Дунё Конституция: Баркарорлик Ва Ривожланиш

Konstitutsiya Barkarorlik Va Rivojlanish Конституция

Конституция: Баркарорлик Ва Ривожланиш

Конституция Баркарорлик Ва Ривожланиш: Конституция конунчиликнинг чуккиси сифатида хукукнинг бошка сохалари — табиий, халкаро хукук ва одат хукуки, хукук назарияси бирлашадиган узига хос макон хисобланади. Унда инсоннинг табиий хукуклари мустахкамлаб куйилиши Конституция билан табиий хукук уртасидаги узвий алокадорликдан далолат беради, Конституцияда уз аксини топган конститу циявий гоя ва назария ларда хукук доктри наси, хукукий гоялар тизими хукукнинг узига хос манбаи сифатида намоен булади.

Бу қизиқ: «Конституциявиӣ Ҳуқуқ» Тушунчаси: Шаклланиши Варивожланиши

Япония Конституцияси асл нусхасининг биринчи бети.
Япония Конституцияси асл нусхасининг биринчи бети.

Махаллий узини узи бошкариш, уз фаолиятини мустакил ташкил этип тугрисидаги нормалар ва маънавий- 4хукукий коидалар хамда одатларда Конституция билан одат хукуки, шу жумладан изчил ривожланаёттан замонавий одат хукуки уртасидаги якин алокадорлик кузга ташланади.

Конституциянинг халкаро хукук, халкаро сиёсат ва халкаро муносабатларга доир нормалари эса Конституциянинг миллий хукукнинг яна бир погонаси — халкаро хукук 6илан узаро богликлигининг яккол ифодасидир.

Баркарор тараккиёт тушунчаси жуда кенг булиб, хам илгор ва хам консерватив сиёсатни бирдек узида мужассам этиши мумкин. Аслида, консерватизм — баркарор тараккиётнинг жихатларидан, кирраларидан бири, баркарор тараккиётни таъминлаш учун зарур буладиган эхтимолий воситалар мажмуаларидандир.

Мумтоз инглиз ва дунё консерватизми намояндаси Эдмунд Бёрк таъбири билан айтганда, «шаклан узгариб туришга лаёкатли булмаган давлат узини саклаб колишга хам кодир эмас». Конституция Баркарорлик Ва Ривожланиш Еки булмаса, инглиз ёзувчиси С.Батлер таъкидлаганидек, «узгаришлар — узгариб турган шароитларда энг узгармас вокеликдир». Колаверса, италиялик адиб Ж.Т.Лампедуза6 кайд этганидек,

«Ҳаммаси эскича ҳолатда қолиши учун ҳам ҳамма нарса ўзгариши лозим».

Шу ӯринда хорижий давлатлар конституцияларининг интернационализациялашуви, яъни байналмилаллашуви жараёни ҳақида қисқача тӯхталиш мақсадга мувофиқдир. Бу жараён, биринчидан, муайян мамлакатда мавжуд бўлган конституциявий ҳуқуқ институтларининг бошқа бир мамлакат конституциявиӣ ҳуқуқ-тартиботтизимига кириб келишида намоён бўлади. Бунинг натижасида ҳар икки мамлакатнинг тегишли институтлари ўртасида ўхшашлик ва уйғунлик юзага келади. Иккинчидан, халқаро ҳуқуқ институтларининг конституциявий ҳуқуққа таъсир кўрсатиши туфайли «тенглашиш»га, яъни ўзаро ўхшаш нормалар пайдо бўлишига эришилади.

Томас Жефферсон (1743-1826) - америкалик сиёсатчи
Томас Жефферсон (1743-1826) — америкалик сиёсатчи ва давлат арбоби, АҚШ Мустақиллик декларацияси муаллифи ҳамда мамлакатнинг 1801-1809 й йиллардаги учинчи Президенти.

