Дунё Конституция миллатлар ва тиллар

Конституция

Конституция: миллат ва тил

Тил — бу жаҳон маданиятининг энг олий ютуғи бўлиб, у инсониятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий камолоти тарихини акс эттирувчи кӯзгудир.

Албатта, ҳар бир шахс ӯз тилини танлаш ҳуқуқига, хоҳлаган тилда муомала қилиш ва таълим олиш ҳуқуқига эга. Лекин миллат бундай ҳуқуққа эга эмас. Миллат учун тилни танлаш ҳуқуқи йӯқ. Унинг учун фақат бир асосли тил борки, бу тилнинг йўқолиши миллат ўзининг йўқ бўлиши билан баробар.

Юстиниан (527-565) - Византия Императори, кўмондон ва ислоҳотчи
Юстиниан (527-565) — Византия Императори, кўмондон ва ислоҳотчи

Шу ўринда «миллат» ва «тил» тушунчаларининг ўзаро муносабатига тӯхталиб ўтиш лозим. Миллат (лотинча: «natio» — «қабила», «халқ» сӯзидан) — индустриал даврнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-сиёсий ва маънавий муштараклигидир.

Бу Қизиқ: Дунё Конституциялар ва Давлатнинг расмий номлари герблари давлат байроклари

«Миллат» тушунчасига қуйидаги икки асосий ёндашув мавжуд:

биринчидан, муайян давлат фуқароларининг сиёсий муштараклиги;

иккинчидан, ягона тил ва тафаккурга эга этник муштараклик (битта ёки биргаликда яшайдиган бир нечта этнослар турмуш кечиришининг шакли).

Халқаро ҳуқуқда миллат миллий давлатнинг синоними ҳисобланади.

«Миллат» тушунчасини «миллийлик» тушунчаси билан алмаштириб юбормаслик керак.

Тил миллатни фарқлайдиган универсал белги ҳисобланмайди: миллатнинг ноёблиги тил ноёблиги билан албатта бир хил бўлиши шарт эмас. Бир тилда сӯзлашадиган миллатлар (немис, инглиз, араб, серб-хорват) ҳам, шунингдек, ҳамма ёки деярли барча этник гуруҳлар учун ўзга тилда гаплашадиган миллатлар (ҳиндлар, Хитой ханлари) ҳам мавжуд. Муайян миллатнинг салмоқли қисми вакиллари, лекин ӯз миллати тилини билмайдиган халқлар ҳам бор.

Дунёда 7000 тадан кӯпроқ тил бор деб ҳисобланади.

Муомала ривожланиб бориши натижасида тиллар ҳар икки ҳафтада биттаси йӯқолиб бориш тезлигида қисқармоқда. Жаҳонда 178 давлат давлат тилига ва/ёки расмий тилларга эгадир. Айрим мамлакатларда (масалан, Албания, Франция, Украина, Латвияда) давлат тили ягонадир. Бошқа мамлакатларда (масалан, Афғонистон, Беларусь, Бельгия, Боливия, Исроил, Ҳиндистон, Парагвай, Финляндия, Швейцария, Жанубий Африка Республикаси) давлат тиллари биттадан кӯпдир.

Ироқ, Италия, Испания ва Россия каби айрим мамлакатларнинг бутун ҳудудида битта давлат тили мавжуд бўлиб, унга қўшимча равишда баъзи минтақаларда ҳам давлат тиллари (масалан, Татаристонда татар тили) мавжуд. АҚШ каби баъзи давлатлар бутун мамлакат учун давлат тилига эга эмас, аммо мамлакатнинг бир қисмида (масалан, АҚШ штатларида) давлат тили бор. Ниҳоят, Австралия ёки Эритрея каби баъзи мамлакатларда давлат тили тушунчаси умуман йўқ. Бундай ҳолатларда амалда бирор асосий тил, шунингдек, у ёки бу тиллар қӯлланилиши белгилаб қӯйилган қатор расмий ҳужжатлар мавжуд бӯлади.

Халқаро ташкилотларнинг иш тиллари

  • Халқаро савдо ташкилоти — уч иш тили (инглиз, испан ва француз).
  • • Халқаро Жиноят суди — икки иш тили (инглиз ва француз).
  • Халқаро меҳнат ташкилоти — уч иш тили (инглиз, испан ва француз).
  • Европа Комиссиями – учишь тили (инглиз, француз ва немис).
  • Жаҳон футбол федерацияси ((ФИФА) — тут иш тили ((инглиз, испан, немец ва француз).

