Тўртинчи Ҳуқуқий Қадам — Давлат Рамзларининг Ишлаб Чиқилиши

Конституция

Узбекистон РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ РАМЗЛАРИНИНГ Ишлаб Чиқилиши

Давлат Рамзларининг Ишлаб Чиқилиши: Узбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши — бу минг йиллар давомида шу юрт заминида яшаб келган халқ орзу-умидларининг, озод ва обод Ватан, фаровон ҳаёт қуриш хуқуқ ва имкониятларининг рўёбга чиқиши бўлди. Давлат мустақиллиги озод халқ иродаси билан жамият ва давлат мақсад-манфаатларинингмуштараклигидир. Бу Узбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг таъсис белгилари бўлган давлат рамзларида мужассамлашган.

Бу қизиқ: Учинчи ҳукукий ҚАДАМ — конституциявий НАЗОРАТ КОМИТЕТИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ

Давлат рамзлари умумий ғоя ва мақсадлар йўлида жамиятдаги турли ижтимоий гуруҳлар фаолиятини бирлаштирувчи, фуқароларда ўз Ватанига эгалик, ундан фахрланиш туйғуларини шакллантирувчи қудратли воситалардир. Улардан самарали фойдаланилса, жамият тараққиёти суръатлари шу қадар тезлашадики, натижада буни ҳеч қандай куч тўхтатишга қодир бўлмайди.

Давлат рамзларига фуқароларнинг муносабати жамиятдаги ўшаришлар, ислоҳотларнинг ўзига хос ифодасидир. Жумладан иқтисодий ўсиш мезони
ташқари, Соҳибқирон Амир Темур даврида рамзий белгилардан фойдаланиш муносабатлари «Темур тузуклари» асосида таҳлил қиламиз.

Биз давлат рамзларини жамият ва давлат уртасидаги ўзаро ижтимоий келишув рамзи сифатида таърифлаймиз. Давлат рамзлари озод ва обод Ватанни бунёд қилиш ғояси атрофида бутун жамият кучларини бирлаштира оладиган қудратли қуролдир. Узбекистон Республикаси давлат рамзларининг яратилиши жараёнини ўрганиш асносида, Узбекистон Республикаси Давлат байроғи, Давлат герби ва Давлат мадҳиясини яратиш жараёнида Узбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг алоҳида ролини тарихий манбалар ва архив ҳужжатлари асосида кўрсатиб ўтишга ҳаракат қилинди.

Бинобарин, бу жараёнлар мустақил Узбекистон Конституциясини ишлаб чиқиш, муҳокама этиш ва қабул қилиш билан узвий боғлиқпикда кечган. Президент Ш.М. Мирзиёев Узбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида бу ҳақца шундай деди:

«Олий Кенгаш депутати сифатида мен хам Консшитуциявий комиссия таркибида Бош комусимизни яратиш ва кабул килиш жараёнида бевосита иштирок этганимни доимо фахрланиб эслайман. Конституциямизнинг кандай килиб хозирги мазмун ва шаклга келгани, бу мураккаб жараёнда кечган кизеин тортишув ва бахс- мунозаралар бугунгидек ёдимда.

Хакикатан хам, 90-йиллардаги ўта оеир даврда Асосий Конунимиз лойихасини ишлаб чикишда Ислом Абдуеаниевичдек кенг микёсда, стратегик фикрлайдиган, узокни кўра оладиган буюк сиёсий арбобнинг бу ишга рахбарлик килгани хал килувчи ахамият касб этди»[1].

Мен ҳам Конституциявий комиссиянинг аъзоси бўлганимни ҳамиша фахру ифтихор билан эслайман. ўша даврда Президент Ш.М. Мирзиёев парламент депутати, Мандат комиссиясининг раиси ва Конституциявий комиссия аъзоси сифатида Асосий Қонунни ишлаб чиқиш билан боғлиқ барча ишларда Узбекистон Биринчи Президенти ёнида, Йўлбошчимиз билан биргаликда фаолият юритганига гувоҳ бўлганман.

Президент Ш.М. Мирзиёевнинг Бош қомусимизни яратиш ва қабу i қилиш жараёнидаги бевосита иштирокини қуйидаги тўртта йўналиш: яъни

  • Узбекистон Олий Советининг депутати;
  • Узбекистон Олий Совети Мандат комиссиясининг раиси;
  • Узбекистон Олий Совети Конституциявий комиссиясининг аъзоси;
  • Конституциявий комиссия 6-ишчи гуруҳининг аъзоси сифатидаги фаолияти бўйича талқин қилиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз.
«Авесто» - зардуштийликнинг муқаддас китоблари тўплами.
«Авесто» — зардуштийликнинг муқаддас китоблари тўплами. Ўрта Осиёда, хусусан Хоразмда милоддан аввалги 1-минг йилликнинг 1-ярмида вужудга келган.