Биринчи ҳолатда байналмилаллаштириш жараёни натижалари, хусусан, аксарият конституцияларда айнан бир хил тушунчалар туркуми қўлланилиши ва қайсидир ҳужжатлардан муайян институтларнинг тўлалигича ўзлаштириб олиниши мисолида кўринади. Бунда, албатта, тегишли мамлакатнинг миллий қиёфаси, тарихий, миллий, ҳуқуқий қадриятлари билан боғлиқ ўзига хос жиҳатларни сақлаб қолишга ҳам ҳаракат қилинади.

Хорижий конституцияларни байналмилаллаштиришнинг иккинчи ҳолати бир қадар бошқача йўсинда кечади. Аввало, баъзи ҳолларда муайян мамлакатнинг конституциясини таъсис этиш жараёни бошқа бир давлат ёки халқаро ҳамжамиятнинг тўғридан-тӯғри таъсир кучи остида амалга оширилиши ҳолати ҳам юз бериши мумкин. Япониянинг 1947 йилги Конституцияси бунга яққол мисолдир. Конституция Баркарорлик Ва Ривожланиш Бинобарин, ушбу Конституцияни яратишда АҚШ таклиф этган «Макартур Конституцияси» матни асос сифатида олинган бўлиб, бу ҳужжат Япониядаги Америка ҳарбий қӯшинларининг бош қӯмондони номи билан юритилган.

Дунё мамлакатларнинг конституциявий ҳуқуқига, шубҳасиз, халқаро ташкилотлар, биринчи навбатда, Европа Кенгаши, жумладан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди воситасида таъсир кўрсатади. Ушбу Суд инсон ҳуқуқлари бузилишига доир ишларни кӯриб чиқишда 1950 йилги Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенция ва унга қўшимча протоколлар талабларига таянган ҳолда чиқарадиган қарорлар, гарчанд улар Европа Кенгашига аъзо-давлатларнинг конституцияларида тўғридан-тўғри акс этмаса-да, бу давлатлар томонидан тегишли халқаро нормаларнинг талқин қилиниши учун асос бўлиб хизмат қилади. Аъзо-давлатлар, шунингдек, ушбу халқаро ташкилот ҳужжатларига таяниб иш кўради, бу ҳужжатлар уларнинг миллий ҳуқуқ институтларига бевосита таъсир кўрсатади.

Конституциянинг том маънодаги мазмун-моҳиятини белгилаб берадиган асослардан бири — бу унинг иқтисодиёт билан боғлиқ қисмидир. Конституция ижтимоий ҳаётнинг барча муҳим соҳаларини, шу жумладан, иқтисодиёт соҳасини ҳам тартибга солади. Айни чогда, конституциявий ҳуқуқ фанининг ҳозирги ҳолати (худди илгаригидек) у ёки бу конституциявий нормаларнинг самарадорлиги борасида реал иқтисодий башорат қилиш имконини бермайди.

Конституцияда, худди нота дафтаридаги сингари, аллақачон маълуму машҳур бўлган мусиқий асарнинг янги аранжировкаси ёки давлат органларининг тузилмаси, вазифалари, улар ўртасидаги мувозанатни сақлаб туриш тўғрисида айни мавзудаги янги асар ёзиб қўйилади. Давлат оркестри конституцияда ёзилган ана шу сиёсий- ҳуқуқий симфонияни дирижёр — давлат бошлиғи раҳнамолигида ижро этади.

Ганс Кельзен (1881-1973) - австрия-америка ҳуқуқшуноси ва файласуфи
Ганс Кельзен (1881-1973) — австрия-америка ҳуқуқшуноси ва файласуфи, Австрия Конституциявий судининг биринчи раиси.

