Дуне Конституция Тили Ва ҳуқуқий атамалар

Конституция Тили ҳуқуқий атамалар Конституция

Конституция тили ваҳуқуқий атамалар

Ҳуқуқий ислоҳотлар даврида тил ва қонун услуби, юридикатамавақонунлар нутқи муаммолари алоҳида аҳамият касб этади. Ислоҳотлар доимо қонунларнинг ўзгаришига сабаб бўлган, шу билан бирга ҳуқуқиӣ тил ривожланишига туртки берган. Қайсидир сӯзнинг нотӯғри ишлатилиши, жумланинг нотӯғри тузилиши, тиниш белгиларининг хато қўйилиши туфайли ҳуқуқ ва қонунчилик соҳаси сингари оғир оқибатларга олиб келадиган ижтимоиӣ фаолиятнинг бошқа бирон- бир соҳасини топиш қийин.

Бу Қизиқ: Дунё Конституция миллатлар ва тиллар

Қонун тилшунослигидаги хатолар жумласига сӯзларни нотӯғри ишлатиш, ифоданинг ноаниқлиги, маъно ва гап тузилиши жиҳатидан ортиқчалик, ҳатто, имло ва тиниш белгилар қӯйишдаги хатолар киради. Шунинг учун ҳуқуқшунослар муайян муаммони ифода этишда илмнинг бошқа ҳар қандай соҳаси вакилларидан кӯра алоҳида диққат-эътибор билан ёндашишлари лозим.

Ҳуқуқиӣ ислоҳот ва шунга боғлиқ ҳолда қонун ҳужжатлари сонининг шиддат билан кӯпайиши, ӯз навбатида, ҳаётга чамбарчас боғлиқ ҳолда юридик тилнинг назарий модели, яъни андозасини ишлаб чиқишни, тил ва ҳуқуқнинг ӯзаро таъсири ва бир-бирини тақозо қилишининг барча омилларини ӯрганишни долзарб муаммолар қаторига қўймоқда. Юридик тил модели — юқори сифатни таъминлайдиган талаб натижасидир. Агар ақл-идрок, адолат нуқтаи назаридан қаралса, қонун тили пишиқ-пухта, нафис сайқалланган, мазмуни ва шакли ӯзаро тўла мос тушган, халқ сайлаган кишилар хоҳиш-иродасини аниқ, лӯнда ва мақбул ифодалай оладиган бўлиши кераклиги табииӣ ҳолдир.

Данте Алигьери (1265-1321)
Данте Алигьери (1265-1321) — италиялик шоир, файласуф, сиёсатчи.

«Табиат томонидан ўрнатилган тартибни ҳуқуқ билан сақлаш керак. Акс холда инсоний жамият дунё тузилишидан узилиб колади».

Данте АЛИГЬЕРИ

Қонуннинг устунлиги, ҳукмронлиги ва бирламчилик ҳолати — ҳуқуқиӣ давлат таркиб топишининг зарур шарти. Қонун содда, тушунарли ва равон тилда яратилган бўлиши лозим. Ҳозир кӯпчилик қонунлар ҳаддан ташқари катта, ўзлаштирилиши оғир ва татбиқ этиш қийин бўлгани учун кӯпинча уларга амал қилиш ҳам осон кечмайди. Рухсат этиш ва ман қилиш чегараси ниҳоятда тор ва тушуниб бўлмайдиган ҳолатда ифода этилгани сабабли баъзан тақиқланган ва тақиқланмаган нарса-ҳолатлар ўртасидаги фарқнинг сезилмай қолиши, ўз навбатида, қонунбузарликка, ҳатто, жиноят қилиб қўйишга олиб келади.

Бошқача айтганда, ҳуқуқни татбиқ этиш фаолиятининг самарадорлиги ҳуқуқ нормалари шаклланишига ёрдам берадиган тилнинг аниқлигига боғлиқ. Қонунда қандай ғоявий, ахлоқиӣ ва жўшқин куч мавжудлиги, у фуқароларнинг дилига нечоғлик яқинлиги, уларга тушунарли бўлиши ва манфаатларига жавоб бериши катта аҳамиятга эгадир. Қонун одамларга мӯлжалланган бўлиб, унинг самарали татбиқ этилиши, бир томондан, маълум даражада шу одамларнинг ҳуқуқиӣ маданият даражасига, яъни қабул қилинган норматив ҳужжатларга муносабатига, иккинчи томондан, қонуннинг сифати ва тилининг аниқлигига ҳам бориб тақалади.

