«Конституциявиӣ Ҳуқуқ» Тушунчаси: Шаклланиши Ва ривожланиши

Конституция

Конституциявиӣ Ҳуқуқ Тушунчаси Шаклланиши: Конституциявий ҳуқуқ ҳуқуқшуносликнинг нисбатан янги тармоғи ҳисобланади. «Конституциявий ҳуқуқ» атамасининг келиб чиқиш тарихи эса Италия билан бевосита боғлиқ. Илк бор «diritto costituzional» атамаси 1797 йили Италиянинг Феррара вилоятида, кейинчлик Павия ва Болонья вилоятларида қўлланилган. Францияда эса конституциявий ҳуқуқ 1834 йили пайдо бўлган, Халқ таълими вазири, кейинчалик мамлакат Бош вазири бўлган Ф.Гизо (1787- 1874) ташаббуси билан 1834 йилнинг 22 августида Париж университетининг ҳуқуқшунослик факультетида «Конституциявий ҳуқуқ» кафедраси ташкил этилган. Ана шу дастлабки кафедранинг биринчи мудири этиб италиялик олим, Болоньяда таҳсил олган П.Росси тайинланган.

Бу қизиқ Конституция Ва Суверенитет дунёда кандай пайдо болди

АКШ Мустақиллик декларациясининг имзоланиши
АҚШ Мустақиллик декларациясининг имзоланиши, 1776 йил 4 июль. Рассом: Жон Трамбул.

Ўзбекистоннинг конституциявий ҳуқуқи — бу конституцияшунослик концепцияси, принциплари тўғрисидаги конституциявий ғоялар, Конституция, конституциявий қонунлар ва ижтимоий муносабатларни тартибга солиш соҳасида амал қиладиган ҳуқуқий нормалар мажмуидир. У қуйидаги тўртта ўзига хос унсурдан иборат:

Шарль Луи Монтескьё (1689-1755) - француз ёзувчиси,
Шарль Луи Монтескьё (1689-1755) — француз ёзувчиси, ҳуқуқшунос ва файласуф.

биринчиси — конституциявий-ҳуқуқий ғоялар ва концепциялар;

иккинчиси — конституциявий нормалар ва институтлар;

учинчиси — конституциявий тартиб (конституциявий амалиёт сифатида);

тӯртинчиси — конституциявий онг (ҳуқуқий онг сифатида).

Ўз навбатида, фикримизча, «Конституциявий ҳуқуқ» атамаси уч маънога эга:

биринчидан, конституциявий ҳуқуқ конституциявий-ҳуқуқий нормалар тизими сифатида ҳуқуқнинг етакчи тармоғи;

иккинчидан, конституциявий ҳуқуқ – юридик фаннинг йўналишларидан бири сифатида фан;

учинчидан, конституциявий ҳуқуқ – юридик фанларнинг бири сифатида ўқув курси.

Амалдаги Конституциянинг ўзи конституциявий ҳуқуқнинг ўзагини ташкил этади.

 

АКШ Мустақиллик декларацияси
АҚШ Мустақиллик декларацияси (ингл. United States Declaration of Independence) — Пенсильвания штати, Филадельфия шаҳрида Иккинчи Қитъалараро конгресс томонидан 1776 йил 4 июлда Буюк Британиянинг Шимолий Америкадаги мустамлакаларининг мустақиллиги эълон қилинган тарихий ҳужжат.

Ҳар кандаӣ миллий хукукиӣ тизимда Конституциянинг роли ва ўрни фундаментал хамда биринчи даражалидир. Хар бир давлат факат ўзига хос бўлган Конституцияга эга. Барча давлатлар учун ягона бўлган хаммабоп конституциявий модель йўк ва бўлиши хам мумкин эмас. Ҳар бир давлат, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси конституциявиӣ ривожланишнинг ўз йўлига эга*.

«Сандов А. Икки палатали парламент тизимида юкори ва қуйи палата орасидаги ваколатлар таксимоти: Франция ва Ўзбекистон тажрибаси // Конституция ва парламентаризм хакила. Конституциявий хукук бўйича биринчи Ўзбекистон ва Франция семинари материаллари (2011 йил б май, Тошкент шахри) / Масъул мухаррир А.Х.Саидов; таржимон А.Х.Исоков. — Т.: Инсон ҳукуклари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, 2012, — 36-37-бетлар.

