Конституцияга «мукаддима» керакми?

Конституцияга мукаддима керакми Конституция

Конституция лойиҳасининг «Мукаддима» қисми бўйича кўплаб таклифлар билдирилган. Жумладан, матбуотда эълон қилинган мақолалардан бирида[1] ўзбекистонда бошқарув шакли қандай бўлишини Конституцияда мустаҳкамлаб қўйиш истаги айтилган. Бундан ташқари, муаллиф Лойиҳанинг «Мукаддима» қисмида ўзбекистон Республикасида бошқарувнинг Президентлик шакли ўрнатилгани қайд этилишини таклиф қилган. Бундай фикр тайёрланган ҳужжатнинг мазмунидан келиб чиқишини инобатга олиб, Конституциявий комиссия бу таърифни Конституция матнида бермасликни мақсадга мувофиқ деб топган. Конституцияга мукаддима керакми

О.Каримова «Мукаддима қисмидан «инсонпарвар» деган сўзни олиб ташлаш керак. Чунки демократия инсонпарвар маъносини билдиради», деган фикрни билдирган[2]. Ишчи гуруҳ ушбу таклифни қабул қилмаган ва буни «Лойихада «инсонпарвар» сўзи демократик ҳуқуқий давлат тушунчасини тўлдираяпти», деган хулоса билан асослаган[3]. Амалдаги Конституциянинг «Мукаддима» қисмида «инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб»[4], деган таҳрирда сақланиб қолган.

Бу кизик КОНСТИТУЦИЯ КАНДАЙ НОМЛАНИШИ КЕРАК?

Учқўрғон туманидан Н.Тожибоев «Мукаддима» қисмидаги «Республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб», деган жумлада «муносиб» сўзини «фаровон» деб ўзгартиришни тавсия этган. Ишчи гуруҳ «Иккала сўзнинг маъноси ҳар хил. Лойиҳада тўғри қўлланилган», деган асосни келтириб, бу таклифни ҳам қабул қилмаган[5].

«Узбекистон халқи: инсон хуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида, ўзининг мухтор вакиллари сиймосида ўзбекистон Республикасининг мазкур Конституциясини қабул қилади».

Узбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимаси

Шунингдек, Самарқанд давлат университети доцентлари М.ўролов ва Ф.Бақоев «Мукаддима»нинг охирида келтирилган «…фуқаролар тенглиги ва миллий инокдигини таъминлаш мақсадида…», деган жумла «ватан, юрт осойишталиги ва фуқароларнинг тинч-тотув яшашини таъминлаш мақсадида», деб ўзгартирилса мақсад аниқлашган бўлар эди, деган. Ишчи гуруҳ эса, ушбу таклифни рад этган ҳолда, «Мукаддима» матни «ўзбекистон халқи» деб бошланган, ана шу ибора Ватан осойишталиги ва фуқароларнинг тинч-тотув яшашини таъминлайди, деган мазмунни беради» [6], дея муносабат билдирган.

Самарқанд вилоятидан Э.Ёқуб ўрин ўғли Лойиҳанинг «Мукаддима» қисмининг сўнги жумласини «фуқаролар тинчлиги, иноқлигини ва адолат асосларини таъминлаш мақсадида мазкур Асосий Қонун — Конституция қабул қилинади»[7], деган жумла билан алмаштиришни таклиф қилган.

Ер юзида энг кўп таркалган тиллар орасида испан тили пешкадам хисобланади. Ушбу тил дунёнинг 58 та мамлакатида давлат тили ёки расмий тил макомига эга.

Инглиз тили жахоннинг 50 дан зиёд давлатида шундай макомда бўлса, араб тилида сўзлашувчи мамлакатлар сони 40 дан ошади. Шундан 25 мамлакатда у давлат тили ёки расмий тил, 15 ўлкада эса кенг таркалган тиллардандир.

Ишчи гуруҳ томонидан Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари йўллаган «Мукаддима»нинг 8-абзацига: «…Республика мустақиллигини мустаҳкамлаш, фуқаролар тинчлигини ва ҳамжиҳатлигини сақлаш мақсадида…», деган таклиф қисман қабул қилинган. Изоҳда «Мукаддима»нинг 8-бандига Конституцияга мукаддима керакми «Республика мустақиллигини мустаҳкамлаш ва фуқаролар тинчлигини ва миллий ҳамжиҳатлигини таъминлаш мақсадида…»,[8] деган мазмундаги тузатиш киритилиши мумкинлиги айтилган.

Шундай қилиб, Конституция лойиҳасининг матбуотда эълон қилинган 2-таҳрири юзасидан умумлаштирилган ўзбек тилидаги таклифларнинг «Мукаддима» қисми бўйича ўндан ортиқ фикр ва мулоҳазалар диққат билан ўрганилган. Бу, ўз навбатида, Лойиҳанинг ушбу қисми ўтган қарийб икки йиллик илмий-ижодий изланишлар жараёнида муайян даражада маромига етказилганидан далолат беради.

Дунёдаги энг кадимий ва бой тиллардан бири деб тан олинган ўзбек тили хам ер юзида таркалиш кўлами ва сўзловчилари микдори жихатидан пешкадам тиллар сафида туради. У ўзбекистондан ташкари Афгонистон, Козоеистон, Туркманистон, Тожикистон, Киреизистон,

Туркия, Хитой, Саудия Арабистони, Россия каби мамлакатларда кенг таркалган. ўзбек тили юртимизда давлат тили макомига эга бўлса, Афеонистонда расмий тиллардан бири хисобланади. ўзбек тилида сўзлашувчилар сони 40 миллион нафардан ошади.

Хусусан, ўзбекистонда — 30 миллиондан зиёд, Афеонистонда — 4 миллион атрофида, Тожикистонда — салкам 2 миллион, Киреизистонда — 1 миллиондан ортик, Козоеистонда — 600 мингдан зиёд,

Туркманистонда — 500 минг атрофида, Россияда — 300 мингдан кўпрок киши ўзбек тилида сўзлашади.

Энди эълон қилинган Лойиҳа бўйича келиб тушган таклифларни кўриб чиқамиз.

Конституция лойихасининг биринчи боб ДАВЛАТ СУВЕРЕНИТЕТИ

 

[1] I lapoAHoe слово. 1992, 8 ноябрь.

[2] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 лекабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 2.

[3] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 лекабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонл — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 2.

[4] Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. — Т.: «Ўзбекистон», 2016. — 3-бет.

[5] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси ()лий Кенгашининг 1992 йил 8 лекабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 3.

[6] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккиичи чакириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кеигашининг 1992 йил 8 лекабрла бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонл — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 3.

[7] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашиншп 1992 йил 8 лекабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд М 69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 57.

[8] Ўзбекпсгоп Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн нккинчи чақирик Узбекисгон Республикаси Олий Кенга- пгииипг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўгган XI сессияси материаллари. Фонд-М-69, Рўйхат-№ 1,Сақлаш бирлшп- 153,- В. 3.

Оцените статью
Добавить комментарий