Дунё Конституциялар ва Давлатнинг расмий номлари герблари давлат байроклари

konstitutsiyalar davlatning rasmiy nomlari Конституция

Конституция ва давлатнинг расмий номи

конституциялар давлатнинг расмий номлари: Мамлакатнинг расмий номланиши, унинг ҳуқуқий ҳужжатларда мустахкамлаб кўйилиши мустақил давлат шаклланиши тарихини акс эттиради. Немис давлат ҳуқукининг мумтоз намояндаси Георг Еллинек ўзининг давлат хуқуқига доир асарида қадимий Юнонистонда ҳам, шунингдек, қадимий Римда ҳам кенг кўламли ҳудудлар бу ерда яшовчиларнинг жамоалари сифатида белгиланганини таъкидлаган. Шахснинг ҳуқуқий мақоми ҳеч қачон унинг давлатга эмас, балки ҳамиша фақат фукаролар жамоаси аъзоларига мансублиги ва унга боғлиқлиги сифатида белгиланган.

Никколо Макиавелли (1469-1527) – итальян донишманди,
Никколо Макиавелли (1469-1527) – итальян донишманди, файласуф, ёзувчи, сиёсатчи — машҳур «Ҳукмдор» асарининг муаллифи.

«Аммо Рим шаҳридан, — деб қайд этган Г.Еллинек, — ўша ҳудудда қадимий буюк давлат пайдо булган. Бунда Рим атамашунослиги ҳукумат ҳокимиятини Рим давлатига тенглаштирган ва у шу тарзда «res publica» «imperium»га айлантирилиб, ана шу ўзгаришни номукаммал акс эттира олган, холос. Шу тариқа давлатнинг энг муҳим унсури фуқаролардан давлат ҳокимияти томон ўтади; «res populi» шундай қилиб «res imperantis» синонимига айланган.

Бу Қизиқ Ўзбекистоннинг Конституция ва Мустақил Давлат Рамзлари

Давлат мақоми асосининг худудий унсури томон силжиши Ўрта асрлар атамашунослигида давлатнинг «Ер» атамасини белгилаш учун пайдо бўлганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрилган, Бу эса «шаҳар бўлмаган» давлат мақомига мос тушган ва Ер сиёсий кучнинг асоси аҳамиятига эга бўлган.

Конституциялар давлатнинг расмий номлари Ниҳоят, XVI аср бошларида турли мамлакатларда умумэътироф этилган «давлат» атамаси муомалага кирган. Бу атаманинг илмий адабиётдан ўрин эгаллаши, Г.Еллинек фикрича, Никколо Макиавеллининг хизмати деб тан олиниши керак.

Демак, бундан мамлакатнинг номланиши давр руҳига мувофиқ давлатнингуч асосий таркиби — халқ, ҳудуд ва ҳокимият шаклига навбатма- навбат мурожаат қилиш асосида шаклланган, деган хулоса чиқариш мумкин.

Афсуски, ҳозирги давр ҳукуқий адабиётларида давлатнинг расмий номланиши тегишли ҳуқуқий нормалар мавжудлигига, ҳатто ушбу мавзуда сиёсий баҳслар учраб турганлигига қарамасдан эътибордан четда қолмоқда. Холбуки, фикримизча, мамлакатнинг расмий номланишига конституциявий ҳуқуқнинг мустақил институти сифатида қаралиши керак. Бу фақат расмий номланишни қайд этибгина қолмасдан, айни пайтда уни ички давлат ва ташқи сиёсий муносабатларда ишлатиш тартибини хам белгилаб беради. Шу билан бирга, қонунчиликнинг бошқа тармоқларида у билан боғлиқ нормалар пайдо бўлиши учун манба вазифасини ўтайди.

Бунда давлат номланишининг ўзига хос белгиси асосий ҳисобланади бевосита унга нисбатан мамлакатлар номланишининг турли усуллари фарқланади:

 биринчидан, номланишнинг миллат номидан пайдо бўлиши (Болгария, Монголия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқалар);

иккинчидан, номланиш тегишли мамлакатларнинг пойтахти номи билан аталиши (Люксембург, Бразилия, Жазоир, Тунис, Қувайт ва бошқалар);

учинчидан, номланиш тегишли мамлакат ҳудудидаги йирик жўғрофий объектлар (дарёлар, кӯллар, тоғлар, саҳролар) номидан ташкил топганлиги (Гамбия, Конго, Чад, Кения, Намибия ва бошқалар);

тӯртинчидан, номланишнинг мамлакатлар жойлашган ороллар билан боғлиқлиги (Баҳрайн, Гваделупа, Куба, Ирландия, Мальта, Ямайка ва бошқалар);

бешинчидан, мамлакатнинг жўғрофий жойлашишига қараб номланиши (Эквадор, Марказий Африка Республикаси, Жанубий Африка Республикаси ва бошқалар);

олтинчидан, мамлакатларнинг номлари авлиёлар шарафига берилганлиги (Мартиника, Доминикан Республикаси, Сан-Марино ва бошқалар);

еттинчидан, мамлакатлар буюк шахслар шарафига аталганлиги (Колумбия, Боливия, Филиппин ва бошқалар);

саккизинчидан, мамлакатлар номларининг ўз келиб чиқиши бўйича атамалар билан боғлиқлиги (Гренада, Янги Зеландия, Янги Каледония ва бошқалар);

тӯққизинчидан, мамлакатлар номларининг кашфиётлар ва янги ҳудудларни ўзлаштириш даврини акс эттириши (Коста-Рика ёки Бой соҳил, Пуэрто-Рико ёки Боӣ бандаргоҳ ва бошқалар);

ўнинчидан, мамлакатлар номланишининг сунъий атамалар билан боғлиқлиги (Буркина-Фасо ёки «Муносиб инсонлар ватани», шунингдек, Покистон ва бошқалар).

Индивидуаллаштирилган унсур тарихан давлат расмий номланиши таркибида асосий ва, ҳатто, мажбурий ҳисобланади.

Қатор давлатларнинг расмий номланиши, умуман, фақат индивидуаллаштириш унсури билан боғлиқдир (Канада, Андорра, Фижи, Япония ва бошқалар). Қӯшимча унсур сифатида эса, энг аввало, бошқарув шакли кӯрилади. Уларнинг икки тури мавжуд:

«монархия» (Норвегия Қироллиги, Лихтенштейн Князлиги, Люксембург Буюк Герцоглиги, Яман Султонлиги ва бошқалар);

«республика» (Греция Республикаси, Исландия Республикаси ва бошқалар).

Ўзбекистон Республикаси Конституция спиннинг 1-моддасига гура: «Ўзбекистон — суверен демократия республика. Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади». Конститутциямизда «Узбекистон» атамаси — 336 марта, «Республика» сӯзи эса 373 марта учрайди.

Бугунги кунда мамлакатнинг расмий номланиши, биринчи навбатда, ушбу давлатнинг Конституцияси ёки мақоми бӯйича унга мутаносиб қонун ҳужжатида ўз ифодасини топади.