Юридик тил муаммоси — кӯп қиррали. Юридик тилнинг ана шу қирраларини таҳлил қилишдан олдин «Юридик тил нима?» деган оддий, аммо бир қадар қамровли саволга жавоб бериш тақозо этилади.

Юридик тил — кӯп минг йиллик тараққиёт ва кӯп авлодлар тажрибаси маҳсули. У инсониятнинг асрлар давомида тўпланган ҳуқуқий билими ва тафаккурини ӯзида сақлаган ҳолда доим ривожланиб бормоқда. У авлод-аждодлар тўплаган тажрибаларини янги-янги авлодларга етказади.

Юридик тил миллий адабий тилнинг ажралмас таркибий қисми бўлиб, унинг махсус тоифасини ажратадиган қатор маъно, гап қурилиши ва бошқа хусусиятларини қамраб олади. Бундай қоида ҳар қандай давлатнинг юридик тилига тааллуқлидир. Миллий тилларда мавжуд турли-туман фарқларга қарамай, барча мамлакатларнинг юридик тилларида, ҳатто, нутқ жамғармасида катта умумийлик бор. Бу эса ҳаётда юридик тил ҳам бўйсунадиган умумий қонун ва тамойиллар мавжудлигидан далолат беради.

Юридик тил бир неча турга бўлинади. Булар қаторига, жумладан, қонун

тили ёки давлат юридик тили, илмий юридик тил, суд тили, ҳуқуқшунос-муаллим тили, публицист-юрист тили, прокурор тили, адвокат тилини киритиш мумкин. Юридик тилнинг мазкур барча турлари умумий асосга эга ва бир хил тоифага мансуб бўлса ҳам, барибир, бир-биридан мазмунан фарқ қилади.

Масалан, публицист тили ёки адвокат тили кӯплаб адабиӣ образлар, қиёслашлар, турли мисоллардан фойдаланилгани туфайли ҳиссиётларга бойлиги ва ранг-баранглиги билан ажралиб туради. Судья, ҳуқуқшунос-олим ёки қонун чиқарувчиларнинг тиллари эса бундан кӯра бошқачароқ моҳиятга эга. Булар орасида қонун чиқарувчилар тили расмий давлат юридик тили ҳисоблангани учун алоҳида ӯрин тутади.

Юридик тил услуби адабиӣ асар тили ёки оддий нутқ услубидан уларда фойдаланиладиган иборавиӣ бирикмалар, бадииӣ қиёслар ёки бошқа адабиӣ воситалар қӯшилмаслиги билан фарқ қилади. Юридик тилнинг қадр-қиммати, унинг нафосати, хусусан, қатъийлик, мантиқийлик, қисқалик, тўғри ва аниқ ифода этиш тамойилларини ўзида мужассам этган услуб эканида намоён бўлади.

Юридик тил қайтариқлар, мураккаб иборалар, ортиқча таърифлардан холи бўлиши керак. Юридик атамалар қонун чиқарувчи, прокурор ёки адвокат ёзма кӯрсатмаларни ёки ӯз хулосаларини шакллантираётган пайтида тушунчаларни сўз билан ифода қилиши асносида жуда қўл келади.

Ҳозирги пайтда 400 тадан кӯпрок тил йӯколиб кетмокда, деб хисобланади. Тил сӯнгги элтувчиси билан бирга ӯлади. Шунин учун ёзув кўлланмайдиган элатлар тиллари энг аввало йўк бўлиш хави остидадир.

Юридик тил учун атамаларнинг гапдаги бошқа сӯзлар билан боғланиши муҳим аҳамиятга эга. Бунда ҳуқуқшунос ўз фикрини ӯта аниқлик билан ифода қилиши шарт. Чунки бирон-бир атамага берилган ӯринсиз таъриф маъносизликка ёки ҳуқуқ кӯрсатмаси мазмунини икки хил маънода ифодалашга олиб келиши мумкин.

