КОНСТИТУЦИЯ КАНДАЙ НОМЛАНИШИ КЕРАК?

КОНСТИТУЦИЯ КАНДАЙ НОМЛАНИШИ КЕРАК Без рубрики

КОНСТИТУЦИЯ КАНДАЙ НОМЛАНИШИ КЕРАК?: Аввало, Конституциянинг номланиши ҳақида. Лойиҳанинг умумхалқ муҳокамаси даврида «Конституция» деган сўзнинг остига илгари бўлгани каби «Асосий Қонун» ёки «Бош қонун» деган сўзларни ёзиб қўйиш сўралган, «Конституция» деган сўзни «Қомус» атамаси билан алмаштириш, шунингдек, «Тузуклар»деб номлаш тўғрисида таклифлар тушган эди[1].

«Конституциянинг хар бир ижодкори сийратида хаёлпараст яширин».

Франк МАНЬЮЭЛ, америкалик социолог

Жаҳон тажрибасига кўра, «Конституция» сўзи таржима қилинмайди ва унинг маъносини тушунтириш талаб этилмайди. Чунки келиб чиқиши лотинча бўлган бу сўз аллақачон барча халқпарнинг юридик ва сиёсий луғатидан мустаҳкам ўрин олган. Шунинг учун Конституциявий комиссия лойиҳада берилган номни сақлаб қолишга қарор қилди.

Конституциянинг номланиши бўйича фуқароларимиз билдирган таклиф ва мулоҳазаларнинг айримларига тўхталамиз. Жумладан, О.Каримова «Конституция» сўзидан кейин қавс ичида «Асосий Қонун» сўзини ёзиш керак»[2], деган фикрни билдирган. Худци шундай таклиф Х.Ғойибов томонидан «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 15 октябрь сонидаги «Истиқбол қонуни» номли мақоласида билдириб ўтилган[3].

Бу кизик: УНИНЧИ Хукукий КАДАМ — конституциянинг КАБУЛ килиниши

Конституциявий комиссиянинг ишчи гуруҳи томонидан ҳар иккала таклиф ҳам қабул қилинмаган. Бундай қарор «Конституция» сўзининг ўзи «Асосий Қонун» деган маънони англатади. Шунинг учун қавс ичида «Асосий Қонун» деб ёзиш мақсадга мувофиқ эмас», деган мазмундаги изоҳ билан асосланган.

Наманган шаҳридан.Садриддиновайнимасалагатўхталиб,«Конституция атамасини ўзбекча сўз билан алмаштирилса, балки Қомус дейилар», деган фикрни илгари сурган. Ишчи гуруҳ ушбу таклифни ҳам қабул қилмаган ва «Қомус — бу энциклопедия. Конституция эса барча қонунларнинг манбаи» деган мулоҳазани баён этган. М.Кенжабекнинг «Конституция — бу Бош қонун ҳисобланади, шунинг учун «Конституция» сўзининг ёнига «Бош қонун», деб қўшиб қўйиш керак»[4], деган фикри ҳам қабул қилинмаган ва Ишчи гуруҳ томонидан бунга «Конституция сўзининг маъноси «Асосий, Бош қонун» деган мазмунни англатади. Бош қонун деб ёзиш лозим эмас»[5] деган изоҳ берилган.

Умуман олганда, дунё тажрибаси Консгитуция ҳатто ягона ҳужжат бўлса ҳам турли расмий ва норасмий номларга эга эканини кўрсатади. Расмий номлар сифатида «Асосий Қонун» (Германия, Финляндия каби давлатларда), «Доимий Конституция» (Миср ва Суриянинг 1971 йилги айни шундай ҳужжатлари)[6], «Муваққат Конституция» (Ироқнинг 1970 йилги ва Жанубий Африка Республикасининг 1964 йилги беш йил муддатга мўлжалланган Конституциялари шу жумлага киради), «ўтиш даври Консгитуцияси» (Непалнинг 2007 йилдаги 2011 йил 29 майгача муддатга мўлжадланган Конституцияси бунга мисол), «Федерация субъекти ёки ҳудудий мухторият Конституцияси» (масалан, Доғистон Республикасининг 2003 йилги ва Қрим Автоном Республикасининг 1998 йилги Консгитуцияси) каби турлича номлар қўлланилади.

Айрим мусулмон давлатларида конституциявий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар — «Асосий низомлар», Россия Федерацияси субъектларининг айрим гуруҳларида — «Уставлар» (масалан, Владимир вилоятининг 2001 йилги Устави) деб аталади. Европа Иттифоқининг конституциявий аҳамиятга эга ҳужжати — 2007 йилги Лиссабон шартномасидир. Баъзан Конституцияларнинг расмий номида «сиёсий» мақом ўз аксини топган бўлади (мисол учун, Венесуэланинг 1999 йилги Сиёсий конституцияси).

Дунё конституцияларининг норасмий номлари янада кўп ва хилма- хилдир. Жумладан, «Амалдаги Конституция», «Ҳуқуқий Конституция», «Халқ Конституцияси», «Тирик Конституция», «Бирлашган Конституция» сингари номлар шулар жумласидандир.

[1] Ўразаси 111.3. Мустақил Ўзбекисзон Конституцияси. — Т.: «Адолат», 1993. — 29-бет.

[2] Ўзбекистои Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўи иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси ( > nu’i Кеигапп1пи111 1992 йил 8 лекабрла бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд —М-69, Рўйхат- № 1, Сақлаш бпр и 153, — В. 2.

4] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ун иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашпнинг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд —М-69, Рўйхат —№ 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 2.

[5] Ўзбекистон Ресггубликаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат —№ 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 2.

[6] Уларнинг иккаласи хам «доимий» конституциялар бўлиб (бундай номланиш уларни олдинги конституци- я \арлан фарқ ки \иипиа vprv бериш учун қўлланилганди), 2012 йилда алмаштирилган.

Оцените статью
Добавить комментарий