Ўзбекистоннинг Конституция ва Мустақил Давлат Рамзлари

konstitutsiya mustaqil davlat ramzlari Конституция

Конституция ва Мустақил давлат рамзлари

Конституция мустақил давлат рамзлари: Ҳарқандай мустақил давлатнинг муҳим белгилари жумласига унинг тимсолий рамзлари ҳам киради. Хўш, рамз нима дегани? Рамзлар, бу — шартли белгилар бўлиб, улар қадим замонлардаёқ турли халқларда у ёки бу ҳодиса, олам, мавжудот, одамлар тасвирини ифодалаган. Рамзлар бевосита халқ, миллат ҳаёти, анъаналари, руҳияти, халқ оғзаки ижоди (фольклори), тарихи билан чамбарчас боғлиқдир.

Давлат рамзлари — бу мустақил давлатнинг муҳим ташқи белгиларини ўзида мужассамлантиради. Давлат рамзларида халқнинг азалий орзуси, эзгу ниятлари, бугунги ҳаётининг мазмун-моҳияти акс этади. Давлат рамзларига нималар киради? Собиқ советлар даврида давлат рамзларига, асосан, байроқ, герб ва мадҳия киритилар эди. Фикримизча, давлат рамзлари булар билан чекланмайди.

Бу қизиқ Дунё Конституция: Баркарорлик Ва Ривожланиш

Мустақил Ўзбекистоннинг давлат рамзларига қуйидагилар киради:

Биринчи рамз — мустақил ӯзбек давлатининг номи. Конституциямизнинг 1-моддасида: «Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади»2, деб ёзиб қўйилган. Ҳар бир инсоннинг бошқалардан фарқланувчи муҳим жиҳатларидан бири унинг исм-шарифи бўлганидек, ҳар қандай давлатнинг ҳам номи унинг ажралмас ташқи белгиларидандир.

Мустақил ӯзбек давлатининг номи халқаро шартномаларда, давлат органларининг муҳрларида, хизмат ҳужжатлари ва гувоҳномаларда ифодаланади.

Иккинчи рамз — мустақил Ўзбекистоннинг Конституцияси. Ўзбекистон халқининг истиқлолга эришганлиги унинг мустақиллик Қомуси бўлмиш Конституциясида мустаҳкамланган. Конституция дунё сиёсий харитасида янги демократик давлат — Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлганлигини акс эттиради. Конституция халқнинг ӯзини ӯзи бошқариш, эркинлик ва ижтимоиӣ адолат, инсонпарвар давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш тўғрисидаги азалий орзусини ифодалаган. Конституцияда мустақил ӯзбек давлатининг моҳияти, сиёсиӣ, иқтисодиӣ, ижтимоиӣ ва ҳуқуқиӣ тизимининг демократик табиати, унинг умуминсоний қадриятларга содиқлиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари юридик жиҳатдан қатъий белгилаб қўйилган. Шу маънода, Конституция — истиқлол ва мустақил Ўзбекистон рамзидир.

Конституция мустақил давлат рамзлари Учинчи рамз — Ўзбекистон Республикасининг давлат тили. Тил ҳар бир миллат ўзлигининг ажралмас белгиси. Умуман, 1989 йилнинг 21 октябрида ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши истиқлол сари қӯйилган энг муҳим амалий-ҳуқуқий қадамлардан бири бўлган эди. Конституциямизнинг 4-моддасида эса ӯзбек тили мустақил ӯзбек давлатининг расмий тили сифатида Асосиӣ Қонун ҳимоясига олинган’. Давлатга ном берган халқнинг, унинг миллий маданияти ва ўзига хослигини намоён этувчи восита бўлмиш ўзбек тилининг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш, мазкур тилнинг давлат тилидек салоҳиятини изчил ва тӯлиқ рӯёбга чиқариш — ҳар бир инсон учун конституциявиӣ бурч ва вазифадир. Давлат тили — бу мустақил давлат белгиси, рамзидир. Зотан, давлат тилида қонунлар ёзилади, халқаро шартномалар имзоланади, анжуманлар олиб борилади ва расмий ҳужжатлар юритилади.

Тӯртинчи рамз — Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи,

Давлат герби ва Давлат мадҳияси. Ҳар бир мустақил давлат ӯз байроғи, герби ва мадҳиясига эга бўлади. Конституциямизнинг 5-моддасида давлат байроғи, герби ва мадҳиясининг ҳуқуқий асослари белгилаб берилган. «Давлатимиз рамзлари — байроқ, герб, мадҳия Ўзбекистон халқларининг шон-шарафи, ғурури, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассамлаштиради» ва улар ҳақида махсус қонунлар қабул қилинган. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги қонун’ 1991 йил 18 ноябрда, Давлат герби тӯғрисидаги қонун 1992 йил 2 июлда, Давлат мадҳияси тӯғрисидаги қонун 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган.