Айрим ҳолларда юридик атамалар шунчалик ўзига хос бўладики, улар ўзга кишилар учун баъзан тушунарсиз бӯлса, баъзида мутлақо нотӯғри маънони келтириб чиқаради. Масалан, «никоҳни бузиш» деган юридик атама мутахассис бўлмаган кишилар томонидан жуда кам ҳолларда тўғри қўлланилади.

Ёки бӯлмаса, «виждон эркинлиги» деган конституциявий ибора, одатда, кӯпинча нотӯғри тушунилади. Архаизм элементи сақланган бу юридик тушунчанинг аниқ маъноси шундан иборатки, мазкур ҳолатда гап диний асосларнинг мавжудлигига ишониш-ишонмаслик эркинлиги ҳақида бормоқда. Лекин мутахассис бӯлмаган кишилар томонидан «виждон» сӯзи каби конституциявий ифодадаги «виждон эркинлиги» ибораси ҳам одатий маънода тушунилиши баъзида англашмовчиликка олиб келади.

Юридик тилнинг аниқлиги стилистик ва грамматик аниқликни, яъни сўзларнинг тўғри ишлатилиши ва ўзаро тўғри боғланишини талаб этади. Бундай талабларга риоя қилмасликқонунҳукми мазмунинингчалкаштириб юборилишига сабаб бўлади.

Юридик тил, аввало, ҳамма ишлатадиган тил бӯлиши лозим. Хорижий сӯз ва ибораларни ӯзбек тилининг ажралмас қисми сифатида ёки уларни ӯзбек тилидаги сўзлар билан алмаштириш қийин бўлган ҳолатдагина ишлатиш керак. Шу билан бирга, қонунчиликда маълум даражада илмий-техник тараққиётнинг ривожланиши ва фаннинг турли соҳаларида ишлатиладиган янги, халқаро алоқаларнинг кенгайиши билан боғлиқ бўлган сӯз ва иборалар келтирилади.

Албатта, юристлар қонун ҳужжатлари тилини бошқаларга нисбатан осон тушунади, лекин қонунлар фақат юристларга мӯлжалланган эмас. Шунинг учун юридик тил тиниқ, равон, аниқ, оддий фуқаролар учун тушунарли бўлиши зарур. Юридик тил ҳар бир фуқаро қонунларда баён этилган ӯз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тўла англаб олиши учун ниҳоятда содда ва тушунарли бўлиши даркор.

Ҳар қандаӣ фуқаро учун юридик тилнинг тушунарли бўлиши ҳуқуқ ва қонунга бўлган ҳурматнигина ошириб қолмай, балки ҳуқуқий нормаларга риоя этиш интизомига ҳам ижобий таъсир кӯрсатади. Шунинг учун ҳар бир юрист юридик тилнинг аниқ ва тушунарли бўлиши тўғрисида қайғуриши лозим. Бунинг учун юристлар юридик тилнинг энг маъқул восита ва услубларидан фойдаланишлари, фуқароларнинг ҳуқуқ маданияти ва ҳуқуқий онгини ўстиришга ёрдам берадиган ҳажмда аҳоли ӯртасида ҳуқуқ билимини ёйишлари керак.

Энг оммалашган 40 та тильда Ер юзидаги аҳолининг тахминан учан икки кисми гаплашади.

Юридик атамалар бир маъноли бўлиши, яъни матнда акс этган мазмуннинг икки маънода бўлмаслиги, фикрлар аниқ баён қилиниши, ибораларнинг ниҳоятда равон, ҳуқуқий терминологиянинг барқарор, содда ва тушунарли тузилиши каби муҳим талабларига жавоб бериши лозим. Шу нуқтаи назардан, барча қонун ижодкорлиги ишларини атамалар билан таъминловчи ва махсус юридик луғатлар тайёрлаш вазифаси билан шуғулланувчи ягона юридик марказ ташкил этилиши лозим, деб ўйлаймиз.

Шунингдек, ўзбек юридик тили луғатлари ва грамматик хусусиятларидан фойдаланиш қоидаларини Тошкент Давлат юридик университети ва мамлакатимиздаги бошқа юридик ӯқув юртларида махсус ӯрганишни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

Езма ва оғзаки нутқ муайян ягона тил негизида вужудга келади, лекин баъзи бир тавсифларида бир-биридан фарқланади. Бу ердаги фарқ ёзма ва оғзаки фикрлаш усулларидан, шунингдек, ана шу шаклларни қабул қилишнинг ўзига хос хусусиятларидан иборат.

