Конституция лойихасининг биринчи боб ДАВЛАТ СУВЕРЕНИТЕТИ

ДАВЛАТ СУВЕРЕНИТЕТИ Конституция

Биринчи бўлим Асосий Принциплар

ДАВЛАТ СУВЕРЕНИТЕТИ: Узбекистон Республикаси Конституцияси лойихасининг биринчи булими «Асосий принциплар» деб номланиб, 4 бобдан иборат эди. Биринчи боб — «Давлат суверенитети», иккинчи боб — «Халқ ҳокимиятчилиги», учинчи боб — «Конституция ва қонуннинг устунлиги», тўртинчи боб — «Ташқи сиёсат» дея аталган ва шу тартибдаги тегишли масалаларга бағишланган эди. Лойиханинг умумхалқ муҳокамаси даврида ҳар бир бобдаги моддалар бўйича кўплаб таклифлар келиб тушди. Қуйида ўша келиб тушган таклифларни боблар бўйича кўриб чиқамиз.

Конституция лойихасининг Биринчи булими «Асосий принциплар», деб номланган. «Узбекистон овози» газетасининг 1992 йил 27 октябрь сонида эълон қилинган «Қонунни ўзбекчалаштириш керак» номли мақоласида И.Абдуллаев ушбу бўлим номини «Асосий Қонунлар» ёки «Асосий негизлар», деб номлашни ҳамда «суверенитет» сўзини «мустақиллик» деб алмаштиришни тавсия қилган[1]. Ишчи гуруҳ бўлим номи Лойихада тўғри берилганини таъкидлаб, айни чоғда «суверенитет» сўзини «мустақиллик» деб алмаштириш мумкинлигини билдирган[2].

Бу кизик: Конституцияга «мукаддима» керакми?

БИРИНЧИ БОБ ДАВЛАТ СУВЕРЕНИТЕТИ

Узбекистон қандай давлат? Амалдаги Конституциянинг 1-моддасида мустаҳкамлаб қўйилганидек, «Узбекистон — суверен демократик республика»[3].

Конституция лойихасининг биринчи боби ўзида дасталабки 6 та моддани жамлаган бўлиб, хусусан, айни жумлалар жамоатчилик томонидан кенг ва қизғин муҳокама қилинган.

БИРИНЧИ БўЛИМ.

АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАР

I боб. Давлат суверенитети — 1-6-моддалар

II боб. Халқ хокимиятчилиги — 7-14-моддалар

III боб. Конституция ва қонуннинг устунлиги — 15-16-моддалар

IV боб. Ташқи сиёсат — 17-модда

Аслида, ушбу қоидалар Конституциявий комиссия ҳар бир нормага чуқур ва жиддий ёндашганининг яққол тасдиғи бўлишига қарамай, бу борада юртдошларимизнинг ҳам ўз фикр-мулоҳазалари борлиги намоён бўлган. Масалан, Узбекистон Республикасини «мустақил, демократик давлат», «суверен, демократик, Президентлик республикаси», халқ Республикаси» деб аташ сингари ўнлаб таклифлар тушган.

Жахон тажрибасига кўра, «Конституция» сўзи таржима килинмайди ва унинг маъносини тушунтириш талаб этилмайди. Чунки келиб чикиши лотинча бўлган бу сўз аллакачон барча халкларнинг юридик ва сиёсий лугатидан мустахкам ўрин олган.

Термизлик ёш олим И.Холиқов 1-моддага «келажакда демократик ҳуқуқий давлат бўлиб таркиб топади» деган сўзларни қўшиш фикрини билдирган. Қашқадарё вилояти Худойзот қишлоғида яшовчи Ҳ.Ҳалилов 1-моддани қуйидагича ёзишни тавсия қилган: «Узбекистон бутун дунё тан олган, тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга давлатдир»[4]. Самарқанд шаҳридан А.Қодирова эса, 1-моддани ифодалаш юзасидан ўз таҳриридаги қуйидаги матнни таклиф этган: «Узбекистон — ўзбек халқининг она юртидир. ў суверен демократик Республика»[5].