Конституциявий ҳуқуқнинг шаклланишига бир қанча омиллар таъсир Ақш мустақиллик декларацияси кўрсатган. Бундай омиллар жумласига қуйидагилар қиради:

Биринчидан, тарихий конституциявий аҳамиятга молик ҳужжатлар. Масалан, АҚШнинг 1776 йилги Мустақиллик декларацияси ҳамда Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари француз Декларациясини мисол қилиб кӯрсатиш мумкин. Конституциявиӣ Ҳуқуқ Тушунчаси Шаклланиши

Американинг Мустақиллик декларациясида илк бор «Халқ — Давлат ҳокимиятининг манбаидир» деган конституциявий қоида мустаҳкамланган эди. Француз Декларациясининг 16-моддасида эса, «инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари ва ҳокимият ваколатларини тақсимлаш принципига эга бўлмаган халқ Конституциясига эга бўлмайди», дейилган.

Иккинчидан, инсоният ҳуқуқий тафаккурининг маҳсули бўлмиш ва умуминсоний ҳуқуқий қадрият ҳисобланмиш ҳуқуқий назариялар ва таълимотлар. Масалан, инсон ҳуқуқларининг табиий ажралмаслиги ҳақидаги таълимот конституциявий ҳуқуқ шаклланишига катта таъсир кўрсаттан.

Табиий ҳукук концепцияси Мустақиллик декларациясида ҳамда Инсон ва фуқаро хукуклари француз Декларациясида қонуний равишда мустахкамланган эди. Хозирги кунда инсон ҳуқуқлари конституциявий ҳуқуқнинг мавзуи (предмети)ни ташкил этувчи асосий масалалардан биридир.

Учинчидан, жаҳон ҳуқуқий тараққиётига улкан хисса қўшган буюк мутафаккирларнинг назарий хукуқий мероси. Бундай олимлардан французмутафаккири Шарль Луи Монтескьёни кўрсатиш мумкин. У ўзининг «Қонунлар руҳи» асарида хозирги замон конституциявий ҳукуқининг асосий Тамойилларидан бири булмиш ҳокимият ваколатларининг тақсимланиши принципини илмий ва амалий асослаб берган.

Шарқнинт буюк қомусшунос алломаларидан бири Абу Наср ФоробииАлишер Навоий каби мутафаккирлар конституциявий аҳамиятта молик масалалар бўйича муҳим фикрлар билдирган.

Тўртинчидан, турли давлатларнинг конституциявий қонунчилиги ва амалисти, Америка ва Европада XVIII ва XIX асрларда қабул қилинган конституциялар конституциявий хуқуқнинг мустақил ҳуқуқ соҳаси сифатида шаклланишида катта роль ўйнаган. Чунки конституциялар конституциявий хуқуқнинг норматив-ҳуқуқий асосини ташкил этади.

Франциянинг 1789 йилги Конституцияси таркибий
Франциянинг 1789 йилги Конституцияси таркибий и ҳисобланувчи Инса ва фуқаронинг ҳуқуқ ҳанда эркинликлари декларацияси биринчи саҳифаси.

Ҳар бир давлатда конституциявий ҳуқуқ пайдо бўлишининг ўзига хос хусусиятлари бор. Ҳозирги замон конституциявий ҳуқуқининг мавзуи асосан ХХ асрнинг иккинчи ярмида ўзининг якуний шаклини олди.

Ўзбекистон Республикаси конституциявий хукукинмнг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, конституциявий-хукукий пормалар ёрдамида инсон, жамият ва давлят хокимиятини амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар тартибга солинади.

Конституциявий ҳуқук пормалари инсон, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади ва таъминлайди, Бундаги устувор йўналишларни ва олий қадриятларни аниклайди, конституциявий амалиётни белгилаб беради. Бу олий кадриятларга конституциявий институтлар мос бўлипти керак.

B.Н.Дурденевский ва E.Ф.Лудшувейтнинг «Шарқ Конституциялари» номпи китоби.
B.Н.Дурденевский ва E.Ф.Лудшувейтнинг «Шарқ Конституциялари» номпи китоби. Ленинград, 1926. Ушбу тўпламдан Миср, Туркия, Эрон, Афгонистон, Ҳиндистон, Хитой, Монголия ва Япония Конституцияларининг матни ҳамда уларга кириш сўзлари ўрин олган.

Конституциявиӣ Ҳуқуқ Тушунчаси Шаклланиши. Конституциявий институтлар эса ўз навбатида жамият ва давлат тузилишининг принципларини, давлат ҳокимияти органлари тузилиши ва тизимини, давлат ҳокимияти ташкил этилиши ва назорат қилинишини ўзида акс эттиради.