Ш.М. Мирзиёев Конституциявий комиссиянинг барча мажлисларида иштирок этган. Биринчи мажлисда Конституция лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича 32 кишидан иборат Конституциявий комиссиянинг Ишчи гуруҳи тузилган[2]. Ишчи гуруҳ аъзолари 6 та кичик гуруҳ ишига бошчилик қилган. Бу гуруҳлар аъзолари жами 50 кишидан ташкил топган. Хусусан, Ш.М. Мирзиёев 6-кичик гуруҳ таркибида фаолият олиб борган[3].

Мазкур гуруҳ аъзолари Конституция лойиҳасининг сўнгги бўлимига тегишли якуний қоидаларни ишлаб чиқиш билан шугулланган. Якуний қоидаларда, биринчидан, Конституцияни ўзгартириш тартибини, иккинчидан, Конституциянинг кучга киришига доир нормаларни, учинчидан, Узбекистон пойтахти ва давлат рамзларига тегишли моддаларни акс эттириш кўзда тутилган эди[4].

Семурғ - Шарқ халқлари оғзаки поэтик ижодидаги афсонавий қуш образи
Семурғ — Шарқ халқлари оғзаки поэтик ижодидаги афсонавий қуш образи; осмонда учиш, узоқ манзилни яқин қилиш ҳақидаги асрий орзу-умидларнинг рамзий ифодаси. Ўзбек халқ эртак ва афсоналарида ижобий қаҳрамоннинг дўсти, ҳимоячиси, ҳамроҳи сифатида гавдаланади. Туркий халқларда Семурғнинг Ҳумо, Анқо, Давлат қуши, Бахт қуши, Марқумомо, Кунтубулғон, Булбулигўё ва бошқа вариантлари бор.

Шу ўринда Ш.М. Мирзиёев аъзоси бўлган ишчи гуруҳ томонидан илгари сурилган конституцияшунослик соҳасидаги бир янги ташаббуснинг қандай рўёбга чиққани ҳақида мухтасар тўхталмоқчиман. Гап шундаки, собиқ Иттифоқ даврида унинг таркибида бўлган Узбекистон пойтахти ва давлат рамзларига тааллуқли модцалар 1978 йилги Ш.М. Мирзиёев Конституциянинг охирги бўлимида берилган эди.

ўшанда 6-кичик гуруҳ аъзолари давлат пойтахти ва давлат рамзлари мустақил давлатнинг муқаддас тимсоллари эканини ҳисобга олган ҳолда, уларга доир қоидаларни Асосий Қонун лойиҳасининг Биринчи бобига ўтказиш мақсадга мувофиқ экани ҳақида амалий таклиф киритган. Конституциявий комиссия томонидан маъқулланган ушбу ташаббус икки марта ўтказилган умумхалқ муҳокамаларида кенг жамоатчилик тасдиғидан ҳам ўтган. Натижада бугунги кунда Конституциямизнинг 5-моддасида давлат рамзлари — байроқ, герб ва мадҳияга доир норма, 6-моддасида эса мамлакатимиз пойтахти — Тошкент шаҳрига тегишли қоида мустаҳкамлаб қўйилган.

Ҳар қандай мустақил давлатнинг муҳим ва ажралмас хусусияти — бу давлат суверенитети ҳисобланади. Миллий давлатни ифодалайдиган давлат рамзлари давлат суверенитетининг ўзига хос белгиларидир. Давлат рамзлари давлат билан бирга таъсис этилади ва унинг шакллари давлат суверенитети билан бирга вужудга келади.

ўзбек халқи ва давлат ҳокимиятининг мустақиллигини белгилайдиган илк рамзлар Узбекистон Республикаси ҳудудида бундан уч минг йил олдин шаклланган. Улар ўзбек халқининг олий иродаси рамзлари сифатида пайдо бўлган ва ўзбек халқи суверен миллий давлатчилигининг ажралмас белгиларига айланган. Узбекистон Республикаси миллий давлатчилик ва ҳуқуқий тизимнинг бугунги кундаги шакли сифатида ўзбек халқи олий иродасини ифодалаш анъанасини ворисийлик асосида давом эттирмоқда[5].

Давлат рамзлари давлат билан бирга таъсис этилади ва унинг шакллари давлат суверенитети билан бирга вужудга келади.

Давлат рамзларининг Узбекистон ҳудудида илк давлат ва ҳуқуқ билан бирга вужудга келганлиги ҳамда миллий давлатчилик тарихи ибгидосидан гувоҳпик берувчи манба — «Авесто»да мужассамлашган ҳуқуқий одатлар билан мустаҳкамланганлиги тарихий манбаларда ҳам, замонавий тадқиқотларда ҳам атрофлича ёритилган. Шунингдек, Амир Темур даврида рамзий белгилардан фойдаланиш муносабатлари ҳақида «Темур тузуклари» да кўплаб далиллар келтирилган[6] [7].

Давлат рамзлари мамлакат худудида уч минг йил давомида равнак топган миллий давлатчилик тимсолларидир.

