Ўзбекистон Конституцияси Тарихи — мустақиллик солномасининг узвий қисми

Ўзбекистон Конституцияси Тарихи Конституция

Ўзбекистон Конституцияси Тарихи: «Замонавий Ўзбекистоннинг тарихи — бу мамлакатимизнинг ҳақиқий мустақилликка эришиш йўлида Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳнамолигида олиб борилган ўта мураккаб ва оғир курашлар тарихидир. Буюк Йўлбошчимиз ҳакли равишда демократик талаблар ва халқаро мезонларга тўлиқ жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳам асосий муаллифи эдилар».

Шавкат МИРЗИЁЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг энг буюк ютуқларидан бири — мамлакатда тарихан қисқа муддатда миллий давлатчиликнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори яратилганидир. Бинобарин, ҳуқуқий давлатчилик сари интилган ҳар қандай демократик жамиятда Конституция устувор аҳамият касб этади.

Конституция инсониятнинг ижтимоий ҳаётини ҳуқуқий тартибга солиш ва ташкил этиш борасида кашф эттан энг муҳим ютукларидан биридир. Конституция ўз-ўзича, яъни алоҳида, жамиятдан ажралган ҳолда мавжуд бўлиши мумкин эмас. Конституция — демократик, сиёсий ва ҳуқуқий институтларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Шу боис, унинг жамият ҳаётида бажарадиган вазифаларини тарихий тараққиёт ва тажриба билан узвий алоқадорлиқда талқин этиш орқали бу муҳим ҳужжатнинг туб моҳиятини англаш мумкин.

Тарихан қарор топган муайян давлат Конституциясининг мазмун-моҳияти босқичма-босқич ва изчил равишда ижтимоий ва ҳуқуқий онгнинг ривожланиши, конституциявий нормалар матнининг чуқур таҳлил этилиши ва тегишли ечим талаб қиладиган янги масалаларнинг юзага келиши билан узвий боғлиқ ҳолда янада такомиллашибборади. Шумаънода, Конституцияни «ижтимоий тартиботни тиклаш» ва жамиятда ижтимоий ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик тамойилини қарор топтириш воситаси сифатида талқин қилиш мумкин. 

Миллий давлатчиликнинг энг муҳим хуқукий қадриятларини белгилаб берадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат ва жамият қурилишининг асосий ҳуқуқий тамойиллари ўзининг аниқ ифодасини топган бўлиб, улар орасида давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларига бўлиниши ҳал қилувчи қоида сифатида мустаҳкамлаб қўйилган. 

Ўзбекистон Конституцияси Тарихи: Ана шундай мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор асосида Ўзбекистонда туб демократик ислохотлар амалга оширилди, давлат ва хўжалик бошқарувининг таркибий тузилиши модернизация килинди ва янгиланди, жойларда ҳокимлик институти жорий этилиб, маҳаллий ҳокимият органлари қайта ташкил қилинди, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизими — маҳалла институти ривожланди. 

Мамлакатда ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиёти асослари яратилиб, янгича иқтисодий муносабатлар механизмлари жорий этилди, тегишли бозор инфратузилмаси институтлари ташкил этилди, замон талабларига жавоб берадиган мутлақо янги молия ва икки босқичли замонавий банк тизимлари шакллантирилиб, иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларида чуқур ислоҳотлар амалга оширилди.

Мустақиллик йилларида мулкий муносабатлар соҳасида ҳам туб ўзгаришлар рӯй берди. Мамлакатда амалда кўп укладли иктисодиёт шаклланиб, унинг таркибида хусусий мулк устувор ривожланиш имкониятига эга бўлди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётда нафақат ҳал қилувчи ўрин эгаллади, балки бозорларни зарур товар ва хизматлар билан тўлдириш, одамларнингдаромади ва фаровонлигини юксалтиришнингасосий манбаи, аҳоли бандлигини оширишнингэнг муҳим омилига айланди. 