Асака шаҳридан Х.Мирзакаримов ҳам А.Қодированинг фикрига ҳамоҳанг тарзда муносабат билдириб, 1-моддани «Узбекистон — ўзбек халқининг она юртидир. У суверен демократик республика», деган таҳрирда бериш мақсадга мувофиқ эканлигини билдирган[6]. Х.Азизов «Суверен» сўзи ўрнига «Мустақил» сўзини ишлатиш мақбуллигини баён этган[7]. ХДП Андижон вилоят кенгашидан тушган таклифда ҳам 1-моддада «Узбекистон — мустақил демократик давлат», деб ёзиш ҳақида сўз борган[8]. Умуман олганда, 1-модца бўйича ўзбек тилида келиб тушган 14 та таклиф Ишчи гуруҳ томонидан атрофлича ўрганилган.

Бундан ташқари, ушбу модда бўйича фуқаролар хатлари ва турли йиғилишларда билдирилган таклифлар ҳам архивда жамланган. Жумладан, 1992 йил 9 октябрда Лекторлар уйида ўтказилган давра суҳбати иштирокчилари,

 

Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддаси

1-модда матни «Узбекистон Республикаси — суверен, демократик ва Президентлик идора давлатидир», деб қайд этилиши мақсадга мувофиқ эканини баён этган[16]. Тўрақўрғон туманидан И.Камолов эса ушбу моддадаги «Узбекистон — суверен демократик республика» сўзлари ўрнига «Узбекистон — мустақил халқпарвар республика», деб ёзишни таклиф этган[17].

Шу ўринда Лойиха матнини муҳокама қилган юртдошларимиз томонидан Узбекистон Республикасининг номланиши юзасидан хилма-хил такпифлар билдирилганига эътибор қаратиш лозим. Хусусан, ўйчи туманида яшовчи Д.Ҳалилов «Узбекистон Мустақил Халқ демократик Республикаси», Поп тумани Маданият булими мудири К.Йўлдошев «Узбекистон давлати», деб юритишни тавсия қилган.

Давлат номи — олий upoдa субъекти макомини ифодалайдиган олий этнонимик ва топонимик ном институти шаклидаги давлат рамзидир.

Ҳ.Бобоев эса, «Узбекистон — мустақил, федератив давлат»[18], деган номни илгарисурса, ТошкентвилоятиданЛ.Жўраева «УзбекистонРеспубликасимустақил умумхалқ давлати», деб баён қилинишини таклиф этган. ўшбу фуқаронинг фикрича, «Узбекистон Республикаси» ва «Узбекистон» деган номлар бир маънони англатади, улардан биттаси қолдирилгани маъқул[19]. ДАВЛАТ СУВЕРЕНИТЕТИ

Тошкент туманида яшовчи пенсионер И.Валиев «Узбекистон Республикаси» жумласини «Узбекистон Халқ Республикаси», деб кўрсатиш керак[20], деган бўлса, Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаро Э.Ёқуб ўрин ўғли мамлакат номини «Мовароуннаҳр» деб номлаш таклифини илгари сурган[21].

Айни чоғда, Конституция лойихасида мамлакатга «Узбекистон Республикаси» ва «ўзбекисгон» деган икки хил ном берилиши билан боғлиқ ҳолатга ҳам муносабат билдирилган. Жумладан, Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшовчи фуқаро А.Матниёзов «жумҳуриятга битта ном бериш керак», деган фикрни билдирган[22].

Марк Туллий Цицерон (милоддан аввалги 106-43 йиллар) - Қадимги Рим давлат арбоби, нотиқ ва файласуф.
Марк Туллий Цицерон (милоддан аввалги 106-43 йиллар) — Қадимги Рим давлат арбоби, нотиқ ва файласуф.

«Каердаки, халк олий хокимиятдан фойдаланаётган бўлса, айнан ўша жамиятгина том маънодаги эркинлик маконидир».