Уруғ-жамоа тузуми даврида дунёнинг бошқа қисмларида бўлгани каби мамлакатимиз ҳудудида уруғ-қабилаларни бир-биридан ажратиб турувчи, уларнингқабиладагимавқеинибелгилайдигантотемларшаклидагиуруғвақабила рамзлари мавжуд бўлган. Узбекистон тарихида ибтидоий жамият ўрнига янги давр — тоифавий жамият даврининг кириб келиши энг олий тоифа ҳукмдорларининг ижтимоий муносабатлардаги ҳуқуқий ҳолатини кафолатлайдиган белги — давлат бошли! ининг рамзий байроғи давлат рамзи мақомини олган.

«Темур тузуклари»нинг форсий тилдаги XVII асрга мансуб қўлёзмаси муқоваси.
«Темур тузуклари»нинг форсий тилдаги XVII асрга мансуб қўлёзмаси муқоваси. Ушбу китобни 1637 йили Аграда шоир, таржимон ва аллома Мир Абу Толиб Ҳусайний Турбатий ўзбек (аслият) тилидан таржима қилган ва Бобурийлар салтанати намояндаси, Ҳиндистон ҳукмдори Шоҳ Жаҳонга туҳфа этган. Санкт-Петербург Қўлёзмалар институтида сақланмокда.

Марказий Осиё қадимги туркий қавмларининг этник жиҳатдан маънавий раҳнамоси — бўри тотеми, шунингдек қанотларини ёзган бургут рамзи қадимги туркий давлатлар байроғида акс эттирилганлиги тўғрисида маълумотлар бор[8]. Айрим ёзма манбаларда туркий уруғлар бўри, илон, барс, бургутдан келиб чиққанликлари эътироф этилади[9].

Ҳар бир уруғнинг ўз тотеми ва шу тотем сиймоси остида акс эттирилган маъбуди бўлгани ҳолда, ҳамма уруғларни ягона давлат ҳокимияти остида бирлаштирган бош маъбуд ва уни акс эттирувчи бош тотем конституциявий одатлар билан ҳуқуқий мустаҳкамланган.Туркий қабилаларнинг бош маъбуди Тангри[10] [11] ва бош тотеми бургут рамзи бўлган. Култегин битиктошйдаги Тангрига бағишлангани қуйидаги мадҳия ҳам буни тасдиқлайди:

«Юқорида кўк Тангри пастда қора ер қилинганда, иккисининг ўртасида инсон болалари яратилган»[12].

Марказий Осиёдаги илк давлатлар, яъни Сак- искф, Бақтрия, Хоразм, Марғиёна, Сўғдиёна билан бирга бу давлатларнинг ҳудудида устун ирода субъектини ифодалайдиган рамзлар конституциявий одатлар билан тасдиқланган. Ана шундай рамзлар давлат тамғали байроғининг асосий тасвирини ташкил қилган.

«Тамға» атамаси ҳақида фикр юритганда, бу тушунча Шарқ мамлакатларида жамоа-давлат мулки белгиларига нисбатан қў.чланилганини қайд этиш даркор. Бинобарин, биринчидан, Қадимги Шарқда индивидуализмдан жамоатчилик устун ҳисобланган. Иккинчидан, Шарқда давлатлар жамоа мулки асосида шаклланган бўлиб, жамоа танлаб олган ҳукмдор жамоа ер-мулкининг эгасига айланган. ўз навбатида, бу ер-мулк ҳукмдор шахсига эмас, балки ҳукмдор лавозимига тааллуқди бўлган. Бундай шароитда жамоа мулкини давлат суверенитети остида умумлаштирувчи ва ажратиб турувчи расмий рамзий белгиларга, шу жумладан, «тамға»ларга эҳтиёж юзага келган.

Қадимги туркий давлатларнинг конституциявий одатларини ўзида мужассам этган Ирқ битигида бургут эмблемаси (тимсоли) Турк хоқонлигининг рамзи сифатида келтирилган. Култегин битиктошининг юқори қисмида қалқон лавҳа шаклидаги бургут тасвири туширилган[13].

Бургут тасвири Бақтрия тамғаларида ҳам мавжуд. «Авесто»да тасвирланган Семурғ[14] — Ҳумо қушининг образи Марказий Осиёда ташкил топган қадимги давлатларнинг тамғасида акс эттирилган қанот қоқаётган бургут тимсоли билан чамбарчас боғлиқ[15]. Туркий халқлар орасида Семурғнинг Ҳумо, Анқо, Давлат қуши, Бахт қуши, Муркамомо, Қунтубулғон, Булбулигўё ва бошқа номлари ҳам бор. Ҳумо қуши туркий халқлар тафаккурида бахт ва озодлик қуши ҳисобланади[16].

Тамғалар эмблемаси одатда давлат байроғи, давлат муҳри, танга-пуллар, давлат ёрлиқлари, давлат уловлари ва бошқа жойларда тасвирланиб, давлатга
тегишлиликни англатган. Шунинг учун «тамға» атамаси туркий халқларда давлат муҳри, давлат ҳисобига ундириладиган солиқ, уловларга кўйиладиган тамға каби маъноларни билдириб[17], тамға ёрдамида давлат ҳокимиятининг ягоналиги ва мустақиллиги расмий ифодаланган.