Ўзбекистон Республикаси конституциявий хуқукининг яна бир ўзига хосхусусияти шундаки, у авваломбор, ижтимоий-сиссий муносабатларии тартибгасолади. Ана шундай муносабатлар инсон, жамият ва давлатўртасида келиб чиқади.

Конституциявий ҳукук нормалари:

биринчидан, конунчилик доирасида сиёсий муносабатларнинг энг муҳим кисмини тартибга солади;

иккинчидан, ижтимоий муносабатлар муайян томонларга йўналтирилали, конституции востока яъни конституциявий ҳуқуқнинг норма ва принциплари ижтимоий муносабатлар таракқиётини белгилаб беради.

Демак, Ўзбекистон Республикаси конституциявий ҳукуки ўзига хос предметта эга.

Унинг предметини асосан ижтимоий-сиёсий муносабатлар ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси конституциявий хуқуқига қуйидагича тушунча бериш мумкин:

Ўзбекистон Республикаси конституциявий хукуки шахс, жамият ва давлат ўртасида вужудга келадиган хамда давлат хокимиятини амалга ошириш жараёнида найдо бўладиган, инсон хукуқларини ва эркинликларини таъминлашга каратилган муносабатларни тартибга солувчи хонституциявий хукукий нормалар тизими (йигиндиси)дир.

Ҳар бир давлат ўзининг бетакрор Констигуциясига эгадир, Шу билан бирга, барча мамлакатларнингконституциявий ҳуқуқида бирқаторумумий жиҳатларманжуд Конституциявий ҳукук таркибан уч элементдан ташкил топган:

биринчидан, конституциявий ҳуқуқий нормалар; иккинчидан, конституциявий ҳуқукий принциплар; учинчидан, конституциявий ҳукуқий институтлар.

Конституциявий нормалар конституциявий ҳуқукнинг бирламчи асосини ташкилэтади. Конституциявий нормаларда ҳуқуқнормасинингучқисми-гипотеза, диспозиция, санкция ҳар доим ҳам бўлмаслиги мумкин. Кўпинча конституциявий нормаларда санкция кўрсатилмайди. Конституциявий норма фақатдиспозициядан иборат бўлиши мумкин. Масалан, «Парламент — икки палатадан иборат».

Конституциявий ҳуқуқ принциплари ичида ҳуқуқий принциплар марказий ўринни эгаллайди. Кўпгина мамлакатлар конституцияларида қонун устуворлиги, инсонҳуқуқларининголий қадрият эканлиги, ҳокимиятваколатларинитақсимлаш, давлатнинг дунёвий ижтимоий хусусияти каби принциплар мустаҳкамланган.

Конституциявий нормалар муайян конституциявий институтларни ташкил этади. Конституциявий институтларни икки гурухга бўлиш мумкин: биринчи гуруҳ — инсон ҳуқуклари институти; иккинчи гуруҳ- давлат ҳокимияти институти. Ўз навбатида, бу икки институт янада кичикроқ институтларга бўлинади. Масалан, инсон ҳукуқлари институти, шахсий хуқуқлар институти, сиёсий ҳуқуқлар институти, иктисодий ҳукуклар институти, мадании ҳуқуклар институти, фукаролар мажбуриятлари институтларига бўлинади.

Конституциявиӣ Ҳуқуқ Тушунчаси Шаклланиши Давлат ҳокимияти институти эса, давлат бошлиги институти, парламент институти, суд хокимияти институти, сайлов ҳуқуқи институти, Президентлик институти, конституцияний назорат институти, Омбудсман институти кабиларга бўлинади.

Конституциявии институтларнинг аҳамияти ҳар бир мамлакатнинг Конституцияси билан белгиланади.

«Хукук исён билан қарор тонмайди», Иоганн Вольфганг ГЕТЕ, немис шоири, давлат арбоби, мутафаккир

Тошкентда нашр этилган «Дуне Конституциялари» номли
Тошкентда нашр этилган «Дуне Конституциялари» номли В жилдлик тўплам (1997-2003 йиллар).

