«Конституция» Атамасининг Келиб Чиқиши

Конституция

 

 

«Конституция» Атамасининг Келиб Чиқиши

Конституция Атамасининг Келиб Чиқиши: «Конституция» атамаси ҳуқуқий тушунча сифатида узоқ йиллар давомида турлича маъноларда қўллаб келинган. Аслида «constitutio» сӯзи лотинча бўлиб, «Тизим, тартиб ўрнатиш, барпо этиш, ташкил қилиш»

деган луғавий мазмунларни беради. Рим империяси даври қонунчилигида «конституция» атамаси императорнинг турли хил фармойишларини, яъни ҳуқуқ манбалари ҳисобланган эдиктлар, мандатлар, декретлар, рескриптлар ва бошқа шу каби ҳужжатларни англатган бўлса, кейинчалик узоқ давр мобайнида у «статус» сўзининг маънодоши сифатида қўлланилган. Мисол учун, Рим императори Каракалла (Caracalla) 212 йилда эълон қилган эдиктлардан бири шундай, яъни «статус» деб номланган бўлиб, мазкур ҳужжат пилигримларнинг, демакки Рим ҳокимияти истило этган мамлакатлар ва ҳудудлар аҳолисининг ҳуқуқларига бағишланган.

«Мамлакатимиз тоталитар тизимдан воз кечиб, мустақил тараққиёт йўлини танлади, кўплаб қийинчилик ва синовлардан ӯтиб, тарихан қисқа даврда жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллади».

Шавкат МИРЗИЁЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

«Конституция» Атамасининг Келиб Чиқиши
Генри Сент-Жон виконт Болингброк (1678-1751) — инглиз сиёсатчиси, давлат арбоби ва ёзувчи.

Конституция деганда, биз… онгу тафаккуримизнинг муайян мустахкам принципларидан келиб чикадиган ва ижтимоий фаровонлик максадларига йўналтирилган, жамият риоя киладиган аник ва ягона тизимга солинган конунларнинг, коида ва одатларнинг мужассамини тушунамиз.

Генри Сент-Жон виконт БОЛИНГБРОК

Урта асрларга келиб айрим диний ҳужжатларни конституциялар деб аташ расм бўлган. Буюк француз инқилобидан кейиноқ, 1790 йил 12 июлда «Руҳонийларнинг фуқаролик конституцияси» («Constitution civil du clerge»)деган қонун қабул қилинган. Ўрта асрларда баъзан феодалларнинг имтиёзларива эркинликларига доир турлича ҳужжатлар ҳам «конституция» деб юритилган. Конституция» Атамасининг Келиб Чиқиши Ҳозирги кунга яқинроқ даврларга назар солинса, Халқаро меҳнат ташкилотинингнизоми (устави) «конституция» номи билан аталганини кузатиш мумкин.

«Конституция» Атамасининг Келиб Чиқиши
Аристотель бюсти. Муаллиф: Лисипп. Рим Миллий музейи.

Конституциявий мазмундаги ғоялар қадимги давр мутафаккирлари — Платон (эрамиздан олдинги 428 ё 427 йилда туғилиб, эрамиздан олдинги 348 ё 347 йилда вафот этган), Аристотель (эрамиздан олдинги 384-322 йиллар) ва бош бошқаларнинг асарларидаёқ тилга олинган. Ўрта асрларда конституциявий ғоялар италиялик теолог, ҳокимиятнинг асоси илоҳиётга бориб тақалиши тўғрисидаги назария тарғиботчиси Фома Аквинский (1225-1274) каби бир қатор олимлар томонидан ривожлантирилган. Шу тариқа «конституция» атамаси қадим замонларда пайдо бўлган.

«Конституция» Атамасининг Келиб Чиқиши
Яков II (1633-1701) — Англия, Шотландия ва Ирландия қироли.

Буюк Британияда «конституция» сӯзи биринчи марта «Шонли инкилоб»дан кейин, 1688-1689 йилларда «Қиролликнинг асосий конституцияси» («Fundamental constitution ofthe Kingdom»)га хилоф иш тутганликда айбланган Қирол Яков II ни (James II, 1633-1701) хокимиятдан ағдариш даврида кўлланилган*.

* McLean I., McMillan A. Concize Dictionary of Politics. — Oxford, 2003. — P117.