Конституциявий одатларда давлат ҳокимиятининг ҳомийси ҳисобланган маъбуд шарафига уни мадҳ этувчи ва давлат байроғи ҳамда тамғасининг мусиқий муқобили бўлмиш қўшиқ, мусиқа ва шеърлар ҳуқуқий мустаҳкамланган. Марказий Осиёда илк мадҳиялар тахминан уч минг йил муқаддам ўқий бошланган. Масалан, маъбуд Митрага бағишланган мадҳияларнинг бирида унинг ҳамма нарсадан огоҳ экани мадҳ этилиб, жумладан, Спитамага (уруғ бошлиғи) берилган сўзга содиқ бўл, шартнома сўзлари иккала томон учун ҳам бирдир[18], дейилган.

Кейинчалик қадимги мадҳиялар асосида диний эътиқодни ва давлат ҳокимиятини ифодалайдиган мадҳиялар ажралиб чиққан. Одатга кўра маросимларда, мажлисларда, байрам кунлари ҳукмдорга бағишланган мадҳиялар ўқилган, йирик асарларнинг бош қисмида ҳукмдорни шарафлайдиган махсус мақтовлар битилган, давлат тамғаси, давлат ҳужжатлари ва ёрлиқларида ҳукмдор унвонлари ва мартабаларини санаб, уни улуғлайдиган монограмма — «туғро»[19]лар битилган.

Амир Темур ва Темурийлар даври ўзбек давлатчилигининг энг юксак тажрибалари ва қонунчилиги ҳақида сўз борганда, кўпчилик муаллифлар «Темур тузуклари»ни Амир Темур давлатининг Конституцияси сифатида эътироф этади[20]. Амир Темур суверен ҳокимиятининг рамзий байроғи ва тамғаси давлат ҳокимияти белгиси сифатида салтанат ҳудудида олий ирода субъектини ифодалаш мақомига эга бўлган.

Амир Темур тамғаси — бир-бирига туташган уч халқа тасвири бўлиб, у Амир Темур ва Темурийлар давлатининг тўқ ҳаворанг давлат байроғида акс эттирилган[21]. Испания элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг ёзишига қараганда, Амир Темур буйруғи билан бу эмблема улуғ Соҳибқирон салтанатида зарб этилган тангалар, давлат муҳрлари, умуман, давлат бошлиғининг фармонлари асосида тайёрланган барча буюмларда акс эттирилган[22].

Руи Гонсалес де Клавихо. XIX асрда ишланган сурат.
Руи Гонсалес де Клавихо. XIX асрда ишланган сурат.

Араб тарихчиси Ибн Арабшоҳнинг маълумот беришича, Амир Темур давлати тамғаси эмблемасида уч халқадан ташқарИ/ яна «рости — русги», яъни «куч — адолатда» ибораси ҳам ёзилган бўлган[23]. Профессор П.Равшановнинг фикрига кўра, «Оқсарой қасри бош дарвозаси пештоқига «Рости-русти» сўзлари ёзилган эди… ёш ватанпарварларнинг шиори «Рости-русти» бўлган ва уни Амир Темурга Шайх Шамсидцин Кулол тавсия қилган»[24].

Амир Темур тамгаси — бир-бирига туташган уц халка тасвири бўлиб, у Амир Темур ва Темурийлар давлатининг тўк хаворанг давлат байрогида акс эттирилган.

Шу ўринда Амир Темурнинг Франция Қироли Шарль VI га юборган хатини эслатиш лозим[25]. Мазкур мактубнинг асл нусха эканига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Буни хатнинг икки жойига Амир Темурнинг мўъжаз муҳри босилгани яққол тасдиқлайди. Хатдаги муҳрнинг ҳақиқатан ҳам Соҳибқиронга тегишли экани аксарият тарихчилар, шу жумладан, элчи Клавихо[26] ва муаррих Ибн Арабшоҳ[27] томонидан исботланган.

Ўз навбатида, француз шарқшуноси Сильвестр де Саси бу борада асосли бир масалани кўтарган. Яъни, Ибн Арабшоҳ китобини лотин тилига таржима қилган Мангер нима сабабдан Амир Темурнинг муҳридаги иборани «veritas, salus» («ростгўйлик, қутулиш») сўзлари билан ўгирган, деган у. Ибн Арабшоҳ асарининг инглиз тилига янги таржимони Ж.Сандерс (J.H.Sanders) Амир Темурнинг шиорини «rasti rusti» деб ўқиган ва Мангер изидан бориб, бу сўзларни «Truth is safety» («Ҳақиқат — нажотдир») тарзида таржима қилган[28].

«Амир Темур давлат рамзларини қабул қилмокда». Рассом: М. Нуриддинов. Темурийлар тарихи давлат музейи фонди.
«Амир Темур давлат рамзларини қабул қилмокда». Рассом: М. Нуриддинов. Темурийлар тарихи давлат музейи фонди.