Бунда мамлакат Конституцияси ёки унинг моддалари номланиши давлатнинг асосий сиёсий-ижтимоий хусусиятларини қайд этадиган ўзига хос «паспорт» вазифасини ӯтайди:

Конституциялар давлатнинг расмий номлари «Монако Князлиги мустақил Давлатни ташкил этади». «Мозамбик Халқ Республикаси — ФРЕЛИМО раҳбарлигида Мозамбик халқининг Португалия ва империализм ҳукмронлигига қарши асрлар давомидаги қаршилиги ва қаҳрамонона курашининг якуни бўлиб, суверен, мустақил ва демократик давлатдир».

«Туркманистон — демократик, ҳуқуқий ва дунёвий давлат бўлиб, унда давлат бошқаруви президент республикаси шаклида амалга оширилади» 

Бошқа ҳолатларда мамлакатнинг Асосий Қонунда номланишидан келиб чиқадиган расмий номланиши Конституциянинг тегишли моддаларида бевосита ифодасини топмайди, лекин уларда келтирилган таърифдан англашилади.

«Конго суверен ва мустақил Давлат бўлиб, барча ҳокимиятнинг манбаи халқ ва халққа тегишли бўлган ажралмас дунёвий Халқ Республикаси ҳисобланади».

«Португалия — инсон шахсини ҳурмат қилишга асосланган, Португалия халқининг иродаси ва манфаатларини ифода этадиган ҳамда ӯзининг мақсади сифатида синфсиз жамият барпо этишни кӯзлайдиган суверен Республикадир».

«Танзания Бирлашган Республика ҳисобланади». Айни чоғда, давлат номланишини Конституцияда мустаҳкамлаб қўйишда бевосита унинг расмий номланиши кӯрсатилишининг амалиёти ҳам мавжуд:

«Давлат «Эйре» ёки инглиз тилида «Ирландия» номига эгадир».

«Покистон Покистон Ислом Республикаси номи билан таъсис этилиб,

бундан буён Покистон деб аталадиган Федератив Республикадир».

«Мальгаш халқи давлат сифатида ташкил этилган миллатдан иборат бўлиб, унинг асоси социалистик ва демократик жамоа — фукунулунадир. Ушбу давлат, биринчи навбатда, ўз кучига таянадиган суверен ва ажралмас республикадир ҳамда «Мадагаскар Демократик Республикаси» номига эгадир».

Давлат расмий номланишининг алоҳида конституциявий институт сифатида ажратиб кӯрсатилишига доир мисол айниқса қизиқарлидир. 1957 йил 31 августда кучга кирган Малайя Федерациясининг Конституциясида махсус 1-модда бўлиб, у «Давлатнинг ва Федерация ҳудудининг номланиши», деб аталган. Мазкур моддада қуйидагилар қайд этилган: «Малайя Федерацияси (Perseku-tuan Tanax Melayu) деб аталади»

Давлат рамзларини кенг маънода — мустакил давлатнинг мазмунини ифодалайдиган шартли белгилар маъносида хам тушуниш лозим.

Конституциялар давлатнинг расмий номлари Худди шундай модда Судан Республикасининг 1964 йил 5 ноябрдаги Муваққат Конституциясида ҳам бор1. Гананинг 1960 йил 29 июндаги Конституциясидаги «Гана Республикасининг эълон қилиниши» деб аталган 4-моддасида эса: «Гана суверен унитар Республика ҳисобланади», деб кӯрсатилган.

Мамлакатнинг расмий номланиши конституциялар билан бир қаторда, кўпинча махсус ҳужжатларда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Бунда давлатнинг номланиши фақат ҳуқуқиӣ тартибга солишгина бӯлмасдан, шунингдек, ҳуқуқий таърифларда бир хил талқин этилади.

 Биринчидан, бундай ҳужжатларга давлат ташкил этилганлиги эълон қилинган (ёки уларнингсуверенитети, мустақиллиги ва ҳоказолар эълон қилинган) ҳужжатларни киритиш керак.

Украинанинг мустақиллиги эълон қилинишига доир 1991 йил 24 августдаги ҳужжатда шундай дейилган: «Украина Совет Социалистик Республикасининг Олий Кенгаши тантанали равишда УКРАИНА МУСТАҚИЛЛИГИНИ ва УКРАИНА мустақил украин давлати ташкил этилганлигини эълон қилади».

Иккинчидан, махсус ҳужжатларга давлатнинг қайта номланиши (номланишининг ўзгартирилиши) билан боғлиқ ҳужжатлар ҳам мансуб. Тожикистон Республикасининг 1991 йил 31 августдаги «Тожикистон Совет Социалистик Республикаси номланишини ўзгартириш ва Тожикистон ССР Конституцияси (Асосиӣ Қонуни)га ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ҳудди шундай тоифага киради. Унда қуйидагилар қайдэтилган: «Тожикистон Совет Социалистик Республикаси бундан буён Тожикистон Республикаси деб аталади».

Учинчидан, мамлакат номланишини тиклаш тўғрисидаги ҳужжатларни, мисол учун, собиқ СССР иттифоқдош республикаларининг ҳужжатларини ҳам махсус ҳужжатларнинг алоҳида тури сифатида ажратиб кӯрсатиш мумкин. Масалан, Литва Республикаси Олий Кенгашининг 1990 йил 11 мартдаги «Литва давлатини тиклаш тўғрисида»ги ҳужжати қабул қилинган3. Шунингдек, Эстония ССР Олий Кенгаши ҳам 1990 йил 30 мартда «Эстониянинг давлат мақоми тўғрисида»ги қарорини қабул қилган.

Латвия Совет Социалистик Республикаси Олий Кенгашининг 1990 йил 4 майдаги Декларациясига бевосита қуйидаги қоида киритилган: «Латвия давлатининг расмий номланиши — ЛАТВИЯ РЕСПУБЛИКАСИ, қисқартирилганда — ЛАТВИЯдир».

Ҳокимиятлар таксимланиши тамойили мазмунини давлат хокимиятининг конун чикарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятига бўлиниши ёки таксимланиши кӯринишида эмас, балки давлат хокимияти ваколатларининг хокимиятни конун чикарувчи, ижро этувчи ва суд органлари ўртасида бўлиниши ёки таксимланиши кӯринишида ифодалаш максадга мувофик. Давлат хокимияти органларининг бу уч тармоғи ягона олиӣ сиёсиӣ иродани ягона давлат хокимияти таркибида уларга берилган ваколатлар оркали амалга оширади.

Қозоғистон Совет Социалистик Республикасининг 1991 йил 10 декабрдаги «Қозоғистон Совет Социалистик Республикасининг номланишини ӯзгартириш тўғрисида»ги Қонунида шундай қайд этилган: «Қозоғистон Совет Социалистик Республикаси Қозоғистон Республикаси деб қайта номлансин». Ушбу Қонун Қозоғистон Совет Социалистик Республикасининг Президенти сифатида H.Назарбоев томонидан имзоланган.

