 пр, Саклаш бирлиги — 7332, — В. 20.

[46] Ўзбекисгон Республикаси давлат рамзлари эксперт гуруҳинингтаркиби // Совег Ўзбекистони. 1991 йил 14 май.

[47] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўп иккинчн чакирнк ЎзССР Олий Совети I сессия- сининг стенографик хисоботи. Фоид — Р-2454, Рўйхаз — № 6 пр, Саклаш бирлпги — 7096, — В. 204-205; Ўзбекистон С.С.Р Олий Советининг мажлислари. Биринчи сесспя, 1990 йпл 24-31 март: стенографик хпсобот. — T.: «Ўзбеки- стон», 1991. — 402-бет.

[48] Ўзбекистон Республикаси Марказпй Давлат архиви. Ўи иккинчи чақирик ЎзССР Олпй Совеги 1 сессияси- нинг стенографик хисоботи. Фонл — Р 2454, Рўйхат —№ 6 пр, Саклаш бирлиги — 7096,— В. 204-205; Ўзбскистоп ССР Олий Советининг мажлислари. Биринчп сессия, 1990 пил 24-31 март: стеншрафпк ҳисобот. — Т.: «Ўзбекистон», 1991. — 402-403-бетлар.

[49] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўп пккинчи чақирмк ЎзССР Олин Совети 1 сессияси- нинг стенографик хисоботи. Фопл — Р-2454, Рўйхат — №6 пр, Саклаш бирлнги — ^096, — В. 204-205; Ўзбскистон ССР Олий Советининг мажлислари. Биринчи сессия, 1990 йил 24-31 март: стенографик хисобот. — Т.: «Ўзбекисгон», 1991. — 403-бет.

[50] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккннчи чакириқ ЎзССР Олин Совети I ссссияси- нинг стснографик хисоботи. Фонл— Р-2454, Рўйхят- № 6 пр, Саклаш бпрлиги — 7096, — В. 204-205; Ўзбекистон ССР Олий Советининг мажлислари. Биривчи ссссия, 1990 йил 24-31 март: сгенографнк ҳисобот. — Т.: «Ўзбскистон», 1991.-403-бст.

[51] Ўзбскистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўи иккинчи чакирик ЎзССР Олип Советп 1 сессия- сининг стенографик хисоботи. Фонл — Р-2454, Рўйхят — № 6 пр, Саклаш бирлпгп — 7096, — В. 204-206; Ўзбскистон ССР Олий Совстининг мажлислари. Биринчи ссссня, 1990 йпл 24-31 март: сгенографик ҳисобот. — Т.: «Ўзбскп- стон», 1991. — 403-404-бетляр.

[52] Узбекпстон Республикасн янги давлят байроғининг рамзлари ҳақида // Халқ сўзи. 1991 йил 2 ноябрь.

[53] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. 1990 йил 31 августдаги навбатдан ташқари — VI сес сия ва 1991 йил 30 сентябрдаги VII сессия материалляри (ўн иккинчи чакириқ) Фонд Р-2454, Рўйхат № 6 пр, Саклаш бирлиги — 7337, — В. 172; Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Қдрори // Олий Кенгаш Ахборотномаси. 1992. 1-сон. 1-модда.

[54] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг 1991 йнл 18 ноябрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари — VIII сессияси материаллари (ўн иккинчи чақириқ). Фонд Р-2454, Рўйхат — № бпр, Сақлаш бирлиги — 7338, — В. 21 -23; Ўзбекнстон Республикаси Олнй Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлнсинннг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларди тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2010 й., 51-сон, 484-моддя.

[55] Ўзбекистон Республикаси давлат нишони қандай бўлиши керак? / / СоветЎзбекисгони. 1991 йил 13 ноябрь.

[56] Очилов Ў.С. Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари. Т.: Инсои ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, 2007. -122 бет.

[57] Ўзбекисгон Республикаси янги давлат тамғасининг лойиҳаси ҳақида // Совет Ўзбекистони. 1992 йил 2 апрель.

[58] Очилов Ў.С. Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари. — Т.: Инсон ҳукуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, 2007. — 45-бет.

[59] Ўзбекисгон Республикаси янги давлат тамғасининг лойиҳаси ҳақида // Совет Узбекистони. 1992 иил 2 апрель.

[60] Қаранг Халқ сўзи. 1992 йил 2 апрель.

[61] Кодиров П. Ўзбекистон Республикасининг янги давлат герби ҳакида / / Халк сўзи. 1992 йил 2 май.

[62] Ўзбекистон Ресггубликаси Марказий Давлат архиви. Ўзбекистои Республикаси Олий Совети 1992 йил 2 июлда бўлиб ўтган X сессияси материаллари (ўн иккннчи чакирик). Фонд — М-69, Рўйхат -№ 1, Саклаш бирлиги — 3, — В. 69-71; Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 328-модда; Ўзбекистон Республикаси Олия Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Рсспубликаси конун хужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2010 й., 51-сон, 484-модда.

[63] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети 1992 йил 2 июлда бўлиб ўтган X сессияси материаллари (ўн иккинчи чакирик). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 3,-В. 400.

[64] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакирик Ўзбекистон Республикаси Олий Совети XI ссссиясининг стенографик хисобоги. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлигп —7, В. 9-52.

[65] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Совети XI сессиясинииг стенографиқ хисоботи. Фонд — М-69, Рўйхат— № 1, Саклаш бирлиги —7, — В. 9-52.