Шарафиддин Али Яздий Ибн Арабшоҳ томонидан Соҳибқироннинг муҳрида деб кўрсатилган сўзлар Амир Темурнинг узугида битилгани ҳақида ёзган[29] [30]. Шарафид дин Али Яздий асарининг таржимони Пети де Ла Круа (Petis de La Croix) Амир Темур узугидаги «rasti rusti» иборасини «le salut consiste dans la droiture» («Нажот — ростгўйлик эвазигадир»), деган мазмунда ўгирган». ўз навбатида, А.Мюллер Амир Темурнинг узугидаги сўзларни «ҳуқуқ — куч» деб таржима қилган[31].

Амир Темур даврида давлат байроеи ва тамеасининг мусикавий мукобили — олий иродага эътикодни ифодалайдиган давлат мадхияси хам мавжуд бўлиб, у «Аллоёр» деб номланган.

Амир Темур таржимаи ҳолида кўрсатилишича, Шайх Зайниддин Амир Темурга «рости-расти» деган сўзлар битилган маржон узук берган бўлиб[32], бу сўзлар «агар адолатли бўлсанг, ҳар бир ишда омад ёр бўлади», деган маънони англатади. Бошқа бир қатор тадқиқотчилар Амир Темурнинг бу ҳикматли шиорини «Куч — адолатдадур», деган мазмунда талқин қилган[33].

Узбекистон ССРнинг биринчи Гимни 1947 йилда яратилган, матн муаллифи Темир Фаттох, мусика муаллифи Мутал Бурхонов бўлган. 

1978 йилда Давлат гимнининг матни кисман тахрир килиниб, кайтайан тасдикланган. Тасдикланган Гимннинг матни муаллифлари — Темир Фаттох билан Туроб Тўла, мусикаси муаллифи эса Мутал Бурхонов бўлган.

Шунингдек, Амир Темур ва Франция Қироли Шарль VI ўртасидаги яқинлашув сиёсати билан боғлиқ ҳодца, 1403 йил июнь ойининг бошида Парижга гўё АмирТемуртомониданйўллангандоминиканорденируҳонийси Султониянинг Иоанн исмли архиепископи Қирол Шарль VI га ишонч ёрлиқларини топширган, зарҳал ҳарфлар билан битилган ёрлиқнинг бирида Амир Темурнинг «Рости- русти» шиори битилган кичик шахсий муҳри босилган бўлган[34].

Буларнинг барчаси ушбу ибора Амир Темур давлатининг шиори бўлганини тасдиқлаб турибди. Бундан ташқари, Узбекистон тарихи давлат музейи фондида сақланаётган кўпгина археологик топилмалар уч халқа тасвири Амир Темур ва Темурийлар давлатининг асосий эмблемаси бўлганлигини исботлайди[35].

Амир Темур давлат бошқаруви девонини, бугунги тил билан айтганда, қуйидаги учта бошқармага ажратиш мумкин:

биринчидан, ҳуқуқ-тартибот бошқармаси;

иккинчидан, ҳарбий-маъмурий бошқарма;

учинчидан, хўжалик-молия бошқармаси.

Бу бошқармалартаркибини фиқҳшунос ол имлар, шунингдек, ҳарбийлар ва сипоҳийлар, яъни давлат хизматчилари тоифасидан чиққан мансабдорлар ташкил қилган. ўларга тегишли мансабнинг ҳуқуқий мақомини, яъни ўз соҳасидаги ҳокимлик белгисини одатда учига от думи боғланган шахсий байроқ — туғ[36] ифодалаши «Темур тузуклари»да мустаҳкамлаб қўйилган[37].

Бундан ташқари, Соҳибқироннинг яна бир устози Саййид Барака 1370 йилда Термиз яқинидаги Биё (айрим манбаларда — Буё) мавзеида бўлиб ўтган Улуғ учрашувда Темурбекка Маккадан келтирилган ҳукмдорлик тимсоллари — туғ ва ноғорани такдим этган[38]. Амир Темур давлат рамзларига, яъни байроқ, ноғора- туғларга катта эътибор берган. Уларни амирларга тақцим этиш қоидаларини қатъий белгилаб қўйган.

Коинотга олиб чикилган Конституция нафаклт тимсол, балки хатто табаррук ёдгорликка хам айланити мумкин экан. Бу ўринда Россия ва Козогистон фазогири Талгат Мусабоев икки марта — 1998 ва 2001 йилларда Козогистон Республикаси Конституцияси ва Давлат байроги, шунингдек, козок заминидан бир кисм тупрокни ўзи билан фазога олиб чиккани хакида сўз бормокда.

Эндиликда фазовий станция кемасининг мухри урилган ўша тарихий Конституция музейдан фахрли жой эгаллаган*.

Амир Темур даврида давлат байроғи ва тамғасининг мусиқавий муқобили — олий иродага эътиқодни ифодалайдиган давлат мадҳияси ҳам мавжуд бўлиб, у «Аллоёр» деб номланган[39]. Асосан ҳарбий юришлардан олдин ижро этилган ушбу Давлат мадҳиясининг бундай номланиши «Аллоҳ ёр бўлсин», ҳар ишда Тангри таоло қўлласин, мададкор бўлсин, деган маънони бидциради.

