Конституция Ва Суверенитет дунёда кандай пайдо болди

Konstitutsiya Va Suverenitet Конституция

Конституция Ва Суверенитет

Конституция Ва Суверенитет дунёда кандай пайдо болди: Ҳарқандай давлат энг муҳим конституциявий хусусиятларга, яъниаҳоли, ҳудуд ва суверен ҳокимиятга эга бўлади. Аксарият давлатларнинг аҳолиси кўпмиллатли таркибдан ташкил топади. Ҳудуд давлатнинг чегаралари билан белгиланадиган моддий асоси бўлиб, шу давлат ҳокимияти амал қиладиган сарҳадларни кўрсатиб туради. Суверен ҳокимият — давлат эга бўлган олий ҳокимиятдир.

Жан Боден
Жан Боден (1529 ёки1530-1596) — француз сиёсатчиси, файласүф, Боден иқтисодчи, юрист.

«Сиёсий нуктаи назардан, фақат биргина принцип бор, бу инсоннинг ўз устидан ўзининг суверенитети. Ўз устидан ўзининг ушбу суверенитети Озодлик деб аталади»,

Виктор ГЮГО, француз ёзувчиси

«Суверенитет» атамасини илк бор француз аббати ва ҳуқуқшуноси Жан Боден (Jean Bodin, 1530-1596) ўзининг 1576 йилда ёзилган «Республика ҳақида олти китоб» номли асарида қўллаган. Ж.Боденнинг фикрича, суверенитет тўғрисидаги таълимот давлат ташқи ва ички сиёсатининг дастуруламал принципи ҳисобланади. Ўз навбатида, Ж.Ж.Руссо (1712-1778) сўзларига қараганда, вакиллик ҳокимиятига эга бўлган халқ суверендир.

Бу кизик: «Конституция» Атамасининг Келиб Чиқиши

жан жак руссо
Жан-Жак Руссо (1712-1778)- француз файласуфи ва ёзувчиси

 Бугунги кунда «суверенитет» атамаси турлича ва бир-биридан фарқли маъноларга эга, Авваламбор, суверенитет — давлат олий ҳокимиятига хос бўлган хусусият, Суверенитет — фақат давлатта хос бўлган жуда муҳим сифат. Суверенитетнинг бир-бири билан ўзаро боглик бўлган сифатлари — бу бирлик, булинмаслик ва ажралмасликдир. Суверенитетни ҳокимиятнинг келиб чиқиш манбаси сифатида ҳам қараш лозим.

Хорижий мамлакатларда давлат ҳокимияти қурилишининг энг муҳим ва жуда кенг таркалган принципларидан яна бири — давлат ҳокимияти ваколатларининг бўлиниши принципи ҳисобланади, Бу ғоя Аристотель асарларидаёқ тилга олинган (тўғри, у давлат вазифаларининг бўлиниши ҳақида сўз юритган) бўлиб, кейинчалик инглиз файласуфи Ж.Локк (1632-1704) томонидан ривожлантирилтан. Ш.Монтескьенинг «Қонунлар руҳи ҳақида» номли китобида эса давлат ҳокимиятининг бўлинипи ғояси ўзининг нисбатан тўлақонли ифодасини тошан. Унинг фикрича, фақат ушбу принципнинг тўлиқ амал қилишигина инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайди.

Европанинг конституциявий хукук фанида иктисодиӣ муносабатларни конституциявий асосда тартибга солишнинг илмий инструменти вазифасини конституциявий иктисодиёт назарияси ӯтайди.

Суд ҳокимияти — давлат ҳокимиятининг турли низо ва баҳсларни ҳуқуқ (қонун) асосида ҳал қилиш ваколатларига эга алоҳида тармоғи бўлиб, ўз қарорлари ижросини таъминлаш учун зарур ҳолларда мажбурлаш ҳуқуқидан ҳам фойдаланади.

Германия империяси Конституцияси
Германия империяси Конституцияси (Паульскирхе Конституцияси). 1849 йил 27 мартда Франкфурт миллий мажлисида қабул қилинган.

Бу концепция умумий тарзда Фрайбург мактаби иқтисодчилари ва ҳуқуқшунослари В.Ойкин, Ф.Бём ҳамда бошқалар томонидан шакллантирилган бўлиб, кейинчалик уни миллий хусусиятлар билан бойитган ҳолда Франция, Испания, Италия, Португалия, Австрия, Швеция, шунингдек, Лотин Америкасининг бир қанча мамлакатларида такомиллаштиришга киришилди. Ҳозирги вақтда бу концепциядан Европа Иттифоқи доирасидаги интеграция жараёнларини тартибга солишда фойдаланилмоқда.