АҚШнинг учинчи Президенти, Қўшма Штатларнинг «Мустақиллик декларацияси» муаллифи Томас Жефферсон қайд этганидек: «Шундай одамлар борки, улар Конституцияга ўта илоҳий бир иззат-икром билан қарайди ва бу ҳуқуқий ҳужжатни бамисоли муқаддас китобларда тилга олинган ибодат буюмлари сақланадиган сирли сандиқ деб ҳисоблайди-ҳаддан ортиқ даражада муқаддаслаштириш эса унга қўл тегизишларига йўл бермайди. Бундай одамлар ўтган замонлардаги кишиларнинг донишмандлиги бугунги инсонларга хос эмас, шу боис аждодлар яратиб кеттан нарсаларни қандай даражада бўлмасин тузатиш ёки тўлдириш мумкин бўлмаган иш деб ҳисоблайдилар… Мен, албатта, конституцияларга тез-тез ва кўпинча ўзини амалда оқламайдиган ўзгартиришлар киритавериш тарафдори эмасман. Менимча, уларнинг жузъий нуқсонларига чидам билан ёндашган мақбул… Аммо, шунга ҳам аминманки, қонунлар ва инсон билан боғлиқ институтлар инсоният тафаккурининг изчил ривожланиш жараёнлари билан баравар қадам ташлаши шарт».

Конституция Баркарорлик Ва Ривожланиш Ҳуқуқий ислоҳотлар, етарлича асослар бўлмаган тақдирда, ўтмиш билан келажак ўртасидаги муносабатларни, ҳуқуқнинг ворисийлиги, яъни изчиллигини узиб қўймаслиги керак. Бошқача айттанда, «ҳар бир ислоҳотчининг ичида эҳтиёткор консерватор ўтириши ва муттасил равишда: «Ҳозирча ёмон ишламаётган нарсани бузма, олдин янгисининг эскисига нисбатан устун эканига ишонч ҳосил қил», деганга ўхшаш сергакликка ундовчи маслаҳатларни бериб туриши даркор».

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг ўз вақтида жуда машҳур бўлган «Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг»5, деган даъватини ҳам эслатиш лозим. И.А.Каримов мустақилликнинг дастлабки даврида ўзи илгари сурган бу ғояни шундай изоҳлаган: «Ҳар қандай ҳолда ҳам биз ўзимизни боқиб, тўйдириб келган нарсаларни вайрон қилишга берилиб кетишга ҳаққимиз йўқ. Биз бирданига эски қонунларни тан олмай қўйдик, янгилари эса ҳали йўқ. Пайдо бўлганлари ҳам мутлақо амал қилмаяпти… Қонун ҳамма нарсадан устун туриши керак».

Стратегик нуқтаи назардан муросасиз бўлиш лозим. Тактикада эса Курт Воннегут ўз адабий қахрамони Билли Пилигрим тилидан айтган мана бу дуодан фойдаланган мақбул: «Худойим, менга шундай руҳий хотиржамлик бергинки, токи ўзгартириш қўлимдан келмайдиган нарсаларни қандай бўлса шундайлигича қабул қилай, мардлик ато эт — то қўлимдан келадиган нарсани ўзгартиришга журъатим етсин ва ақл-фаросатдан қисмагинки, яхшини ёмондан ажрата олиш фазилати мени ҳеч қачон тарк этмасин».

Дунё конституциялари вақтинча, яъни амал қилиш муддати муайян вақт билан чекланган ва доимий, демакки чекланмаган муддатга амал қиладиган бўлиши мумкин. Албатта, юридик нуқтаи назардан чекланмаган амал қилиш муддати белгиланиши бу ҳужжатларнинг «абадий» эканини англатмайди, балки қонун чиқарувчининг уни қабул қилиш пайтидаги ниятини билдиради, холос.

1791 йилдаги Франция Конституцияси муқоваси.
1791 йилдаги Франция Конституцияси муқоваси.

Дунёда, айниқса, Лотин Америкаси мамлакатларида «конституциябозлик ўйини», яъни бу борадаги бекарорлик одатий хол хисобланади. Бу минтақада аксарият конституцияларнинг алмаштирилиши асосан харбий тўнтаришлар асосида юз берганини кузатиш мумкин, Масалан, XХ асрнинг 60-йиллари ўрталарида Боливияда — 20 та, Колумбияда — 11 та, Доминика Республикасида — 15 та, Гаитида — 23 та, Венесуэлада — 22 та, яъни ушбу давлатлар ўзлари мавжуд бўлиб турган давр мобайнида шунчадан конституцияларга эга бўлган.

