УНИНЧИ Хукукий КАДАМ — конституциянинг КАБУЛ килиниши

Конституция

Конституциянинг КАБУЛ килиниши: Конституциявий комиссия томонидан 1992 йил 7 декабрда Конституция лойиҳаси охирги марта муҳокама этилди. Узбекистон Республикаси Конституциявий комиссияси Раиси И.А.Каримов бошқарган ушбу мажлисда Узбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари тўғрисидаги ахборот тингланди[3].

Авваламбор, Конституция комиссияси мажлисида 1992 йил 26 сентябрда матбуотда эълон қилинган Узбекистон Республикаси Конституциясининг лойиҳаси икки ярим ой мобайнида матбуотда, бошқа оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар фаолларининг йиғилишларида, минг-минглаб меҳнат жамоаларида чуқур ва атрофлича муҳокама қилингани таъкидланди.

Тушган таклиф ва мулохазаларнинг хаммаси пухта ўрганилди хамда лойиха устидаги ишларни давом эттириш чогида фойдаланилди. Натижада 50 дан ортик моддага аниклик ва трзатишлар киритилди. Дастлабки тахрирдаги тўртта модда чикариб ташланди, бир неча янги модда яратилиб, лойиха матнига кўшимча равишда киритилди. Тушган таклиф ва мулохазаларни инобатга олган холда Конституция лойихаси матбуотда иккинчи марта эълон килинди.

Лойиҳа ҳамма ерда маъқулланди ва қўллаб-қувватланди. Мамлакатнинг чинакам мустақиллигини, унинг ижтимоий ва давлат қурилишидаги реал демократияни, унинг ижтимоий-сиёсий йўлини белгилашда умуминсоний қадриятларнинг шак-шубҳасиз устуворлигини тасдиқловчи янги Конституция — мустақил Узбекистоннинг дастлабки Конституцияси лойиҳасининг ниҳоятда улкан, чинакам тарихий аҳамиятини сўзга чиққанларнинг ҳаммаси якдиллик билан қайд этдилар. Лойиҳада қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият самарали ишлашининг ишончли кафолати, республикада ҳуқуқий жиҳатдан қатьий тартиб- интизомнинг ишончли гарови ўз аксини топган.

Бу кизик: Туккизинчи ҳукукий КАДАМ — конституция ЛОЙИХАСИНИНГ умумхалк Мухокамаси

Муҳокама давомида Конституция лойиҳасини тайёрлашдаги юксак савия таъкидлаб ўтилди. Уни дарҳол, кечиктирмай тасдиқлаш зарурлиги тўғрисида Узбекистон Республикаси Олий Кенгашига бир қанча мурожаатлар кабул қилинди.

Айни вақтда умумхалқ муҳокамаси давомида лойиҳани яхшилашга доир кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Конституция комиссиясинингўзигина 6 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳаза олди.

Тушган таклиф ва мулоҳазаларнинг ҳаммаси пухта ўрганилди ҳамда лойиҳа устидаги ишларни давом эттириш чоғида фойдаланилди. Натижада 50 дан ортиқ модцага аниқлик ва тузатишлар киритидци. Дастлабки таҳрирдаги тўртта модца чиқариб ташланди, бир неча янги модца яратилиб, лойиҳа матнига қўшимча равишда киритилди. Тушган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳодца Конституция лойиҳаси матбуотда иккинчи марта эълон қилинди.

Конституция комиссияси Узбекистон Республикаси Конституциясининг эълон қилинган лойиҳаси муҳокамасида иштирок этган ҳамда ўз тавсия ва таклифларини юборган барча фуқароларга, жамоат ташкилотларига, меҳнат жамоаларига миннатдорчилик бидцирди.

Шу тариқа Конституциявий комиссияси умумхалқ муҳокамаси чоғида билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда Узбекистон Республикаси Конституциясининг лойиҳасини маъқуллади.Узбекистон Республикаси Конституциясининг лойиҳасини ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессияси муҳокамасига киритишга қарор қилинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Конституциявий комиссия хорижий конституциявий тажрибага мурожаат қилиб, Асосий Қонуннинг ролини яхлит тушунишдан келиб чиқди. Бунда жаҳон конституциявий тажрибасининг бир қатор илғор жиҳатлари ҳисобга олинди. Конституция лойиҳаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгаши каби нуфузли халқаро ташкилотлар ва АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция каби демократик давлатлар мутахассисларининг синчков ҳуқуқий экспертизасидан ўтди[4].

Айниқса, Конституция лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси Узбекистон халқининг хоҳиш-иродасини аниқлаш ҳамда жуда бой материал туплаш имконини берди. Ушбу материал чуқур ва ҳар томонлама ўрганиб чиқилди, умумлаштирилди ва халқнинг умумий иродаси шаклида ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессияси муҳокамасига киритилди.

Конституциявий комиссия хорижий конституциявий тажрибага мурожаат килиб, Асосий Конуннингролини яхлит тушунишдан келиб чикди. Бунда жахон конституциявий тажрибасининг бир катор илеор жихатлари хисобга олинди. Конституция лойихаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва Хамкорлик Кенгаши каби нуфузли халкаро ташкилотлар ва АКШ, Буюк Британия, Германия, Франция каби демократик давлатлар мутахассисларининг синчков хукукий экспертизасидан ўтди.

1992 йил 8 декабрда тантанали вазиятда очилган Олий Кенгаш сессиясида Конституциявий комиссия Раиси, Узбекистон Республикасининг Биринчи Президенти маъруза қилиб, Конституцияга ғоятда мантиқли таърифлар айтди. Шунингдек, Конституция лойиҳасининг муҳокамалари жараёнларини таҳлил этиш асносида Конституция фалсафасини чуқур очиб берди. И.А.Каримов сессияда Конституцияни «халқчил қомус» деб атаб, унинг лойиҳаси устида тахминан икки йил давомида ишлангани, икки ярим ой мобайнида умумхалқ муҳокамасидан ўтганлиги ва шу вақт мобайнида у халқнинг фикр хазинаси дурдоналари билан бойтилганини, сайқал топганини таъкидлади[5].

