Еттинчи боб. Шахсий хуқуқ ва эркинликлар

Шахсий хуқуқ ва эркинликлар Конституция

Шахсий хуқуқ ва эркинликлар: Лойиҳанинг ушбу боби юзасидан 6 та таклиф тушган. Тошкент вилоятидан фуқаро Л.Жўраева ушбу бобнинг 24-моддасида берилган «ҳаётга суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир», деган жумла олдига «инсон» ёки «шахс» сўзларини киритишни ва «ҳеч бир шахс қонунга асосланмаган ҳолда таъқиб қилиниши, қамалиши ёки ҳибсга олиниши мумкин эмас», деган мазмундаги қўшимча банд киритилишини сўраган[1] [2] [3] [4]. Л.Жўраеванинг ушбу таклифлари амалдаги Конституциянинг 24- ва 25-моддаларида ўз аксини топганлигини кўриш мумкин[5].

Бу кизик: Олтинчи боб. Фукаролик

Лойиҳанинг 24-моддаси бўйича 7 та таклиф келиб тушган, шундан 3 таси ўйлаб кўриш ва таҳрирда фойдаланиш мақсадида инобатга олинган. Чортоқ тумани Пешқўрғон деҳқон хўжалиги жамоаси бу моддада «инсоннинг қонунга асосланмаган ҳолда қамалишига йўл қўйган мансабдор шахслар қонун олдида тегишли жавобгарликка тортилади», деган қатъий қоида акс эттирилишини сўраган. Шунингдек, Наманган вилояти судининг аъзоси К.Абдувалиев ушбу модца матнига «ҳеч ким суд ҳукмисиз айбдор деб топилмайди», деган сўзларни қўшиш ҳақидаги фикри Ишчи гуруҳ томонидан эътиборга молик деб топилган[6].

Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 25-моддаси

Булунғур туманидан А.Ғафуров 24-моддани қуйидаги таҳрирда беришни таклиф қилган: «Ҳар қандай киши бошқа киши ҳаётига суиқасд қилиши энг оғир жиноятдир»[7]. Бундан ташқари, Самарқанд кооператив институти жамоаси йўллаган таклифда «яшаш ҳуқуқи» иборасини «ҳаёт кечирмоқ ҳуқуқи», деб ўзгартириш тавсия этилган[8]. Ш.Алиев эса, модданинг сўнгидан «акс ҳолда қамашга ёки ҳибсга олишга буйруқ берган масъул шахс жиноий жавобгарликка тортилади», деган жумла қўшишни таклиф қилган[9].

Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади.

Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр- қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.

Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддаси

Лойиҳанинг 25-моддаси бўйича ҳам кўплаб такпифлар тушган бўлиб, улардан 9 таси эътиборга молик топилган. Мисол учун, Наманган вилояти адвокатлар уюшмаси раёсатидан келган таклифда, ушбу модцани қуйидаги таҳрирда бериш тавсия этилган: «Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахс, агар унга нисбатан қонуний кучга кирмаган суд ҳукми бўлмаса, у айбсиз ҳисобланади. Ҳар бир шахс ҳуқуқий ҳимояга эга»[10].

Сурхондарё вилоятидан фуқаро А.Ҳасанов «Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахс тергов давомида адвокат ҳимоясидан фойдаланиш ҳуқуқига эга ва унинг айби қонуний тартибда судда ошкор кўриб чиқилиб…» жумласини ушбу модданинг тегишли жойига киритиш таклифини билдирган[11].

И.Холиқов 25-модцанинг 2-қисмига «бундай қонунсиз ҳаракатни қилган шахслар қонун олдида жавобгардир»[12], деган нормани, Жиззах вилоятидан фуқаро Х.Сулаймонов эса, «…ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонлик, шафқатсизлик ёки қадр-қимматни камситувчи бошқа тарздаги муомалага дучор этилиши мумкин
тортилади» иборасини қўшиш билан боғлиқ таклифи қисман инобатга олинган[13].

Лойиҳанинг 27-модцаси юзасидан 5 та таклиф келиб тушган. Уларнинг барчаси Лойиҳада мазмунан акс этгани учун қабул қилинмаган. Кейинчалик ҳам ушбу модца бўйича кўплаб таклифлар тушган бўлиб, хусусан Пахтачи туманидан А.Қаландаров «Узбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган кишиларнинг Республикага кўчиб келиши ва ишга жойлашиши тақиқланади», деган нормани киритишни сўраган[14]. Депутат О.Полвонов 27-модцага қуйицаги қўшимчани киритишни таклиф қилган: «телефонда сўзлашувлар давлат органлари ёки айрим шахслар томонидан эшитилиши тақиқланади»[15] (амаццаги Конституциянинг 27-модца 2-бандига қаранг[16]).

Лойиҳанинг 28-моддасига доир 16 та таклифдан 5 таси қисман қабул қилинган. О.Шарафиддиновнинг 28-модданинг охирида «Конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот бундан мустаснодир»[17], деган иборани ҳам аниқлаштириш юзасидан билдирган фикри қисман қабул қилинган ва Ишчи гуруҳ томонидан ушбу таклифдан фойдаланиш мумкинлиги қайд этилган[18].