Таҳлилларга қараганда, 1789 йилдан ҳозирги кунга қадар дунёда 3500 тадан ортиқ конституция қабул қилинган бўлиб, аксарият демократик конституциялар ҳатто «балоғат ёши»га ҳам етиб келмагани кузатилади. Бу конституцияларнинг ўртача умри 17 йилни ташкил қилган, холос. Модомики, ушбу кўрсаткич, яъни демократик конституциялар умрининг ўртача давомийлиги Биринчи жаҳон урушигача 21 йил бўлган, кейинги даврда эса 12 йилга тушиб кетган.

Конституция Баркарорлик Ва Ривожланиш Лотин Америкаси мамлакатларида Конституциявий суд сингари турли конституциявий ҳуқуқ органлари билан бир қаторда «ампаро» (amparo) процедураси кенг тарқалган. Аҳамиятлиси, XХ аср охирида Мексикада пайдо бўлган ушбу институт тез орада АҚШдан жануб томонда жойлашган деярли барча мамлакатлар томонидан қабул қилинган, «Ампаро» институти ўзининг ниҳоятда кўп ва турлича модификацияларига эга. Жумладан, Бразилиянинг 1988 йилги Конституциясида habeas corpus, habeas data, mandato de seguranca каби бир қатор демократик институтлар кўзда тутилган.

XX асрнинг атоқли юристи Г.Кельзен2 (1881-1973) ўзининг «Ҳуқуқнинг соф назарияси»(«Reine Rechtslehre») асарида иккита тенглик — «қонун олдидаги тенглик» ва «қонундаги тенглик»ни ажратиб кўрсатган. Биринчи ҳолатда «ҳуқуқни қўллайдиган органлар фақат қонунларда акс этган ва қўллаш кераклиги кӯзда тутилган қоидаларгагина таяниб иш тутиш ҳуқуқига эга бўлиб, бунда тенглиҡ, одатда, ҳар қандай ҳуқуқиӣ тартиботга хос бўлган умумий тамойил, яъни ҳуқуқни қўллаш мунтазамлиги принципининг амал қилиши мисолида намоён бўлади». Иккинчи ҳолатдаги тенглик қонун чиқаруувчига тааллуқли бўлиб, битта қонуннинг мазмун-мундарижасида «ирқий, диний мансублик, ижтимоий ёки мулкий ҳолат бўйича муайян фарқлардан келиб чиққан ҳолда, турлича ёндашувлар»3га йўл қўйилишини тақиқлаш мақсадини кўзлайди.

Россия Фанлар Академиясининг академиги,
Россия Фанлар Академиясининг академиги, юридик фанлар доктори, профессор Т.Я. Хабриеванинг «Ҳозирги замонда Конституциявий ислоҳот» номли китоби, Москва, 2017 йил.

Инсон қачондан бошлаб яшаш ҳуқуқига эга бўлади, деган савол туғилиши табиий. Бу борада дунё миқёсида иккита асосий нуқтаи назар мавжуд бўлиб, улардан биринчисига кўра — яшаш ҳуқуқи ҳомила пайдо бўлган вақтдан, иккинчисига биноан эса бола туғилган пайтдан бошланади.

Яшаш ҳуқуқи билан боғлиқ бир қанча ҳуқуқий институтлардан айримлари бу ҳуқуқни қандайдир жиҳатдан чеклашга қаратилган бўлса, айримлари ҳаётга бутунлай нуқта қўйишни кӯзда тутади. Булардан энг асосийси — ўлим жазосидир. Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи ўлим жазосининг универсал ва минтақавий даражада ҳам қўлланилишига нисбатан салбий ёндашади.

«Осиё давлатлари Конституциялари», Москва, 2010
«Осиё давлатлари Конституциялари», Москва, 2010; масъул муҳаррир академик т.Я.Хабриева. Уч жилддан иборат ушбу тўплам Осиё қитъаси мамлакатлари Конституциялари матни ва уларга шарҳлардан иборат.