«Ҳеч ким ўзининг шахсий ва оилавий ҳаётига ӯзбошимчалик ёки ноқонуниӣ тарзда аралашишга, ўзининг уй-жойи ёки ёзишмалари сири дахлсизлигига ўзбошимчалик ёки ноқонуний тарзда тажовуз қилинишига ёки унинг ор-номуси ва шаънига ноқонуниӣ тажовуз килинишига дучор этилиши мумкин эмас. Ҳар бир инсон худди шундаӣ аралашув ёки тажовузлардан қонун орқали ҳимоя этилиш ҳуқуқига эга». Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тӯғрисидаги халқаро пактнинг 17-моддаси

Бешинчи рамз — мустақил давлат пойтахти. Конституциямизнинг 6-моддасида: «Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Тошкент шаҳридир»7, деб ёзиб кӯйилган. Давлат пойтахти тўғрисидаги модда, собиқ совет конституцияларидан фарқли ўлароқ, Асосиӣ Қонуннинг 1-бобида берилган. Пойтахт шаҳар — ҳар бир мустақил давлатнинг юзи бўлиб, бир қатор хусусиятларга эгадир. Хусусан, мамлакат пойтахти давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг марказий идоралари, давлат бошлиғи қароргоҳи, давлатнинг асосий сиёсий ва иқтисодий тадбирлари амалга ошириладиган, чет эл дипломатик ваколатхоналари жойлашадиган шаҳардир.

Олтинчи рамз — мустақил давлат фуқаролиги. Фуқаролик ҳар қандай давлатнинг ажралмас белгисидир. У шахснинг давлатга мансублигини, унга дахлдорлигини ҳуқуқиӣ жиҳатдан мустаҳкамлайди. Шунингдек, давлат шахсни Конституцияда мустаҳкамланган ҳуқуқ ҳамда бурчлар билан таъминлайди. Фуқаролик — бу шахс билан давлат ӯртасидаги барқарор ва доимий сиёсий- ҳуқуқиӣ алоқа бӯлиб, бунда уларнинг ӯзаро ҳуқуқ, бурч ва мажбуриятлари ӯз ифодасини топади.

«Ўзбекистон Конституциянинг 21-моддасида белгиланганидек, Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади»1. Бу дегани,

мустақил Ўзбекистон давлати ягона ва яхлитдир. Барча фуқаролар ягона сиёсий- ҳуқуқий мақомга эга ва уларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари давлат муҳофазаси билан таъминланади. Бинобарин, Биринчи Президентимиз ягона фуқаролик тӯғрисида тӯхталиб: «Икки давлат фуқаролигига мансублик… беватанлик билан баробардир»2, дегани бежиз эмас.

Еттинчи рамз — давлат мукофотлари ва унвонлари. Ҳар бир мустақил давлатӯзмукофотларива унвонларинитаъсисэтади.Конституциянинг78-моддасида Олий Мажлиснинг давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш ҳуқуқи мустаҳкамланган. Ўзбекистон Республикасида «Ўзбекистон Қаҳрамони» юксак давлат унвони ва олий нишон — «Олтин юлдуз» медали, «Мустақиллик», Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, «Буюк хизматлари учун», «Эл-юрт ҳурмати», «Фидокорона хизматлари учун», «Меҳнат шуҳрати», «Соғлом авлод учун» (биринчи ва иккинчи даражали), «Шон-шараф» (биринчи ва иккинчи даражали), «Дӯстлик» орденлари, «Жасорат», «Содиқхизматлари учун», «Шуҳрат» медаллари ва бошқа юксак мукофот ҳамда унвонлар таъсис этилган. Фуқароларнинг меҳнатда кӯрсатган хизматлари, давлат, жамоатчилик олдидаги ва ижоддаги самарали фаолиятини рағбатлантиришда бу мукофотларнинг ӯрни ва аҳамияти беқиёсдир. Конституциянинг 93-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари, фахрий унвонлари давлат бошлиғи — Президент томонидан берилади.

Саккизинчи рамз — миллий валюта. Ҳар бир мустақил давлат ўзининг миллий валютасига, миллий пул бирлигига эга бўлади. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 1994 йил 16 июнда эълон қилинган «Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тӯғрисида»ги фармонига мувофиқ, 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — «сӯм» муомалага киритилган. Миллий валюта мустақилликнинг муқаддас белгиси, давлат рамзидир.

Тӯққизинчи рамз — умумхалқ байрамлари. Давлат рамзларига қонун билан мустаҳкамланган, мамлакатда нишонланадиган умумхалқ байрамларини ҳам киритиш жоиздир. Хусусан, 1 сентябрь — Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни, 8 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун, 21 март – Наврӯз байрами, 1 январь — Янги йил байрами, 8 март — Хотин-қизлар куни, 9 май

— Хотира ва қадрлаш куни, 30 июнь — Ёшлар куни, Ийд ал-Фитр – Рамазон ҳайитининг биринчи куни, Ийд ал-Адҳа — Қурбон ҳайитининг биринчи куни Ватанимизнинг улуғ саналари сифатида нишонланади. конституция мустақил давлат рамзлари Умумхалқ байрамлари давлат ва халқнинг рамзиӣ кунлари сифатида кӯпмиллатли Ўзбекистон халқига тааллуқлидир. Улар Ўзбекистонда барча миллат ва элатлар томонидан нишонланади ва дам олиш куни ҳисобланади.

Ўнинчи рамз — Ўзбекистон Республикасининг давлат бошлиғи

— Президенти. Давлат бошлиғи — бу миллат тимсоли, давлат рамзидир.

Чунки ҳадиси шарифларда таъкидланганидек, «Султон ер юзида Аллоҳнинг соясидур», унга адолатни таъминлаб, Яратувчининг бандаларини зулму ситамдан қутқариб, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш вазифаси топширилган.

Улуғ ўзбек шоири ҳазрат Алишер Навоиӣ ўз асарларида Соҳибқирон

Амир Темурнинг «Куч — адолатда» деган шиорига таяниб, адолат тимсоли бўлган давлат бошлиғига Яратувчи Зотнинг бир кӯриниши деб баҳо берган. Навоиӣ давлат раҳбари кучли идрок ва ёрқин юрак соҳиби бўлиб, отга минганда уфқларни ӯз таъсири остига олиш қобилиятига эга, адолатда Наврӯз каби файзли бӯлиши кераклигини тараннум этган.