Юридик ёзма нутқ барқарор бўлиб, у доим аввалдан ўйланади, кейин мазкур ахборотни сақлаб, ёдга туширадиган маълум бир матнда амалга оширилади. Матнни ӯқиб, ҳар қандай пайтда унинг қисмлари ӯртасидаги алоқани мантиқан ӯрнатиш мумкин. Юридик ёзма нутқнинг тартиблилигига унда фойдаланилган гап тузилишининг синтактик томондан тӯлиқлиги билан эришилади. Юридик ёзма нутқда қӯшма гапларнинг боғловчи, ажратувчи, бирлаштирувчи, сабаб-ҳол, шартли, аниқловчи ва бошқа муносабатларини ифодалайдиган боғловчиларнинг турли намуналаридан фойдаланилади. Юридик ёзма нутқдаги содда гаплар, кӯпинча, сифатдошли ва равишдошли жумла қурилиши билан тузилади.

Ҳужжат тузувчи юрист фикрини ёзма шаклда баён қилишга бевосита киришиш олдидан нутқ предметини белгилайди, яъни иш материалларидан зарур ахборотларни танлайди. Бу танловга унинг ҳуқуқий фикр юритиш фазилати, далиллардан хабардорлик даражаси, юридик томондан малака тайёргарлигининг умумий даражаси таъсир этади.

Шу билан бирга, юридик матн ёзадиган киши мазкур фикрни бериш учун унга бирмунча қулай туюлган сӯзлар моҳиятига диққат-эътиборни қаратади. Лекин сӯзларнинг кӯп маъноли кучи ва фикрининг кӯпайиши имконияти мавжудлиги туфайли матн ӯқилаётган пайтида кӯпинча гап тузувчи томонидан кутилмаган баёнлар вужудга келиши мумкин (кӯпинча шундаӣ бӯлади ҳам). Бунда хабарни қабул қилиш бирмунча қийинлашади. Натижада ёзма нутқни «турлича ӯқиш» юз беради, бу эса юридик ишни тез ва тӯғри ҳал этиш учун жиддий ғов бўлади. Шу маънода, юридик ёзма нутқда фақат грамматик қоидага эмас, балки матнларнинг мазмунан қабул қилиниш қонунларига ҳам қатъий риоя этиш лозим.

Давлат тили — энг аввало, муайян давлат Конституцияси тилидир.

Юридик ёзма нутқни идрок этишдаги дастлабки бўғин — унинг луғавий таркибидир. Матнда қанчалик қийин сӯз ишлатилса, уни қабул қилиш шунчалик мураккаблашади. Идрок этишдаги иккинчи бӯғин — матннинг грамматик тузилиши. Бунда бош ва тобе сӯзлар ӯртасидаги оралиқ масофа, гапнинганиқловчи бўлаклари сони, яъни синтактик даражаси, матнда кўп бўлган тил қурилишининг характери алоҳида аҳамиятга эга.

Бош ва тобе сӯзлар орасидаги катта оралиқ жумладаги синтактик ноаниқликка олиб келади. Гапдаги отларнинг мураккаб олд қўшимчалар билан боғланишининг кўплиги, матннинг бир турдаги синтактик қурилишлар билан тўлдириб юборилиши, ӯз навбатида, ёзма нутқни тез ва тӯғри тушуниб етишга халал беради.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда.

Юридик ёзма ҳужжатларни тузишда қуйидаги бир нечта энг муҳим умумий қоидаларга риоя қилиш тавсия этилади:

биринчидан, юридик ёзма нутқда ҳамма ишлатадиган сўзлардан фойдаланиш, зарур ҳолларда қийин, яъни терминологик, абстракт, хорижий, таомилда кам ишлатиладиган сӯзлардан фойдаланилганда эса уларга изоҳ бериш керак;

иккинчидан, бош ва тобе сӯзлар ӯртасидаги оралиқни иложи борича қисқартиришга эришиш даркор;