Кейинчалик Россия империясининг Марказий Осиёни босиб олиши оқибатида ўзбек халқи ўзининг олий ирода субъекти мақомидан маҳрум этилган. 1867 йили Узбекистон ҳудудида шаклланган мустамлакачи Туркистон генерал- губернаторлиги Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги низом эълон қилган. Шу асосда 1868 йили Бухоро амирлиги, 1873 йили Хива хонлиги билан тенгсиз шартномалар тузилган.

Бу халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ўзбек давлатлари ҳудуди ва халқининг мустамлака сифатидаги мақомини белгилаган. Шу мақомни ифодалайдиган мустамлака рамзлари эълон қилиниб, генерал-губернаторлик герби — асосий қалқонда Россия империяси рамзи бўлган икки бошли бургут тасвири, атрофида Россиянинг Марказий Осиёдаги мустамлакалари рамзи бўлган тўққиз кичик қалқон ва Россия императори тожи билан безатилган герб ҳуқуқий тасдиқланган[40].

1917 йил Россия империяси вориси бўлмиш янги мустамлакачи давлат сифатида РСФСР ўзининг давлат рамзлари ва маъмурий-ҳудудий бирликларининг рамзларини жорий этган. Бунда тоталитар коммунистик мафкура ниқоби остида ўзбек халқининг мустақиллик ва озодликка бўлган интилишларини синдириш сиёсатини ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий, ҳам мафкуравий воситалар ёрдамида изчиллик билан олиб бориш орқали Узбекистоннинг давлат суверенитетидан маҳрум этилган ҳолати зўрлик билан сақлаб қолинган.

Собиқ совет тузуми замонида Узбекистон рамзлари аслида суверенитетдан маҳрум этилган ҳудуд маъносини ифодалашга хизмат қилган. Янада аниқ қилиб айтганда, ўша даврда Узбекистон рамзлари давлат суверенитети рамзлари сифатида қонун билан тасдиқланган бўлса-да, амалда давлат суверенитети мазмунига эга эмас эди. Хусусан, РСФСР давлат байроғи эмблемаси сифатида 1918 йил 8 апредца Бутунроссия марказий ижроия қўмитаси мажлисида расмий эълон қилинган қизил байроқ мустақиллик арафасига қадар Узбекистон ССРни ифодалайдиган эмблемаларнинг асосий элементи бўлиб қолгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Шундай қидиб, мамдакатимизда давлат мустақиллиги қўлга киритилиб, даниат рамзлари шаклларининг ҳуқуқий мустахкамланиши ўттиз аср олдин таъсис бўлган сунеренитет рамзларининг мазмунан тикланиши ноқелигини ўзида намоён этади.

 

Использованная литература:

[1] Ш.М. Мирзиёев. Қонун устуворлиги ва инсон манфаа! \.ipu 1111 гаъмин \аш — юрт тараққиёти ва ха \қ фа ровонлигининг гарови / Ўзбекистои Республикаси Президенти Шавкат Мнрзнёевнинг Узбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилииганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. Т.: «Ўзбеки стои», 2017. — 4-бет.

[2] Узбекистон Рсспубдикаси Марказий Давлат архиви. Ун нккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси қабул қилинган Узбекистон Республикаси Конституцнясига доир материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўпхат — № 1, Саклаш бирлиги — 149, — В. 132-134.

[3] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн нккинчи чакприк Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси кабул қилинган Узбекистон Республнкаси Конституциясига доир материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 149, — В. 102-103.

[4] Ўзбекистон Республикасн Марказий Давлат архиви. Ўн иккпнчи чақирпқ Ўзбекистон Республнкаси Олий Кенгашипннг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессняси қабул килпнган Ўзбскпстои Республикаси Конституциясига доир материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўихат — № 1, Саклаш бирлиги — 149, В. 135-136.

[5] Каранг: Саидов А.Х. Қиёсий коиституцняшуиослик. — Т.,1993. — 35-бет; Саидов А.Х., Тошкулов Ж. Ўзбекистон давлати ва хуқуқи тарихи. — Т., 1995; Очилов Ў.С. Ўзбекистои Республикасининг Давлат рамзлари. — Т., 2007. — 112 бет.

[6] Саилов А.Х. Мустакиллик рамзларн (Сўзбоши ўрнида) // Очилов Ў.С. Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари. — Т., 2007. — 4-бет.

[7] Тотем — (инглизча: Totem; ҳиидуча: ототем) — «унинг наслн, уруғи» маъносидаги сўз. Ибтидоии уруғ, қабилаларла линий хурмат-эҳтиром объекти бўлган, яъни плоҳнйлаштприлган ҳайвон, ўсимлик, бирор нарса-буюм ёки табиат ҳолисаси бўлиб, одатда хяр бнр уруғ-қабила ўз тотеми номи билая аталган.

[8] Махмудов К. Туркий байроклар рамзи // Фап ва 1урмуш. 1991 йил 12-сон, 20-бет.

[9] Рахмои Н. Турк хоконлигн. — Т.: Лбдулла Қодирий номндаги халқ мсроси нашриёти, 1993. — 12-115-бет лар.