Европа Иттифоқининг расмий тиллари Европа

Иттифоқининг расмий тиллари – Европа Иттифоқи фаолиятида расмий ҳисобланган миллиардер. Европа ташкилот ва муассасаларида расмиӣ равишда тенг ҳуқуқлилик асосида қуйидаги тиллар қўлланилади:

  1. Инглиз тили
  2. Болгар тили
  3. Венгер тили
  4. Грек тили
  5. Дания тили
  6. Ирланд тили
  7. Испан тили
  8. Итальян тили
  9. Латиш тили
  10. Литва тили
  11. Мальта тили
  12. Немис тили
  13. Нидерланд тили
  14. Поляк тили
  15. Португал тили
  16. Румин тили
  17. Словак тили
  18. Словен тили
  19. Финтили
  20. Француз тили
  21. Хорват тили
  22. Чех тили
  23. Швед тили
  24. Эстон тили

 Европа Иттифоқининг расмий органлари томонидан қабул қилинадиган барча қарорлар барча расмий тилларга таржима қилинади ва Европа Иттифоқининг фуқаролари Европа Иттифоқи органларига мурожаат қилиб, ӯз сӯровларига ӯзлари хоҳлаган расмий тилде жавоб олиш ҳуқуқига эга.

 

Европанинг кӯп тилли мамлакатлари

Испания Пойтахти — Мадрид. Расмий тиллари: испан, галисии (Галисия да), каталог (Каталония, Балеар ороллари), валенс (Валенсия да), баск (Басклар мамлакатида ванавара рада), аран (Валь-Аранда).

Австрия Пойтахти -Вена. Расмий тили: немис. Минтақавий тиллар: словен (Каринтия да) градижчан-хорват, венгр ((Бургенланда).

Айрим мамлакатларда (Африкадаги давлатлар, шунингдек, Филиппин) ўтмиш мустамлакасининг мероси сифатида ушбу давлатлар миллий тили бўлмаган давлат тиллари ёки ўқитиладиган тиллар (масалан, француз ёки инглиз тили) сақланиб қолган. Бу мамлакатларда, шунингдек аҳолининг кўпчилиги гаплашадиган тиллар ҳам муомалада бўлади.

Бунинг акси сифатида ирланд тилини келтириш мумкин. Ушбу тилда мамлакатнинг фақат учдан бир қисмидан камроқ аҳоли гаплашса ҳам, у миллий тил ва ушбу давлатнинг биринчи давлат тили ҳисобланади. Аҳолининг кўпчилиги гаплашадиган инглиз тилига келганда, у Ирландиянинг Конституциясида фақат иккинчи давлат тили деб белгиланган.

Ҳамиша ҳам давлат тили мақоми ушбу тил расмий иш юритишда ҳуқуқий жиҳатдан кенг қӯлланилишини англатмайди.

Жумладан, Франциянинг араб тилида гаплашувчи собиқ мустамлакалари (Марокаш, Жазоир, Тунис, Мавритания, Ливан) расмий равишда француз тилини давлат тили ёки расмий тил деб атамайди. Шунга қарамасдан, бу тил мазкур давлатларда расмий жиҳатдан кенг қўлланилади. Жанубий Африка Республикасида ӯн битта расмий тилёки Боливияда ўттиз еттита давлат тили бӯлишига қарамасдан, уларнинг айримларигина расмий даражада ишлатилади.

Канада, Бельгия ва Швейцарияда федерал даражадаги расмий тил федерациянинг субъекти ёки муниципалитет даражасида расмий мақомга эга бӯлмаслиги ва, ҳатто, таъқиб қилиниши мумкин (Француз тили хартияси, Бельгиянинг маъмурий бўлиниши).