Молдова Совет Социалистик Республикасининг 1991 йил 23 майдаги «Молдова ССР давлатининг Молдова Республикаси деб қайта номланиши тўғрисида»ги Қонунида қуйидагилар қайд этилган: «бундан буён Молдова ССР суверен давлати Молдова Республикаси (қисқартирилганда — Молдова) деб номлансин». Ушбу қонун Молдова Республикасининг Президенти М.Снегур томонидан имзоланган.

Ўзбекистон Олий Кенгашининг қарорида бошқа ҳужжат — Олий Кенгашнинг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги тўғрисида»ги Баёноти тасдиқланган.

1990 йил 23 августда қабул қилинган «Арманистоннинг мустақиллиги тўғрисида»ги Декларацияда қуйидагилар эълон қилинган: «Арманистон ССР Арманистон Республикаси, қисқартирилган ҳолда — Арманистон деб қайта номланади». Шундан сӯнг Арманистон Совет Социалистик Республикасининг 1990 йил 24 августдаги «Арманистон ССРни қайта номлаш тӯғрисида»ги Қонуни чиқарилган. Унда «Арманистон Совет Социалистик Республикаси Арманистон Республикаси деб қайта номлансин» деб кӯрсатилган5. Афтидан, Арманистон қонун ижодкорлари давлат номини ўзгартириш учун Декларациянинг ўзи етарли эмас деб ҳисоблаган ва буни махсус қонун билан мустаҳкамлаб қўйган.

Айни пайтда БМТ таркибига 193 аъзо мамлакат ва 2 та кузатувчи давлат киради. Ватикан ва Фаластин давлати БМТнинг доимий кузатувчи аъзолари ва халқаро ҳуқуқ субъектлари ҳисобланади.

Конституциялар давлатнинг расмий номлари Ўнлаб давлатларнинг пайдо бўлиши аслида мустақил давлатлар ёки бошқа давлатлар томонидан тан олинмаган давлатлар ёхуд уларнинг сони етарли эмас деб эътироф этилгани билан боғлиқ бўлиб, уларнинг мақоми баҳслидир.

Дунёнинг кӯпгина қисмларида ўзларининг мустақил давлатчилиги тан олиниши учун курашаётган аҳоли ҳудудлари мавжуд. Этник, ҳудудий ва тарихий қонунийликка, шунингдек, ҳудудга эга бўлмаган инсонларнинг айрим гуруҳлари ёки алоҳида шахсларнинг виртуал давлатларига ҳам (микродавлатлар, микромиллатлар) асос солинган.

Айрим ҳудудлар ва тузилмаларнинг даражаси ва мақоми бир маънода белгиланмаслиги мумкин. Буни БМТга аъзо 193 давлатнинг қуйидаги рӯйхатини ўрганиш асносида билиб олиш мумкин:

Дуненинг барча герб, Байрок, Давлат номлари ва пойтахтлари 

ГЕРБ БАЙРОК ДАВЛАТ НОМИ ПОЙТАХТИ
1 Австралия - Австралия Иттифоқи давлат герб Австралия - Австралия Иттифоқи давлат байрок Австралия — Австралия Иттифоқи Канберра
2 Австрия - Австрия Республикаси давлат герб Австрия - Австрия Республикаси давлат байрок Австрия — Австрия Республикаси Вена
3 Албания - Албания Республикаси давлат герб Албания - Албания Республикаси давлат байрок Албания — Албания Республикаси Тирана
4 Ангола - Ангола Республикаси давлат герб Ангола - Ангола Республикаси давлат байрок Ангола — Ангола Республикаси Луанда
5 Андорра - Андорра князлиги давлат герб Андорра - Андорра князлиги давлат байрок Андорра — Андорра князлиги Андорра-ла-Велья
6 Антигуа ва Барбуда - Антигуа ва Барбуда давлат герб Антигуа ва Барбуда - Антигуа ва Барбуда давлат байрок Антигуа ва Барбуда — Антигуа ва Барбуда Сент-Жонс
7 Аргентина - Аргентина Республикаси давлат герб Аргентина - Аргентина Республикаси давлат байрок Аргентина — Аргентина Республикаси Буэнос-Айрес
8 Арманистон - Арманистон Республикаси давлат герб Арманистон - Арманистон Республикаси давлат байрок Арманистон — Арманистон Республикаси Ереван
9 АҚШ - Америка Қўшма Штатлари давлат герб АҚШ - Америка Қўшма Штатлари давлат байрок АҚШ — Америка Қўшма Штатлари Вашингтон
10 Афғонистон - Афғонистон Ислом Республикаси давлат герб Афғонистон - Афғонистон Ислом Республикаси давлат байрок Афғонистон — Афғонистон Ислом Республикаси Қобул
11 БАА - Бирлашган Араб Амирликлари давлат герб БАА - Бирлашган Араб Амирликлари давлат байрок БАА — Бирлашган Араб Амирликлари Абу-Даби
12 Багама - Багама Ороллари Ҳамдўстлиги давлат герб Багама - Багама Ороллари Ҳамдўстлиги давлат байрок Багама — Багама Ороллари Ҳамдўстлиги Нассау
13 Бангладеш - Бангладеш Халқ Республикаси давлат герб Бангладеш - Бангладеш Халқ Республикаси давлат байрок Бангладеш — Бангладеш Халқ Республикаси Дакка
14 Барбадос - Барбадос давлат герб Барбадос - Барбадос давлат байрок Барбадос — Барбадос Брижтаун
15 Баҳрайн - Баҳрайн Қироллиги давлат герб Баҳрайн - Баҳрайн Қироллиги давлат байрок Баҳрайн — Баҳрайн Қироллиги Манама
16 Беларусь - Беларусь Республикаси давлат герб Беларусь - Беларусь Республикаси давлат байрок Беларусь — Беларусь Республикаси Минск
17 Белиз - Белиз давлат герб Белиз - Белиз давлат байрок Белиз — Белиз Бельмопан
18 Бельгия - Бельгия Қироллиги давлат герб Бельгия - Бельгия Қироллиги давлат байрок Бельгия — Бельгия Қироллиги Брюссель
19 Бенин - Бенин Республикаси давлат герб Бенин - Бенин Республикаси давлат байрок Бенин — Бенин Республикаси Котону
20 Болгария - Болгария Республикаси давлат герб Болгария - Болгария Республикаси давлат байрок Болгария — Болгария Республикаси София
21 Боливия - Боливия Кўпмиллатли давлати давлат герб Боливия - Боливия Кўпмиллатли давлати давлат байрок Боливия — Боливия Кўпмиллатли давлати Сукре
22 Босния ва Герцоговина - Босния ва Герцоговина давлат герб Босния ва Герцоговина - Босния ва Герцоговина давлат байрок Босния ва Герцоговина — Босния ва Герцоговина Сараево
23 Ботсвана - Ботсвана Республикаси давлат герб Ботсвана - Ботсвана Республикаси давлат байрок Ботсвана — Ботсвана Республикаси Габороне
24 Бразилия - Бразилия Федератив Республикаси давлат герб Бразилия - Бразилия Федератив Республикаси давлат байрок Бразилия — Бразилия Федератив Республикаси Бразилиа
25 Бруней - Бруней-Доруссалом давлати давлат герб Бруней - Бруней-Доруссалом давлати давлат байрок Бруней — Бруней-Доруссалом давлати Бандар-Сери-Бегаван
26 Буркина-Фасо - Буркина-Фасо давлат герб Буркина-Фасо - Буркина-Фасо давлат байрок Буркина-Фасо — Буркина-Фасо Уагадугу
27 Бурунди - Бурунди Республикаси давлат герб Бурунди - Бурунди Республикаси давлат байрок Бурунди — Бурунди Республикаси Бужумбура
28 Бутан - Бутан Қироллиги давлат герб Бутан - Бутан Қироллиги давлат байрок Бутан — Бутан Қироллиги Тхимпху
29 Буюк Британия - Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги давлат герб Буюк Британия - Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги давлат байрок Буюк Британия — Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Лондон
30 Вануату - Вануату Республикаси давлат герб Вануату - Вануату Республикаси давлат байрок Вануату — Вануату Республикаси Порт-Вила
31 Венгрия - Венгрия давлат герб Венгрия - Венгрия давлат байрок Венгрия — Венгрия Будапешт
32 Венесуэла - Венесуэла Боливар Республикаси давлат герб Венесуэла - Венесуэла Боливар Республикаси давлат байрок Венесуэла — Венесуэла Боливар Республикаси Каракас
33 Вьетнам - Вьетнам Социалистик Республикаси давлат герб Вьетнам - Вьетнам Социалистик Республикаси давлат байрок Вьетнам — Вьетнам Социалистик Республикаси Ханой
34 Габон - Габон Республикаси давлат герб Габон - Габон Республикаси давлат байрок Габон — Габон Республикаси Либревиль
35 Гаити - Гаити Республикаси давлат герб Гаити - Гаити Республикаси давлат байрок Гаити — Гаити Республикаси Порт-о-Пренс
36 Гайана - Гайана Кооператив Республикаси давлат герб Гайана - Гайана Кооператив Республикаси давлат байрок Гайана — Гайана Кооператив Республикаси Жоржтаун
37 Гамбия - Гамбия Республикаси давлат герб Гамбия - Гамбия Республикаси давлат байрок Гамбия — Гамбия Республикаси Банжул
38 Гана - Гана Республикаси давлат герб Гана - Гана Республикаси давлат байрок Гана — Гана Республикаси Аккра
39 Гватемала - Гватемала Республикаси давлат герб Гватемала - Гватемала Республикаси давлат байрок Гватемала — Гватемала Республикаси Гватемала
40 Гвинея - Гвинея Республикаси давлат герб Гвинея - Гвинея Республикаси давлат байрок Гвинея — Гвинея Республикаси Конакри
41 Гвинея-Бисау - Гвинея-Бисау Республикаси давлат герб Гвинея-Бисау - Гвинея-Бисау Республикаси давлат байрок Гвинея-Бисау — Гвинея-Бисау Республикаси Бисау
42 Германия - Германия Федератив Республикаси давлат герб Германия - Германия Федератив Республикаси давлат байрок Германия — Германия Федератив Республикаси Берлин
43 Гондурас - Гондурас Республикаси давлат герб Гондурас - Гондурас Республикаси давлат байрок Гондурас — Гондурас Республикаси Тегусигальпа
44 Гренада - Гренада давлат герб Гренада - Гренада давлат байрок Гренада — Гренада Сент-Жоржес
45 Греция - Греция Республикаси давлат герб Греция - Греция Республикаси давлат байрок Греция — Греция Республикаси Афина
46 Грузия - Грузия давлат герб Грузия - Грузия давлат байрок Грузия — Грузия Тбилиси
47 Дания - Дания Қироллиги давлат герб Дания - Дания Қироллиги давлат байрок Дания — Дания Қироллиги Копенгаген
48 Доминика - Доминика Ҳамдўстлиги давлат герб Доминика - Доминика Ҳамдўстлиги давлат байрок Доминика — Доминика Ҳамдўстлиги Розо