Узбекистон олдида турган биринчи навбатда бажарилиши зарур бўлган устувор вазифаларга тўхталар экан, И.А.Каримов «мустақил Узбекистоннинг биринчи Конституцияси шу эзгу мақсаднинг ҳуқуқий кафолати бўлажак. Биз ўз тараққиёт йўлимизни конституцион тарзда белгилаб олишимиз лозим. Давлатимизнинг келажаги, халқимизнинг тақдири кўп жиҳатдан Конституциямиз қандай бўлишига боғлиқ»[6], деди.

«Табиийки, ҳар қандай давлатнинг конституцияси, унда яшовчи халқнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради. Конституция халқнинг сиёсий донолиги ва тафаккурининг маҳсулидир. Биринчи Конституциямиз лойиҳаси ана шундай халқчил қомус бўлишига ишонаман. Сабаби унинг лойиҳаси устида тахминан икки йил давомида ишладик, бинобарин икки ярим ой мобайнида умумхалқ муҳокамасидан ўтди, халқнинг фикр хазинаси дурдоналари билан бойитилди, сайқал топди. Бу ҳужжатга амал этиб яшайдиган жамиятда фуқароларнинг аҳиллиги, халқимизга хос одамийлик, умуминсоний қадриятларга ихлос каби яхши сифатлар устувор топади»[7].

Биринчи Президентимизнинг «Янги Конституциямизнинг ижобий жиҳатлари, янги томонлари, шунингдек аввалги конституциялардан фарқлари нималардан иборат?» деган саволни ўртага қўйиб, жавобан айтган фикрлари И.А.Каримовнинг Конституция ижодкори экани баробарида, Бош Қомусга берилган чуқур тавсифларнинг ҳам муаллифи эканини кўрсатди.

«Табиийки, хар кандай давлатнинг конституцияси, унда яшовчи халкнинг иродасини, рухиятини, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради. Конституция халкнинг сиёсий донолиги ва тафаккурининг махсулидир. Биринчи Конституциямиз лойихаси ана шундай халкчил комус бўлишига ишонаман. Сабаби унинг лойихаси устида тахминан икки йил давомида ишладик, бинобарин икки ярим ой мобайнида умумхалк мухокамасидан ўтди, халкнинг фикр хазинаси дурдоналари билан бойитилди, сайкал топди. Бу хужжатга амал этиб яшайдиган жамиятда фукароларнинг ахиллиги, халкимизга хос одамийлик, умуминсоний кадриятларга ихлос каби яхши сифатлар устувор топади».

И.А. КАРИМОВ, ўзбекистон

Республикасининг Биринчи Президенти

«Узбекистонда давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи халқ бўлиб, давлат халқнинг иродасини ифодалайди, унинг манфаатларига хизмат қилади… Яъни, «давлат, унинг идоралари ва мансабдор шахслар жамият ҳамда фуқаролар олдида масъулдирлар». Собиқ тоталитар давлат шароитида бундай фикрни ҳеч ким хаёлига ҳам келтира олмасди. Эндиликда инсон, унинг ҳаёти, озодлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас саналиб, улар давлат томонидан кафолатланади»[8].

И.А.Каримов ҳуқуқий давлатнингасосий белгиси — бу барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, Конституция ва қонунларнинг устунлиги таъминланиши эканини таъкидлаб, Конституция ва қонунларнинг устунлиги принципига изоҳ берар экан Соҳибқирон Амир Темурнинг «Қаерда қонун ҳукмронлик қилса, шу ерда эркинлик бўлади», деган ибратли фикрини келтирди. Бинобарин, «Қонунсиз эркинлик йўқ»[9].

УНИНЧИ Хукукий КАДАМ - конституциянинг КАБУЛ килиниши   УНИНЧИ Хукукий КАДАМ - конституциянинг КАБУЛ килиниши

Биринчи Президентимиз Конституциянинг махсус тарзда муҳофаза килиниши ҳақида сўз юритиб, «Айнан шу мақсадда Узбекистон тарихида биринчи марта Конституциявий суд жорий этилмоқда»[10], деди.

Бундан ташқари, «Узбекистон ўз миллий манфаатларига мос келадиган фаол ташқи сиёсат олиб бориши, бунда халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида ҳаракат қилиши Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган. …Фуқаролар ва давлат ўзаро ҳуқуқлар ва бурчлар билан узвий боғлиқдирлар. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ажралмас бўлиб, ҳеч ким суднинг қарорисиз маҳрум этилиши ёки четланиши мумкин эмас. Айни вақтда фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишлари бошқа фуқароларнинг давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатларига зид бўлмаслиги лозим… Давлат сиёсий партияларнинг, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий манфаатларини муҳофаза этади, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий эркинлик яратиб беради. Айни вақтда яккаҳокимликка интилишларга ва бир мафкурани имтиёзли бўлиб қолишига йўл қўймаслик керак. Зеро, Узбекистоннинг давлат мустақиллигига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига раҳна соладиган, миллий ва диний адоватни авж одцирадиган уруш ва зўравонликни тарғиб қилувчи, конституциявий тузумга, халқнинг демократик эркинликларига ва маънавиятига тажовуз қиладиган партиялар ва жамоат ҳаракатлари қонундан ташқари бўлиши лозим. Конституция лойиҳасида ҳурфикрлик, виждон ва диний эътиқод эркинлиги масалаларига катта эътибор берилган»[11].

