Саккизинчи боб. Сиёсий ҳукуклар

Саккизинчи боб Сиёсий ҳукуклар Конституция

Саккизинчи боб Сиёсий ҳукуклар: Лойиҳанинг ушбу боби юзасидан 2 та таклиф тушган бўлиб, хусусан, «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 13 октябрь сонида эълон қилинган «Аниқ, равшан ва мукаммал бўлсин» номли мақоласида О.Оқйўлов Лойиҳанинг ушбу бобига қу йидаги мазму нда алоҳида модда киритишни тавсия этган:«Давлат Республиканинг илмий, техникавий ва маънавий потенциали ҳақида ғамхўрлик қилади. Илмий, техникавий ва бадиий ижодкорлар ўз меҳнатлари натижалари бўйича моддий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга»[1]. Ишчи гуруҳ томонидан ушбу таклифни муайян таҳрир асосида қабул қилиш мумкинлиги кўрсатилган[2].

Узбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддаси

Лойиҳанинг 32-моддаси бўйича 21 таклиф тушган бўлиб, шундан 8 таси қисман инобатга олинган. Самарқанд шаҳридан ҳуқуқшунос олим З.Муқимов «32-модда гражданларга митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказиш ҳуқуқини беради, аммо шуни 2-қисмидаёқ бу ҳуқуқни ҳокимият органларининг тақикдаб қўйиши мустаҳкамланган. Бу ҳукуклар фақатгина табиий офатлар ёки ҳарбий ҳолатлар давридагина ҳокимият томонидан тақиқлаб қўйилиши лозим, деб тузатилиши мақсадга мувофиқдир», дея фикр билдирган. Таклиф қисман инобатга олинган ва Лойиҳадаги маъно билан бирлаштириб таҳрир қилиниши лозимлиги кўрсатилган[3].

Бу кизик: Олтинчи боб. Фукаролик

Депутат О.Полвонов бундай тадбирларни «хавфсизлик нуқтаи назаридан вақтинча тўхтатиш бундан мустасно (тўхтатиш муддати 15 кун)», деган қўшимча киритишни тавсия этган[4].

Лойиҳанинг ушбу моддаси бўйича Тошкент шаҳридан С.Ёқубов ҳам фикр билдириб, «фуқаролар митинг ёки намойиш ўтказаётган вақтида, ҳокимият фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлайди»[5], деб ёзиб қўйишни таклиф этган ва ушбу фикр қисман инобатга олинган.

Узбекистон халқ депутати Н.Сейидов мазкур моддага «фуқаролар ижтимоий фаолликларини митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бу тадбирларни ўтказиш чоғида тартибни сақлашни маъмурий органлар ва тадбир ташкилотчилари кафолатлайдилар»[6], деган мазмундаги матн киритилишини таклиф қилган. Шунингдек, Жарқўрғон туманидан П.Тўраев ушбу моддадаги «ҳуқуқига эгадирлар» сўзларидан сўнг «тартиббузарлик, ғайриқонуний ҳаракатлар бундан истиснодир»[7], деган жумлани киритишни сўраган.

Самарқанд шаҳридан Б.Сулаймонов ушбу моддадаги «тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга», деган жумлани олиб ташлашни, унинг ўрнига «митинг, намойиш ўтказиш учун ҳокимият органларидан рухсат эмас, билдириш қилиш шарт»[8], деган жумла киритилишини таклиф қилган.

Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.

Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддаси

Тошкент шаҳридан Г.Полозов ва М.Аҳмедшаева эса, ушбу модцанинг иккинчи қисмига тегишли равишда «ғайриқонуний мақсадларда ташкил этилган»[9], деган жумлани киритишни сўраган.

Фарғона вилоятидан Т.Розиқов мазкур модцадаги «махфий жамиятлар» тўғрисидаги фикр аниқ ифодалаб берилмаган, деган тўхтамга келган[10]. Тошкент шаҳридан фуқаро Ш.Аҳмедов 32-моддага «янги ташкил бўлаётган жамият ва бирлашмалар рўйхатдан ўтказиш талабларига жавоб бериш даражасигача шаклланиш даврларида ўз аъзолари сони … га етиш билан рўйхатга олиш органига (Адлия вазирлигига) ўзлари тўғрисида бирламчи маълумот беришлари шарт», деган қўшимча киритишни сўраган[11] (амалдаги Конституциянинг 57-модцасига қаранг[12]).

