Конституция – миллий уйғонишнинг ҳуқуқий пойдевори

Конституция – миллий уйғонишнинг ҳуқуқий пойдевори Конституция

Мустақиллик йилларида миллий Уйғониш жараёнининг таркибий қисми сифатида бир қатор устувор вазифалар ҳаётга теран татбиқ этилмоқда. Биринчидан, миллий ғояни шакллантириш ва аҳоли онг-шуурига сингдириш; таълим тизимини ислоҳ қилиш; иккинчидан, баркамол авлодни тарбиялаш ана шу долзарб вазифалар жумласига киради. Эътиборли жиҳати шундаки, миллий тикланиш ғоясининг таянчи бўлган ушбу масалаларнинг ҳуқуқиӣ ечимлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатлаб қӯйилган.

Бу Қизиқ Дуне Конституция Тили Ва ҳуқуқий атамалар

Конституция ва миллиӣ тикланиш, маънавият ва маърифат, ҳуқуқиӣ онг ва ҳуқуқиӣ маданият, миллиӣ ӯзлик ва азалиӣ қадриятлар, бу кӯҳна замин одамлари кӯнглида устувор бўлган адолат ва одиллик, иймон ва олижаноблик, бағрикенглик ва мардлик, инсонпарварлик ва тантилик каби улуғ хислатлар Конституциядан муносиб ўрин олган. Зотан, «…ҳар қандай давлатнинг Конституцияси, унда яшовчи халқнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоиӣ онги ва маданиятини акс эттиради».

 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси яратилиши тарихига назар солинса, Асосий Қонун ўзбек халқининг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари мантиқий натижаси эканига комил ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Ўзбекистон Конституциясининг ғоя ва нормаларида халқимизнинг кӯп асрлик тарихий тажрибаси ва маънавий-маърифий қадриятлари ҳамда боӣ миллий-ҳуқуқий мероси акс эттирилгани унинг ҳаётийлигининг кафолатидир. Шу билан бирга, Бош Қомусимиз кӯплаб демократик давлатларда мавжуд конституциявий қурилиш соҳасидаги илғор юридик тажрибанинг энг яхши жиҳатларини, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг умумэътироф этилган нормалари ҳамда бу соҳадаги бошқа халқаро ҳужжатларга асосланган инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш механизмини ўзида мужассам этган.

Инсоннинг олий кадрият хисобланиши тӯғрисидаги қоида инсон ва унинг хукуклари мак мини конституциявий- хукукий тартибга солиш йўлида жуда мухим кадам бўлди. Инсон ва унинг хукуқлари олий кадрият эканлиги Узбекистон Республикаси Конституция спиннинг 13-моддасида қуйидагича аник белгилаб кўйилган: «Узбекистон Республикасида демократия умуминсоний принцип ларга асосланади, уларга кура инсон, узинг хаёти, эркинлиги, шаъни, кадр-киммати ва бошка дахлсиз хукуклари олий кадрият хисобланади».

Конституциянинг қабул қилиниши давлат ва жамият қурилиши жабҳаларидаги муносабатларни, миллий қонунчиликнинг барча соҳаларини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий тизимни ташкил этди. Асосий Қонунни амалга оширишнинг яхлит ҳуқуқий механизми яратилди. Унинг самарадорлигини вақт ӯзи кӯрсатиб турибди ва бу бугун жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда.

Асосиӣ Қонунга нисбатан бундаӣ юксак ва холис баҳолар берилишини, жумладан, қуидаги сабаблар билан изоҳлаш мумкин.

Биринчидан, Ўзбекистон Конституцияси ҳақиқатан ҳам демократик Конституциядир. Тарихда синалган умуминсоний ва умумбашарий маънавий- ҳуқуқий қадриятларни ҳамда халқаро андозаларни ӯзида мужассам этган юридик ҳужжатдир.