Демак, Узбекистон Республикасининг давлат рамзлари фақат ӯзбек давлатигагина тааллуқли бӯлиб, уларда моҳияти чуқур маънога эга шартли белгилар бадиий ифода сифатида маълум бир кӯринишларда акс этади. Бундай кӯриниш оҳанглар, сӯзлар, табиат тасвири, ранглар, астрологик жисмлар ва бошқа турли шаклларда бўлиб, халқимизнинг ўтмиши, бугунги куни, интилиши, орзу- умидлари, истиқболи, ғурури ва фахрини ӯзида мужассамлаштиради.

Хуқуқиӣ адабиётларда давлат рамзлари тушунчасига турли мазмунда таъриф берилади. Замонавий сиёсий-ҳуқуқиӣ луғатларнинг бирида қайд этилишича: «Давлат рамзлари — давлат мустақиллигини шартли равишда белгиловчи ташқи белги, нишона ёки тимсоллардир, булар муайян давлатнинг байроғи, герби, миллий валютаси ва мадҳияси. Улар мазкур давлатнинг тузумини, халқнинг табиат-менталитетини, иқтисодий асосларини ва бошқа муҳим белгиларини англатади».

Франциянинг 1789 йилда кабул килинган ва амалдаги Конституция спиннинг таркиби кисми хисобланувчи Инсон ва фукаронинг хукук ҳамда эркинликлари декларация спиннинг

4-моддасида қайд этилганидек: «Эркинлик — башкага зарар етмайдиган и стал гаишники лишь имкониятидир: шу тарика, хар бир инсоннинг табииӣ ҳукукларини рӯёбга чикариш имкониятлари жамиятнинг башка аъзолари айни шу хукукларини  рӯёбга чикаришларини таъминлайдиган имкониятлар чегарасигачагина давом этажи. Бу чегаралар факат конун билан белгиланади».

Иккинчи гуруҳ адабиётларда берилган таърифга кӯра, давлат рамзлари — бу суверен давлатни ажратиб турувчи белгилари. Улар мустақиллик атрибутларидир. Давлат рамзлари Конституцияда мустаҳкамланган Давлат байроғи, Давлат герби, Давлат мадҳияси, шунингдек, давлатнинг номи, пойтахти, тили, валютаси, мукофотлари. Шунинг учун уларни янада аниқроқ қилиб «Давлат мустақиллигининг конституциявий рамзлари», деб аташ мумкин.

Бошқа манбаларда эътироф этилишича, мустақил давлатнинг белгиларига мустақил давлатнинг ӯзи таъсис этган номга эга бӯлиши, Конституцияни мустақил равишда қабул қилганлиги, ўз ҳудудида давлат ҳокимиятини мустақил амалга ошириши, ӯз давлат фуқаролигининг мавжудлиги, ӯз давлат тилига эга бӯлиши, ӯз бюджети ва пул бирлигига эга экани, ӯз давлат пойтахтига эгалиги, ӯз давлат байроғи, давлат герби ва давлат мадҳиясини қабул қилганлиги ва бошқа белгилар киради.

Шу ўринда мустақилдавлат рамзларини фақат давлат эмблемалари – давлат байроғи, давлат герби ва уларнинг мусиқий муқобили бўлмиш давлат мадҳияси билан чегаралаш мумкин эмаслиги ҳақида илгари билдирилган фикрни яна бир бор таъкидлаш лозим. конституция мустақил давлат рамзлари Яъни, давлат рамзларини кенг маънода – мустақил давлатнинг мазмунини ифодалайдиган шартли белгилар маъносида ҳам тушуниш лозим.

Айни чоғда, «миллий рамз» тушунчасига ҳам изоҳ бериб ӯтиш жоиз. Миллий рамз деганда, ҳар бир мамлакатнинг миллий тарихи, маданияти, анъаналари, қадриятлари, мамлакат аҳолисининг ҳурмат ва эътиқод ҳислари билан боғлиқ бўлган, унинг орзу-интилишларини ифодалайдиган, мамлакат ичкарисида умумтушунарли бўлган ва қўшимча талқинни талаб қилмайдиган, лекин мамлакат ташқарисида қисман тушунарли ёки умуман тушунарсиз тасвирлар, ранглар, белгилар ва тушунчаларни англаш даркор. Миллий рамзлар маъноси хорижлик фуқароларга маълум бўлмайди. Давлат эмблемалари тасвирларининг миллий рамз сифатидаги мазмуни халқ эпослари, афсоналар ёрдамида талқин қилинади.

 

Ҳозирги кунда жаҳондаги аксарият давлатлар эмблемаларининг мазмунини ташкил қилувчи тасвирлар миллий рамзлардан иборат. Бу эмблемалар миллатнингхусусиятлари, унингтарихи, маданиятива қадриятларини ифодалайдиган маъно билан бирга халқаро аҳамиятга эга гералдик маънони ҳам англатади. Миллатни ифодалайдиган тасвирлар гералдик шакллардан иборат бўлиб, ундаги тасвирлар халқаро тан олинган маънода талқин қилинишини таъкидлаш лозим. Албатта, ералдик шакл деганда, халқаро тан олинган ва умумтушунарли бўлган умумбашарий қадриятларни ифодалайдиган тасвир, белги ва тушунчалар назарда тутилади.