49 Доминикан Республикаси - Доминикан Республикаси давлат герб Доминикан Республикаси - Доминикан Республикаси давлат байрок Доминикан Республикаси — Доминикан Республикаси Санто-Доминго
50 Жазоир - Жазоир Халқ Демократик Республикаси давлат герб Жазоир - Жазоир Халқ Демократик Республикаси давлат байрок Жазоир — Жазоир Халқ Демократик Республикаси Жазоир
51 ЖАР - Жанубий Африка Республикаси давлат герб ЖАР - Жанубий Африка Республикаси давлат байрок ЖАР — Жанубий Африка Республикаси Претория(маъмурий),
Кейптаун(қонунчилик),
Блумфонтейн (судлов)
52 Жанубий Судан - Жанубий Судан Республикаси давлат герб Жанубий Судан - Жанубий Судан Республикаси давлат байрок Жанубий Судан — Жанубий Судан Республикаси Жуба
53 Жибути - Жибути Республикаси давлат герб Жибути - Жибути Республикаси давлат байрок Жибути — Жибути Республикаси Жибути
54 Замбия - Замбия Республикаси давлат герб Замбия - Замбия Республикаси давлат байрок Замбия — Замбия Республикаси Лусака
55 Зимбабве - Зимбабве Республикаси давлат герб Зимбабве - Зимбабве Республикаси давлат байрок Зимбабве — Зимбабве Республикаси Хараре
56 Индонезия - Индонезия Республикаси давлат герб Индонезия - Индонезия Республикаси давлат байрок Индонезия — Индонезия Республикаси Жакарта
57 Иордания - Иордания Ҳошимийлар Қироллиги давлат герб Иордания - Иордания Ҳошимийлар Қироллиги давлат байрок Иордания — Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Амман
58 Ирландия - Ирландия давлат герб Ирландия - Ирландия давлат байрок Ирландия — Ирландия Дублин
59 Ироқ - Ироқ Республикаси давлат герб Ироқ - Ироқ Республикаси давлат байрок Ироқ — Ироқ Республикаси Бағдод
60 Исландия - Исландия давлат герб Исландия - Исландия давлат байрок Исландия — Исландия Рейкьявик
61 Испания - Испания Қироллиги давлат герб Испания - Испания Қироллиги давлат байрок Испания — Испания Қироллиги Мадрид
62 Исроил — Исроил Давлати Қуддус
63 Италия - Италия Республикаси давлат герб Италия - Италия Республикаси давлат байрок Италия — Италия Республикаси Рим
64 Кабо-Верде - Кабо-Верде Республикаси давлат герб Кабо-Верде - Кабо-Верде Республикаси давлат байрок Кабо-Верде — Кабо-Верде Республикаси Прая
65 Камбоджа - Камбоджа Қироллиги давлат герб Камбоджа - Камбоджа Қироллиги давлат байрок Камбоджа — Камбоджа Қироллиги Пномпень
66 Камерун - Камерун Республикаси давлат герб Камерун - Камерун Республикаси давлат байрок Камерун — Камерун Республикаси Яунде
67 Канада - Канада давлат герб Канада - Канада давлат байрок Канада — Канада Оттава
68 Кения - Кения Республикаси давлат герб Кения - Кения Республикаси давлат байрок Кения — Кения Республикаси Найроби
69 Кипр - Кипр Республикаси давлат герб Кипр - Кипр Республикаси давлат байрок Кипр — Кипр Республикаси Никосия
70 Кирибати - Кирибати Республикаси давлат герб Кирибати - Кирибати Республикаси давлат байрок Кирибати — Кирибати Республикаси Жанубий Тарава(Баирики)
71 Колумбия - Колумбия Республикаси давлат герб Колумбия - Колумбия Республикаси давлат байрок Колумбия — Колумбия Республикаси Богота
72 Комор - Комор ороллари Иттифоқи давлат герб Комор - Комор ороллари Иттифоқи давлат байрок Комор — Комор ороллари Иттифоқи Морони
73 Конго Республикаси - Конго Республикаси давлат герб Конго Республикаси - Конго Республикаси давлат байрок Конго Республикаси — Конго Республикаси Браззавиль
74 Конго Республикаси - Конго Республикаси давлат герб Конго Республикаси - Конго Республикаси давлат байрок Конго Демократик Республикаси — Конго Демократик Республикаси Киншаса
75 Конго Демократик Республикаси - Конго Демократик Республикаси давлат герб Конго Демократик Республикаси - Конго Демократик Республикаси давлат байрок Корея Республикаси — Корея Республикаси (Жанубий Корея — ОАВда кенг қўлланиладиган норасмий номи) Сеул
76 Коста-Рика - Коста-Рика Республикаси давлат герб Коста-Рика - Коста-Рика Республикаси давлат байрок Коста-Рика — Коста-Рика Республикаси Сан-Хосе
77 Кот-д'Ивуар - Кот-д'Ивуар Республикаси давлат герб Кот-д'Ивуар - Кот-д'Ивуар Республикаси давлат байрок Кот-д’Ивуар — Кот-д’Ивуар Республикаси Ямусукро
78 Куба - Куба Республикаси давлат герб Куба - Куба Республикаси давлат байрок Куба — Куба Республикаси Г авана
79 КХДР - Корея Халқ Демократик Республикаси давлат герб КХДР - Корея Халқ Демократик Республикаси давлат байрок КХДР — Корея Халқ Демократик Республикаси Пхеньян
80 Қатар - Қатар Давлати давлат герб Қатар - Қатар Давлати давлат байрок Қатар — Қатар Давлати Доха
81 Қирғизистон - Қирғиз Республикаси давлат герб Қирғизистон - Қирғиз Республикаси давлат байрок Қирғизистон — Қирғиз Республикаси Бишкек
82 Қозоғистон - Қозоғистон Республикаси давлат герб Қозоғистон - Қозоғистон Республикаси давлат байрок Қозоғистон — Қозоғистон Республикаси Остона
83 Қувайт - Қувайт Давлати давлат герб Қувайт - Қувайт Давлати давлат байрок Қувайт — Қувайт Давлати Ал-Қувайт(Эль-Кувейт)
84 Лаос - Лаос Халқ Демократик Республикаси давлат герб Лаос - Лаос Халқ Демократик Республикаси давлат байрок Лаос — Лаос Халқ Демократик Республикаси Вьентьян
85 Латвия - Латвия Республикаси давлат герб Латвия - Латвия Республикаси давлат байрок Латвия — Латвия Республикаси Рига
86 Лесото - Лесото Қироллиги давлат герб Лесото - Лесото Қироллиги давлат байрок Лесото — Лесото Қироллиги Масеру
87 Либерия - Либерия Республикаси давлат герб Либерия - Либерия Республикаси давлат байрок Либерия — Либерия Республикаси Монровия
88 Ливан - Ливан Республикаси давлат герб Ливан - Ливан Республикаси давлат байрок Ливан — Ливан Республикаси Байрут
89 Ливия - Ливия давлат герб Ливия - Ливия давлат байрок Ливия — Ливия Триполи
90 Литва - Литва Республикаси давлат герб Литва - Литва Республикаси давлат байрок Литва — Литва Республикаси Вильнюс
91 Лихтенштейн - Лихтенштейн Князлиги давлат герб Лихтенштейн - Лихтенштейн Князлиги давлат байрок Лихтенштейн — Лихтенштейн Князлиги Вадуц
92 Люксембург - Люксембург Буюк Герцоглиги давлат герб Люксембург - Люксембург Буюк Герцоглиги давлат байрок Люксембург — Люксембург Буюк Герцоглиги Люксембург
93 Маврикий - Маврикий Республикаси давлат герб Маврикий - Маврикий Республикаси давлат байрок Маврикий — Маврикий Республикаси Порт Луи
94 Мавритания - Мавритания Ислом Республикаси давлат герб Мавритания - Мавритания Ислом Республикаси давлат байрок Мавритания — Мавритания Ислом Республикаси Нуакшот
95 Мадагаскар - Мадагаскар Республикаси давлат герб Мадагаскар - Мадагаскар Республикаси давлат байрок Мадагаскар — Мадагаскар Республикаси Антананариву
96 Македония - Македония Республикаси давлат герб Македония - Македония Республикаси давлат байрок Македония — Македония Республикаси Скопье