 Иккинчидан, Ўзбекистон Конституцияси энг ривожланган, тараққий топган демократик давлатларнинг тарихий-ҳуқуқий тажрибасига таянган ҳолда яратилган. Бунда қайсидир давлатнинг тайёр Конституциясини кӯр-кӯрона кўчириб олиш йўлидан бормай, балки энг илғор хорижий конституциявий тажрибалар ўрганилди ва эътиборга олинди. Натижада эндиликда Мустақиллик Қомуси дунё миқёсида ҳам ҳар қандай тараққий топган давлат Конституцияси билан бемалол куч синашмоқда.

Учинчидан, Ўзбекистон Конституциясининг ғоя ва нормалари ўзбек халқининг теран тарихий илдизларига асосланган бӯлиб, у кӯп асрлик миллий тажриба ва маънавиӣ қадриятларни, улуғ аждодларимизнинг боӣ ҳуқуқиӣ меросини ӯз ичига олган.

Тӯртинчидан, Ўзбекистон Конституцияси ўзининг ҳуқуқий жиҳатлари, инсоний қиёфаси билан ажралиб туради. Асосий Қонунда, Биринчи Президентимиз таъкидлаганидек, дунёвий неъматлар орасида энг улуғи — инсон, деган фикр илгари сурилган ва шу асосда «фуқаро-жамият-давлат» ӯртасидаги ӯзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий ечими топилган. Айни шунинг ӯзи ҳам Конституция — халқимиз юксак маънавиятининг том маънодаги намоёни эканини яққол тасдиқлаб турибди.

Бешинчидан, неча минг йиллик тарихимиз шундан гувоҳлик берадики, олижаноблик ва инсонпарварлик, миллатлараро ва динлараро тотувликка интилиш халқимизнинг энг юксак маънавий фазилатларидандир. Истиқлол бизга ана шу эзгу анъаналарни изчил давом эттириш ва авлоддан-авлодга тизимли ўтишини таъминлаш имконини берди. Шу маънода, Конституция — биз учун нафақат муҳим ҳаётий қўлланма, балки ғурур-ифтихор, керак бӯлса, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, тили, динидан қатъи назар, барча инсонлар учун мустаҳкам бир ҳуқуқиӣ ҳимоя, демақдир.

Тил — бу жаҳон маданиятининг энг олий ютуғи бўлиб, у инсониятнинг ижтимоий- иқтисодиӣ ва маънавиӣ камолоти тарихини акс эттирувчи кӯзгудир. Албатта, хар бир шахс ӯз тилини танлаш хуқуқига, хохлаган тилда муомала килиш ва таълим олиш хукукига эга. Лекин миллат бундай ҳукукқа эга эмас. Миллат учун тилни танлаш хукуки йӯк. Унинг учун факат бир асосли тил борки, бу тилнинг йўколиши миллат ўзининг йўқ бўлиши билан баробар.

Ўзбекистоннинг бойликлари кӯп, лекин энг катта бойлик, энг юксак қадрият — жамиятда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро дӯстлик ва ҳамжиҳатликдир. Зеро, бугунги даврда ҳаётнинг ӯзи турли миллат, эътиқод ва дин вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик ҳукм сурган шароитдагина умумиӣ хонадонимиз бӯлган Ватанимиз ва жамиятимиз, ҳар биримизнинг оила- рӯзғоримиз, фарзандларимиз келажагини таъминлашга эришиш мумкинлигини кӯрсатиб турибди.

Конституциянинг 42-моддасида: «Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш кафолатланади. Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхӯрлик қилади», деган норма мустаҳкамлаб қӯйилган. Мамлакат олий ӯқув юртларида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашув жараёни изчил ривожланаётгани мисолида ҳам ана шу конституциявий қоиданинг ҳаётга нечоғлик чуқур татбиқ этилаётганини кӯриш мумкин.

Маърифат — маънавиятга олиб келадиган йўл. Иқтисодий ислоҳотларни ҳал этиш, ҳеч шубҳасиз, ғоят муҳим масала. Халқнинг бундан-да  аровонлигига ҳам, албатта, эришилади. Аммо маънавий ислоҳотлар, қуллик ва мутелик исканжасидан бутунлай озод бўлиш, қадни баландтутиш, ота-боболар удумларини тиклаб, уларга муносиб ворис бўлиш, ҳар томонлама комил инсонни тарбиялаш — бу дунёда бундан ортиқроқ ва бундан шарафлироқ вазифа йўқ.