[10] Тангри (мўғулча: чэнгэр — осмон; худо) — Оллоҳ, Хуло, Парвардигор мязмунидагп луғавнй маъноларга эга. Қадимги туркий халқлариинг тасаввурига кўра, у коииот асосчиси, осмон руҳн.

[11] Култегии битиктоши — буилан тахминаи икки минг йил нлгарп Турк хоқонининг укаси, чурк қўшпнларм- нинг лашкарбошиси Култшии шара<|)И1Э Ўрхуи кирғоқларида гониа бптнлган ёзувлар.

[12] Раҳмон Н Турк хоконлиги. — Т.: Абдудла Кодирий номилаги халқ мероси нашриёти, 1993. — 88-бет.

[13] Раҳмон Н. Турк хоконлиги. -Т.: Абдулла Қолирий номилаги халқ мероси нашриёти, 1993. — 112-бсг.

[14] Сафарбоев М. «Авесто»да давлат рамзлари // «Авесто» ворислари. — Урганч: «Хоразм», 2001. — 4-5-бетлар.

[15]     1998 йили Қоракалпоғистон археолог олимлари Кердер қалъасидан IX асрга оид товокка солингаи Хумо

кушининг рангли сурагини топгаи бўлиб, унда Ҳумо канотлариии ёйиб турган ҳолла акс э гган.

[16] Сафарбоев М. «Авесто»да давлат рамзлари // «Лвесто» ворислари. — Урганч: «Хоразм», 2001 4-5-бетлар.

[17] Радлов В.В. Тамга // Опьгг словаря тюркских наречий. — Т.З. 4.1. — СПб., 1905. — С.1003 1004.

[18] Мукимов 3. Ўзбекистон давлати ва хуқуқи тарихи.1 -қисм. — Самарқанд, 1998. — 3-бет.

[19] Туғро (туркийча) — Шарқ мамлакатларида подшох ва хонларнинг фармонлари оошида уларнинг унвони — ном ва амалларини кўрсатувчи махсус безакли ёзув, рамзий белги, сарлавҳа ўрнидаги сўз, жумланииг безак сифати- ла ёзилиши. Махмуд Кошғарийнинг «Девоиу луғотит lyprc» асарида туғрач шаклида келтирилиб, уиинг 3 маъноси берилган: 1. ўғузлар тилида подшо муҳри; 2. подшох сафарга чикиш олдидан қўшнидаги хар бир жангчига бера лигап от; 3. ўғузлар тилида мухр босилгаи хат.

[20] Қаранг: Муқимов З.У збекистои давлати ва хукуқи тарихи.1-қисм. — Самарқанд, 1998. — 174-бет.

[21] Қаранг. Азнмов Э., Ашрафхўжаев Ф. Амир Темур давлатинииг рамзлари / / Тафаккур. Т., 1996, 3-сон, 42 бет; Махмудов К. Туркий байроқлар рамзи // Фаи ва турмуш. 1991 йил 12-сон, 21-бег.

[22] Амир Темур Европа элчилари нигоҳила / Клавихо Руи Гонсалес де. Буюк Лмир Темур тарихи (1403-1406); Таржимон У.Жўраев. Султония архиепископи Иоанн. Лмир Темур ва уиипг саройи ҳакида хотпралар. Таржимон Б.Эрматов; Масъул мухаррир А.Х.Саидов. — Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт мазбаа ижодий уйи, 200″’. — 111 -бет.

[23] Ибн Арабшох. Ажойиб ал-макдур фи тарихи Таймур («Темур тарихила тақдир ажойиботлари»)/ Сўз боши, араб тилидан таржима ва изоҳлар муаллифи У. Уватов. — Т.: «Меҳнач», 1992. — I китоб, 328 бет; II китоб, 192 бет. II китоб, — 65-бет; Ibn Arabchah. Etrangctes du dcstin sur les aventures de Timour (1440), trad. Fran^aisc dc P. Vattier. Paris, 1658.

[24] П. Равшапов. Шахрисабз тарихл (Энг кядимги даврлардан XX асрнпнг I чорагигача). — Т.: «Янги аср ав лоди», 2011. — 317—318-бетлар.

[25] Караип Керен Л., Саидов А. Амир Тсмур ва Франция. — Т.: «Адолат», 2016. — 514-524-бетлар; Kehren L. La route de Samarkand au temps de Tamerlan. Зе edinon — Paris: Impnmerie Nanonalc, 2006. — P. 298; Франиия Кироли Шарль VI нинг Амир Темурга мактуби // Керен А., Саидов А. Амир Темур ва Франция. — Т: «Адолат», 1996. — 77-бет; Акадсмик Б. Ахмелов таржимасига каранп Ахмедов Б. Амир Темур. — Тошкент: 1995. — 584—585-бетлар; Аотанча ва французча матнлардан М.Холбеков ва Р.Киличев таржимасига каранг. Франция кироли Шэрль VI нинг Амир Темурга мактуби// М. Холбеков. Амир Тсмурнинг Европа Кироллари билан ёзишмалари. — Самарканд; «Мероо>, 1996. — 25-бет.