Тошкент шаҳридан фуқаро Ш.Аҳмедов эса, ушбу иборани модцадан олиб ташлашни ёки қуйидаги жумла билан алмаштиришни тавсия этган: «фавқулодца ҳолат ва ҳарбий ҳолат цаври бундан мустасно»[19].

Бухоро вилоятидан Р.усмон Яраш ўғли 28-модцада берилган жумлани қуйидаги таҳрирда ёзишни сўраган: «Ахборот тарқатаётган шахс ахборотнинг тўғрилиги учун қонунда белгиланган тартибда жавобгардир». Ушбу таклиф инобатга олинган ва Ишчи гуруҳ томонидан «Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунда ўз ифодасини топган», деган изоҳ билдирилган.

Пахтачи туманидан А.Қаландаров эса, ушбу моддага қуйидаги қўшимчани киритишни таклиф қилган: «шахснинг оилавий, шахсий ва бошқа маълумотлари унинг розилигисиз бошқа шахс томонидан оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилиши тақиқланади»[20]. Тошкент шаҳридан Н.Нарзиқулов ушбу модданинг биринчи жумласини «ҳар бир фуқаро сўз, эътиқод эркинлигига ва уни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга», деган таҳрирда ёзишни таклиф қилган[21].

Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддаси

Фарғона вилоятидан А.Жўраев модда матнидаги «Конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот бундан мустаснодир»[22], деган жумлани олиб ташлашни, чунки, ҳар қандай танқидий ахборотни тузумга қарши, деб баҳолаш мумкинлигини билдирган. Айни шу жумлани, Фарғона вилояти уламолар Кенгаши аъзолари қуйидаги таҳрирда беришни тавсия қилган: «Конституциявий тузумни зўравонлик йўли билан ағдариб ташлашни тарғиб қилувчи ахборот бундан мустаснодир»[23] (амалдаги Конституциянинг 29-моддасига қаранг[24]).

Лойиҳанинг 29-моддаси бўйича Тошкент вилояти Бекобод туманидан тушган таклифда (ким томонидан юборилгани кўрсатилмаган) ушбу модца охиридаги «материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим», деган жумлани «имконият яратиб бериш шарт» тарзида қатъийлаштириш тавсия этилган[25].

Лойиҳанинг 30-модцаси бўйича 13 та таклиф келиб тушган бўлиб, шунцан 4 таси қисман инобатга олинган. Н.Аминов 30-модцанинг охирицаги «ҳеч бир циний ташкилотнинг давлатцан бирон имтиёз олиши ва сиёсий ҳокимиятцан фойдаланиши мумкин эмас», деган жумлани олиб ташлашни тавсия этган ва бунинг сабабини 58-модцада «Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди», деган ибора борлиги билан асослаган[26]. Ушбу таклиф Ишчи гурух томонидан инобатга олинган[27].

Узбекистон Респубдикасининг барча давдат органдари, жамоат бирдашмадари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддаси

Наманган вилоятидан фуқаро Т.Юлдашев ҳам юқоридаги жумлани олиб ташлаш лозимлигини айтиб, биз шу орқали чинакам мустақиллигимизни кўрсатамиз, деб ўз таклифини асослаган[28]. Чуст тумани масжид имомлари йўллаган таклифда «диний ташкилотлар хусусий шахс, давлат корхоналари эга бўлган ҳуқуқ ва имтиёзларга эга бўлишлари» ҳамда «диний ташкилотлар ҳисобидаги масжид ва мадрасаларга диний ўқиш ва ўқитиш ишларига давлат ва маҳаллий ҳокимиятдан ёрдам берилади», деган қоидалар киритилиши сўралган[29].

Шунингдек, Наманган вилояти Кенгашидан тушган таклифда 30-модданинг «…динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга», деган жумласидан сўнг «динга эътиқод қилмаган фуқароларнинг камситилишига йўл қўймаслик учун улар қонун билан ҳимояланади»[30], деган жумлани қўшиш ҳақида сўз борган.

Наманган вилоятидан фуқаро И.Юсупов ҳам шунга яқин фикр билдириб, «ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга» жумласидан кейин «мажбурий асосларда динга эътиқод қилдириш жиноятдир», деган қоида киритишни таклиф этган[31]. Ишчи гуруҳ томонидан ушбу таклиф мазмунан инобатга олинганини амалдаги Конституциянинг 31-моддасида кўриш мумкин[32].

Шу ўринда тегишли соҳалар мутахассислари Конституция лойиҳасидаги бир қатор моддаларда муайян масалаларнинг ҳуқуқий жиҳатлари қандай ёритилгани ҳақида ўз муносабатларини баён этгани ҳам жуда муҳим эканини қайд этиш лозим. Қуйида таниқли диншунос олим Муталиб Усмоновнинг «Узбекистон Республикаси Конституция комиссияси ишчи гуруҳининг лойиҳасидаги дин масаласига доир моддалар ҳақида» деган сарлавҳа остида билдирилган фикр-мулоҳазалари матни ҳеч қандай таҳрир ва ўзгартиришсиз ҳавола этилмоқда:

 

«Лойиханинг 12-моддасининг 2-абзацида жамиятда бирон бир мафкуранинг (жумладан диний мафкуранинг хам) расмий давлат мафкураси (ёки давлат дини) сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги еоят асосли тасдикланган.