И.А.Каримов Конституция лойиҳасининг яна бир ўта муҳим жиҳати, яъни давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши, фаолият тартиби ҳокимиятларнинг тақсимланиши принципи асосида амалга оширилгани ҳақида тўхталиб, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти давлатнинг учта асосий таянчи эканига эътибор қаратди. «Лойиҳада ана шу учта ҳокимият идораларининг ўзаро уйғун фаолияти кўрсаткичлари механизмининг, шунингдек бу идораларнинг ўзаро бирмунча бир-бирини тийиб туриши тизимини вужудга келтирувчи қоидалар мустаҳкамланади. Лойиҳада Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Узбекистон Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг, суд ҳокимиятининг идоралари бўлмиш Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик судининг ваколатлари мукаммал белгилаб қўйилган»[12].

Шу ўринда бунгача ҳам, хусусан, давлат ҳокимияти тармоқларининг турли идоралари ваколатларига доир бир қатор ҳуқуқий кадамлар қўйилганини қайд этиш лозим. Хусусан, 1992 йил 4 январда «Узбекистон Республикасининг Вице- Президенти лавозимини тугатиш ҳамда Узбекистон Республикаси Бош вазири лавозимини таъсис этиш ва Узбекистон Республикасининг Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун кабул қилинган[13].

1992 йил 13 январда «Узбекистон Республикасининг Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун кабул қилиниб, Конституциянинг 8, 9,12,13, 46, 85,102,107,116,117 ва 118^-моддаларига таҳририй ўзгартиш ва қўшимчалар қилинган[14].

Собиқ СССРнинг Олий суди тугатилгани муносабати билан Узбекистон Олий Кенгаши 1992 йил 2 июлда кабул қилган «Узбекистон Республикаси Олий судига айрим ваколатлар бериш тўғрисида»ги қарори’га мувофиқ, собиқ СССРнинг Олий суди Узбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган Узбекистон Республикасининг фуқароларига нисбатан чиқарган судлов қарорларини, шунингдек Узбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1985-1989 йилларда чиқарган айрим қарорларини қайта кўриб чиқиш ваколатлари Узбекистон Республикаси Олий суди Пленумига берилди.

Бундан ташқари, Конституция матнида қўлланилган айрим сўз ва атамалар юзасидан умумхалқ муҳокамаси жараёнида турли хил таклифлар тушган бўлиб, хусусан, «район» тушунчасини ўзбек тилида хилма-хил, яъни «туман» ёки «ноҳия» шаклида бериш тавсия этилган эди. Шу муносабат билан Биринчи Президентимиз таклифига мувофиқ Олий Кенгаш Атамашунослик қўмитасига ушбу сўзнинг ўзбек тилидаги ифодасини яна бир карра ўрганиб, энг тўғри шаклига доир аниқланган натижа ҳақида Олий Кенгаш Раёсатига ахборот бериш вазифасини юклади. ўз навбатида, Атамашунослик қўмитаси раиси О.Ёқубовнинг жавоб хатида бу атама Конституция матнига «туман» тарзида киритилгани ва тилимизда муқим ўрин эгаллагани таъкидданган[15].

И.А.Каримов XI сессиядаги нутқини давом эттирар экан, «Насиб қилса, Консгитуциямизни кабул қилсак, ишончим комилки, бу Конституция энг демократик Конституция деган донғи чиқади, — деб эътироф этди. — Ҳур Узбекистонимизнинг тарихида биринчи Конституцияни кабул қилиш — жумҳуриятимизда янгидан туғилиш, ҳақиқий мустақиллигимизга мустаҳкам пойдевор қуришдир. Кабул қиладиган Конституциямиз Асосий Қонун сифатида давлатни давлат қиладиган, миллатни миллат қиладиган қонунларга асос бўлиши муқаррар. Аввал кабул қилинган барча қонунларни ҳам янги Конституция нуқтаи назаридан қайтадан кўриб чиқиш зарур… Асосий Қонун деганимиз нима дегани ўзи? Бу қонунларнинг онаси, қонунларнинг отасидир… Асосий Қонун бошқа қонунларни туғади. Шу қонун асосида давлат биноси қурилади»[16].

Олий Кенгаш ва Конституциявий комиссияга Конституция лойиҳасини
Олий Кенгаш ва Конституциявий комиссияга Конституция лойиҳасини қўллаб-қувватлаб хат йўллаган Тошкент шаҳридан сайланган Ўзбекистон халқ депутатларининг рўйхати. Ушбу тарихий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архивида сақланмоқда (Қаранг: Том 12, Фонд — Р-2454, Рўйхат — № 6 пр, Сақлаш бирлиги — 7086, — В. 60-63).

Шундай қилиб, И.А.Каримов ўз маърузасида Конституция лойиҳасидаги принципиал муаммоларга равшанлик киритди ва жумбокди саволларга жавоб берди. Бундан ташқари, Конституция лойиҳаси жамиятда кенг ва чуқур муҳокама қилинди, ҳар бир депутат бу муҳим ишда фаол иштирок этди. Қолаверса, депутатларнинг 456 нафари ёки 91 фоиздан зиёди Конституция лойиҳасини асос учун кабул қилиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаганини ҳисобга олиб, сессия иштирокчилари танаффусдан сўнг лойиҳани моддама-модца муҳокама қилишга киришдилар.