учинчидан, гапларни улардаги синтактик даража, яъни сифатдошли ва равишдошли иборалар, тобе сӯзлардан иборат сифатлар, эргаш гаплар 4-5 бӯлакдан ошмайдиган қилиб ихчам тузиш лозим. Агар фикрни ифодалашда 9-13 тафсилот талаб этилса, у ҳолда битта эмас, икки ёки учта гап тузиш мақсадга мувофиқ;

тӯртинчидан, бир турдаги синтактик қурилишларни матн бӯйлаб оқилона тақсимлаш, бошқача айтганда, пассив ибораларни фаоллари билан, аниқловчи ролидаги отларнинг бевосита келишикларини сифатлар билан, феълдан ясалган отларни феълнинг эгалик шакллари билан, сифатдошли ва равишдошли қурилишларни эргаш гаплар билан навбатма-навбат алмаштириб қўллаш зарур.

Ҳар қандаӣ ининг ечими нафақат билиш, балки коммуникатив жараён ҳамдир. Агар билиш томони кӯпинча ёзма нутқ шаклида гавдалантирилса, коммуникатив жараён, асосан, оғзаки нутқ билан боғлиқдир. Юридик оғзаки нутқ турмуш вазияти, уӣ шароитидан фарқли ўлароқ, расмий вазиятда икки ёки бир неча киши ӯртасидаги суҳбат сифатида кӯринади.

Жонли алоқанинг соддалиги юридик оғзаки нутқнинг бирмунча тартибсизлигигасабаббӯлади: одамбирвақтнингӯзидаҳамфикрлайди, ҳамгапиради, сӯзларни пухта танлаш учун унда деярли имконият бўлмайди, фикрни ифодалаш шакли ҳам уни унчалик ташвишлантирмайди. Агар суҳбатдоши тушунмаса қайта сӯрашига ишонади, бунинг устига, оғзаки алоқа пайтида кӯпинча имо-ишора, мимика, баъзан эса гапирувчиларнинг кӯз ӯнгида содир бўлган воқеликлар ҳам ёрдам беради. Ҳатто, олдиндан тайёрланган оғзаки нутқ сўзлашаётган пайтда гапираётган киши ўзини қайта тиклаб, нутқини табиий йўлга йўналтираётганда туғилган аниқ вазият туфайли қатор ӯзгартиришларга дуч келиши мумкин.

Давлатнинг расмий тилига нисбатан кўпинча «давлат тили» атамаси қўлланилади.

Оғзаки нутқнинг тил хусусияти унинг соддалиги билан фарқланади. Юридик оғзаки нутқда сўзларни ишлатиш ёзма нутққа қараганда эркин – гапирувчи ӯз ихтиёрига қараб фақат мазкур ҳодисага қӯлланувчи сӯзни қандайдир маъно билан бериши мумкин. Юридик оғзаки нутқнинг луғавий таркиби унчалик катта эмас.

Бунда жумлалар нутқдавомида тузилади. Турли тўлдиришлар, қўшимчалар билан қилинадиган тӯхтамлар, сӯз бирикмаларидаги узилишлар, бир синтактик якунланмаган гапларнинг бошқасига ўтиши — ана шундан. Шу боис юридик оғзаки нутқда англашилмовчиликлар, таҳрир қилиш имкони бўлмаган хатолар ҳам учраши мумкин.

Юридик оғзаки нутқнинг ёзмадаги хатосиз қайдини билиш учун унинг хусусиятларини ҳисобга олиш керак. Жумлаларнинг тузилиши, тӯлдирилиши гапираётган кишининг фикрига мувофиқ тарзда саводли ва аниқ бўлиши керак. Оғзаки нутқни ёзаётган одам унинг жумласини синтактик томондан шунчаки якунлабгина қолмаӣ, балки гапираётган одам нуқтаи назарида туриб, уни уқиб олиши ва у назарда тутган «шахсий фикр»ни етказиб бериши керак. Лекин оғзаки нутқни қайд этиш энг юқори тӯлиқликда амалга оширилганда ҳам ёзмага айни маънода кӯчириш мутлақо мумкин эмас — оғзаки нутқнинг ӯзига хос хусусияти ана шундай.