Конституция Ва Суверенитет дунёда Мазкур концепциянинг моҳияти конституцияда мустаҳкамлаб қўйиш зарур бўлган асосий нормаларни ва уларни рўёбга чиқаришга қаратилган муҳим процедураларни аниклашдан иборат бўлиб, бундан кўзланган мақсад давлатнинг иқтисодиёт соҳасида ҳуқуқий давлат сифатида ўзини намоён этиши ва «бозор муваффақиятсизликлари»ни қоплашига эришишдир.

Конституцияларни «ҳадя этиш» («октроирование») йўли билан қабул қилиш масаласи ҳақида сӯз юритганда, бундай усул Буюк Британиянинг ӯз мустақиллигини қўлган киритган собиқ мустамлакалари учун хос эканини

таъкидлаш лозим. Шу йўл билан қарийб 30 та конституция қабул қилинган. Бугунги кунда Иордания, Непал, Саудия Арабистони, Қатар, Қувайт каби давлатлар конституциялари «ҳадя этилган» конституциялар сирасига киради.

 ГФРнинг Асосий Қонуни «ҳадя этилган» Конституция ҳисобланадими?

Германия Федератив Республикасининг Асосий Қонуни
Германия Федератив Республикасининг Асосий Қонуни. тилларида чоп этилган нашри, 2005 йил.

Юридик адабиётларда ушбу Асосий Қонунни қабул қилиш билан боғлиқ ўзига хос жиҳатлар, хусусан, мазкур ҳужжатни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнларида истилочи ҳукуматларнинг роли катта эканлиги ҳолатлари уни «ҳадя этилган» конституциялар сафига қўшиш учун аниқ асос бўла олади, деган фикрлар мавжуд. Бунда бир қатор далиллар ҳам келтирилади.

Биринчидан, Асосий Қонун яратиш ғоясининг ӯзи ҳам истилочи ҳукуматлар ташаббуси бўлган. Конституция ишлаб чиқиш тўғрисидаги қарор 1948 йилнинг июнида олтита Fарб давлати Ташқи ишлар вазирликларининг

Лондондаги кенгашида қабул қилинган.

Испания Конституцияси сўнгги бетининг
Испания Конституцияси сўнгги бетининг Кортеслар вакиллари ва Хуан Карлос I имзолари билан тасдиқланган асл нусхаси, 1978 йил.

 Иккинчидан, ҳарбиӣ губернаторлар бўлажак Асосиӣ Қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан Парламент кенгашига мунтазам равишда изоҳ ва тавсиялар бериб борган. Хусусан, улар 1948 йилнинг июль ойида Ғарбий

Германия ўлкаларининг 11 нафар бош вазирига бўлажак Конституция принциплари ҳақида кӯрсатмалар беришганки, бу «Франкфурт ҳужжатлари» тимсолида ўз аксини топган.

Учинчидан, давлат ҳуқуқи масалалари бўйича 22 нафар немис мутахассисидан иборат қўмита зиммасига ўлкалар бош вазирларини 1948 йил 1 сентябрдан кечиктирмай Конституциявий йиғин чақиришга даъват этган 1-сон

Ҳужжатдаги кўрсатмаларга тўла мос келувчи Конституция лойиҳаси тайёрлаш вазифаси юкланган. Конституция Ва Суверенитет дунёда

Тўртинчидан, Парламент кенгаши тўлалигича Fарбнинг истилочи ҳукуматлари измида бўлган,

Бешинчидан, Асосий Қонун матни ўлкалар ландтагларига овоз бериш учун ҳавола этилишидан олдин истилочи ҳукуматлар томонидан маъқулланиши шарт бўлган. Улар Асосий Қонунни қабул қилиш тартиб-қоидаларини ҳам белгилаб берган.

Айни чоғда, фикримизча, ГФРнинг Асосий Қонуни қуйидаги сабабларга кӯра истилочи ҳукуматлар томонидан «ҳадя этилган» Конституция ҳисобланмайди.

Биринчи сабаб, «Асосий Қонун» лойиҳаси давлат ҳуқуқи бўйича мутахассислар — таниқли немис олимлари томонидан тайёрланган.

Иккинчи сабаб, «Асосий Қонун» Парламент кенгаши, яъни махсус Конституциявий таъсис йиғини томонидан қабул қилинган.

Учинчи сабаб, «Асосий Қонун» матни ўлкалар ландтаглари томонидан ратификация қилинган.

Тӯртинчи сабаб, «Асосий Қонун», аввало, миллат сиёсий кучларининг баҳс-мунозаралари асосида маромига етказилган.