Ўз навбатида, давлат эмблемасининг тавсифи — бу давлат эмблемаси

мазмунининг юридик ҳужжат матнида махсус терминология ва тил воситасида ифодаланишидир.

Давлат рамзларининг давлат суверенитети рамзлари эканлигидан келиб чиқадиган қуйидаги белгиларини кӯрсатиб ӯтиш мумкин.

Биринчи белгиси. Давлат рамзлари давлат суверенитетининг, яъни олий сиёсиӣ ироданинг шартли белгиларини ташкил қилар экан, улар маълум бир ҳудудда олий ирода эгаси бўлган халқ билан бирга таъсис этилади. «Суверенитет умумий иродани амалга ошириш бӯлиб, ҳеч қачон бегоналашмайди ва суверен коллектив мавжудот бўлиб, — деб ёзган Ж.Ж.Руссо, — халқнинг ўзига тегишли.

«Ҳокимият берилиши мумкин, лекин олий ирода эмас». Шунинг учун суверенитет ва унинг рамзлари ҳуқуқиӣ моҳияти жиҳатидан абадийдир.

Давлат суверенитети шакли, яъни олий ҳуқуқиӣ ирода ўзгаришига қараб маълум даврдаги давлат ҳокимияти томонидан ўрнатиладиган давлат рамзлари шакли ҳам ӯзгартирилиши мумкин. Масалан, давлат номи шакли, давлат ҳудуди шакли, давлат бошлиғи лавозими шакли, давлат байроғи ёки герби шакли ва бошқалар ўзгарувчан, лекин давлат суверенитети мазмуни каби унинг рамзлари моҳиятан ӯзгармасдир. Давлат суверенитети каби давлат рамзлари ҳам фақат олий иродага эга бӯлган халқ ва унинг ҳокимияти ӯз аҳамиятини йӯқотгандагина ўзгариши мумкин. Агар халқ ӯз иродасининг олийлиги мақомидан маҳрум бӯлса, давлат суверенитети тугайди, давлат рамзлари ҳам ӯз моҳиятидан маҳрум бӯлади. Халқ иродаси олийлиги мақомининг тикланиши эса давлат суверенитети ва унинг рамзлари тикланишига олиб келади.

 Иккинчи белгиси. Бир жамиятда фақат бир олий ирода бўлиши мумкин. Иккинчи олий ироданинг пайдо бӯлиши давлат суверенитети йӯқолганлигини билдиради. «Ирода ёки умумий бўлади, ёки умумий бўлмайди, у ёки бутун халқ иродаси, ёки унинг фақат бир қисми иродаси бӯлади». Шу билан боғлиқ равишда суверенитет мазмунини белгилайдиган рамзлар ҳам фақат бир олий иродани ифодалаши мумкин. Яъни, суверенитет рамзлари олий иродани ифодалаш вазифасини монополия қилади. Бир давлат ҳудудида икки олий ирода эгасини ифодалайдиган рамзлар мавжуд бўлолмайди уларнинг фақат бири олий ирода субъектини ифодалайдиган рамзлар бўлиши, иккинчиси эса, олий ирода субъектидан қуйи мақомда турувчи ташкилотни, масалан, давлатнинг маъмурий- ҳудудий бирликларини ифодалаши мумкин.

Давлат рамзлари — бу мустакил давлатнинг мухи ташки белгиларини узи да мужассамлантиради. Давлат раздарила халкнинг азалий орзуси, эзгу ниятлари, бугунги хаётининг мазмун- мохияти акс этади.

Жамиятда олиӣ сиёсиӣ ирода субъекти мақомига эга халқ иродаси

ягона ва бўлинмасдир. Демак, уни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган давлат ҳокимияти ҳам битта, ягона ва бўлинмасдир. Давлат ҳокимияти бўлинмайди ҳам, тақсимланмайди ҳам. Агар давлат ҳокимияти бўлинганда ёки тақсимланганда эди, амалда бир-биридан мустақил уч олий ирода ва уни амалга оширувчи бир-биридан мустақил уч давлат ҳокимияти тӯғрисида гапиришга тӯғри келарди. Шундай қилганимизда, ҳокимиятлар тақсимланиши тамойили давлат суверенитети мазмунига қарши қӯйилган бўлар эди. Бу ерда гап ҳокимиятлар тақсимланиши тамойилининг мазмуни ҳақида бормаяпти, балки бу мазмунни тўғри ифодалаш шакли ҳақида бораяпти.

Фикримизча, ҳокимиятлар тақсимланиши тамойили мазмунини давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши ёки тақсимланиши кӯринишида эмас, балки давлат ҳокимияти ваколатларининг ҳокимиятни қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд органлари ӯртасида бӯлиниши ёки тақсимланиши кӯринишида ифодалаш мақсадга мувофиқ. Давлат ҳокимияти органларининг бу уч тармоғи ягона олий сиёсий иродани ягона давлат ҳокимияти таркибида уларга берилган ваколатлар орқали амалга оширади.

Ҳокимиятнинг уч тури ёки тармоғи бӯлмайди, балки давлат ҳокимияти ваколатларининг уч тури ва уларни амалга оширувчи давлат ҳокимияти органларининг уч тармоғи бӯлади. Худди шундаӣ, ҳокимиятларнинг ӯзаро тенглиги ва бир-биридан тўла мустақиллиги тӯғрисидаги ифода ӯрнида давлат ҳокимияти органлари уч тармоғининг ӯзаро тенглиги ва тӯла мустақиллиги, ҳокимиятларнинг бир-бирини тийиши ва қарама-қарши таъсир этиш тизими кӯринишидаги ифода ўрнида давлат ҳокимияти органлари уч тармоғининг давлат ҳокимияти ваколатларини узурпация қилишдан ӯзаро бир-бирини тийиб туриши ва қарама-қарши таъсир этиш тизими деган ифода ишлатилиши мақсадга мувофиқ.