Юридик оғзаки ва ёзма нутқ — алоҳида паспортга ўхшаш бир нарсаки, юрист ёзиб, гапирганида, унинг шахсида ҳуқуқшунослиги тӯлалигича намоён бўлади. Бу криминалистика амалиётида нутқлар фактларидан фойдаланишга имкон яратади. Масалан, одамнинг қайси миллатга мансублигини белгилашга ёрдам берувчи нутқиӣ хатоларни таҳлил қилиш услуби ҳаммага маълум. Миллий хатоларнинг келиб чиқиши гапирувчининг она тилига таъсири билан маълум бўлади.

Умуман олганда, тилни қӯллаш ва у ҳақдаги билим соҳаси юридик фаолиятда жуда муҳимдир. «Ҳуқуқ ва тил» муаммоси ихтисослараро тадқиқотларнинг янги йўналиши ҳисобланади. Бу ерда ҳал қилинмаган ва баҳсли томонлар кӯп, лекин битта муқаррар томони бор, у ҳам бӯлса, тилнинг барча жиҳатларини албатта ӯрганиш — ҳар қандай юридик фаолият учун зарурий шарт ҳисобланади.

Давлат тили тӯғрисидаги қонун ӯзбек ҳуқуқий атамалари ривожи учун қулай шароит яратди. Маълумки, деярли етмиш йил давомида қонунларимиз собиқ Иттифоқ қонунлари асосида, баъзан эса деярли ўзгаришсиз қабул қилиб келинган эди. Республикада қандайдир қонунлар мустақил ишлаб чиқилган ҳолларда эса уларнинг лойиҳаси аввал рус тилида ёзилар, кейин ӯзбек тилига таржима қилинар эди. Мазкур қонунларда қўлланилган юридик атамалар кӯпинча рус ёки хорижий тилларда бериларди. Ҳозирги кунда ӯзбек тилига давлат тили мақоми берилиши муносабати билан қонунлар матни таржимаси ва ӯзбек юридик атамалари илмий ишлаб чиқилишига катта эътибор берилмоқда.

Конституцияларда тил масаласи мухим ӯрин тутади. Жумладан, Конституцияда муайян тилнинг хуқуқиӣ мақоми белгилаб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — ўзбек юридик атамаларининг асосий манбаи бӯлиб, ҳуқуқ атамашунослигининг дастлабки фонди ҳисобланади. Конституция тили ӯзининг аниқлиги, лӯндалиги, тӯғрилиги билан ажралиб туради ва юридик тил ўлчовининг намунаси ҳисобланади. Конституциявий устунлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, Асосиӣ Қонун ва бошқа қонунларда бир хил тушунча учун турли тиллар шакли қўлланилаётганда Конституция матни таркибида бўлганларини ўлчов атамаси сифатида танлаш тақозо этилади.

Конституциявий ҳуқуқ бӯйича дарсликларда конституциявий тил ва атамалар тўғрисида махсус боблар йўқ. Биз ана шу турдаги бирорта дарслик номини атай олмаймиз. Конституциявий ҳуқуқ бўйича янги чет эл дарсликларида, шунингдек, комплекс хусусиятга эга, баъзан жуда катта ҳажмдаги (айримлари юз табоққача) бошқа китобларда ҳам ушбу масалалар муҳокама этилмайди. Ҳуқуқнинг барча соҳалари учун конституциявиӣ атамалар жуда муҳим аҳамиятга эгадир.

Конституциявий-ҳуқуқий атамаларнинг ҳал қилувчи роли қуйидагилар билан боғлиқ:

биринчидан, улар мамлакатда мавжуд тузум асосларига тааллуқли;

иккинчидан, атамалар Конституциядан кейинги қонунчилик, ҳуқуқни

қўллаш амалиёти, ҳуқуқиӣ мафкура томонидан намуна, модель сифатида қабул қилиниши керак ва шундай қабул қилинади.

Уларнинг аниқлиги ёки, аксинча, мукаммалэмаслиги кӯп жиҳатданҳуқуқий тартибга солиш сифатини белгилайди. Конституцияга қисман ўзгартиришлар киритган, лекин ягона, бироқ номувофиқ ва, ҳатто, хато принципиал қоидаларни дахлсиз қолдирган ҳолда ҳуқуқиӣ тартибга солишни такомиллаштиришда муваффақиятга эришиш қийин.