Конституцияда мустахкамлаб қўйилган тамойил ва нормалар, шунингдек, биз танлаган ва бугун дунёда эътироф этилган, «ўзбек модели» деб ном олган тараққиёт моделида мужассамини топган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги фармонига мувофиқ, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди». Ушбу ноёб дастуруламал ҳужжатга, Фармон шарҳида таъкидланганидек, Президент Ш.М. Мирзиёев томонидан сайловолди жараёни, жамоатчилик, ишбилармон доиралар вақиллари, бевосита фуқаролар ҳамда давлат органлари билан учрашувлар чоғида билдирилган мамлакатни ижтимоий- сиёсий, социал-иқтисодий, маданий-гуманитар ривожлантиришнинг концептуал масалалари киритилган.

«Ҳаракатлар стратегияси» ўз моҳият эътиборига кўра, дунёда туб ўзгаришлар юз бераётган ҳозирги замонда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, суд-ҳуқуқ, иқтисодий, ижтимоий соҳалар ва хавфсизликни таъминлаш бўйича бешта устувор йўналишда аниқ муддатга мӯлжалланган том маънодаги миллий тараққиёт стратегияси ҳисобланади. У беш босқичда, келгуси беш йилда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилади.

 

Президент Ш.М. Мирзиёев 2017 йил 19-25 сентябрь кунлари Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги биринчи нутқида

таъкидлаганидек, «Бу стратегияни ишлаб чиқишда биз ўзимизга четдан назар ташлаб, салоҳият ва имкониятимизни холис баҳолаш билан бирга, хато ва камчиликларимизни ҳам атрофлича танқидий таҳлил қилдик. Стратегия — бу янгиланиш жараёнларининг ҳақиқиӣ ҳаракатлар дастуридир. Бу ҳужжат ҳозирги вақтда ҳаётта изчил жорий этилмоқда».

Ушбу ҳужжат 1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари ҳамда 2010 йилда Биринчи Президентимиз И. И.А.Каримов тақдим этган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»?да белгилаб берилган устувор йўналишлар доирасидаги демократик янгиланиш ҳамда модернизация жараёнларининг мантиқиӣ ва қонуний, изчил ва узвий давомидир. Айни пайтда бу муҳим миллий стратегия давлат ва жамиятни ривожлантиришнинг мутлақо янги босқичини бошлаб бермоқда.

Бу бежиз эмас. Нега деганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев Конституциянинг истиқлол арафасида ишлаб чиқилиши ва мустақилликнинг илк йилларида қабул қилиниши даврида ҳам, Концепцияни тайёрлаш ва унда белгиланган энг муҳим вазифаларни ҳаётга чуқур татбиқ этиш жараёнларида ҳам Йўлбошчимизнинг ёнида туриб, таъбир жоиз бўлса, елкама- елка бирга ишлаган, давлат сиёсатини юритиш бобида юксак маҳорат мактабини ӯтаган. 

Мен ҳам Конституциявий комиссиянинг аъзоси булганимни ҳамиша фахру ифтихор билан эслайман. Ўша даврда Президент Ш.М. Мирзиёев парламент депутати, Мандат комиссиясининг раиси ва Конституциявий комиссия аъзоси сифатида Асосий Қонунни ишлаб чиқиш билан боғлиқ барча ишларда Ўзбекистон Биринчи Президентиёнида, Йўлбошчимизбиланбиргаликда фаолиятюритганига гувоҳ бўлганман.

Конституциявий ҳуқуқ масалалари билан шуғуллана бошлаганимга 35 йилдан ошди. Шу даврда Ўзбекистон ва хорижий давлатлар конституциялари ҳақида 20 дан ортиқ китоб, дарслик ва ӯқув қӯлланмалар, рисолалар ҳамда шарҳлар ёздим. Бундан ташқари, Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб тубдан янги Конституция тайёрлаш ғояси билан чиқдим. 

Менга мустақил Ўзбекистон Конституциясини тайёрлаш ва қабул қилишдек тарихий жараёнларда бевосита иштирок этиш бахти насиб қилди. Ўзбекистон Конституциясини ҳаётга татбиқ этиш ва ривожлантириш ишларида бевосита қатнашдим. Шу маънода, ушбу китоб муаллифнинг кўп йиллик илмий изланишлари ва амалий ҳуқуқий фаолиятининг ўзига хос мантиқий умумлашмасидир. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архивида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихи билан боғлиқ муҳим ҳужжатлар 19 та жилдда сақланмоқда.