Конституция лойиҳасининг Муқадцимаси ва 1, 2, 3-моддалари ҳеч қандай эътирозларсиз кабул қилинди. Айни чоғда, Сирдарё вилояти, Янгиер сайлов округидан депутат В.Козлов 4-модца юзасидан сўз олиб, рус тилига миллатлараро муомала тили мақомини бериш масаласини кўтарди. Раислик қилувчининг таклифига кўра Ишчи гуруҳ раҳбари, Конституциявий назорат қўмитасининг раиси Ш.ўразаев бу борада қуйидагича изоҳ берди: «Биринчи вариантда ҳам, иккинчи вариантда ҳам бу қоида ўзгаришсиз қолди. Гап шундаки, Узбекистон — суверен давлат сифатида ўзбек тилини давлат тили деб эълон қилган. Бу табиий ҳол. Мисол, биз Бельгия ҳудудида туриб, бизнинг тилимизни миллатлараро муомала тили деб эълон қилинглар десак, улар ҳайрон қолишган бўларди. Ҳар қандай давлатда ҳам шу давлат аҳолисини ташкил қилган халқ ўз тилини давлат тили деб эълон қилишга ҳақли. Миллатлараро муомала тилига келсак, исталган тидца сўзлашиш мумкин. Бир тилга миллатлараро муомала тили (мақоми)ни берсак, бошқа фуқароларнинг эркинлиги ва ҳуқукдарини чеклаб қўйган бўламиз… Барча тилларга, халқларга уларнинг урф-одати, маданияти ва бошқа томонларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш тўғрисида Конституция модцаларида таъкидлаб ўтилган»[17]. Шундан сўнг лойиҳанинг 4-модцаси Конституциявий комиссия киритган таҳрир асосида овозга қўйилди ва кабул қилинди.

Конституция лойиҳасининг навбатдаги (5-28-) модцалари бир овоздан кабул қилингач, раислик қилувчи 29-модца депутатларга тарқатилган қўшимча билан овозга қўйилаётганига эътибор қаратиб, Ишчи гуруҳ раҳбаридан ушбу қўшимча юзасидан изоҳ беришни сўради. «29-моддада бундай дейиларди: «Ҳар ким фикр, сўз, эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга. Конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир». Мана шу «бошқа чеклашлар» қўшимча қилиб киритилди»[18], деди Ш.ўразаев. Сўнгра 29-модца ҳам эътирозсиз кабул қилинди.

«Хур ўзбекистонимизнинг тарихида биринчи Конституцияни кабул килиш — жумхуриятимизда янгидан туеилиш, хакикий мустакиллигимизга мустахкам пойдевор куришдир.

Конституциямиз Асосий Конун сифатида давлатни давлат киладиган, миллатни миллат киладиган конунларга асос бўлиши мукаррар. Асосий Конун деганимиз нима дегани ўзи? Бу конунларнинг онаси, конунларнинг отасидир… Асосий Конун бошка конунларни туеади. Шу конун асосида давлат биноси курилади».

И.А. КАРИМОВ, ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти

Бухоро вилояти, Ғиждувон сайлов округидан депутат Ш.Нарзиев лойиҳанинг 40-моддаси бўйича шундай таклиф билдирди: «40-моддада: «Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир», дейилган. Биз биламизки, ривожланган мамлакатларда давлат медицинаси, шахсий медицина ва суғурта медицинаси бор. Шу ерда «пулли ва бепул хизмат олиш ҳуқуқига эга», деб кўрсатилса бўлмайдими?»[20]. Бу таклифга Ш.ўразаев: «Лойиҳада пулли ҳам дейилмаган. Бепул ҳам дейилмаган. Балки тиббий ёрдам қисман пулли бўлиши керакдир. Бир қисми бепул бўлиши керак. Бу жорий қонунда ўз аксини топади»[21], деб ўз эътирозини айтган. Шунда И.А.Каримов депутатнинг бу таклифи «фақат Қонунни кучайтиради, лекин ҳеч ҳам аҳамиятини камайтирмайди. Шунинг учун берилган таклиф билан овозга қўйсак яхши бўларди»[22], дея мулоҳаза билдирган.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти, Темирйўл сайлов округидан депутат Н.Тўраев кейинги модда муҳокамаси бўйича сўз олиб, «41-моддада: «Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланган», дейилган. «Бепул умумий» сўзини тушириб қолдириб, «таълим давлат томонидан кафолатланади», дейиш керак. Акс ҳолда, ўрта махсус таълим, олий махсус таълим тўғрисидаги фикр тушиб қолиб, эртадан бошлаб бутунлай пулли системага ўтишга кўргазма берган бўламиз»[23], дейди. Депутатнинг ушбу мулоҳазасига И.А.Каримов шундай муносабат билдирган: «…Конституция бўйича давлат ўрта таълимни бепул олиш учун кафолат беради, ўзининг имкониятини шунга сарф қилади. Лекин олий ўқув ёки ўрта ўқув юртларида ҳам пулли бўлиши мумкин, ҳам бепул бўлиши мумкин. Бу бошқа масала. Ҳозирча давлат фақат ўрта таълим олиш учун ўзининг кафолатини беради, дейилган бу моддада… Ҳозирча ўрта таълим тўғрисида давлат кафолат берганини тасдиқлашни мен шахсан илтимос қилардим»[24].

1992 йил 8 декабрда имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш
1992 йил 8 декабрда имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш тўғрисида»ги қонуннинг асл матни. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архивида сақланмоқда.

Депутатларга янги таҳрирда тарқатилган 42-модда юзасидан Ш.ўразаев шундай тушунтириш берган: «Халқ депутатларидан Пиримқул Қодиров, Аҳмадали Асқаров, яна бир гуруҳ ўртоқлар 42-модцанинг[25] таҳририни ўзгартиришни таклиф қилишган эди. 42-модданинг олдинги таҳририда: «Давлат жамиятнинг илмий-техникавий ва маънавий ривожланишига ғамхўрлик қилади. Ватанимиз ва жаҳон илмий ва маданий қадриятларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлайди», дейилган. Ҳозир биз буни шахсларга қаратиб айтаяпмиз: «Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади». Таҳрири ўзгартирилган, холос»[26].