97 Малави - Малави Республикаси давлат герб Малави - Малави Республикаси давлат байрок Малави — Малави Республикаси Лилонгве
98 Малайзия - Малайзия давлат герб Малайзия - Малайзия давлат байрок Малайзия — Малайзия Куала-Лумпур
99 Мали - Мали Республикаси давлат герб Мали - Мали Республикаси давлат байрок Мали — Мали Республикаси Бамако
100 Мальдив - Мальдив Республикаси давлат герб Мальдив - Мальдив Республикаси давлат байрок Мальдив — Мальдив Республикаси Мале
101 Мальта - Мальта Республикаси давлат герб Мальта - Мальта Республикаси давлат байрок Мальта — Мальта Республикаси Валлетта
102 Марказий Африка Республикаси - Марказий Африка Республикаси давлат герб Марказий Африка Республикаси - Марказий Африка Республикаси давлат байрок Марказий Африка Республикаси — Марказий Африка Республикаси Банги
103 Марокаш (Марокко) - Марокаш Қироллиги давлат герб Марокаш (Марокко) - Марокаш Қироллиги давлат байрок Марокаш (Марокко) — Марокаш Қироллиги Работ
104 Маршалл ороллари - Маршалл Ороллари Республикаси давлат герб Маршалл ороллари - Маршалл Ороллари Республикаси давлат байрок Маршалл ороллари — Маршалл Ороллари Республикаси Маджуро
105 Мексика - Мексика Қўшма Штатлари давлат герб Мексика - Мексика Қўшма Штатлари давлат байрок Мексика — Мексика Қўшма Штатлари Мехико
106 Микронезия Федератив Штатлари - Микронезия Федератив Штатлари давлат герб Микронезия Федератив Штатлари - Микронезия Федератив Штатлари давлат байрок Микронезия Федератив Штатлари — Микронезия Федератив Штатлари Паликир
107 Миср - Миср Араб Республикаси давлат герб Миср - Миср Араб Республикаси давлат байрок Миср — Миср Араб Республикаси Қоҳира
108 Мозамбик - Мозамбик Республикаси давлат герб Мозамбик - Мозамбик Республикаси давлат байрок Мозамбик — Мозамбик Республикаси Мапуту
109 Молдавия - Молдова Республикаси давлат герб Молдавия - Молдова Республикаси давлат байрок Молдавия — Молдова Республикаси Кишинёв
110 Монако - Монако Қироллиги давлат герб Монако - Монако Қироллиги давлат байрок Монако — Монако Қироллиги Монако
111 Монголия - Монголия давлат герб Монголия - Монголия давлат байрок Монголия — Монголия Улан-Батор
112 Мьянма - Мьянма Иттифоқ Республикаси давлат герб Мьянма - Мьянма Иттифоқ Республикаси давлат байрок Мьянма — Мьянма Иттифоқ Республикаси Нейпьидо
113 Намибия - Намибия Республикаси давлат герб Намибия - Намибия Республикаси давлат байрок Намибия — Намибия Республикаси Виндхук
114 Науру - Науру Республикаси давлат герб Науру - Науру Республикаси давлат байрок Науру — Науру Республикаси мавжуд эмас
115 Непал - Непал Федератив Демократик Республикаси давлат герб Непал - Непал Федератив Демократик Республикаси давлат байрок Непал — Непал Федератив Демократик Республикаси Катманду
116 Нигер - Нигер Республикаси давлат герб Нигер - Нигер Республикаси давлат байрок Нигер — Нигер Республикаси Ниамей
117 Нигерия - Нигерия Федератив Республикаси давлат герб Нигерия - Нигерия Федератив Республикаси давлат байрок Нигерия — Нигерия Федератив Республикаси Абуджа
118 Нидерландия - Нидерландлар Қироллиги давлат герб Нидерландия - Нидерландлар Қироллиги давлат байрок Нидерландия — Нидерландлар Қироллиги Амстердам
119 Никарагуа - Никарагуа Республикаси давлат герб Никарагуа - Никарагуа Республикаси давлат байрок Никарагуа — Никарагуа Республикаси Манагуа
120 Норвегия - Норвегия Қироллиги давлат герб Норвегия - Норвегия Қироллиги давлат байрок Норвегия — Норвегия Қироллиги Осло
121 Озарбайжон - Озарбайжон Республикаси давлат герб Озарбайжон - Озарбайжон Республикаси давлат байрок Озарбайжон — Озарбайжон Республикаси Боку
122 Палау - Палау Республикаси давлат герб Палау - Палау Республикаси давлат байрок Палау — Палау Республикаси Нгерулмуд
123 Панама - Панама Республикаси давлат герб Панама - Панама Республикаси давлат байрок Панама — Панама Республикаси Панама
124 Папуа-Янги Гвинея - Папуа Мустақил Давлати - Янги Гвинея давлат герб Папуа-Янги Гвинея - Папуа Мустақил Давлати - Янги Гвинея давлат байрок Папуа-Янги Гвинея — Папуа Мустақил Давлати — Янги Гвинея Порт-Морсби
125 Парагвай - Парагвай Республикаси давлат герб Парагвай - Парагвай Республикаси давлат байрок Парагвай — Парагвай Республикаси Асунсьон
126 Перу - Перу Республикаси давлат герб Перу - Перу Республикаси давлат байрок Перу — Перу Республикаси Лима
127 Покистон - Покистон Ислом Республикаси давлат герб Покистон - Покистон Ислом Республикаси давлат байрок Покистон — Покистон Ислом Республикаси Исломобод
128 Польша - Польша Республикаси давлат герб Польша - Польша Республикаси давлат байрок Польша — Польша Республикаси Варшава
129 Португалия - Португалия Республикаси давлат герб Португалия - Португалия Республикаси давлат байрок Португалия — Португалия Республикаси Лиссабон
130 Россия - Россия Федерацияси давлат герб Россия - Россия Федерацияси давлат байрок Россия — Россия Федерацияси Москва
131 Руанда - Руанда Республикаси давлат герб Руанда - Руанда Республикаси давлат байрок Руанда — Руанда Республикаси Кигали
132 Руминия - Руминия давлат герб Руминия - Руминия давлат байрок Руминия — Руминия Бухарест
133 Сальвадор - Эль-Сальвадор Республикаси давлат герб Сальвадор - Эль-Сальвадор Республикаси давлат байрок Сальвадор — Эль-Сальвадор Республикаси Сан-Сальвадор
134 Самоа - Самоа Мустақил Давлати давлат герб Самоа - Самоа Мустақил Давлати давлат байрок Самоа — Самоа Мустақил Давлати Апиа
135 Сан-Марино - Сан-Марино Республикаси давлат герб Сан-Марино - Сан-Марино Республикаси давлат байрок Сан-Марино — Сан-Марино Республикаси Сан-Марино
136 Сан-Томе ва Принсипи - Сан-Томе ва Принсипи Демократик Республикаси давлат герб Сан-Томе ва Принсипи - Сан-Томе ва Принсипи Демократик Республикаси давлат байрок Сан-Томе ва Принсипи — Сан-Томе ва Принсипи Демократик Республикаси Сан-Томе
137 Саудия Арабистони - Саудия Арабистони Қироллиги давлат герб Саудия Арабистони - Саудия Арабистони Қироллиги давлат байрок Саудия Арабистони — Саудия Арабистони Қироллиги Ар-Риёд
138 Свазиленд - Свазиленд Қироллиги давлат герб Свазиленд - Свазиленд Қироллиги давлат байрок Свазиленд — Свазиленд Қироллиги Мбабане (расмий), Лобамба
(қироллик ва парламент)
139 Сейшел ороллари - Сейшел ороллари Республикаси давлат герб Сейшел ороллари - Сейшел ороллари Республикаси давлат байрок Сейшел ороллари — Сейшел ороллари Республикаси Виктория
140 Сенегал - Сенегал Республикаси давлат герб Сенегал - Сенегал Республикаси давлат байрок Сенегал — Сенегал Республикаси Дакар
141 Сент-Винсент ва Гренадина - Сент-Винсент ва Гренадина давлат герб Сент-Винсент ва Гренадина - Сент-Винсент ва Гренадина давлат байрок Сент-Винсент ва Гренадина — Сент-Винсент ва Гренадина Кингстаун