Марк Туллий ЦИЦЕРОН

Маълумки, давлат номи — олий ирода субъекти мақомини ифодалайдиган олий этнонимик ва топонимик ном институти шаклидаги давлат рамзидир. Шу маънода, Узбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши, Президент лавозимининг таъсис этилиши, расмий давлат рамзлари — давлат байроғи, герби ва мадҳиясининг қабул қилиниши, ўз валютаси, пойтахти, тили, ҳудуди, фуқаролиги, умумхалқ байрамларига эга булиш қаторида давлат номининг эълон қилиниши дунё харитасида янги давлат — Узбекистон Республикаси пайдо бўлганлигининг ифодасидир.

Бинобарин, 1-модданинг Лойихадаги матни амалдаги Конституцияда қайд этилган матн билан деярли бир хил. Яъни: «Давлатнинг «Узбекистон Республикаси» ва «Узбекистон» деган номлари бир маънони англатади»[23].

ДАВЛАТ ХАЛҚ ИРОДАСИНИ ИФОДА ЭТАДИ

Лойиханинг 2-моддаси бўйича нисбатан кам, атиги 3 та таклиф тушган. Жумладан, Ҳ.Бобоев 2-модданинг охиридаги «масъулдирлар» сўзини «ўз вазифаларини амалга оширишларида жавобгардирлар», деб ўзгартиришни таклиф этган[24]. Ишчи гуруҳнинг фикрича Лойихада мазкур модда қоидалари содда ва тушунарли берилган, шу боис таклиф инобатга олинмаган.

Наманган шаҳар Соғлиқни сақлаш булимидан тушган таклифда 2-моддага қуйидаги мазмунда қўшимча киритиш тавсия этилган: «Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда хизмат қилиб, давлат органларидаги мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида ўз иши юзасидан вақти-вақти билан ҳисобот бериб туради»[25]. ДАВЛАТ СУВЕРЕНИТЕТИ

Шунингдек, Самарқанд вилояти Тайлоқ туманидан А.Рўзимуродов 2-моддадаги «Давлат» сўзидан кейин «ҳуқуқий бўлиб» деган сўзларини қўшишни зарур деб топган бўлса, Сурхондарё вилояти Ангор тумани 2-мактаб жамоаси ушбу моддадаги «мансабдор шахсларга» сўзларига «давлат» сўзини қўшимча қилишни тавсия этиган. Ишчи гуруҳ ҳар икки ҳолда ҳам таклиф этилган сўзлар ортиқчалик қилади, деган хулосага келган[26].

Фарғона вилоятидан фуқаро Ҳ.Аширматов ушбу моддага «ҳокимиятни бошқариш фақат қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти принципига асосланиши керак», деган жумла киритилишини сўраган[27].

Айни вақтда, Уйчи туманида яшовчи Г.Ҳакимовнинг Конституция лойихаси 3-модцасига билдирган «Узбекистон давлат чегараси ва ҳудуди дахдсиз ва бўлинмасдир», деган таклифи инобатга олинган ҳамда Навоий вилоятидан А.Алиқуловнинг ушбу моддага «Мустақил равишда», деган жумла қўшиш таклифи қисман қабул қилиниши қайд этилган[28].

Тилнинг Конституциявий МАҚОМИ

Лойиханинг 4-моддаси бўйича келиб тушган 13 та таклифнинг 9 таси инобатга олинмагани ҳолда, 4 таси қисман қабул қилинган. Хусусан, ХДП фаоли А.Мамасиддиқов (манзили кўрсатилмаган) ушбу модцанингтегишли нормасидаги «…барча халқларнингтиллари» жумласидан кейин «диний, миллий урф-одатлари ва анъаналарининг ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун ёрдам кўрсатади», жумласи киритилсин деган бўлса, Тошкент шаҳридан ёзувчи Мирмуҳсин мазкур модцанинг 2-қисмидаги «уларнинг ривожланиши учун шароит яратиб беради» сўзлари ортиқча эканини, шу боис мазкур абзаццаги «таъминлайди» сўзидан сўнг нуқта қўйилгани маъқуллигини билдирган.