[26] Руи Гоисалес де Клавихо. Дневник путсшествия ко двору Тимура в Самарканд в 1403-1406 гг Поллинньгй текст с персводом и примсчаниями, составлсннммп под. ред. 14.И. Срезневского. Спб.1881 (сборн.отд.русск.яз.и словссн. И. Акал. Наук, т. XXVIII, №1). — С. 235-236.

[27]    Ahmedis Arabsiadae vitae et rerum gestnrum Timuri. . historia. Ed. Manger/ Leovardiae. 1772.11. P. 782.

[28]    Tamcrian or Timur the Great Amir/ Translatcd Ьу J.H. Sanders. From the Arabic Life by Ahmed ibn Arabshah.

London, 1936. — P. 295.

[29] The Zafarnamah by Maulana Sharafiddin Ali of Yazd, by Maulawi Muhammad Ilahdad. Calcutta, 1887-1888, 1I.-P.17O.

[30] Histoire de Timur-Bec, connu sous le nom du grand Tamerlan, ecrite en pcrsan par Charfeddln At Yezdi et traduite cn fran<;ais par Fran^ois Pctis de 1д Croix, publie par Alcxandre-Louis-Maric Pens de La Croix, Paris, 1722,4 vol., in-12.

[31] A. Мюллер. Истории ислама c основания до новсйших времен». Спб., 1896, — Т. III. — С 292.

[32] Автобиография Тамерлана. Перевод с тюркского Н.Лмкошина. Ташкент, 1894. — С. 10.

[33] Қаранг: М.Е. Массоп. Клад утвари мастсрской фальшивомонетчика XIV века под Ташкептом. Материаль! Узкомстариса. Вьш. 4. Тяшкент, 1933. — С. 10; Д.И. Логофет. Бухарское ханство под русским протекторатом. — Спб. 1911.Т.П.-С. 261.

[34] Лрхиепископ Иоанн ўзининг ана шу сафари таассуротлари бити/\ган асарида Соҳпбқпроннпнг «тамғаси- га форс тилида «Лдолат» сўзи икки марта ёзилган», деб гувохлик берган. Фикрпмпзча, бу ерда архпеппскоп «рости» ва «русти» сўзларини бир-биридаи ажратолмай хато килган. Нафақат Иоанн, балкп Клавпхо хам бу иккп сўзнинг фаркига бормаган, зеро Кастилия элчисп Лмир Темурнинг тамғасида атигп бир сўз битплган эдп, деб ёзиб қол- дирган: «Шохнинг муҳрига ҳарфляр бплан «ҳақиқат» сўзи ёзилган бўлиб, сўзнпнг тагида учта донра шаклидагп бслгн бор.», Қаранг: Лмир Темур Еиропа элчилари нигоҳпда / Клавихо Руи Гонсалес де. Буюк Амир Темур тарихп (1403-1406); Таржимон У.Жўраев. Султония архиспископи Иоанн. Лмир Темур ва унинг сяройи ҳақпда хотиралар. Таржимон Б.Эрматов; Масъул муҳаррир Л.Х.Саидов. — Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашрист матбаа ижодий уйп, 2007. — 147-бет.

[35] Ллимов У. Лмир Темур давлати рамзлари // Ўзбекистон адабпёти ва санъати. 1996, 27 сентябрь.

[36] Туғ қадимдан Шарқ мямлакятлярида ҳукмдорлик, вазпрлик, бсклик ва ҳоказолар белгиси бўлиб, ҳўкпз ёки от думидан ясалгаи. Мозийдя Оспёпииг бир қанча давлатларида, хусусан, Хитой ва Ҳиндпстонда қўтос хамда тибет ҳўкизи думидан ясалган бўлса, чурклар уни, асосан, от қуйруғи кплларидан тайёрлагаилар. «Туғ» атамасн плк марта бир уйғур хоқони шяънша битилши Шинеусу (VIII аср ўртаси) ёдномасида кўзга ташланадп. 1202 йилда Чингизхоп Ўнан (Онон) дарёси бўйида 8 туғни тиккан ҳолда салтанат ташкил топганлпгини эълон қилган. Ислом дини қабул қнлишандяп ксйип хам туркий давлатларда туғ қўлланишда давом этган. Чингизхон салтанатпда, Сал- жуқийлар, Мямлуклар, Қоряхонийлар, Усмонийларда бўлгяии кабп, туғ Темурпйларда ҳам мавжуд бўлгап. Туман беги «баҳодир» фахрий унвони қатори туғ, довул ҳамда тумантуғ ва чортуғлар билян шарафлянган.

[37] Тсмур тузуклари / Форсчадян А.Соғуний ва Ҳ.Кароматов гаржимаси. — Т., 1991. — 80-81 -бетлар.

[38] Керен A., Саидов А. Амир Темур ва Франция. — Т.: «Адолат», 2016. — 73-бет.

[39] Азимов Э., Ашрафхужаев Ф. Амир Темур давлатинииг рамзлари // Тафаккур. Т., 1996, 3-сон, 44-бет.

[40] Очилов Ў.С. Ўзбекистон Рсспубликасининг Давлат рамзлари. — Т., 2007. — 39-бет.

Оцените статью
Добавить комментарий