[66] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Совети XI сессиясининг стеиографиқ ҳисоботи. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 7, — В. 9-52.

[67] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат ар.хиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Совети XI сессиясининг стенографиқ ҳисоботи. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги -7, — В. 9-52.

[68] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Совети XI сессиясининг стенографик ҳисоботи. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 7, — В. 9-52.

[69] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Совети XI сессиясининг стенографиқ ҳисоботи. Фонд — М-69, Рўйхат- № 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 9-52.

[70] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат ар.хиви. Ўн иккинчи чакирмк Ўзбекистон Республикаси Олий Совети XI сессиясининг стенографиқ ҳисоботи. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 7, — В. 9-52.

[71] Ўзбекистон Республикасининг Констигуцияси. — «Ўзбекистон», 2016. — 5-бет.

[72] Караяг Конституния Грузии; Конституция Казахстана; Конституция Болгарии; Конституция Марокко; Конституция Фраяции; Конституция Италии; Конституция Ирана; Конституция Венгрии// Конституции мира. Том 1-7. — Т., 1997-2001.

[73] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8-10 лекабрь кунлари бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (ўн иккинчи чакирик). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 10, — В. 235-238.

[74] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлаг архиви. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8-10 лекабрь кунлари бўлиб ўтган XI ссссияси магериаллари (ўн иккинчи чакирик). Фонл — М-69, Рўйхат- № 1, Саклаш бирлиги — 10, — В. 235-238.

[75] Ўзбскпсгон Рсспубликасп Марказий Давлат архпви. Узбекмстоп Рсспублпкаси Олим Кенгашинннг 1992 йпл 8 10 дскабръ кунлари бўлиб ўтган XI сессиясп матерпаллари (ўп пккинчи чақирик). Фонл — М-69, Руйхат-Хв 1, Саклаш бирлпги — 10, — В. 238-239.

[76] Узбскистон Республикасп Марказпй Давлат архнвп. Узбекистон Республикасп Олий Кспгашининг 1992 йил 8-10 декабрь кунлари бўлиб ўтгап XI ссссиясп матсрналларп (ўн пккинчн чақириқ). Фонл — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 10, — В. 238-239.

[77] Ўзбскпсгон Рсспубликасп Марказий Давлат архивп. Ўзбскпстои Рсспублпкасп Олий Кепгашпнимг 1992 йил 8-10 декабрь купларп бўлиб ўтган XI сессияси матерпаллари (ўн пккппчп чақприк). Фонд — М-69, Рўйхаг -№ I, Сақлаш бирлиги — 10, — В. 238-239.

[78] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 10 декабрь кунлари бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (ун иккинчи чақириқ). Фоид — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 10, — В. 238-239.

[79] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирнқ Ўзбекистон Республикаси Олий Совети XI сессиясининг стенографиқ ҳисоботи. Фопд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 240.

[80] Ўзбекистон Республнкаси Марказий Давлат архиви. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8-10 декабрь кунлари бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (ўн иккинчи чақириқ). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 10, — В. 214.

[81] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакирик Ўзбекистон Республикаси Олий Совети XI сессиясининг стенографиқ ҳисоботи. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлипг — 7, — В. 242-243.

[82] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8-10 декабрь кунлари бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (ўн иккинчи чақирик). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлига — 10, — В. 189-191; Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 52-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2010 й., 51-сон, 484-модда.

[83] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 10 декабрь кунлари бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (ўн иккинчи чақирик)- Фонд — М-69, Рўйхат -№ 1, Саклаш бирлиги — 10, — В. 209.

[84] Узбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1978 йил, №9,134-модда; №12.

[85] Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, №13, 141-модда.

[86] Узбекистон Рсспубликаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакирик ЎзСС.Р Олий Советининг 1990 йил 24-31 июнь кунлари бўлиб ўтган иккинчи сессияси материаллари. Фонд — Р-2454, Рўйхат — № 6 пр, Саклаш бнрлиги — 7091, — В. 172-173.

[87] Узбекистон ССР Олий Кенгашининг мажлислари. Иккинчи сессия, 1990 йил 18-20 июнь: стенографик хисобот. — Т^ 1992. — 122-бет.

[88] Узбекистон ССР Олий Кенгашининг мажлислари. Иккинчи сессия, 1990 йил 18-20 июнь: стенографик хисобот. — Т., 1992. — 2^0-бет.

  • Узбекистон Респубдикаси Марказий Давлат архиви. 1990 йил 31 августдаги навбатдан ташқари — VI сессия ва 1991 йил 30 сентябрдаги VII сессия материаллари (ўн иккинчи чакириқ). Фонд — Р-2454, Рўйхат — № 6 пр, Сақлаш бирлиги — 7337, — В. 27.
  • Ўзбекисгон Республикаси Марказий Давлат архиви. 1990 йил 31 августдан навбвтдан ташқари — VI сессия ва 1991 йил 30 сентябрдаги VII сессия материаллари (ун иккинчи чақириқ). Фонд — Р-2454, Рўйхат —№ 6 пр, Сақлаш бирлиги — 7337, — В. 177.
  • Қодиров П. Узбекистон Республикаси Давлат байроғига оид қонун лойиҳаси ҳакида маъруза // Халқ сўзи. 1991 йил 19 ноябрь.
  • Қодиров П. Узбекистон Республикаси давлат рамзларининг тарихий ахамияти // Миллатлараро ҳам- жиҳатлик — баркарорлик омили. — Т., 1999. — 49-бет.
Оцените статью
Добавить комментарий