Франциянинг 1789 йилда қабул қилинган ва амалдаги Конституциясининг таркибий қисми ҳисобланувчи Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари декларациясининг 4-моддасида қайд этилганидек: «Эркинлик — бошқага зарар етмайдиган исталган ишни қилиш имкониятидир: шутариқа, ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқларини рӯёбга чиқариш имкониятлари жамиятнинг бошқа аъзолари айни шу ҳуқуқларини рӯёбга чиқаришларини таъминлайдиган имкониятлар чегарасигачагина давом этади. Бу чегаралар фақат қонун билан белгиланади».

Америка давлатларининг Конституциялари
«Америка давлатларининг Конституциялари», Москва, 2006; масъул муҳаррир академик Т.Я.Хабриева, Ушбу тўплам уч жилддан иборат бўлиб, 35 та мамлакат Асосий Қонунларини ўзида жамлаган.

Шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқ ёки шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги ҳуқуқи халқаро ҳуқуқда — универсал даражада 1966 йилги Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 17-моддасида3, минтақавий даражада эса 1950 йилги Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенциянинг 8-моддасида* мустаҳкамлаб қўйилган. Шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқ деганда, шахсий ҳаётга давлат органлари мансабдорлари ва бошқа шахсларнинг аралашишига йўл қўйилмаслиги назарда тутилади. Албатта, қонунда белгилаб қӯйилган аниқ ҳолатлар бундан мустаснодир. Инсоннинг биологик жиҳатдан мавжудлигини давом эттириш, содда қилиб айтганда, рисоладагидек оила қуриш ва насл қолдириш билан боғлиқ ҳуқуқи ҳам шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқ, демакдир.

Шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқнинг Европада биринчилардан бўлиб тан олинишига мисол сифатида 1858 йили Сена шаҳри департаменти фуқаролик ишлари бўйича трибунали томонидан артист Рашелга (Rachel) нисбатан кўрилган судлов ишини келтириш мумкин. Ўшанда трибунал ушбу машҳур қизиқчининг ўлим тўшагида пайтида ишланган портрети чоп этилганини қоралаб чиққан.

Прокурорнинг фикрича, «Артистнинг ўз касбий аҳамиятига кӯра қанчалик машҳур эканидан, ҳар қандай инсоннинг тарихда қандай ўрин эгаллаганидан қатъи назар, уларнинг барчаси ижтимоиӣ ҳаётидан фарқ қиладиган ўз шахсий ҳаётига, саҳна ва анжуманлардан алоҳида бўлган ӯз уй-рӯзғорига эга». Ана шу воқеадан сўнг орадан ўн йил ўтиб, 1868 йил 11 майда қабул қилинган Қонуннинг 11-моддасида:

«шахсий ҳаётга доир далилларнинг даврий матбуотда ҳар қандай тарзда эълон қилиниши жиноий жавобгарликка сабаб бўлади ва бундай жиноят учун 500 франк миқдорида жарима қўлланилади», деган норма мустаҳкамлаб қўйилган.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш масаласи Европанинг дастлабки конституцияларидаёқ назарда тутилганини таъкидлаш ўринлидир.

Хусусан, 1789 йилги Инсон ва фукаронинг хукук хамда эркинликлари декларациясининг 16-моддасида «Ҳукуклардан фойдаланиш таъминланмаган хар кандай жамиятда…

Конституция мавжуд эмас», деб кайд этилган.

 Тахлилларға караганда, 1789 йилдан хозирги кунга кадар дунёда 3.500 тадан ортик конституция кабул килинган бўлиб, аксарият демократик конституциялар хатто «балоғат ёши»га хам етиб келмагани кузатилади. Бу конституцияларнинг ўртача умри 17 йилни ташкил килган, голос, Модомики, ушбу кўрсаткич, яъни демократик конституциялар умрининг ўртача давомийлиги Биринчи жахон урушигача 21 йил бўлган, кейинги даврда эса 12 илга тушиб кетман.

Оцените статью
Добавить комментарий