Ўзбекистон халкининг истиклолга эришганлиги унинг мустакиллик Қомуси бўлмиш Конституция сида мустахкам ланган. Конституция дунё сиёсиӣ харитасида янги демократик давлат — Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлганлигини акс эттиради. Конституция халкнинг узини узи бошкариш, эркиндик ва ижтимоий адолат, инсонпарвар давлат ва фукаролик жамияти бар по этиш тӯғрисидаги азалиӣ орзусини ифодалаган. Конституция да мустакил ўзбек давлатининг мохияти, смесей, иктисоди, ижтимоий ва хукукий тизимининг демократик табиати, унинг умуминсоний қадриятларга содиклиги, фукароларнинг ҳукук ва эркинликлари юридик жихатдан катъий белгилаб кўйилган. Шу маънода, Конституция — истиклол ва мустакил Узбекистон рамзиддин.

Қонун чиқариш, ижро этиш ва суд ваколатларини амалга ошириш давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг, яъни объектив-ижтимоиӣ иродани ижобиӣ ҳуқуққа айлантириш жараёнининг таркибиӣ қисмларидир. Давлат ҳокимияти ваколатларини амалга оширувчи давлат ҳокимияти органлари уч тармоғининг ягона ва бӯлинмас давлат ҳокимиятига тааллуқлилиги ва ягона олиӣ сиёсий иродани ижобиӣ ҳуқуққа айлантириш ҳуқуқи давлат рамзлари воситасида ифодаланади. Давлат рамзлари, шу асосда, қонуннинг олийлиги ва давлат ҳокимиятини амалга оширувчи органлар уч тармоғининг уларга тегишли давлат ҳокимияти ваколатлари ҳажми жиҳатидан ӯзаро тенглигини ифодалаб туради.

Учинчи белгиси. Жамият турли қисмлар, тоифалар, гуруҳлардан иборат бўлади. Ҳар бир жамият қисми, тоифа ва гуруҳларининг бошқаларидан фарқ қиладиган иродаси бўлади. Лекин бутун жамият иродаси, унинг алоҳида бир қисми иродасидан устун бўлади. Давлат рамзлари халқ ва давлатнинг ана шу мақомини фуқароларнинг бошқа ташкилотлари мақомидан устуворлигини ифодалаб туради.

Давлат ижтимоиӣ келишув, зиддиятларни юмшатиш ва олдини олиш дастагидир. Шу йўлда турли тоифа, қатлам, миллиӣ, маданиӣ, касб гуруҳларига бўлинган жамиятни бирлаштирувчи белги давлат рамзларидир. 

Давлат рамзлари жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун унга аъзолик белгисидир. Давлат рамзлари давлат ҳудудидаги устувор рамзлар сифатида давлат ҳокимиятининг суверенитети остидаги субъект ва объектларни кӯрсатиб туради. Давлат ҳудудида яшовчи фуқаролар ҳамда ҳудудни ташкил қилувчи маъмуриӣ-ҳудудиӣ бўлинмаларнинг бирлашуви ва муҳофаза қилиниши давлат рамзлари воситасида махсус усулда ифодаланади.

 Тӯртинчи белгиси. Давлат суверенитетини ва унинг рамзларини таъсис этган давлат ӯз рамзларининг шаклини ишлаб чиқади ва ҳуқуқий мустаҳкамлайди. Давлат томонидан тан олинган ва ҳуқуқий тасдиқланган рамзларгина давлат рамзлари бўла олади. Давлат рамзларининг шакллари давлат томонидан ӯрнатилади ва ҳар қандай тажовуздан қӯриқланади. Давлат рамзлари мақомини мустаҳкамлаган ҳуқуқий меъёрлар давлат ҳокимияти иродасини ифодалайди ва давлатнинг мажбурлаш кучи билан таъминланади. Конституция мустақил давлат рамзлари Давлат рамзлари давлат ҳокимияти томонидан жамиятда устувор бўлган рамзлар сифатида олий юридик кучга эга бўлган меъёрлар: Конституция ва конституциявий қонунлар, конституциявий одат қоидалари билан мустаҳкамланади.

Давлат рамзлари давлат ҳокимияти томонидан давлат суверенитети атрибутлари сифатида таъсис этилгандагина ӯз вазифасини бажаради. Бошқа томондан, давлат ӯзининг заруриӣ атрибутларини таъсис этиш орқали мустақил давлат мақомини ола билади. Бу алоқадорлик давлат билан давлат рамзларининг ҳуқуқ сингари бир вақтда пайдо бӯлишини ва бири иккинчисисиз мавжуд бӯла олмаслигини кӯрсатади. Давлат рамзлари умумий ирода асосида давлат томонидан расмий тан олинган ва фойдаланиш тартиби қонун билан белгиланган рамзлардир.

