ИККИНЧИ БОБ ХАЛК ХОКИМИЯТЧИЛИГИ

ИККИНЧИ БОБ ХАЛК ХОКИМИЯТЧИЛИГИ Без рубрики

ИККИНЧИ БОБ ХАЛК ХОКИМИЯТЧИЛИГИ: Иккиичи бобга доир ҳам кўплаб фикрлар билдирилган бўлиб, 7-модда юзасидан 6 та, 8-модда бўйича 4 та, 9-модда бўйича 1 та, 10-модда бўйича 8 та, 11-модда бўйича 4 та, 12-модда бўйича 10 та, 13 модда бўйича 6 та ва 14-модда бўйича 4 та таклиф ва мулоҳазалар келиб тушган. Лойиҳанинг II боби юзасидан билдирилган 43 та таклифдан 7 таси тўлиқ ёки қисман қабул қилинган.

Хусусан, Хатирчи тумани ҳокимлигидан 7-моддага «давлат ХАЛКникидир», деган қўшимча киритиш таклифи тушган[1]. Навоий вилоятидан М.Расулов ушбу модцадаги «ХАЛК давлат ХОКИМИЯТининг бирдан-бир манбаидир» жумласи ўрнига «ХАЛК давлат ХОКИМИЯТининг асосий негизидир», деб ёзган маъқул дея ҳисоблаган[2]. Тошкент шаҳридан олимлар Н.Зайниев, Э.ўринов ва Б.Аминов 7-моддадаги «ХАЛК давлат ХОКИМИЯТининг бирдан-бир манбаидир» жумласини қуйидаги таҳрирда беришни тавсия этган: «ХАЛКнинг иродаси давлат ХОКИМИЯТининг ягона манбаидир».

Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан — бир манбаидир.

ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддаси

Тошкент шаҳридан, пенсионер Б.Аҳмедов ва Навоий туманидан М.Ибрагимов 8-моддага «Узбекистон ХАЛКини Узбекистон давлати ҳудудида яшовчи барча миллат фуқаролари ташкил этади», деган жумла киритилишини лозим кўрган бўлса, Сурхондарё вилояти Ангор тумани 2-мактаб жамоаси 8-моддани I бобнинг 1-моддасидан кейин қўйиш ўринли, деб таклиф киритган. Ишчи гуруҳ бу таклифларнинг биринчиси «8-модданинг охирги қисмига киритилса мақсадга мувофиқ», иккинчиси эса «Лойиҳа тузилишига қисман ёрдам бериши мумкин», деган хулоса билдирган[3].

Узбекистон халқини, миллатидан қатъи назар, Узбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 8-моддаси

9-модца бўйича Тошкент шаҳридан фуқаро Т.Зокиров фикр билдириб, модцадаги «давлат ва жамият ҳаётининг энг муҳим масалалари», деганда «нимани тушуниш керак», деб мурожаат қилган[4].

Депутат О.Полвонов 10-модцага қуйидагича қўшимча киритишни таклиф қилган: «Шунингдек, Республика Олий Мажлиси ва Президенти ваколат берган айрим шахслар ҳам иш кўриши мумкин»[5]. «Чортоқ ҳақиқати» газетаси муҳаррири М.Парпиев утпбу модцадаги «мумкин» деган сўзни «қуради» деб ўзгартириш керак, деган бўлса[6], ХДП Андижон вилояти Кенгаши вакиллари эса, 10-модцанинг иккинчи қисмини қуйидагича беришни тавсия этган: «Жамиятнинг бирон бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмалари, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс агар Олий Мажлис томонидан ваколат берилмаган бўлса, ХАЛК номидан иш кўришга ҳақли эмас»[7]. ИККИНЧИ БОБ ХАЛК ХОКИМИЯТЧИЛИГИ

Тошкент шаҳридан Г.Полозов ва М.Ахмедшаеванинг 11-модцада қўлланилган «тақсимлаш» сўзи ўрнига «бўлиниш» сўзини ишлатиш таклифи Ишчи гуруҳ томонидан ўринли деб топилган. Фарғона вилоятидан Х.Ашурматовнинг ушбу модцада «ХОКИМИЯТни бошқариш фақат қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ХОКИМИЯТи принципига асосланиши керак», деган норма акс этиши зарурлиги билан боғлиқ таклифига, Ишчи гуруҳ томонидан «Бошқариш принциплари лойиҳада умуман тўғри ёритилган. Аммо, охирги таҳрирда бу таклифларни инобатта олса бўлади», деб изоҳ берилган[8].

Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддаси

Косонсой шаҳридан О.Носиров 12-модцанинг тегишли бандини «Узбекистонда истиқомат қилаётган гражданлар миллатидан, динидан, ирқидан қатъи назар тенг ҳуқуқлидир», деб ёзишни, яъни ушбу жумлага «миллатидан» сўзини киритишни таклиф қилган ва мазкур таклиф инобатга олинган[9].