ўз навбатида, Ш.ўразаев 49-модданинг янги таҳририга тўхталиб: «Бу ерда ана шу халқ депутатларининг илтимосига биноан охирги жумла қўшилган: «Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир»… Моддий, маънавий, умуман, ёдгорликлар давлат мухофазасида бўлиши керак»[27], дея изоҳ берган.

Конституциявий комиссиянинг охирги мажлисида И.А.Каримовнинг «Хотин-қизлар эркаклар билан тенг ҳуқуқлидирлар», деган жумлани алоҳида модда қилиб қўшсак»[28], дея билдирган таклифини депутатлар маъқуллагач, ушбу норма Конституция лойиҳасида 46-модда сифатида ўз аксини топди. Натижада лойиҳанинг «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари» деб номланган унинчи боби 4 та модда — 43, 44, 45 ва 46-моддалардан иборат бўлди. Шу асосда лойиҳанинг кейинги моддалари тартиб рақами ҳам ўзгарди.

Сирдарё[29] вилояти, Янгиер сайлов округидан депутат В.Козлов 55(56)-моддадаги «хотин-қизлар» деган сўзлардан кейин «ветеранлар ва ёшлар»

«Хар кандай давлатда хам шу давлат ахолисини ташкил килган халк ўз тилини давлат тили деб эълон килишга хакли».

Ш.З. ЎРАЗАЕВ, академик

Самарқанд вилояти, Жомбой сайлов округидан депутат Ж.Маматов Ш.ўразаевдан Ишчи гуруҳ 56(57)-модда бўйича киритган ўзгартиришлар ҳақида тушунтириш беришини сўраб, хусусан ушбу моддадаги «маънавият» сўзини аниқлаштириш ёки тушириб қолдириш керак»[31], деган мазмунда фикр билдирди. Ш.ўразаев бунга жавобан агар халқнинг ахлоқига зид келадиган уюшмалар тузилмоқчи бўлса, буни тақиқлаш зарурлигини, айни ибора шу нуқтаи назардан қўлланилганини айтди. Депутатлар мазкур моддани Конституциявий комиссия киритган таҳрирда кабул қилдилар.деган сўзларни қўшиш[30] таклифини билдирди. Таклиф инобатга олинди, фақат «ветеранлар» сўзи Конституцияда «фахрийлар» шаклида қайд этилди.

Сурхондарё вилояти, ўзун сайлов округидан депутат Э.Сафаров лойиҳанинг 60(61)-моддасида дин давлатдан ажратилган дейилгани мутлақо тўғри эканини айтиб, ушбу моддани қўшимча жумла билан тўлдириш таклифини билдирди. Шу муносабат билан муҳокамада иштирок этган И.А.Каримов: «Мана шу модда бўйича жойлардаги мусулмонлардан, асосан водийдан ва бошқа жойлардан жуда кўп хатлар тушган. Шунинг учун бу модда устида, унинг таҳрири устида жуда кўп ўйлаб, мана шу таклифни қилганмиз. Ва ўйлаймизки, бу кенг кўламда ҳозирги вазиятни ифодалайди»[32], деди ва депутатнинг таклифини виждон эркинлигига доир қонунда акс эттириш мақбул эканини таъкидлади.

Муҳокамалар давомида Ш.ўразаев лойиҳанинг 64(65)-моддасига киритилган қўшимча юзасидан изоҳ бериб, ушбу моддага «Халқ депутати Ҳалимахон усмонованинг таклифи бўйича охирида «Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади», деган яна битта жумла қўшиб қўйдик»[33], деди. Шунингдек, бу таклиф яна бир гуруҳ аёлларнинг илтимоси экани ва И.А.Каримов томонидан тўла қўллаб-қувватланганини маълум қилди. Бундан ташқари, депутатлар Сирдарё вилояти, Наврўз сайлов округидан депутат Ҳ.Эшназаровнинг таклифи асосида 64(65) ва 65(66)-моддалардаги «болалар» сўзини «фарзандлар» сўзи билан алмаштиришни[34] маъқул, деб топдилар.

Сирдарё вилояти, Янгиер сайлов округидан депутат В.Козлов лойиҳанинг бешинчи бўлими, ўн саккизинчи боби, 75(76)-модцаси юзасидан фикр билдириб, Олий Мажлис икки палатали бўлишини таклиф қидци[35]. Депутатлар Конституция лойиҳасидаги таклиф, яъни Олий Мажлиснинг бир палатали бўлиши учун овоз бердилар.

Тошкент вилояти, Телов сайлов округидан депутат Х.Матиброҳимов Олий Мажлисга «150 нафар эмас, 200 нафар депутат сайлаш»[36] таклифини илгари сурди. И.А.Каримов бу жуда муҳим эканини таъкидлар экан, депутатлар эътиборини: «чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин», дегандек, энг билимдон, қонунчилик, бошқарув, иқтисод, сиёсат ишларини, ҳаётни биладиган, билимли ва муайян тайёргарликка эга одамлардан иборат депутатлар корпусини тузамиз деб»[37], бир вақтлар келишиб олинган масалага қаратди. «Шу нуқтаи назардан олганда, холис одамларни, энг аввало Узбекистон давлатининг манфаатини устун қўядиган одамларни сайлашимиз керак»[38].

И.А.Каримов депутат Х.Матиброҳимовнинг «Олий Мажлисга сайланган депутатнинг қанчаси доимий асосда ишлаши хусусида аниқлик киритишимиз лозим»[39], деган таклифига ҳам ўз муносабатини билдирди. Яъни, «Олий Мажлис тўплангач, қандай ишлашни ўзи ҳал қилсин. Олий Мажлисга бўладиган сайлов тўғрисидаги қонун халқ орасида жуда кенг муҳокама қилинади. Ана шу қонунда Олий Мажлис қандай тартибда ишлайди, қандай қонун ва қоидаларга амал қилади деган саволларга жавоб бўлиши керак»’.