Давлат рамзларининг қатор бошқа белгиларини ҳам санаб ӯтиш мумкин:

биринчидан, давлат рамзлари устувор иродани ифодалайди ва жамиятдаги бошқа рамзлардан устуворлиги таъминланади;

иккинчидан, давлат рамзлари маълум бир суверен давлатга тааллуқли бӯлади, давлат томонидан таъсис этилади, мустаҳкамланади ва қӯриқланади;

учинчидан, давлат рамзларининг ортида давлат ҳокимияти туради ва керак бўлган тақдирда давлат рамзлари мақомини белгилайдиган ҳуқуқиӣ меъёрларга риоя этишга мажбур қила олади;

 «Эркинликни бахолашнинг хеч кандай имконияти йӯқ». Рим ҳуқуқшунослари Ҳикматларидан

тӯртинчидан, фуқароларнинг у ёки бу ташкилотларини ифодалайдиган рамзларидан фарқ қилиб, давлат рамзлари давлатнинг бутун ҳудудида умуммажбурий қўлланилиш тартибига эга;

бешинчидан, давлат рамзлари давлат ташкилотлари, жамоат бирлашмалари, нодавлат ташкилотлар, фуқаролар ва давлат ўртасидаги муносабатларни маъновий-кӯринишли тартибга солувчи воситалардир.

Ҳар бир мустакил давлат ӯз мукофотлари ва унвонларини таъсис этади.

Давлат рамзларининг ижтимоий вазифаси, умумий хосса ва белгилари улардан фойдаланишнинг умумий йўналишларини, давлат рамзлари вазифаларини аниқлашга ёрдам беради. Давлат рамзлари вазифалари давлат рамзлари хоссаларининг улардан фойдаланганда намоён бӯлишидир. Сиёсатшунослар давлат рамзларининг номинатив, ахборот етказиш, коммуникатив, ривожлантирувчи, инсон тафаккурининг иррационал қатламларига таъсир ӯтказиш, умумийликни белгилаш ва инсон онгига мафкуравий таъсир кӯрсатиш вазифаларини асосий вазифалар деб ҳисоблайди.

Давлат рамзлари турли-туман ва кӯп сонли хоссаларга эга бўлиши мумкин. конституция мустақил давлат рамзлари Лекин давлат рамзларининг ижтимоиӣ вазифасидан келиб чиқадиган, яъни давлат ҳудудида олий иродага эга субъект мақоми тӯғрисида ахборот етказиш жараёнида намоён бӯладиган хосса ва белгилари давлат рамзларининг асосий вазифаларини аниқлашда муҳим саналади, деб ҳисоблаймиз.

Давлат тили — бу мустакил давлат белгиси, рамзиддин. Зотан, давлат тилида конунлар ёзилади, халкаро шартномалар имзоланади, анжуманлар олиб борилади ва расмий хужжатлар юритилади.

Шу асосда давлат рамзларининг асосий вазифаларини қуйидагича белгилашни таклиф қилиш мумкин.

Биринчи вазифа — давлат рамзлари давлат ҳудудида олий ирода субъекти мақоми тӯғрисидаги ахборотни маъновий-кӯринишли ифодалаш вазифасини бажаради.

Иккинчи вазифа — давлат рамзлари давлат суверенитети мазмунини

умумлаштириш вазифасини бажаради. Давлат рамзлари давлат фаолиятининг олий иродадан келиб чиққанлиги ва унга тааллуқлилигини ҳуқуқий мустаҳкамланган тартибда ифодалайди.

Учинчи вазифа — давлат рамзлари давлат суверенитети тӯғрисидаги тарқоқ ахборотни умумлаштирилган ва тартибга солинган ҳолда етказиш вазифасини бажаради. Давлат рамзлари олий иродани амалга ошириш механизм- жараёнларининг таркибиӣ қисмларининг тартибга солинган ҳолатда идрок қилинишини таъминлайди.

Тӯртинчи вазифа — давлат рамзлари давлат суверенитети остидаги

субъект ва объектларни ажратиб турувчи ташқи белгилар вазифасини бажаради. Давлат рамзлари олий иродага эга субъектнинг ва олий иродани амалга ошириш механизми таркибий қисмларининг бошқа ижтимоиӣ бирликлар иродасидан ажралиб туришини ҳуқуқий мустаҳкамланган тартибда ифодалаб туради.

Бешинчи вазифа — давлат рамзлари фуқароларни жамиятнинг умумий иродасига ҳурмат руҳида тарбиялаш вазифасини бажаради.

 Давлат рамзлари давлат мазмунининг аниқ маъновий-кӯринишли белгиларда конкретлашиши (муайянлашиши), яъни жамиятда олий иродага эга субъект мақомининг муайян давлат суверенитети институтлари шаклларида ифодаланишидир.

Давлат рамзларининг алоҳида шаклларида мустақил давлат мазмунининг фақат маълум бир томони ифодаланиши мумкин, давлатсуверенитети мазмуни тӯлалигича ифодаланиши учундавлатсуверенитети рамзларининг ягона умумийликка бирлашган тизими амал қилиб туради.

Давлат рамзи деганда фақат бир шартли белгини, давлат рамзлари деганда давлат мазмунини ифодалайдиган бутун бир шартли белгилар тизимини тушуниш керак. Давлат рамзларини мустақил давлатни ифодалаш вазифаси бирлаштиради. Уларнинг мазмуни ва шакли, олий ирода субъекти мақоми тӯғрисидаги ахборотетказилишини таъминловчи воситалар сифатида вазифалари уйғун, бирини иккинчисидан ажратиш мумкин бўлмаган бутун бир рамзлар тизимини ташкил қилади. мумкин:

