Олтинчи боб. Фукаролик

Олтинчи боб Фукаролик Конституция

Олтинчи боб. Фукаролик: Лойиҳа мазкур бобининг номланиши, шаклан ва мазмунан тузилишига доир ўзбек тилида 6 та таклиф тушган, шундан 2 таси Ишчи гуруҳ эътиборини тортган.

«Узбекистон овози» газетасининг 1992 йил 27 октябрь сонида эълон қилган «Қонунни ўзбекчалаштириш керак» номли мақоласида И.Абдуллаевнинг қайд этишича, «фуқаро» сўзи ўрнига «ватандош» сўзини киритиш керак. Сабаби, «фуқаро» бу арабча сўз бўлиб, «фақир», деган маънони билдиради. Бундан ташқари, ушбу бобда «кимлар Узбекистон фуқароси бўла олади, унинг шартлари ҳақида ҳеч нарса дейилмаган», деган фикрни билдириб ўтган[1].

Узбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафол атл айди.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 22-моддаси

Ишчи гуруҳ «фуқаро» сўзи устида ўйлаб кўриш мумкин, лекин Фукароликни олиш шартлари жорий қонунда акс эттирилади, деган фикр берган. Шунингдек, Янгиқўрғон туманидан Ж.Мусаев VI бобда «Узбекистон Республикаси фуқароси кимлар? Бунга таъриф берилиши лозим», деб ўз мулоҳазасини билдирган[2]. Узбекистон халқ депутати Н.Сейидов эса, ушбу бобда хориждаги ўзбекларнинг ихтиёрий қўш фуқаролиги кафолатланишига доир модца киритилишини сўраган[3].

Бу кизик: Бешинчи боб. Умумий коидалар

ФукароликНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ

Лойиҳа олтинчи бобининг 21-модцаси юзасидан 11 та таклиф тушган бўлиб, шундан 1 таси, яъни Фарғона вилояти Данғара туманидан И.Жумабоевнинг ушбу моддага «дини ва миллатидан қатъи назар», деган сўзларни қўшишга доир тавсияси инобатга олинган[4]. Асака шаҳридан Х.Мирзакаримов эса, 21-моддага «Узбекистон ҳудудида доимий яшаб турувчи ўзбекларнинг ва бошқа миллат вакилларининг ҳар бири унинг фуқароси ҳисобланади», деган янги банд киритилишини сўраган[5].

Яшаш хуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддаси

Самарқанд шаҳридан фуқаро Х.Сиддиқов ҳам Узбекистон Республикаси фуқаролигини олиш бўйича янги банд киритилишини таклиф қилиб, уни қуйидаги мазмунда баён этган: «Узбекистон фуқароси Узбекистон Республикаси ҳудудида туғилган ёки Узбекистонда 10-15 йил яшаган одамлар бўла олади»[6].

Тошкент вилоятидан ҳуқуқшунос Ф.Пардаев эса, ушбу модда бўйича «Узбекистон фуқароси бўлмаган шахсларни агар ҳукумат ва Республика фуқаролари томонидан таклифлари ва бошқа асосланган юридик ҳужжатлари бўлмаса чегарадан, поездда, самолётда ва бошқа транспорт воситаларида ўтишига йўл қўйилмайди, чақирилмаган меҳмонлар, ножоиз кимсалар ўзбек тупроғидан суриб чиқарилади»[7], деган ўз таҳририй матнини тавсия этган. Бухоро вилоятидан Р.усмон Яраш ўғли 21-моддада «Узбекистон Республикасининг фуқаролиги унга қонуний асосларда эга бўлганлар учун тенгдир», деган мазмундаги матн сингдирилишини таклиф этган[8].

Фукаролик ТўҒРИСИДАГИ қонунчилик

Лойиҳанинг 22-моддаси юзасидан 5 та таклиф тушган[9]. Хусусан, Тошкент вилоятидан ҳуқуқшунос Ф.Пардаев VI бобга ёки мазкур моддага қуйидаги қоида мазмунан сингдирилишини сўраган: «Узбекистон фуқаролари яшаш жойларида албатта рўйхатдан ўтишлари ва белгиланган шаклда шахси ҳақида гувоҳнома олишлари керак ва шарт»1.

Самарқанд шаҳридан Қадриддин Фахриддин Ҳалил ўғли 22-модданинг давомига «…ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси принципларини тан олган ҳолда иш юргизади», деган қўшимча киритишни таклиф қилган2.

23-модца бўйича тушган 2 та таклифнинг 1 таси, яъни Бухоро вилоятидан Р.усмон Яраш ўғлининг ушбу модданинг якуний қисмини «бурчларни адо этишлари шарт» тарзида таҳрир қилишга доир тавсиясидан фойдаланиш мумкинлиги Ишчи гуруҳ томонидан қайд этилган3.

[1] Абдуллаев И. Қонунни ўзбекчалаштириш керак // Узбекистон овози, 1992 йил 27 октябрь.

[2] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 42.

[3] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ‘птан XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 165.

[4] Узбекистон Рсспубликаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрла бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 38.

[5] Узбекистон Республикаси Марказнй Давлат архиви. Ўн иккиичи чакирик Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўгган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 141.

[6] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўи иккинчи чақирик Узбекистон Республикаси Олий Кеигашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўгган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонл — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 145.

[7] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўи иккиичи чақирик Узбекистон Республикаси Олий Кепгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўггаи XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 138.

[8] Ўзбекистои Республикаси Марказий Давлат архивн. Ўи иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашииинг 1992 йил 8 лекабрда бўлиб ўгган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 154, — В. 157.

[9] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 лскабрла бўлиб ўгган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 40.

Оцените статью
Добавить комментарий