1992 йил 8 декабрда имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга
1992 йил 8 декабрда имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қонуннинг асл матни. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архивида сақланмоқда.

УНИНЧИ Хукукий КАДАМ - конституциянинг КАБУЛ килиниши

Олий Кенгаш сессиясига муҳокама қилиш учун киритилган Конституция лойиҳасига 80 га яқин ўзгаришлар, қўшимчалар таклиф этилди ва аниқликлар киритилди. Парламент депутатлари томонидан лойиҳа моддама-модда муҳокама қилиниб, унга яна бир қатор ўзгартишлар киритилгач, 1992 йил 8 декабрь куни Бош Қомус кабул қилинди[40] [41]. Шу кундан эътиборан, 8 декабрь — Узбекистон Республикаси Конституцияси кабул қилинган кун нишонланадиган умумхалқ байрами деб эълон қилинди[42].

Конституция кабул қилинган куннинг эртасига, яъни 9 декабрда Олий Кенгаш томонидан яна бир қатор муҳим ҳужжатлар тасдиқланди. Хусусан, «Ҳокимиятнинг конституциявий идораларини қўриклаш тўғрисида»ги қонун[43] кабул қилинди. Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрдаги қарори[44]да ушбу Қонун эълон қилинган пайтдан эътиборан амалга киритилиши белгиланди.

Олий Кенгашнинг «Ядро қуролини тарқатмаслик тўгрисидаги Шартномага қўшилиш ҳақида»ги қарори[45]га кўра, Узбекистон ядро қуролига эга бўлмаган давлат сифатида 1968 йил 1 июдца тузилган Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартномага қўшилди.

Узбекистон Республикаси Олий Кенгаши Олий Кенгаш Раёсатининг 1992 йил 10 ноябрда кабул қилинган «Узбекистон Республикасининг қисқартма номи тўғрисида»ги қарорини тасдиқлади’. Қарорга биноан Вазирлар Маҳкамасининг Узбекистон Республикаси номининг аббревиатураси — UZB ни жорий этишга доир таклифига розилик берилган[46] [47].

Дунё конституцияларгшинг норасмий номлари янада кўп ва хилма-хилдир. Жумладан, «Амалдаги Конституция», «Сиёсий Конституция», «Халк Конституцияси», «Тирик Конституция», «Бирлашган Конституция», «Асосий Конун», сингари номлар шулар жумласидандир.

Шундай қилиб, Узбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган санадан бошлаб дунё харитасида янги, суверен давлат қарор топган бўлса, биринчи Конституциямиз кабул қилинган куни давлатимиз янгидан туғилди, ҳақиқий мустақиллигимизга мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор қўйилди.

 

БУ ҚИЗИҚ

ЮРТИМИЗНИНГ БАРЧА ХУДУДЛАРИДА ИШ БОШЛАГАН Узбекистон
РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ХАЛҚ КАБУЛХОНАЛАРИ ДАВЛАТ ВА ХАЛҚ
ЎРТАСИДА МУХИМ КўПРИК ВАЗИФАСИНИ ўТАМОҚДА. БуНДА ОДАМЛАР
БИЛАН ДОИМИЙ мулоқот ҚИЛИШ, КУНДАЛИК ТАШВИШЛАРИ БИТИЛГАН
МУРОЖААТ ВА ШИКОЯТЛАРНИ КЕЧИКТИРМАЙ КўРИБ ЧИҚИШ, Бу БОРАДА
ТУРЛИ РАСМИЯТЧИЛИК, ТўРАЧИЛИК ҲАМДА САНСАЛОРЛИК ҲОЛАТЛАРИГА
БАРҲАМ БЕРИШ ЖУДА МУҲИМДИР. ЗОТАН, ИСЛОҲОТЛАРНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНИ
ҲИСОБЛАНГАН МУРОЖААТЛАР ОРТИДА ИНСОН МАНФААТИ, ТАҚДИРИ ТуРАДИ.

УЛАРНИНГ ТўЛИҚ, ХОЛИСОНА, ўЗ ВАҚТИДА КўРИБ ЧИҚИЛИШИ ЖИСМОНИЙ ВА
ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ КИЛИНИШИНИ КАФОЛАТЛАЙДИ.

ЭЪТИРОФ

2017 йил мамлакатда «Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон килингани, шубхасиз, Узбекистон Конституциясининг мазмуни хамда мохиятидан келиб чиккан холда, давлат ва жамоатчилик институтларини халкнинг хаёт даражасини оширишга устувор даражада эътибор каратишга, инсоннинг хукук хамда эркинликларига риоя килишга даъват этади. Бу йўналишда аллакачон катор 1амалий кадамлар ташланган. Хусусан, халк билан очикмулокот олиб бориш учун давлат хокимияти вакилларининг виртуал кабулхоналари фаолият кўрсатаётгани ахолининг уларга бўлган ишончини янада мустахкамлашга хизмат килади».

                                                                                                       Дато Сри Хайруддин Самад,

                                                                          Малайзия сенаторлари

                                                                          Кенгашининг президенти

 

Халк давлат идораларига эмас, давлад идоралари халкимизга хизмат килиши керак».

Шавкат МИРЗИЁЕВ,

Убекистон Республикаси Президенти

 

«Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир МАНБАИДИР».

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддаси

«УЗБЕКИСТОН ХАЛҚИНИ, МИЛЛАТИДАН ҚАТЪИ НАЗАР, УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУКАРОЛАРИ ТАШКИЛ ЭТАДИ».

УЗБЕКИСТОН Республикаси Конституциясининг 8-моддаси

Использованная литература:

1 Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 2 июлда кабул қилинган «Узбекистон Республикаси Олий сулига айрим ваколатлар бериш тўғрисида»гиқарори // Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 2-3 июль кунлари бўлиб ўтган X сессияси материаллари. Фонд -М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 4, — В. 215.