Ҳозирги замон конституциявий ҳуқуқида «конституция» атамаси ҳуқуқиӣ ва сиёсий нуқтаи назардан турлича маъноларда ишлатилишини кузатиш мумкин:

биринчидан, сиёсий-фалсафий атама сифатида конституция сиёсий ҳокимиятнинг чӯққисини, яъни энг юксак поғонасини англатади;

иккинчидан,»конституция» деганда — муайян жиҳатдан давлатдаги бутун ҳуқуқий тартиботни ифода этадиган асосий ҳуқуқий нормалар тушунилади;

учинчидан,»конституция» худди шу сўз билан юритиладиган норматив ҳужжатнинг номидир;

тўртинчидан,»конституция» деганда муайян аниқ бир шаклдаги норматив ҳужжат тушунилади ва бу ҳужжат тегишли давлатда олий юридик кучга эга бўлади ҳамда бошқа барча ҳужжатлар унга мувофиқлаштирилади.

Ҳозирги замондаги маъносида «Конституция» тушунчаси XVIII аср охирида пайдо бўлган. Конституцияга жуда кўп таърифлар берилган.

Бир неча мисоллар келтирамиз.

Биринчи мисол, француз давлатшунос олими Ж. Бюрдонинг Конституцияга берган таърифи:

«Конституция — сиёсий ҳокимиятни тайинлаш, ташкил этиш ва фаолият кўрсатишига оид қоидалар йиғиндисидир».

Иккинчи мисолда эса ушбу таърифга америкалик олим К. Берд «Фуқаролар эркинликлари» тушунчасини қӯшади.

Учинчи мисол сифатида нигериялик конституцияшунос Б.Нвабуезенинг таърифини берамиз: «Конституция — бу қонун кучига эга бўлган расмий ҳужжат бўлиб, унинг ёрдамида жамият ўз- ўзини бошқаради ҳамда ўзининг турли идоралари билан, шунингдек, бу идораларнинг фуқаролар билан муносабатларини ўрнатади».

Шу тарика дунё микёсида «конституция» атамасининг хозирги маъносида талкин этилишида АҚШнинг 1787 йилги Конституцияси алохида ахамият касб этди. Зотан, у инсоният тарихида биринчи ёзма Асосий Қонун бўлиб, бундан 230 йил илгари кабул килинган.

«Конституция» Атамасининг Келиб Чиқиши
Америка Қўшма Штатлари Конституциясининг биринчи варағи. Ушбу асл нусха ҳозирда АҚШ Архивлар ва ҳужжатлар Миллий бошқармасида сақланмоқда.

Ўтган даврда АҚШ Конституцияси ўзига хос америкача конституциявий тажрибани мужассам этибгина қолмай, балки замонавий Конституция ва конституцияшунослик мактабига асос солди.

Конституция тушунчасини очиб беришда унинг моҳияти муҳим аҳамият касб этади. Турли мамлакатларда турли ҳуқуқий оқимлар вакиллари Конституция моҳиятини турлича таърифлайдилар. Масалан, табиий ҳуқуқ мактаби вакиллари Конституция – халқ (миллат)нинг умумий иродасини ифодаловчи ўзига хос ижтимоий шартномадир, дейдилар. Норматив ҳуқуқ назарияси вакиллари эса, Конституция бу олий ҳуқуқий норманинг ифода этилишидир, деб тушунадилар. Марксизм-ленинизм

Конституцияни синфий курашнинг маҳсули сифатида баҳолаган.

Использованная литература

1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқидан // Халқ сўзи, 2016 йил 9 сентябрь.

2. Ильин М.В. Слова и смыслы: Полития. Республика. Конституция. Отечество // Полис. 1994. №5 — С.120.

3. Генри Сент-Жон виконт Болингброк (1678-1751) — инлиз сиёсий файласуфи, давлат арбоби ва ёзувчи. 1704-1708 йиллар Ҳарбий ишлар бўйича вазир, 1710-1714 йилларда Ташқи ишлар вазири бўлган.

4. Quermonne J.-L. L’emergence d’un droit constitutionnel europeen // Revue internationale de droit comparé. 2006, №2., arvil-juin. — P.581.

5. Маклаков В. В. Конституционное (государственное) право зарубежных стран: Общая часть \ Учебник. 2-издание. — М.: «Инфотропик Медиа», 2012. — С.55.

6 Маклаков В. В. Конституционное (государственное) право зарубежных стран: Общая часть \ Учебник. 2-издание. — М.: «Инфотропик Медиа», 2012. — С. 121-125 .

7. Қаранг: Санлов А.Х. Жаҳон конституцияшунослик мактаби ва АҚШ Конституцияси (Сўзбоши ўрнида) // Америка Қўшма Штатлари Конституцияси. — Тошкент, 2013. — 3-5-бетлар.

 

Оцените статью
Добавить комментарий