Конституция «халқимиз учун мустақил тараққиёт йўлини белгилаб, миллий давлатчилик, янги сиёсий-ижтимоий тизим барпо этиш, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуришнинг ҳуқуқий пойдеворини»1 яратиб берди. Қӯлингиздаги китобда истиқлол йилларида мамлакатда Конституция асосида босқичма-босқич ва изчил амалга оширилаётган демократик ҳуқуқий ислоҳотлар ҳамда конституциявий жараёнлар, мустақил Ўзбекистон тараққиётининг тарихий шарт-шароитлари, ҳозирги саодатли кунлар ва ёруғ истиқбол, халқимизнинг бунёдкорлик руҳи, улкан салоҳияти ҳақида сӯз боради.

Ўзбекистон Конституцияси Тарихи: Китобни ёзишда, авваламбор, архив ҳужжатларига, даврий матбуот материалларига, ушбу тарихий жараён иштирокчилари билан ўзаро суҳбатлар ва шахсий амалиёт асносида тўпланган маълумотларга асосланилди. Ушбу китоб Конституциямизнинг яратилиши тарихи бўйича зукко ўқувчи билим ва тасаввурини янада кенгайтиришга хизмат қилади, деган умиддаман.

Фурсатдан фойдаланиб, Конституциявий комиссия аъзолари — каминага доимо руҳий-маънавиӣ қувват бағишлаб келган, аммо бугун орамизда бўлмаган улуғ сафдошларимнинг ёрқин хотираси олдида бош эгаман. Конституциявий комиссиянинг самарали фаолият юритаёттан аъзолари, шу жумладан ушбу китоб қўлёзмасига тақриз берган таниқли давлат ва жамоат арбоблари – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Мингбоев, академик Маҳмуд Салоҳиддинов, профессор Шуҳрат Жалилов ва юридик фанлар номзоди Ҳакимбоӣ Ҳалимов, тарих фанлари доктори, профессор Мирзоҳид Раҳимовга алоҳида ташаккур билдираман.

Китобнинг тайёрланиши ва нашр этилишига хайрихоҳлик билан кўмаклашган Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони архиви, Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг кутубхонаси ва архиви, Алишер Навоиӣ номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Фанлар академиясининг фундаментал кутубхонаси раҳбарияти ҳамда ходимларига, шунингдек, Ўзбекистон Конституцияси Тарихи: Конституциямиз маърифати ихлосмандларининг барчасига ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни изҳор этаман.

 

Бу Қизиқ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида «Давлат» сӯзи — 101, «Ўзбекистон» номи — 336 ва «Республика» атамаси 373 марта учрайди.

ЭЪТИРОФ

Жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг роли ва ўрни тобора ошиб бораётган шароитларда мамлакат Конституцияси маънавий тараққиётни таъминлаш ишида, асосийси, мамлакатнинг изчил иктисодий ривожланиши ва халқ фаровонлиги ошишида реал хукукий асос бўлиб хизмат қилмоқда, Ўзбекистон Конституцияси мустақиллик қўлга киритилгандан кейин жуда киска муддатларда ишлаб чиқилгани ва қабул қилинганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Асосий Қонунни ишлаб чикишда ўзбек давлатчилиги ривожланишининг бой тарихий йўли, конституциявий қурилишнинг замонавий ғоялари, универсал демократик тамойиллар ҳамда дунёдаги ривожланган мамлакатларнинг илғор конституциявий тажрибаси ҳисобга олинган».

 

Халқимиз сиёсий тафаккурининг ноёб намунаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларининг мустаҳкам кафолати сифатида юртимизда бозор муносабатлари ва хусусиӣ мулк устуворлигига асосланган хуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаши борасида асосий пойдевор бӯлиб келмоқда».

Шавкат МИРЗИЁЕВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти

«Конституция» атамаси ҳуқуқий тушунча сифатида узоқ йиллар давомида турлича маъноларда кўллаб келинган. Аслида «constitutio» сӯзи лотинча бўлиб, «Тизим, тартиб ӯрнатиш, барпо этиш, ташкил қилиш» деган луғавий мазмунларни беради. Ҳозирги пайтда жаҳонда 200 дан кӯпроқ давлатнинг ва 300 га яқин федерация субъектининг Конституциялари (ва бошка Асосий Қонунлари) амал қилади.

Оцените статью
Добавить комментарий