Давлат рамзлари тизими таркибиӣ қисмларини қуйидагича белгилаш

  1. 1. Давлат номи — олий ирода субъекти мақомини ифодалайдиган олий этнонимик ва топонимик ном институти шаклидаги давлат рамзи.
  1. Давлатнинг Конституцияси ва қонунлар тӯплами — олий ирода субъекти мақомини устувор меъёрлар сифатида ифодалайдиган олий юридик ҳужжатлар институти шаклидаги давлат рамзи.
  1. Давлат ҳудуди — олий ирода субъекти мақомини ифодалайдиган жойни ташкил этган ҳудуд институти шаклидаги давлат рамзи.
  2. Давлат бошлиғи — олий ирода субъекти мақомини ифодалайдиган олий мансабдор шахс лавозими (монарх, президент) институти шаклидаги давлат рамзи.
  1. 5. Давлат пойтахти — олий ирода субъекти мақомини ифодалайдиган сиёсий марказ — пойтахт-шаҳар институти шаклидаги давлат рамзи.
  1. Давлат тили — олий ирода субъекти мақомининг расмиӣ атамалар йиғиндисини ташкил қилган тил институти шаклидаги давлат рамзи.
  1. Давлат фуқаролиги — олий ирода субъекти мақомини, унинг аъзолари, бутун жамият, халқни ифодалайдиган фуқаро институти шаклидаги давлат рамзи.
  2. Давлат пули (миллий валюта) — олий ирода субъекти мақомини ифодалайдиган қиймат белгилари мажмуи — миллий валюта институти шаклидаги давлат рамзи.
  3. 9. Давлатнинг миллий байрамлари — олий ирода субъекти мақомини ифодалайдиган расмий маросим — умумхалқ байрами институти шаклидаги давлат рамзи.
  1. Давлат мукофотлари ва унвонлари — олий ирода субъекти мақомини ифодалайдиган, унга хизмат қилишга қўшилган салмоқли ҳиссани ажратиб турадиган ажратиб турувчи белгилар институти шаклидаги давлат рамзи.
  2. Давлатнинг расмий рамзлари — олий ирода субъекти мақомини ифодалайдиган махсус рамзий белги мазмунига эга давлатнинг расмий рамзлари (демакки Давлат байроғи, Давлат герби ва Давлат мадҳияси) институти шаклидаги давлат рамзи.

Алоҳида олинган бир шартли белги олий ирода субъекти мақомининг маълум жиҳатини ифодалаши мумкин, давлат рамзлари тизими эса унинг барча жиҳатлари тӯғрисидаги ахборотни қамраб олади. конституция мустақил давлат рамзлариБунда давлат рамзлари тизимининг таркибий қисмларидан бири бўлмаса, бу ташкилотнинг олий ирода субъекти мақомига эга эканлиги шубҳа туғдиради. Мустақил давлатни ушбу шартли белгиларсиз тасаввур қилиш ҳам мумкин эмас.

Давлат бошлиғи — бу миллат тимсоли, давлат рамзиддин. Чунки хадиси шариф ларда таъҡидланганидек, «Султон ер юзида Аллохнинг соясидур», унга адолатни таъминлаб, Яратувчининг бандаларини зулму ситамдан куткариб, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш вазифаси топширилган.

Шундай қилиб, кенг маънода давлат рамзлари деганда — давлат ҳудудидаги олий ирода тӯғрисида умумий ахборотни инсон онги учун ҳиссий-образли ва маъновий- кўринишли шаклда етказадиган, мустақил давлат билан бирга унинг институт- атрибутлари сифатида таъсис этиладиган, умумлаштирувчи, тартибга солувчи ва ажратиб турувчи шартли белгилар тизимини тушуниш мумкин. Шунингдек, давлат рамзлари фуқароларни суверенитетга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари факат ўзбек давлатигагина тааллукли бўлиб, уларда моҳияти чукур манга эйга шартли белгилар бадииӣ ифода сифатида маълум бир куринишларда акс этажи. Бундай кӯриниш оханглар, сӯзлар, табиат тасвири, вранглер, астрологи исмлар ва башка турли шаклларда бӯлиб, халкимизнинг ўтмиши, бугунги куни, интилиши, орзу-умидлари, истикболи, ғурури ва фахрини ӯзида мужассамлаштиради.

Давлат суверенитетини ифодалайдиган шартли белгилар тизимида давлатнинг расмий рамзлари — рамзий белгилар алоҳида ӯрин тутади. Рамзий белгилар давлат суверенитети институт-атрибутларининг тасвирий-образлилигини махсус кӯргазмали усулда таъминлайди. Шунинг учун давлат рамзий белгиларини суверенитетни ифодалайдиган институт-атрибутлардан ажратиб бӯлмайди. Давлат рамзлари тушунчасини расмий маънода таърифлаганда, уларни Конституцияда мустаҳкамланган давлатнинг расмий рамзлари, рамзий белгилар — Давлат байроғи, Давлат герби ва Давлат мадҳияси сифатида тушуниш лозим.

Расмий рамзларнинг давлат суверенитетини ифодалайдиган шартли белгилар тизимига кирувчи институт-атрибутлардан ажратиб турадиган алоҳида рамзиӣ белги хусусиятларини кӯрсатиб ӯтиш мумкин.

Биринчидан, давлатнинг рамзий белгилари олий ирода субъектини ифодалашнинг идрок қилиниши қулай бӯлган қонун билан тасдиқланган тасвирий воситалардан иборат махсус шаклидир. Рамзий белгилар давлат ва жамият иродаси, мақсади ва интилишлари тӯғрисидаги умумий ахборотни умумтушунарли тасвирлар воситасида етказади. Рамзий белги тузилишини ташкил этган ҳар бир тасвирий-образли элемент ӯзининг маъносига эга, бу маъноларнинг қӯшилишидан ҳосил бӯладиган умумиӣ мазмун халқ ва давлат ҳокимияти иродасини ӯқишга имкон беради.