142 Сент-Китс ва Невис - Сент-Китс ва Невис Федерацияси давлат герб Сент-Китс ва Невис - Сент-Китс ва Невис Федерацияси давлат байрок Сент-Китс ва Невис — Сент-Китс ва Невис Федерацияси Бастер
143 Сент-Люсия - Сент-Люсия давлат герб Сент-Люсия - Сент-Люсия давлат байрок Сент-Люсия — Сент-Люсия Кастри
144 Сербия - Сербия Республикаси давлат герб Сербия - Сербия Республикаси давлат байрок Сербия — Сербия Республикаси Белград
145 Сингапур - Сингапур Республикаси давлат герб Сингапур - Сингапур Республикаси давлат байрок Сингапур — Сингапур Республикаси Сингапур
146 Словакия - Словакия Республикаси давлат герб Словакия - Словакия Республикаси давлат байрок Словакия — Словакия Республикаси Братислава
147 Словения - Словения Республикаси давлат герб Словения - Словения Республикаси давлат байрок Словения — Словения Республикаси Любляна
148 Соломон ороллари - Соломон ороллари давлат герб Соломон ороллари - Соломон ороллари давлат байрок Соломон ороллари — Соломон ороллари Хониара
149 Сомали - Сомали Республикаси давлат герб Сомали - Сомали Республикаси давлат байрок Сомали — Сомали Республикаси Могадишо
150 Судан - Судан Республикаси давлат герб Судан - Судан Республикаси давлат байрок Судан — Судан Республикаси Хартум
151 Суринам - Суринам Республикаси давлат герб Суринам - Суринам Республикаси давлат байрок Суринам — Суринам Республикаси Парамарибо
152 Сурия - Сурия Араб Республикаси давлат герб Сурия - Сурия Араб Республикаси давлат байрок Сурия — Сурия Араб Республикаси Дамашқ
153 Сьерра-Леоне - Сьерра-Леоне Республикаси давлат герб Сьерра-Леоне - Сьерра-Леоне Республикаси давлат байрок Сьерра-Леоне — Сьерра-Леоне Республикаси Фритаун
154 Тайланд - Тайланд Қироллиги давлат герб Тайланд - Тайланд Қироллиги давлат байрок Тайланд — Тайланд Қироллиги Бангкок
155 Танзания - Танзания Қўшма Республикаси давлат герб Танзания - Танзания Қўшма Республикаси давлат байрок Танзания — Танзания Қўшма Республикаси Додома(қонунчилик пойтахти),
Дор-ус-Салом(маъмурий
марказ)
156 Того - Тоголез Республикаси давлат герб Того - Тоголез Республикаси давлат байрок Того — Тоголез Республикаси Ломе
157 Тожикистон - Тожикистон Республикаси давлат герб Тожикистон - Тожикистон Республикаси давлат байрок Тожикистон — Тожикистон Республикаси Душанбе
158 Тонга - Тонга Қироллиги давлат герб Тонга - Тонга Қироллиги давлат байрок Тонга — Тонга Қироллиги Нукуалофа
159 Тринидад ва Тобаго - Тринидад ва Тобаго Республикаси давлат герб Тринидад ва Тобаго - Тринидад ва Тобаго Республикаси давлат байрок Тринидад ва Тобаго — Тринидад ва Тобаго Республикаси Порт-оф-Спейн
160 Тувалу - Тувалу давлат герб Тувалу - Тувалу давлат байрок Тувалу — Тувалу Фунафути
161 Тунис - Тунис Республикаси давлат герб Тунис - Тунис Республикаси давлат байрок Тунис — Тунис Республикаси Тунис
162 Туркия - Туркия Республикаси давлат герб Туркия - Туркия Республикаси давлат байрок Туркия — Туркия Республикаси Анқара
163 Туркманистон - Туркманистон давлат герб Туркманистон - Туркманистон давлат байрок Туркманистон — Туркманистон Ашхобод
164 Уганда - Уганда Республикаси давлат герб Уганда - Уганда Республикаси давлат байрок Уганда — Уганда Республикаси Кампала
165 Украина - Украина давлат герб Украина - Украина давлат байрок Украина — Украина Киев
166 Уммон - Уммон Султонлиги давлат герб Уммон - Уммон Султонлиги давлат байрок Уммон — Уммон Султонлиги Маскат
167 Уругвай - Уругвай Шарқий Республикаси давлат герб Уругвай - Уругвай Шарқий Республикаси давлат байрок Уругвай — Уругвай Шарқий Республикаси Монтевидео
168 Ўзбекистон - Ўзбекистон Республикаси давлат герб Ўзбекистон - Ўзбекистон Республикаси давлат байрок Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Тошкент
169 Фижи - Фижи Ороллари Республикаси давлат герб Фижи - Фижи Ороллари Республикаси давлат байрок Фижи — Фижи Ороллари Республикаси Сува
170 Филиппин - Филиппин Республикаси давлат герб Филиппин - Филиппин Республикаси давлат байрок Филиппин — Филиппин Республикаси Манила
171 Финляндия - Финляндия Республикаси давлат герб Финляндия - Финляндия Республикаси давлат байрок Финляндия — Финляндия Республикаси Хельсинки
172 Франция - Франция Республикаси давлат герб Франция - Франция Республикаси давлат байрок Франция — Франция Республикаси Париж
173 ХХР - Хитой Халқ Республикаси давлат герб ХХР - Хитой Халқ Республикаси давлат байрок ХХР — Хитой Халқ Республикаси Пекин
174 Хорватия - Хорватия Республикаси давлат герб Хорватия - Хорватия Республикаси давлат байрок Хорватия — Хорватия Республикаси Загреб
175 Ҳиндистон - Ҳиндистон Республикаси давлат герб Ҳиндистон - Ҳиндистон Республикаси давлат байрок Ҳиндистон — Ҳиндистон Республикаси Янги-Деҳли
176 Чад - Чад Республикаси давлат герб Чад - Чад Республикаси давлат байрок Чад — Чад Республикаси Нджамена
177 Черногория - Черногория давлат герб Черногория - Черногория давлат байрок Черногория — Черногория Подгорица
178 Чехия - Чехия Республикаси давлат герб Чехия - Чехия Республикаси давлат байрок Чехия — Чехия Республикаси Прага
179 Чили - Чили Республикаси давлат герб Чили - Чили Республикаси давлат байрок Чили — Чили Республикаси Сантьяго
180 Шарқий Тимор - Шарқий Тимор Демократик Республикаси давлат герб Шарқий Тимор - Шарқий Тимор Демократик Республикаси давлат байрок Шарқий Тимор — Шарқий Тимор Демократик Республикаси Дили
181 Швейцария - Швейцария Конфедерацияси давлат герб Швейцария - Швейцария Конфедерацияси давлат байрок Швейцария — Швейцария Конфедерацияси мавжуд эмас(де-юре,),
Берн(де-факто)
182 Швеция - Швеция Қироллиги давлат герб Швеция - Швеция Қироллиги давлат байрок Швеция — Швеция Қироллиги Стокгольм
183 Шри-Ланка - Шри-Ланка Социалистик Демократик Республикаси давлат герб Шри-Ланка - Шри-Ланка Социалистик Демократик Республикаси давлат байрок Шри-Ланка — Шри-Ланка Социалистик Демократик Республикаси Коломбо
184 Эквадор - Эквадор Республикаси давлат герб Эквадор - Эквадор Республикаси давлат байрок Эквадор — Эквадор Республикаси Кито
185 Экваториал Гвинея - Экваториал Гвинея Республикаси давлат герб Экваториал Гвинея - Экваториал Гвинея Республикаси давлат байрок Экваториал Гвинея — Экваториал Гвинея Республикаси Малабо
186 Эритрея - Эритрея давлати давлат герб Эритрея - Эритрея давлати давлат байрок Эритрея — Эритрея давлати Асмэра
187 Эрон - Эрон Ислом Республикаси давлат герб Эрон - Эрон Ислом Республикаси давлат байрок Эрон — Эрон Ислом Республикаси Теҳрон
188 Эстония - Эстония Республикаси давлат герб Эстония - Эстония Республикаси давлат байрок Эстония — Эстония Республикаси Таллин