31-модда хам еоят аник ва яхши тахрирда берилган.

Лекин бунда дин билан сиёсат, фан-техника, давлат ўкув-таълим системаси, маданият ўртасидаги муносабат масаласига аниклик киритиб кетиш давлатимиз тараккиётининг хозирги боскичида еоят мухим сиёсий масаладир.

Шунинг учун 31-модданинг хозирги матнига 1 раками кўйиб (яъни 31-модда 1-банд деб), унга 2-банд сифатида куйидаги матнни киритиш маъкул бўлади.

«Диний ташкилотлар давлат сиёсатига, фан-техника вамаданий тараккиёт масалаларига хамда давлат ўкув-таълим системаси ишларига аралашмайдилар».

Бундан ташкари лойиханинг воят мухим масалани ўзида ифодалаган 64-моддасини хам 31-модданинг 3-банди килиб киритиш керак. Шунда 31-модда 3 банддан иборат бўлиб, дин билан боелик бўлган хукукий масалаларнинг барчасини ўз ичига олади.

Лойиханинг 60-моддаси еоят яхши тахрир килинган, лекин охирги жумласига сиёсий партиялар ўз максадлари йўлида диндан фойдаланиши мумкин эмас, деган еояни кўшиш керак. Шунда 60-модданинг охирги жумласи куйидаги матнда берилиши маъкул:

«Демократик тареибот асосларига путур етказишга интилувчи партиялар хамда ўз сиёсий, иктисодий, мафкуравий ва бошка манфаатлари йўлида диндан фойдаланишга уринувчи сиёсий харакат ва ташкилотлар вайри конституциявийдир».

64-модда бевосита 60-моддадан кейин 61-модда килиб берилса маъкулрок бўлади.

М.Усмонов

11 сентябрь 1992 йил».

[1] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, такхифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 138.

[2] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 57.

[3] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонл — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 153, — В. 41.

[4] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекнстон Республикаси Олий Кснгашининг 1992 йил 8 лекабрда бўлиб ўттан XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 154, — В. 139.

[5] Ўзбекистон Ресиубликасининг Констигуцияси. — Т.: «Ўзбекистон», 2016. — 11-бет.

[6] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 43.

[7] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 84.

[8] Ўзбекистои Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 109.

[9] Ўзбекпстон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакирик Ўзбекистон Республпкаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзпшмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 216.

[10] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архпви. Ўн иккинчи чакприқ Ўзбекпстоп Республикасп Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — Xe 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 47.

[11] Ўзбекпстон Республикаси Марказий Давлат архпви. Ўн пккинчи чакирик Ўзбекистон Республпкаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси матерпаллари (пзохлар, таклифлар, ёзпшмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 163.

[12] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архпви. Ўп иккинчи чакприқ Ўзбекистон Рсспублпкаси Олии Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўггап XI сесспясп материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўихат — № 1, Саклаш бирлиги — 154, — В. 163.

[13] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 50.

[14] Ўзбекистон Республикасп Марказий Давлат архиви. Ўн иккпнчп чақирик Ўзбекпстон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 154, — В. 94.

[15] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккпнчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессняси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонл — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 154, — В. 107.

[16] Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.-Т.: «Ўзбекистон», 2016. — 11-бет.

[17] Ўзбекистон Рсспубликаси Марказий Давлат архивп. Ўн иккннчи чақпрпқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кеиташининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материалларп (изохлар, таклпфлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхаг — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 110.

[18] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккннчи чакирпқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кснгашиниш 1992 йил 8 лекабрда бўлиб ўтган XI сессняси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат —№ 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 53.

[19] Ўзбекистон Рсспубликаси Марказий Давлат архивп. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикасп Олий Кенгашииинг 1992 йил 8 лекабрда бўлиб ўгган XI сессияси магериаллари (пзохлар, гаклифлар, ёзпшмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 150.

[20] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтгаи XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — B. 94.

[21] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, гаклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 95.

[22] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикасп Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтгаи XI сессияси материаллари (изохлар, гаклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги -154, — В. 110.

[23] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 118.

[24] Ўзбекистои Республикасинииг Конституцияси. — Т.: «Ўзбекистон», 2016. — 12-бет.

[25] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн пккинчп чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашинипг 1992 йил 8 лекабрда бўлиб ўггаи XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 153, — В. 57.

[26] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб утган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 58.

[27] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 153, — В. 59.

[28] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 161.

[29] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 163.

[30] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 76.

[31] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 155.

[32] Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. — Т.: «Ўзбекистон», 2016. — 12-бет.

Оцените статью
Добавить комментарий