Бешинчи сабаб, «Асосий Қонун»да Германия конституциячилик тарихи, ҳуқуқий маданияти ва юридик тафаккурининг энг муҳим қирралари ўз ифодасини топган. Fарб истилочи ҳукуматларининг Асосий Қонунга таъсири масаласи эса вақтинчалик аҳамият касб этган, холос. Кўриниб турибдики, чиндан ҳам, ҳар қандай конституция тегишли мамлакат тарихининг асосий босқичлари, ҳаққоний ижтимоий ҳаёти, ғоявий қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттиради.

Испанияда 1978 йили Конституция шарафига ёдгорлик ўрнатилгани бежиз эмас. Бунда хайкалтарош конституцияни куб, яъни хамма томони тенг квадратдан иборат олти ёклик геометрик шаклда

тасвирлаш оркали ушбу Асосий Қонунга хос энг мухим хусусиятларга уреу беришга интилган*.

*Каранг: Андреева Г.Н. Конституционное право зарубежных стран: учебник. 2-издание. — М.: «Нормао, 2009. — С.173.

Франсуа Гизо (1787-1874
Франсуа Гизо (1787-1874) — француз тарихчиси, танқидчи, сиёсатчи ва давлат арбоби.

Конституция Ва Суверенитет дунёда: Шундай қилиб, суверенитет конституциялаштиришнинг объектив шартлари сифатида қуйидагилар назарда тутилади:

биринчидан, сиёсий жиҳатдан суверен давлатнинг миллий конституциялаштириш ҳужжатини (тегишли конституцияни) қабул қилиш орқали трансдавлат ҳуқуқ маъносига (ҳуқуқнинг устунлиги, инсоннинг ажралмас ҳуқуқ ва эркинликлари, уларни таъминлаш принциплари ва стандартларига) қўшилиши;

иккинчидан, миллий конституцияни олий ҳуқуқий кучга эга ва ички давлат ҳуқуқининг универсал манбаи бўлган ҳужжат маъносида тасдиқлаш;

учинчидан, давлат томонидан конституциявий матн долзарб қоидаларининг маъносини узил-кесил талқин этиш ва конституциявий адлия миллий органи ҳужжати асосида миллий ҳуқуқий тизимни шакллантириш.

Шу маънода, ҳуқукий суверенитет ҳуқуқий давлатнинг ички белгисидир. Аммо у конституциявий суверенитетга буни факат реал таъминлаш, мустакил амалга ошириш оркалигина эга бўлади. Ҳукуқий жиҳатдан конституциявий суверенитет давлат ва халк суверенитетини камраб олади ва улар мазмунини ифода этади.

Использованная литература:

Шунинг учун конституциявий суверенитетнинг халқаро миқёсда тан олиниши натижасида конституциявий суверенитет ҳам барча муаммоларни қамраб олади.

1 Саидов А.Х. Германия Федератив Республикаси Асосий Қонунининг ўзбек, немис ва рус тилларидаги нашрига сўз боши. — Германия Федератив Республикасининг Асосий Қонуни: ўзбек, немис ва рус тилларида. — Инсон ҳукуклари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, 2009. — 21 22-бетлар.

2 Суверенитет — француачала (вsouvenaina) алий, воксак, энт зокори турувчи, ўрта всарлар лотинчасида

(«suрeranusa) эса ккориаа, коксакла, олий даражала, деган мазноларни беради.

3  Болен Ж. Шость клиго государстве //Auтолопия магровой полатической маслие В 5т.Т.2-M, 1999, -С.689-(95.

4  Руссо Ж.Ж. Об общественном договоре. — М.::«Терра книжный клубя, 2000. — С. 216.

5 Egalite // Dictionnaire de la culture juridique. Sous la direction D. Alland et S. Paris — P., 2003.- P 1435.

6 Charkes Montesquieu. De Yesprit des lois Geneve: Chatelain, 1749. 600 pages, Монтескые Ш. Избранные про-изведения — М.: Госполитиздат, 1955, — С. 803.

7 Қаранг: Андреева Г.Н. О месте концепции экономической конституции в европейском дискурсе // Журнал российского права. 2007, №12. — С.50-64.

8 Саидов А. Х. Германия Федератив Республикаси Асосий Қонунининг ўзбек, немис ва рус тилларидаги Тошкентда ўзбек, немис ва рус

нашрига сўз боши. — Германия Федератив Республикасининг Асосий Қонуни: ўзбек, немис ва рус тилларила. — Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, 2009. — 116 бет.

Оцените статью
Добавить комментарий