Иброҳим Ғафуров (1937 йилда туғилган) - истеъдодли мунақкид, публицист ва таржимон; давлат ва жамоат арбоби.
Иброҳим Ғафуров (1937 йилда туғилган) — истеъдодли мунақкид, публицист ва таржимон; давлат ва жамоат арбоби.

Худци шундай фикр Наманган вилояти Адвокатлар уюшмаси раёсати томонидан ҳам таклиф этилган[29]. Самарқанд шаҳридан Ш.Нурали ўғли эса, «Узбекистон диёрида ким яшашидан қатъи назар ўзбек тилини билиши шарт»[30], деган таклифни киритган бўлса, И.Отажонов ушбу модцада «Узбекистон фуқароси давлат тилини ҳурмат қилиши ва шу тилни ўрганиши, эркин мулоқот юритиши шарт»[31], деган қатъий қоида мустаҳкамланишини сўраган. ДАВЛАТ СУВЕРЕНИТЕТИ

Шунингдек, Сурхондарё вилоятидан М.Зоиров 4-модцадаги «Узбекистон Республикасида кўп тил билган фуқаролар алоҳида қадрланади», деган норма киритишни ёқлаб чиққан. Ишчи гуруҳ ушбу таклифлардан муайян таҳрир асосида фойдаланиш мумкин, деган хулосага келган[32].

«Бугунги кунда дунёдаги 180 та Конституциядан атиги 22 тасида тил хакида хеч кандай коида мавжуд эмас, холос»’.

Бундан ташқари, 1992 йил 9 октябрда Лекторлар уйида ўтказилган давра суҳбати иштирокчилари 4-модда матнидаги «Узбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир», деган жумладан кейин қуйидаги матнни киритилишини тавсия этган: «Давлат ўзбек тилининг тўла эркинликда ва ҳар томонлама ривожланиши учун барча шарт-шароитларни яратиб беради, уни ўқитиш, ўрганиш ва такомиллаштириш масалаларига доим диққат-эътибор беришни кафолатлайди. ўзбек тилини билиш ва бу борадаги ўз маълумотларини мукаммаллаштириб бориш Узбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир». Шунингдек, ушбу давра суҳбати иштирокчилари томонидан 4-модданинг янги сатрдан бошланган иккинчи қисмини 5-модда сифатида ажратиб бериш тавсия этилган[33].

Диего ВАЛАДЕС, мексикалик таникли хукукшунос, Madpud Университетининг хукук фани доктори

* Диего Валалес. Язмк права и право язнка. — М.: «Идея-Пресс», 2008. — С.85.

Самарқанд шаҳридан А.Қодиров эса, 4-моддага «Узбекистон ҳудудидаги барча ташкилот ва муассасаларда сўзлашув ва ёзув ишлари ўзбек тилида олиб борилади», деган қўшимча киритишни сўраган[34]. Оҳангарон шаҳридан Озод Ҳушназарзода ушбу модданинг биринчи жумласидан сўнг «Республикада миллатлараро муомала тили ўзбек тилидир»[35], деган қўшимча киритишни тавсия қилган бўлса, ўчкўприк туманидан А.Мамадалиев «Республиканинг асосий дини Ислом динидир, бошқа динларни камситмаган ҳолда», деган мазмунда норма киритилишини сўраган[36].

Лойиханинг 5-моддаси бўйича 4 та, 6-модда бўйича 2 та таклиф тушган. Ишчи гуруҳ томонидан берилган изоҳларга кўра, ушбу таклифлар Лойихада мазмунан ва батафсил ёритилган. Тошкент шаҳридан Аҳмаджон ўмар ўғли 5-моддани қуйидаги таҳрирда беришни сўраган: «Узбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланиб, ўз давлат рамзлари — байроғи, тамғаси ва мадҳиясига эга»[37].

[1] Абдуллаев И. Қонуннп ўзбекчалаштириш керак // Ўзбекистон овози, 1992 йил 27 октябрь.