Хорижий мамлакатлар конституциявии ҳуқуқи фани ҳақида фикр юриттанда, хусусан, Россиянинг «Иностранная литература» нашриётида Г.Гурвич умумий таҳрири остида чоп этилган хорижий конституциялар тўпламлари туркумини алоҳида қайд этиш лозим. Уч жилддан иборат «Америка қитъаси давлатларининг конституциялари»1 (1957-1959 йиллар), «Яқин ва Ўрта Шарқ давлатларининг конституциялари»? (1956 йил), «Европа буржуа давлатларининг конституциялари»» (1957 йил), «Жануби-Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақаси давлатларининг конституциялари» (1960 йил) тўпламлари шулар жумласидандир. XX асрнинг 70-80-йиллари «Прогресс» нашриётида ҳам профессор В.Тумановнинт умумий тахрири остида Португалия, Италия, Франция, Хитой, АҚШ, Швеция каби бир канча хорижий давлатларнинг конституциялари ва норматив-хуқуқий хужжатларидан иборат кўплаб тўпламлар нашр этилган.

Бундан ташқари, конституциявий ҳуқуқ соҳасида 1997-2003 йиллар юридик фанлар доктори, профессор У.Тожихонов билан ҳаммуаллифликда «Дунё Конституциялари» номли 8 жиллдан иборат китобни нашр эттирдик.

Китобнинг биринчи жилдида Австрия, Озарбайжон, Жазоир, Арманистон, Беларусь, Болгария, Буюк Британия ва Германия;

иккинчи жилдида — Греция, Грузия, Замбия, Испания, Италия, Қозоғистон, Канада;

учинчи жилдида — Кения, Хитой, Куба, Қиргизистон, Литва, Мексика;

тўртинчи жилдида — Эрон, Молдова, Польша, Португалия, Россия3;

бешинчи жилдида Тожикистон, Тунис, Туркманистон, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Франция, Швеция, Эстония;

олтинчи жилдида — Бельгия, Дания, Ирландия, Исландия, Люксембург,

Нидерландия, Норвегия, Финляндия, Швейцария ва Япония;

еттинчи жилдида — Албания, Венгрия, Вьетнам, Латвия, Монголия, Руминия, Словакия, Словения, Хорватия, Чехия, Югославия;

саккизинчи жилдида — Андорра, Босния ва Герцеговина, Ватикан, Кипр, Лихтенитейн, Македония, Мальта, Монако, Сан Марино конституциялари ўрин олган*.

Москвада нашр этилган «Африка давлатлари Конституциялари»
Москвада нашр этилган «Африка давлатлари Конституциялари», «Америка давлатлари Конституциялари», «Жануби- Шарқий Осиё ва Тинч океани давлатлари Конституциялари» тўпламлари, Москва, 1963-1966; 1957-1959; 1960.

Бундай саъй-ҳаракатлар собик Иттифоқ тарқаб кеттанидан сўнг тӯхтаб қолмагани, аксинча, изчил давом этаёттани аҳамиятлидир. Шу йўналишдаги учта йирик тўплам ҳақида алоҳида тўхталиш ўринлидир. Жумладан, B.Чиркиннинг «Хорижий мамлакатлар конституциявий ҳуқуқи»» номли дарслиги ўтган асрнинг 90-йиллари охирида «Юристь» нашриётида чоп этилган бўлиб, XXI асрнинг дастлабки ўн йилидаёқ бир неча бор қайта нашр этилган. В.Баглай, Ю.Лейбо ва Л.Энтин раҳбарлигида муаллифлар жамоаси тайёрлаган «Хорижий мамлакатлар конституциявий ҳукуки»» дарспигининг илк нашри 1999 йили «Норма-Инфра-М» нашриёти томонидан чоп этилган. Шунингдек, муаллифлар жамоаси тайёрлаган «Хорижий мамлакатлар конституциявий (давлат) ҳукуқи» дарслиги Б.Страшуннинг умумий таҳрири остида аввал «Бек» пашриётида — тўртта жилд, кейинчалик «Норма» нашриётида икки жилдда нашр этилган.

Бундан ташқари, 2006 йилда Россия Фанлар академияси академиги Т.Хабриева раҳбарлигида Европа, Осиё ва Америка қитъалари конституциялари чоп этилган.

Россияда нашр этилган «Европа давлатларининг Конституциялари» номли уч жилдлик тўпламда Европадаги 49 та давлат Конституцияси ҳақида сўз боради. Ҳар қайси Конституция ҳақида кириш сўзи, тарихий-ҳуқуқий шарҳ ва тегишли мамлакатга доир мухтасар маълумот берилган. Алифбо тартибида биринчи жилдда Австриядан — Ирландиягача, иккинчи жилдда Исландиядан — Португалиягача, учинчи жилдда — Россиядан — -Югославиягача бўлган давлатларнинг Конституциялари матни жойлаштирилган.