Иккинчидан, давлатнинг рамзий белгилари халқаро амалиётдан келиб

чиқадиган ва миллий қонунчилик билан тасдиқланган тасвирлардан иборат давлат эмблемалари (байроқ ва герб), уларнинг мусиқавий эквиваленти (давлат мадҳияси), шунингдек, алоҳида шаклларидан (давлат бошлиғининг рамзий байроғи — штандарти, давлат муҳри ва консуллик қалқонидан) иборат. Бу шакллар жамиятдаги олий ирода эгасини ифодалаш билан боғлиқ вазифаларни бажариш мақсадида қонунда белгиланган тартибда яратилган.

Учинчидан, давлатнинг рамзий белгилари тавсифи Конституция ва

махсус қонунлар билан тасдиқланади. Рамзиӣ белгилар тавсифи — бу рамзиӣ белги мазмунининг қонунда тасдиқланган ва махсус терминология асосида ишлаб чиқилган матн кӯринишидир. Рамзий белги тавсифини қонун билан тасдиқлаш улар мазмунини ҳуқуқиӣ мустаҳкамлашдан иборат рамзиӣ белгиларни яратиш жараёнининг муҳим таркибий қисмидир.

Тӯртинчидан, давлатнинг рамзиӣ белгилари ва улар тавсифини яратиш

муносабатлари ҳуқуқий тартибга солинади. Давлатнинг рамзий белгиларини яратиш жараёни қонун ижодкорлиги фаолиятининг таркибий қисми бӯлиб, ваколатли давлат органининг рамзий белгиларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга қаратилган аниқ мақсадга йўналтирилган фаолиятидир. Рамзий белгилар мазмунида давлат иродаси ўз ифодасини топади. Шунинг учун рамзиӣ белги ва унинг тавсифи тузилиши ва мазмунини ишлаб чиқиш махсус юридик техникани талаб қилади. Лекин бу юридик техникани қонунчилик техникаси билан аралаштириб юбориш ярамайди.

Рамзий белги халқ ва давлат ҳокимияти иродасининг нима қилиш мумкин ва нима қилиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги хулқ-атвор қоидалари мазмунидаги ифодаси эмас, балки унинг чизилган тасвирлар ва куйланган образлардаги ифодаси бўлиб, у кузатувчига халқ ва давлат ҳокимияти иродаси ва мақсадлари ҳақида умумий ахборот беради. конституция мустақил давлат рамзлари Шунинг учун ҳам рамзий белги тузилиши ва мазмунини ишлаб чиқиш усули меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат тузилиши ва мазмунини ишлаб чиқиш усулидан ўзининг алоҳида хусусиятлари билан ажралиб туради.

Бешинчидан, давлатнинг рамзий белгиларидан фойдаланиш муносабатлари ҳуқуқий тартибга солинади. Рамзий белгилардан олий иродани амалга ошириш жараёнларини расмий ифодалаш мақсадида қонунда белгиланган тартибда ва жойларда фойдаланилади ҳамда рамзий белгилартўғрисидагиқонун ҳужжатларини қўллаш бўйича жавобгар субъектларнинг ваколатлари белгиланади.

Олтинчидан, рамзий белги таркибини ташкил этган тасвирлар халқнинг миллий-тарихий қадриятлари ҳисобланиб, одамларга яқин туради ва умумтушунарли бўлади. Ана шундай тасвирлар мазмуни орқали халқ ва давлат ҳокимияти иродаси ва мақсадларининг ифодаланиши фуқароларда бу ирода- мақсадларга нисбатан ҳурмат ва эътиқод руҳини шакллантиришга хизмат қилади. Рамзий белгилар ягона мақсад йўлида бутун халқни жипслаштириш, обод ва озод Ватан, фаровон жамият қуриш учун бутун халқни ортидан эргаштириш каби инсон онгига мафкуравий таъсир кўрсатиш хусусиятига эга.

Давлат рамзий белгиларининг юқорида санаб ўтилган хусусиятларини умумлаштириб, расмий маънода давлат рамзларини қуйидагича таърифлаш мумкин: Давлат байроғи, герби ва мадҳияси давлат суверенитети мазмунини ифодалайдиган давлатнинг расмий рамзлари бўлиб, улар барқарор, хуқуқиӣ тасдиқланган тавсиф, қонун билан белгиланган яратилиш ва фойдаланиш тартибига эга. Давлат байроғи, Давлат герби ва Давлат мадҳияси миллий ва тарихий қадриятларга айланган тасвирий образлардан тузилган бўлиб, мазмунида мустақил давлат ва жамиятнинг иродаси, мақсади ва интилишлари тўғрисида умумий ахборот сақланади.

Шундай қилиб, санаб ўтилган миллий давлат рамзлари оламшумул воқеа, улар мустақил Ўзбекистон давлатининг ёрқин тимсолларидир. Бу муқаддас тимсоллар эл-юртнинг бугуни, эртанги куни ва буюк келажаги учун муносиб хизмат қилади. «Шу рамзларни эъзозлаш — ўзининг қадр-қимматини, ўз мамлакатига ва шахсан ӯзига бўлган ишончни мустаҳкамлаш демакдир».

Георг Еллинек (1851-1911) - немис ҳуқуқшуноси
Георг Еллинек (1851-1911) — немис ҳуқуқшуноси, давлатшунос, юридик позитивизм вакили.

 

Оцените статью
Добавить комментарий