Россия таркибига кирувчи Карелиядан бошқа барча республикаларда қўшимча равишда ўз давлат тиллари жорий этилган. Шуниси қизиқарлики, карел тилига давлаттили мақомини беришнинг одатий тартибини қӯллашнинг (республика Конститциясига шунчаки ўзгартириш киритишнинг) имконияти йўқ. Чунки бу ерда лотин ёзуви қўлланилади ва уни расмий жорий этиш учун алоҳида Федерал қонун қабул қилиниши керак.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашганлиги сабабли амалда инглиз тили бошқа тилларга нисбатан устунлик қилиб, тил камситилиши ҳолатлари учрайди. Шунинг учун 2007 йилда испан тилида гаплашувчи мамлакатлар БМТга испан тили БМТда тенг қўлланишини таъминлаш талаби билан даъво аризаси берганлар.

Жаҳонда ҳамма нарса тараққиӣ этиб бормоқда ва тиллар ҳам бу жараёндан орқада қолмаяпти. Айрим тиллар эскириб, ўтмишга айланмоқда, бошқалари эса китоблар ва фильмлар учун ӯйлаб топилмоқда.

Ҳозирги пайтда 400 тадан кӯпроқтил йўқолиб кетмоқда, деб ҳисобланади. Тил сӯнгги элтувчиси билан бирга ўлади. Шунинг учун ёзув қўлланмайдиган элатлар тиллари энг аввало йўқ бўлиш хавфи остидадир.

Тиллар йўқолиб кетишининг асосий сабабларидан бири — уларнинг ўз элтувчилар сони нотекис тақсимланганидадир. Жумладан, жаҳон ахолисининг 80 фоизулушига 80 та тилтўғри келади, 3 минг 500 та тилга эса — Ер юзидаги аҳолининг атиги 0,2 фоизи тўғри келади. Тиллар йўқолиб боришининг яна бир асосий сабаби — глобаллашув ва миграция жараёнларидир. Одамлар қишлоқлардан шаҳарларга кӯчиб кетади ва оқибатда ўз миллати тилини йӯқотади.

Агар тилни шу тилда сўзлашадиган болаларнинг 70 фоиздан камроғи ўрганадиган бўлса, у йўқолиб бораётган тил ҳисобланади. ЮНЕСКОнинг «Иӯқолиб кетиш хавфи остидаги жаҳон тиллари атласи» маълумотларига қараганда, Европада тахминан 50 та тил йўқолиб кетиш хавфи остидадир. ЮНЕСКО 2009 йилда Россия ҳудудида муомалада бўлган 136 та тил йўқ бўлиб кетиш таҳдиди остида эканини қайд этган.

Энг оммалашган 40 та тилда Ер юзидаги аҳолининг тахминан учдан икки қисми гаплашади.

Бугунги кунда қуйидаги статистика жаҳонда тилларнинг оммалашганлиги даражасидан далолат беради:

  • хитой тилида 1,3 миллиард одам гаплашади;
  • инглиз тилида 800 миллионга яқин киши сӯзлашади;
  • испан тили учинчи ӯринни эгаллаб, унда қарийб 500 миллион киши гаплашади;
  • араб тилида салкам 400 миллион киши сӯзлашади. Унинг бошқа тиллардан фарқ қиладиган туб жиҳати ӯрганиш осонлигидир;
  • рус тили оммалашгани бӯйича бешинчи ўринни эгаллаб, унда 200 миллионга яқин киши сӯзлашади.
Урни Тил Она тили Иккинчи тил

Умумий 

элтувчилар сони

1 хитой тили 1,2 миллиард 300 миллионгача 1,5 миллиардгача
2 инглиз тили 500 миллион 1 миллиардгача 1,5 миллиардгача
3 испан тили 425 миллион 125 миллионгача 550 миллионгача
4 араб тили 300 миллион 120 миллионгача 420 миллионгача
5 рус тили 160 миллион 100 миллионгача 260 миллионгача
6 португал тили 230 миллион 30 миллионгача 260 миллионгача
7 немис тили 120 миллион 80 миллионгача 200 миллионгача
8 француз тили 75 миллион 195 миллионгача 270 миллионгача

 

Дунёда 7000 тадан кўпрок тил бор деб хисобланади. Муомала ривожланиб барыши натижасида тиллар хар ики хафтада биттаси йӯқолиб бориш тезлигида кискармокда. Жаконда 178 давлат давлат тилида ва/ёки расмий тилларга агадир.