«Осиё давлатларининг Конституциялари» номли уч жилдлик тўплам ҳам Россияда нашр этилган бўлиб, унда ушбу қитаъадаги барча давлатларнинг Конституциялари матни рус тилига таржима қилиб берилган. Шунингдек, мазкур нашрдан россиялик етакчи олимларнинг Асосий Қонунларга шархлари ҳам ўрин олган’. Шунингдек, Москвада «Америка қитъаси давлатларининг Конституциялари» номли уч жилдлик тўплам ва «Америка давлатлари Конституциялари» номли уч жилдлик туплам’ ҳам чоп этилган. 

МДҲ давлатларининг конституциявий асослари
«МДҲ давлатларининг конституциявий асослари», Лондон, 1999; инглиз тилига таржимон ва масъул муҳаррир профессор Уильям Батлер.

Айни шундай уч жилдлик тўплам «Африка давлатларининг Конституциялари» номи билан нашр қилинган. «Осиё ва Африка мамлакатларининг танланган Конституциялари»? номли тўпламнинг эса 2016 йилда иккинчи нашри чиққан. «МДҲ иштирокчи-давлатларининг Конституциялари»* китобидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси матни ҳам ўрин олган бўлиб, унга таниқли олим Ш.Ўразаев кириш сӯзи ёзган.

Интернет тармоғидаги «Дунё мамлакатлари классифиқатори» да барча давлатлар, хусусан, Африкадаги — 64 та, Америкадаги — 54 та, Европадаги — 50 та, Осиёдаги — 40  Океаниядаги – 33 та, Яқин Шаркдаги — 16 та мамлакат конституциялари матни бор. Р.Пашков интернет- кутубхонасида Эса Осиёдаги  ислом мамлакатлари конституциялари билан танишиш мумкин.

Бу борада С.Даниловнинг «Хорижий мамлакатларнинг конституциявий иқтисодиёти» ва А.Заостровиевнинг «Ижтимоий танлов назарияси ва конституциявий сиёсий иқтисодиёт»! каби китоблари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, Интернет тармоғидаги «Дунӗ мамлакатлари классификатори»да барча давлатлар, хусусан, Африкадаги 64 та, Америкадаги — 54 та, Европадаги — 50 та, Осиёдаги — 40 та, Океаниядаги – 33 та, Яқин Шарқдаги — 16 та мамлакат конституциялари матни бор. Р.Пашков интернет-кутубхонасида эса Осиёдаги ислом мамлакатлари конституциялари билан танишиш мумкин.

Бу мавзу бир қатор ӯзбекистонлик олимлар, жумладан, А.Аъзамхӯжаев, Ш.Жалилов, З.Исломов, Ҳ.Одилқориев, Ф.Раҳимов, А.Саидов, У.Тожихонов, A.Тўлаганов, Ш.Ўразаев, Р.Қаюмов ва бошқалар томонидан тадқиқ этилган ва ҳозирги кунда ҳам изчил ўрганилмоқда. Бу борада бир қатор дарслик ва қўлланмалар, турли тўпламлар ҳам нашр этилган.

МДХга аъзо давлатлар Конституцияларига доир тўпламлар;
МДХга аъзо давлатлар Конституцияларига доир тўпламлар; 1997-1999 йилларда Москва ва Ереванда чоп этилган.

Айни чоғда, Конституция лойиҳасини муҳокама қилишда ўзбекистонлик ҳуқушунос олимлардан — профессорлар Б.Аҳмедов, А.Азизхужаев, Г.Аҳмедов, Ҳ.Бобоев, М.Восиқова, И.Зокиров, Л.Охунжонов, И.Жалилов, М.Ахмедшаева, 3.Исломов, О.Каримова, Н.Кисилёв, Ҳ.Раҳмонқулов, Т.Саъдуллаев, А.Саидов, Г.Саркисянц, У.Тожихонов, М.Файзиев, У.Чориёров, Э.Ҳакимов, О.Ҳусанов, шунингдек, Ишчи гуруҳ ва кичик Ишчи гуруҳ аъзолари бўлган доцентлар B.Стасько, Л.Хван, А.Рафиқов, Л.Каримова, К.Холмўминов ва бошқалар фаол иштирок эттан.

Оцените статью
Добавить комментарий