[1] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 3, — B.l.

[2] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 149, — В. 276; Сақлаш бирлиги — 150, — В. 271; Сақлаш бирлиги — 151, — В. 228; Сақлаш бирлиги — 152, — В. 156; Сақлаш бирлиги — 153, — В. 279; Сақлаш бирлиги — 154, — В. 279; Сақлаш бирлиги — 155, — В. 279; Сақлаш бирлиги — 156, — В. 76; Сақлаш бирлиги — 157, — В. 141; Сақлаш бирлиги — 158, — В. 19; Сақлаш бирлиги — 159, — В. 75; Сақлаш бирлиги — 160, — В. 66; Сақлаш бирлиги — 161, — В. 377; Сақлаш бирлиги — 162, — В. 336; Сақлаш бирли- ги — 163, — В. 276; Сақлаш бирлиги — 164, — В. 256; Сақлаш бирлиги — 165, — В. 212; Сақлаш бирлиги — 166, — В. 216; Сақлаш бирлиги — 167, — В. 142.

[3] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига доир материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 149, — В. 13-14.

[4] Каранп Саидов А.Х. Жахон конституциявий амалиёти ва Ўзбекистон Республикасининг Асосий Қонуни. — Тошкент, 1992; Проект Конституции Узбекистана глазами французского юриста // Народное слово, 1992 гол 28 иоября.

[5] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 9-52.

[6] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69,Описи — 1,Саклаш бирлиги — 7, — В. 9-52;Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сессия, 1992 йил 8-10 декабрь: стенографик хисобот. — Т., 1992. — 41-бет.

[7] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 9-52; Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сессия, 1992 йил 8-10 лекабрь: степографик хисобот. — T., 1992. — 41-бет.

[8] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккиичи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фоид — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7,—В. 9-52; Ўниккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашинииг мажлислари. Ўн биринчи сессия,1992 йил 8-10 дскабрь: стенографик ҳисобот. — Т., 1992. — 42-бст.

[9] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккиичи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 лекабрда бўлиб ўгган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 9-52; Уи иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн бирин- чи сессия, 1992 йил 8-10 декабрь: стенографик хисобот. -Т., 1992. — 42-43-бетлар.

[10] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўп иккинчи чақириқ Ўзбекисгон Республикасн Олий Кснгашининг 1992 йил 8 лекабрла бўлиб ўггаи XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 9-52; Ўн иккинчи чақириқ Ўзбскистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи ссссия, 1992 йил 8-10 дскабрь: стснографик хисобот. — Т., 1992. — 43-бет.

[11] Ўзбекистон Респубдикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 9-52; Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сессия, 1992 йил 8-10 декабрь: стенографик хисобот. — Т., 1992. — 43-44-бетлар.

[12] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Респуб.ликаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрла бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 9-52; Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн бирин- чи сессия, 1992 йил 8-10 декабрь: стенографик хисобот. — Т., 1992. — 44-бет.

[13] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашипинг 1992 йил 4 ва 13-14 январь кунлари бўлиб ўтган IX сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 1, — В.54-55.

[14] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўи иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 4 ва 13-14 январь кунлари бўлиб ўтган IX сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бпрлиги — 1, — В.97-98.

[15] Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Узбекистон Республикаси Олий судига айрим ваколатлар бериш тўғрисидалгикарори // Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 2-3 шоль кунлари бёлиб ётган X сессиясн материаллари. Фонд —М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 10, — В. 215-218.

[16] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқЎзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 9-52; Ўн иккинчи чакирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сессия, 1992 йнл 8-10 лекабрь: стенографик хисобот. — Т., 1992. — 46-49-бетлар.

[17] Ўзбекистон Республикаси Марказпй Давлат архивп. Ун иккинчи чақириқ Ўзбекисгон Республпкасп Олий Кепгашпнпнг 1992 йпл 8 декабрда бўлиб ўтгап XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Оппсп — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 53-54; Ўп пккинчп чақпрпқ Ўзбекпстон Республпкаси Олий Кенгашинпнг мажлислари. Ўн бприн- чп сесспя, 1992 йил 8-10 декабрь: стенографик ҳпсобот. — Т., 1992. — 53-54-бетлар.

[18] Ўзбекистон Республикаси Марказпй Давлат архпви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йпл 8 декабрда бўлпб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 55; Ўн пккпнчп чақириқ Ўзбекистон Республикасп Олпй Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сессия, 1992 йил 8-10 декабрь: стенографик хисобот. — Т., 1992. — 55-бет.

[19] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонл — М-69, Описи — 1, Саклаш бирлиги — 7, — В. 56; Ўн иккинчи чақнрик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сессия, 1992 йил 8-10 декабрь: стенографик хисобот. — Т., 1992. — 55-бет.

[20] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенташининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 56; Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сессия, 1992 йил 8-10 декабрь: стенографик хисобот. — Т., 1992. — 56-бет.

[21] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Саклаш бирлиги — 7, — В. 56; Ўн иккинчи чакириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сессия, 1992 йил 8-10 декабрь: стенографик хисобот. — Т., 1992. — 56-бет.

[22] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрла бўлиб ўпан XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 57; Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кеигашининг мажлислари. Ўн биринчи сессия, 1992 йил 8-10 декабрь: стенографик хнсобот. -Т., 1992. — 57-бет.

[23] Ўзбекистон Рсспубликаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккиичи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашиниш 1992 йил 8 лекабрла бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Саклаш бирлиги — 7, — В. 57-58; Ун иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кеигашининг мажлислари. Ўн бирин- чи сессия, 1992 йил 8-10 лекабрь: стеиографик хисобот. — Т., 1992. — 58-бст.