Давлат байроги, герби ва мадхияси давлат суверенитете мазмунини ифодалайдиган давлатнинг расмий рамзлари бўлиб, улар баркарор, хукукий тасдикланган тавсиф, конун билан белгиланган яратилиш ва фойдаланиш тартибига эга. Давлат байроғи, Давлат герби ва Давлат мадхияси миллий ва тарихий кадриятларга айланган тасвирий образлардан тузилган бўлиб, мазмунидан мустакил давлат ва жамиятнинг иродаси, максади ва интилишларни тўғрисида умумий ахборот сакланади.

Шунингдек, Ватикан — Рим папалиги — 1964 йилдан буён БМТ ҳузуридаги доимий кузатувчи мақомини олган бўлса, Фаластин Давлати — 2012 йил 29 ноябрдан БМТ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомига эга.

Бундан ташқари, 2 та давлат тузилмаси Янги Зеландия билан эркин ассоциацияда бўлиб, булардан бири: Ниуэ-1974 йилданэркин ассоциация бўлмиш бу давлат Янги Зеландия Қироллигининг бир қисми ҳисобланади. Иккинчиси: Кук ороллари — 1965 йилдан эркин ассоциация ва Янги Зеландия Қироллигининг бир қисми ҳисобланади. Янги Зеландия ушбу икки давлат ҳудудини қисман назорат қилади, лекин дипломатик муносабатларда улар тӯла мустақилдир.

Шу билан бирга, қисман тан олинган (БМТнинг камида битта аъзо давлати томонидан тан олинган) қуйидаги давлатлар мавжуд:

— Абхазия;

— Косово (БМТнинг 109 аъзо давлати Косовони мустақил давлат сифатида тан олган);

— Шимолий Кипр фақатгина Туркия томонидан тан олинган бӯлиб, қолган барча давлатлар Кипр ҳукуматини қонуниӣ ҳукумат сифатида тан олган;

— Хитоӣ Республикаси (Тайван) (22 давлат билан дипломатик муносабатлар олиб боради);

— Жанубиӣ Осетия;

— Саҳро Араб Демократик Республикаси (ҳозирги кунда САДР

мустақиллигини 59 давлат тан олиб, дипломатик алоқа ӯрнатган бӯлса, айрим давлатлар Марокаш бу ҳудудга даъвосиини тан олган).

Айни чоғда, дунёда тан олинмаган давлатлар борлигига ҳам эътибор қаратиш лозим: Конституциялар давлатнинг расмий номлари

— Донецк Халқ Республикаси (Жанубиӣ Осетия давлати томонидан қисман тан олинган);

— Луганск Халқ Республикаси (Жанубиӣ Осетия давлати томонидан қисман тан олинган);

— Тоғли Қорабоғ Республикаси (қисман тан олинган давлатлар бўлмиш

Абхазия ва Жанубиӣ Осетия томонидан тан олинган, Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги баҳсли ҳудуд ҳисобланади);

— Приднестровье (қисман тан олинган давлатлар Абхазия ва Жанубиӣ Осетия томонидан тан олинган);

— Сомалиленд.

Ва ниҳоят, ер юзида аниқланмаган мақомга эга бўлган ҳудудлар ҳам бор бўлиб, Жанубий Саҳро — собиқ Испания Саҳроси номли испан мустамлакаси,

БМТнинг 1514-сон Декларациясига асосан мустақилликни қӯлга киритиши керак эди. Бироқ 1975 йилда Декларациянинг 6-қисми бузилиб, Марокаш ва Мавритания ўртасида ажратилган, Жанубиӣ Саҳродаги урушдан сӯнг унинг катта қисми Марокаш томонидан аннекция қилинган, ҳудудининг қолган қисми қисман тан олинган Саҳро Араб Демократик Республикаси томонидан назорат қилинади.

Яна бир аниқланмаган мақомга эга бўлган ҳудуд — Озод Кашмирни эса

ҳудуди ўз ҳукумати томонидан бошқариладиган давлат сифатида Покистон тан олган. У Ҳиндистон, Покистон ва Хитой ўртасида баҳсли ҳудудлардан бири ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий тиллари

БМТ расмий тиллари — инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тиллари.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иш тиллари

  • БМТ Котибияти иш тиллари — инглиз ва француз тиллари.
  • БМТ Хавфсизлик Кенгаши иш тиллари — инглиз, араб, испан, китай, рус ва француз тиллари.

Халқаро ташкилотларнинг расмий тиллари

  • Европа Кенгаши — инглиз ва француз тиллари.
  • Шанхай Хамкорлик Ташкилоти — рус ва хитой тиллари.
  • Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги — рус тили.
  • НАТО — инглиз ва француз тиллари. Жаҳон банки — инглиз тили.
  • Интерпол — инглиз, француз, испан, араб тиллари.
  • Африка Иттифоқи — инглиз, француз, араб, суахили, португал тиллари.

Стандартлаш бўйича халқаро ташкилот — инглиз, француз ва рус тилларида.

Использованная литература

Еллинек Г. Право современного госуларства, Т.1: Общее учение о государстве. — СПб, 1908. — С.93.

Ўша жойда, 93-б,

Унта жойда, 94-6.

Ўша жойда, 95-б.

Номланиш йўллари ушбу асарда келтирилган: Агеева Р.А. Страны и народы: Происхождение названий.

— М., 1990. — С. 166-173 .

Оцените статью
Добавить комментарий