[2] Ўзбекистон Республикасп Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақприқ Ўзбекистон Республикаси ()лпй Кснгашининг 1992 йпл 8 декабрда бўлиб ўгган XI сессияси материалларп. Фонд- М-69, Рўйхат- № 1, Сақлаш бпрлиги — 153, — В. 32.

[3] Ўзбекисгои Рсспублпкасннипг Консгитуцияси. — Т.: «Узбскистон», 2016. — 4-бет.

[4] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўихат — № 1, Сақлаш бнрлиги — 153, — В. 4.

[5] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлнги — 153, — В. 5; Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккиичи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтгаи XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 88.

[6] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ў збекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фопд- М-69, Рўихат- № 1, Сақлаш бир- лиги — 153, — В. 5.

[7] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 5.

[8] Ўзбекистоп Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 6.

[9] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрла бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 154, — В. 59.

[10] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материалдари. Фонд- М-69, Рўйхат-№ 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 4.

[11] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбскистон Рсспубликаси Олий Кснгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд- М-69, Рўйхат- № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 7.

[12] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлибўтган XI сессияси матсриаллари. Фонд-М-69, Рўйхат-№ 1,Саклаш бирлиги — 153, — В. 5.

[13] Ўзбекистон Рсспубликаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакирик Ўзбекистон Рсспубликаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фопд- М-69, Рўйхат- № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 4.

[14] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакириқ Ўзбекистон Рсспубликаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўгган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 6.

[15] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакирик Ўзбскистон Рсспубликаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фоид — М-69, Рўихат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 7.

[16] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрла бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 154, — В. 59.

[17] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олии Кенгашииинг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд- М-69, Рўйхат-№ 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 4.

[18] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбскистон Рсспубликаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд- М-69, Рўйхат- № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 7.

[19] Ўзбскистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кснгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонл — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 5.

[20] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрла бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд- М-69, Рўйхат- № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 4.

[21] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Рсспубликаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 лекабрда бўлиб ў-гган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 6.

[22] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакириқ Ўзбскистон Рсспубликаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фопд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 7.

[23] Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. — Т.: «Ўзбекистон», 2016. — 4-бет.

[24] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 7.

[25] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 7. ДАВЛАТ СУВЕРЕНИТЕТИ

[26] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 154, — В. 85; Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 7.

[27] Ўзбекпстон Республикаси Марказпй Давлат архиви. Ўн пккпнчи чақирик Ўзбекистои Рсспубликаси Олпп Кснгашишшг 1992 йпл 8 лекабрла бўлиб ўтган XI сессиясп материалларп (пзоҳлар, таклифлар, ёзншмалар). Фоил — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 140.

[28] Ўзбекистоп Республикаси Марказпй Давлат архиви. Ўн иккинчи чакприқ Ўзбекистои Республикаси Олий Кенгашипипг 1992 йпл 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд- М-69, Рўйхат- № 1, Саклаш бпрлпги — 153, — В. 8.

[29] Ўзбекистон Республикасп Марказпй Давлат архиви. Ўи пккипчи чакирпқ Ўзбскистон Республикаси Олий Кснгашшшпг 1992 йил 8лскабрда бўлиб ўтган XI сссспяси материаллари. Фонд-М-69, Рўйхат-№ 1, Сақлаш бирлпгп — 153, — В. 10.

[30] Ўзбекистоп Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбскистон Республикаси Олий Кенгашииинг 1992 Гшл 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, сзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлигп — 154, — В. 138.

[31] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашпнинг 1992 йпл 8 декабрла бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, сзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 216.

[32] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси ()лий Кенгашининг 1992 йил 8 лекабрла бўлиб ўтган XI сессияси материалларп. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 11.

[33] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олии Кснгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтгаи XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 59-60.

[34] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 лекабрда бўлиб ўтгаи XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 88.

[35] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олнп Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, гаклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 115.

[36] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрла бўлиб ўзтан XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 154, — В. 90.

[37] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўи иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кеигашининг 1992 йил 8 лекабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, РЎйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 107.

Оцените статью
Добавить комментарий