ПАРЛАМЕНТ ВА ПАРТИЯЛАР

Лойиҳанинг 33-модцаси юзасидан 3 та таклиф бидцирилган. Хазорасп туманидан ўз таклифларини хат орқали йўллаган фуқаро А.Матниёзов Лойиҳанинг 33 (ва 10)-модцасида қайд этилган сиёсий партия қаторини «парламент типидаги партия», деган жумла билан тўдциришни тавсия этган. Фуқаро ушбу фикрига «парламент типидаги партия сиёсий партия эмас, у давлат учун курашувчи партия. Сиёсий партия давлат учун курашмасдан, у ишчи ва деҳқонларнинг, халқнинг онгини ўстириш учун хизмат қилади»[13], деб изоҳ берган.

Лойиҳанинг 34-модцаси бўйича 6 та таклиф билдирилган бўлиб, шундан 2 таси қисман инобатга олинган. Масалан, Узбекистон халқ депутати Н.Сейидов «белгиланган мудцатда кўриб чиқилмаган аризалар ва таклифлар учун масъул кишилар жавобгардирлар»[14], деган қатъий қоида киритилишини сўраган бўлса, Тошкент шаҳридан пенсионер Б.Аҳмедов ушбу моддада «гражданларнинг таклиф ва аризаларини мазмунан тўғри ҳал қилмаслик, бюрократик ҳаракатлари учун жавобгар бўлиши кўрсатилсин», деб фикр бидцирган.

Ишчи гуруҳ таклифни қисман инобатга олган ҳолда қуйидагича изоҳ берган: «Лойиҳа мазмунида ўша масала тўлиқ ўз ўрнини топган бўлса-да, уни кучайтириш учун бу таклифдан фойдаланиш мумкин»[15]. Шунингдек, Наманган вилояти Кенгашидан тушган таклифда мазкур модцанинг 2-бандидаги «муддатларда кўриб чиқилиши» жумласидан сўнг «ҳамда унинг эгаларига жавоб берилиши шарт», деган қўшимча киритиш тавсия этилган[16].

Шу билан бирга, Сиёб туманидан И.Неъматов мазкур модцани қуйидаги таҳрирда беришни сўраган: «аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва мудцатларда кўриб чиқилиши ва унга жавоб қайтарилиши шарт»[17].

Узбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 34-моддаси

Тошкент шаҳридан фуқаро Ш.Аҳмедов эса, ушбу моддага «ҳар бир шахс давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини танқид қилиш, улардаги камчиликларни кўрсатиб, таклифлар киритиш ҳуқуқига эга», деган қўшимча киритишни тавсия қилган[18]. ХДП Андижон вилояти кенгаши вакиллари ҳам ушбу модда юзасидан қуйидаги таҳририй матнларини таклиф этган: «ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли органларга, партия ташкилотларига, муассасаларга ёки халқ вакилига ёзма равишда арз ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга»[19] (амалдаги Конституциянинг 35-моддасига қаранг[20]).

[1] Оқйўлов О. Аниқ, равшан ва мукаммад бўлсин // Халқ сўзи, 1992 йил 13 октябрь; Ўзбекистон Респу- бАикаси Марказий Давлат архиви. Ўи иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрла бўлиб ўтгаи XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат -№ 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 69.

[2] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат -№ 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 69.

[3] Ўзбекистон Респубдикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кеигашининг 1992 йил 8 дскабрла бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 63.

[4] Ўзбскистон Рсспубликаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кснгашининг 1992 йил 8 лекабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонл — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 154, — В 107.

[5] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбскистон Республикаси Олнй Кснгашининг 1992 йил 8 дскабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд-М-69, Рўйхат-№ 1, Саклаш бирлиги — 153, — В. 64.

[6] Ўзбскистон Республикаси Марказнй Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрла бўлиб ўтган XI ссссияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонл — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В 166.

[7] Ўзбекистон Рсспубликаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккипчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 лскабрда бўлиб ўтган XI сессияси матсриаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонл — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 86.

[8] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 142.

[9] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 147.

[10] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзшпмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 148.

[11] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 150.

[12] Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. — Т.: «Ўзбекистон», 2016. — 19-бет.

[13] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 80.

[14] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 166.

[15] Ўзбекистон Ресггубликаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 68.

[16] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат -№ 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 77.

[17] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат -№ 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 87.

[18] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат -№ 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 57.

[19] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат -№ 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 152.

[20] Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. — Т.: «Ўзбекистон», 2016. — 14-бет.

Оцените статью
Добавить комментарий