[24] Ўзбекистоп Республикаси Марказий Давлат архиви. Уи иккинчн чақирик Ўзбекистон Республикаси Олпй Кеигашининг 1992 йпл 8 лекабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бпрлиги — 7, — В. 58; Ўп пккипчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчп ссссия, 1992 йил 8-10 декабрь: стенографик хнсобот. — Т., 1992. — 58-бет.

[25] Стенографик хпсобогла «41-молда» тарзида гехник хато кетган.

[26] Ўзбекпстоп Ресиубликаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакирик Ўзбекистон Республикаси Олпй Кеигашпнинг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 58-59; Ун иккпнчи чақнриқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн бирин- чп сессия, 1992 йил 8 10 лскабрь: стенографик ҳисобот. — Т, 1992. — 59-бег.

[27] Ўзбекистоп Республикаси Марказпй Давлат архпви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кспгашпнипг 1992 йил 8 декабрла бўлпб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бпрлпги — 7, — В. 59; Уи иккинчи чақирпқ Узбекпстон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сесспя, 1992 йпл 8-10 декабрь: стенографнк хисобот. — Т., 1992. — 59-бет.

[28] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккпнчп чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашииииг 1992 йпл 8 лекабрла бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонл — М-69, Описи— 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 60; Ўи пккипчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сессия, 1992 йп \ 8-10 лекабрь: стенографик хпсобот. — Т, 1992. — 60-бет.

[29] Стеиографик хнсобогла «Жиззах» тарзпда технпк хато кетган.

[30] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 лекабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 60; Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сессия, 1992 йил 8-10 декабрь: стенографик ҳисобот. — Т., 1992. — 60-бет.

[31] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 61; Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сессия, 1992 йил 8-10 декабрь: стенографик ҳисобот. -Т., 1992. — 60-бет.

[32] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 63; Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сессия, 1992 йил 8-10 декабрь: стенографик хисобот. — Т., 1992. — 63-бет.

[33] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 65; Ўн иккинчи чакириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сесспя, 1992 йил 8-10 лекабрь: стенографик хисобот. — Т., 1992. — 65-бет.

[34] Ўзбекистон Республикаси Марказпй Давлат архиви. Ўн иккинчи чакириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 лекабрла бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 65; Ўн иккинчи чақирпқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сессия, 1992 йил 8-10 лекабрь: стенографик хисобот. — Т., 1992. — 65-бет.

[35] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн нккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олнй Кенгашининг 1992 йил 8 декабрла бўлиб ўтган XI сессиясн материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 75; Ун иккинчи чақирик Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи ссссия, 1992 йпл 8-10 лекабрь: стенографик хпсобот. — Т., 1992. — 75-бет.

[36] Узбскистон Республпкаси Марказий Давлат архпвп. Ўн иккпнчп чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 лекабрда бўлпб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 76; Ун иккинчи чақирпқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сессия, 1992 йил 8-10 лекабрь: стенографик хисобот. — Т., 1992. — 76-бет.

[37] Ўзбскистон Республикаси Марказпй Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йпл 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 76 Ун иккинчи чақпрпқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сессия, 1992 йил 8-10 лскабрь: стенографпк хисобот. — Т., 1992. — 76-бет.

[38] Ўзбекистон Республнкаси Марказпй Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлпб ўттан XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 77; Ўн пккинчи чақирнқ Ўзбекнстон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сессия, 1992 йил 8-10 дскабрь: стенографик хнсобот. — Т., 1992. — 77-бет.

[39] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 дскабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 76; Ўн иккинчи чакириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сессия, 1992 йил 8-10 лскабрь: стенографик хисобот. — Т., 1992. — 76-бет.

[40] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашииинг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фоид — М-69, Описи — 1, Саклаш бирлиги — 7, — В. 77; Ўн иккинчи чакириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари. Ўн биринчи сессия, 1992 йил 8-10 декабрь: стенографик ҳисобот. — T., 1992. — 77-бет.

[41] Ўзбекистон Республикаси Конституциясини кабул килиш тўғрисидаги коиун // Ўзбекистон Республика- си Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 дека- брда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, гаклифлар, ёзишмалар). Том 2. Фонл — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги -150, — В. 171.

[42] Ўзбекистои Республикаси Констигуциясини қабул қилинган кушш умумхалқ байрами дебэълон қилиш тўғрисидаги коиун // Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўи иккинчп чақирик Ўзбскистон Рс- спубликаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI ссссияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Том 2. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги -150, — В. 172.

[43] Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 лскабрда қабул қилинган «Ядро қу- ролини таркатмаслик тўғрисидаги Шартномага қўшилиш ҳақидавги карори // Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8-10 лекабрь куилари бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонл -М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 8, — В. 49-54.

[44] Ўзбскистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 лскабрла қабул қилинган «Ядро қуролини тарқатмаслик тўгрисидаги Шартномага қўшилиш ҳақидаяги карори // Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакириқ Ўзбекисгон Рсспубликаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8-10 декабрь кунлари бўлиб ўтгаи XI сессияси материаллари. Фонд -М-69, Рўйхат- № 1, Саклаш бирлиги — 8, — В. 55.

[45] Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Ядро қуролини тарқагмаслик тўғрисидаги Шартномага қўшилиш хақилаяги қарори // Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўи иккиичи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгяшининг 1992 йил 8-10лекабрь кунлари бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фоид —М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 10, — В. 119.

[46] Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Респу- бликаси Олий Кенгаш Раёсатининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисидалги қарори // Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашииинг 1992 йил 8-10 декабрь кунлари бўлиб ўттан XI сессияси материаллари. Фонд —М-69, Рўйхат — Ke 1, Сақлаш бирлиги — 10, — В. 143.

[47] Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси. 1993 й., 2-сон, 105-модда.

Оцените статью
Добавить комментарий