Дунёда кенг тарқалган тил оилалари жумласига қуйидагилар киради:

Ҳинд-европа тиллари — 2,5 миллиард элтувчисига эга бўлиб, у ҳинд- орий тиллари, герман тиллари ва болтиқ-славян тилларини қамраб олган;

Чин-тибет тиллари — 1,2 миллиард элтувчисига эга бўлиб, асосий хитой тилини ҳам қамраб олади;

Урал-олтой тиллари — 500 миллион элтувчисига эга бўлиб, асосий туркий тилларни ҳам қамраб олади.

 

«Қонунларни билиш — уларнинг сӯзларини эмас, балки мазмун-мохитини англаш демакдир».

Юстиниан

жаҳон аҳамиятига эга тиллар

Давлат тили — энг аввало, муайян давлат Конституцияси тилидир.

Шунинг учун кодификациялашган Конституцияга эга бўлмаган давлатлар давлат тилига ҳам эга эмас, деб ҳисоблаш мумкин. Кўпинча давлат тили (расмий тил) мазкур давлатнинг энг кӯп сонли халқи (этник гуруҳи) тили бўлади. Айни пайтда қатор давлатлар қонунчилигида расмий давлат ҳужжатлари бошқа тилларда ҳам нашр этилиши кераклиги белгилаб қўйилган.

Расмий тил — бу давлат ёки халқаро ташкилотда имтиёзли мақомга эга бўлган тил.

 Расмий тил давлатнинг ҳудудида фойдаланилиши мумкин бўлган бошқа тилларга нисбатан қонун томонидан ўрнатилган энг юқори ҳуқуқиӣ мақомга эга бӯлади.

Давлатнинг расмий тилига нисбатан кӯпинча «давлат тили» атамаси қўлланилади.

Бироқ айрим давлатларнинг раҳбарлари ва ҳукумат институтлари ушбу икки тушунчани фарқлашни талаб қилади.

ЮНЕСКО экспертлари 1953 йилда «давлат тили» ва «расмий тил» тушунчаларини фарқлашни таклиф этди:

биринчидан, давлат тили — мазкур давлат доирасида сиёсий, ижтимоиӣ ва маданий соҳаларда интеграциялаштириш функциясини бажарадиган, ушбу давлатнинг рамзи бўлган тилдир;

иккинчидан, расмий тил — давлат бошқаруви, қонунчилик, суд иши тилидир.

Ушбу икки тушунча тушунтириш-тавсия хусусиятига эга бӯлиб, барча мамлакатлар учун мажбурий эмас. Давлат тили (расмий тил) билан озчиликни ташкил этувчи миллатларнинг болалари мактабда ўқитиладиган ва иш юритишда қўлланиши мумкин бўлган, расмий тан олинган тилни фарқлаш зарур.

Минтақавий тил — бу расмий мақоми бир ёки бир нечта маъмурий субъектлар: федерал округлар, вилоятлар, ўлкалар, штатлар, муниципалитетлар, туманлар, қишлоқлар ёки давлатнинг маъмурий белгилаб қӯйилган бошқа минтақаларида бутун давлат ҳудудида амалда бўлган расмий тил (давлаттили) билан бирга қўлланиладиган тил ёки тиллардир. «Минтақавий тил» тушунчасининг ӯзи сиёсатчилар ва тилшунослар учун тил билан шева тушунчаларини фарқлаш қийин бўлган яқин қардош тиллар ёйилган ҳолатларда, айниқса, муайян қийинчиликлар туғдиради. Бундай ҳолат Хитойда, Францияда, жанубий славян ва қисман Германия минтақаларида, роман тилида сӯзлашувчи мамлакатларда кузатилади.

Минтақавий ва озчиликни ташкил қилувчи миллатларнинг тиллари қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши тақозо этилади:

биринчидан, муайян давлат ҳудудида озчиликни ташкил қилувчи миллатларга мансуб, мазкур давлат фуқароларининг айрим ҳудуларда анъанавий фойдаланадиган тили бўлиши;

иккинчидан, бу тил давлат тилидан (расмий тилдан) жиддий равишда фарқ қилиши керак.

Шундай қилиб, Конституцияларда тил масаласи муҳим ўрин тутади.

Жумладан, Конституцияда муайян тилнинг ҳуқуқиӣ мақоми белгилаб берилади.

Оцените статью
Добавить комментарий