Конституциявий Мустакиллик Сари Ўн Хукукий Кадам

Мустакиллик Сари Хукукий Кадам Конституция

Конституция тарихи — бир пайтнинг ўзида айни шу атама ва тушунчанинг тарихидир. Айни чоғда, мазкур атама замирига сингдирилган замонавий тушунча кўп асрлар мобайнида шаклланган. «Конституция» атамаси Қадимги Римдаёқ қўлланилган. ўша даврда римликларда «Император Конституцияси» деб юритилувчи қонун амал қилган.

Бу кизик Конституция – миллий уйғонишнинг ҳуқуқий пойдевори

Мексикалик конституцияшунос олим Д.Валадес-Риоснинг фикрича, «Цицерон Рим Конституцияси ғояси устида иш олиб борган даврдаёқ «Конституция» атамасини бугунги тушунчасини англатадиган маънода қўллаган ва у бу борада биринчилардан бўлган»[2].

Фердинанд Лассаль (1825-1864) - немис файласуфи, ҳуқуқшунос, иқтисодчи ва сиёсатчи.
Фердинанд Лассаль (1825-1864) — немис файласуфи, ҳуқуқшунос, иқтисодчи ва сиёсатчи.

«Хакикатан хам, 90-йиллардаги ўта оеир даврда Асосий Қонунимиз лойихасини ишлаб чикишда Ислом Абдуеаниевичдек кенг микёсда, стратегик фикрлайдиган, узокни кўра оладиган буюк сиёсий арбобнинг бу ишга рахбарлик килгани хал килувчи ахамият касб этди»[1].

Шавкат МИРЗИЁЕВ, Узбекистон Республикаси Президенти

Соҳибқирон Амир Темурга мансуб «Темур тузуклари» эса Шарқ цивилизациясига хос алоҳида шаклдаги конституциявий ҳужжат хусусиятига эга бўлган. Амир Темур тузуклари, фиқҳ қоидалари билан бир қаторда, Осиё қитъаси,хусусан, Марказий Осиё минтақаси халқлари такдирига кучли таъсир ўтказган.

Марк Туллий Цицерон (милоддан аввалги 106-43 йиллар) - Қадимги Рим давлат арбоби, нотиқ ва файласуф.
Марк Туллий Цицерон (милоддан аввалги 106-43 йиллар) — Қадимги Рим давлат арбоби, нотиқ ва файласуф.

Узбекистон Республикаси Конституцияси яратилишининг мураккаб ва муҳим ҳамда тарихий солномасига назар солинса, ҳеч шубҳасиз, ‘ўзбекистон Конституцияси халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари мантиқий натижаси эканига комил ишонч ҳосил қилиш мумкин.

«Конституция ва конуннинг мохиятан жуда ўхшаш экани кундек равшан: Конституция, конун кучига эга экани боис конун хисоблангани холда, айни вактда конундан юкори туриши зарур — ўртада такозо этиладиган фарк факат шунда».

Фердинанд ЛАССАЛЬ

Авваламбор, конституциявий «бино»ни қуришда уч минг йиллик миллий давлатчилик тажрибасига таянилган. Мустақил ўзбекистон қадимги Хоразм ва Сўғдиёна, Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар, Амир Темур ва Темурийлар, ўзбек хонликлари, маърифатпарвар аждодларимиз, халқимизнинг тарихий анъаналари ва унинг мустақил давлат ҳақидаги кўп асрли орзусини мужассам этган. Шуни таъкидлаш жоизки, манфаатларимиз ва интилишларимиздан келиб чиққан ҳолда, Асосий Қонунимиз Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолнинг 97 та мамлакати тўплаган илғор конституциявий тажрибани ҳисобга олиб яратилган[3].

Шу ўринда мустақил ўзбекистоннинг биринчи Конститу циясини тайёрлаш, муҳокама этиш ва қабул қилиш, яъни конституциявий мустақиллик йўлидаги 10 та ХУКУКИЙ КАДАМни бу борадаги энг муҳим тарихий воқеалар сифатида санаб ўтиш лозим. Зотан, Конституцияни яратиш тарихи — бу мустақиллик учун, конституциявий суверенитет учун курашнинг узвий таркибий қисмидир.

 

[1] Ш.М. Мирзиёев. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш — юрт тараққиёти ва халқ фа- ровонлигининг гарови / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул килишанининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. — Т.: «Ўзбеки- стон», 2017. — 48 бет.

[2] Андреева Г.Н. Конституционное право зарубежньгх стран: учебник / Г.Н. Андреева. — 2 издание, перераб. — М.: «Норма», 2009. — C.l 13.

[3] Қаранг: Саидов А.Х. Жахон констгпуциявий амалиёти ва Ўзбекистон Республикасининг Асосий Қонуни. — Т.: «Билим»,1992. — 46 бет.

Оцените статью
Добавить комментарий