Тошкент шаҳридан Г.Полозов ва М.Ахмедшаева ушбу модца бўйича ҳам таклиф билдириб, модцанинг 2-бандица берилган «ҳеч қайси» жумласи ўрнига «биронтаям», деган сўзни ишлатишни сўраган[10]. Х.Раимов эса, «ХАЛК сўзи» газетасининг 1992 йил 6 октябрь сонида эълон қилинган «Истиқлолнинг ибтидоси» номли мақоласида ушбу модцага «ҳеч бир цин ва партияларнинг ҳукмронлигига йўл қўйилмайди», деган қатьий қоида киритилишини таклиф этган[11].

Н.Раҳимов 13-модда охирида қуйидаги норма киритилишини сўраган: «Узбекистон Республикаси ҳудудидаги тарихий, маънавий ва маданий мерос олий қадрият ҳисобланади ва давлат муҳофазасига олинади»[12]. Ишчи гуруҳ таклифни қисман қабул қилиш мумкинлигини билдириб, ушбу қоида «13-модданинг 2-банди сифатида берилса мақсадга мувофиқдир», деб қайд этган[13].

Ангор туманидаги 2-мактаб жамоаси ушбу модда матнидаги «демократик ҳуқуқ ва эркинликлар» сўзларидан кейин «дахлсиз бўлиб» сўзлари киритилишини сўраган[14]. Депутат О.Полвонов 13-модданинг 2-бандини «Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва Конституция асосида яратилган қонунлар билан ҳимоя қилинади», деган таҳрирда беришни таклиф қилган[15].

Лойиҳанинг 14-модцаси бўйича тушган мулоҳазалар ҳам Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган. Кейинчалик ҳам фуқаролар ушбу модда бўйича таклифларни хат орқали йўллаган. Хусусан, Самарқанд шаҳридан Қадриддин Фахриддин Ҳалил ўғли мазкур моддани «Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини ҳамда табиат ва атроф муҳит барқарорлигини кўзлаган ҳолда, ижтимоий адолат принциплари асосида амалга оширсин», деган таҳрирда кабул қилишни тавсия этган[16].

Ангор туманидаги 2-мактаб жамоаси, ушбу модда матнидаги «давлат ўз фаолиятини» сўзларидан кейин «фуқароларнинг манфаати ва фаровонлигини»[17] жумласини қўшишни сўраган бўлса, Алоқа вазирлиги мажлиси қатнашчилари эса, «ижтимоий адолат» сўзларидан кейин «ва инсонпарварлик» сўзини киритишни таклиф қилган[18]. ИККИНЧИ БОБ ХАЛК ХОКИМИЯТЧИЛИГИ

[1] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккннчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олии Кенгашининг 1992 йил 8 декабрла бўлиб ўтган XI сесспяси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фоид — М-69, Рўйха r — № 1, Сақлаш бпрлиги — 154, — В. 69.

[2] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн пккинчи чақнрнқ Узбекистон Республикаси Олий Кснгашииинг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материалларп (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонл — М-69, Рўйха г — № 1, Сақлаш бпрлигп — 154, — В. 71.

[3] Узбекистон Рсспубликасп Марказпй Давлат архиви. Ўи нккпнчп чақпрпқ Узбекистон Республикаси ()лий Кенгашипипг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фоил — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 17; Ўзбекистои Республикаси Марказий Давлат архпвп. Ўн иккпнчп чақириқ Узбекистон Ре- спубликаси Олпй Кенгашининг 1992 йил 8 декабрла бўлпб ўтгаи XI сессияси материаллари (изохлар, гаклифлар, ёзишмалар). Фопл — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 68.

[4] Ўзбскистон Рсспубликаси Марказпй Давлат архиви. Ўп иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кеигашиниш 1992 йнл 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар), Фонл — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бпрлиги — 154, — В. 143.

[5] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 107.

[6] Узбекистон Ресггубликаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 19.

[7] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 152.

[8] Узбекистон Республикаси Марказий Ддвлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенга- шининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги -153, — В. 21.

[9] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининт 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўихат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 21.

[10] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекисгон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 146.

[11] Раимов X. Истиқлолпииг ибтидоси // Халқ сўзи, 1992 йил 6 окгябрь; Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекисгон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўгган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 215.

[12] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўттан XI сессияси магериаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонл — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 216.

[13] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олии Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўгган XI сессияси материаллари. Фонд- М-69, Рўйхат —№ 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 22.

[14] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонл — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 91.

[15] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашинииг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бпрлиги — 154, — В. 107.

[16] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашинииг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фопл- М-69, №описи — 1, Сақлаш бирлиги — 154,- В. 57.

[17] Узбекистон Республикаси Маркази й Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлпб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонл — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 91.

[18] Узбекистон Рсспубликаси Марказий Давлат архивп. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўгган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонл — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 161.

Оцените статью
Добавить комментарий