XXI аср — интеллектуал бойлик ҳукмронлик қиладиган аср. Кимки бу ҳақиқатни ӯз вақтида англаб олмаса, интеллектуал билим, интеллектуал бойликка интилиш ҳар қайси миллат ва халқ учун кундалик ҳаёт мазмунига айланмаса — бундай давлат жаҳон тараққиёти йўлидан четда қолиб кетиши муқаррар.

Интеллектуал салоҳиятнинг юксак даражада ривожланиши халқнинг миллий маънавиятиюксалишидаҳамулканомилгаайланади. Янабирмуҳимтомони- умиллий манфаатларни ҳимоя қилишда қудратли қурол вазифасини бажаради. Қолаверса, интеллектуалжиҳатдан тараққий топган мамлакатда демократикқадриятлар барқарор ривожланади. Нега деганда, интеллектуал бойлик фақат билим, ақлу тафаккур, илм-фан салоҳияти билан чекланмай, юксак маънавиятни ҳам ӯз ичига олади.

Хулоса қилиб айтганда, Конституция моддаларида ўз аксини топган миллат ва халқнинг руҳи, дунёқараши ва турмуш тарзини ифода этадиган миллий маънавиятга муносабат, уни замон талаблари асосида ривожлантириш, одамларнинг дунёқараши ва тафаккурини ӯзгартириш масаласи, айниқса, бугунги тез ўзгараётган ва мураккаб даврда, жадал ва кенг миқёсли глобаллашув шароитида ҳар томонлама чуқур ӯйлаб иш юритишни талаб қилади.

«Мамлакат» — асосан географик тушунчадир. Бир мамлакатнинг худудида иккита, баъзан эса ундан хам кўпроқ давлат бӯлиши мумкин.

БУ ҚИЗИҚ

Мустақил Ўзбекистоннинг Конституцияси собиқ совет республикалари орасида биринчилардан бӯлиб қабул қилинган.

ЭЪТИРОФ

Дунёнинг демократик мамлакатлари конституциялари сингари Ўзбекистоннинг Асосиӣ Қонуни ҳам давлатнинг ривожланишидаги муҳим ва фундаментал асос ҳисобланади. Убарча соҳанинг сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий жиҳатдан муваффақият билан ривожланиши заминини мустаҳкамлади. Асосиӣ Қонунда ӯз ифодасини топган мазкур меъёр ва тамойиллар билан таниш бўлган мутахассис сифатида шуни ишонч билан айтишим мумкинки, у фуқаролар ҳуқук ва эркинликлари, адолатли сайловлар таъминланиши, фуқаролик жамияти институтлари ривожланишининг кафолати ҳамда мамлакат демократик тараққиётининг устуворасоси ҳисобланади».

 

Роле Лоретан, Маъмурий фанлар халқаро институтининг бош директори (Бельгия)
Роле Лоретан, Маъмурий фанлар халқаро институтининг бош директори (Бельгия)

 

«Халқнинг аниқ мақсад сари харакат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши реки залив бўлиб хорлика туши, бахтсизлик юкины тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг з ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлик».

Абдурауф Фитрат

Фитрат (1886-1938) - адиб, адабиётшунос, тилшунос, тарихчи ва файласуф
Фитрат (1886-1938) — адиб, адабиётшунос, тилшунос, тарихчи ва файласуф, санъатшунос ва жамоат арбоби.

«Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар».

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддаси

1) Жозеф де Местр. Рассуждения о Франции / переводчики с французского и составители Г.А.Абрамов, Т.В.Шмачкова; научный редактор М.М.Федорова. — М., 1997. — С.88.

2) Каримов И. А. Ўзбекистон — келажаги буюк давлат // Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви.

Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Описи — 1, Сақлаш бирлиги — 7, — В. 9-52

3) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. — Т.: «Ўзбекистон», 2016. -15-16-бетлар.

Оцените статью
Добавить комментарий