Қонун содда, тушунарли ва равон тилда яратилган бӯлиши лозим.

Шахсга тегишли конституциявий атамашуносликни ривожлантириш инсон ва фуқаронинг асосиӣ оммавиӣ-ҳуқуқиӣ мажбуриятлари тӯғрисидаги қоидалар билан боғлиқдир. Конституцияда уларнинг фарқ қилиши (инсон ёки фуқаронинг мажбуриятлари) ўрнатилмаган (ҳақиқатан ҳам, инсоннинг мажбуриятлари фуқаронинг мажбуриятлари ҳам ҳисобланади, аммо ҳамиша ҳам бунинг тескариси бўлмайди), лекин аниқ бир нормаларда бу кӯзга ташланади (масалан, ҳамма солиқ тӯлаши керак, ҳарбиӣ хизмат эса фақат мазкур мамлакат фуқаросининг бурчидир).

Даставвал конституцияларда Кант қоидалари асосида шакллантирилган фақат битта мажбурият (сен қандай хоҳласанг — шундай қил, бунда бошқалар ҳам сенга нисбатан ўзларини шундай тутишсин ва ҳоказолар), инсонпарварлик ёндашуви (бошқаларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш мажбурияти) бўлган.

Бундай мажбурият шахсий хусусиятга эга эди. 

Қонун одамларга мўлжалланган бўлиб, унинг самарали татбик этилиши, бир томондан, маълум даражада шу одамларнинг хукукий маданият даражасига, яъни кабул килинган норматив хужжатларга муносабатига, иккинчи томондан, конуннинг сифати ва тилининг аниқлигига хам бориб такалади.

Бу турдаги нормалар ҳозир ҳам баъзан конституцияга киритилади (Германиянинг 1949 йилги Асосиӣ Қонуни 2-моддасида ҳар бир шахс бошқаларнинг ҳуқуқларига тажовуз қилмасдан ўзини камол топтириш ҳуқуқига эгалиги кӯрсатилган. Гренаданинг 1973 йилги Конституцияси Муқаддиммасида инсоннинг ўз биродарларига нисбатан мажбуриятлари қайд этилган. Сент-Люсиянинг 1978 йилги Конституциясида бошқа одамларга нисбатан мажбуриятлар қайд этилган).

Оммавиӣ ҳуқуқиӣ мажбуриятлар тӯғрисидаги қоидалар, масалан, солиқ тӯлашга доир нормалар кейинроқ пайдо бӯлди1. Конституцияларда маънавий хусусиятга эга бўлган қоидалар ҳам қайд этилади. Масалан, Ҳиндистон Конституциясида — ўзини камол топтириш, Эквадор Конституциясида – умумий манфаатни кӯзлаш, шахсий манфаатдан жамият манфаатини устун қӯйиш, ваъданинг устидан чиқиш, ёлғон гапирмаслик ва ҳоказолар кӯрсатилган.

Кейинчалик конституцияларда, масалан, Кубанинг 1976 йилги, Венесуэланинг 1999 йилги, Шарқий Тимор Демократик Республикасининг 2002 йилги конституцияларида инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари, бурчлари ва бунинг кафолатлари ягона сарлавҳа остида бирлаштирилган бўлимлар (боблар) пайдо бӯлди.

Сӯнг эса конституцияларда конституциявий ҳуқуқ ва мажбуриятларга янгича ёндашув ўз ифодасини топа бошлади, яъни жамият ва давлатнинг инсон ва фуқарога нисбатан мажбуриятлари тӯғрисидаги нормалар пайдо бўлди. Лотин Америкаси мамлакатларининг айрим конституцияларида бундай мажбуриятларнинг рӯйхати жуда кӯп моддаларга эга ва улар декларатив хусусиятларни акс эттиради. Бу мажбариятларнинг умумий маъноси шуки, уларда жамият ва давлат, шунингдек, оммавий муассасалар, мансабдор шахслар инсонга хизмат қилиши, унинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш зарурлиги кӯрсатилади.

Аммо конституцияларда аниқ қоидалар ҳам қайд этилади. Хусусан, Бразилия, Россия, Сальвадор ва бошқа давлатлар конституцияларида давлат мулкчиликнинг барча шаклларига тааллуқли корхона ва ташкилотларда иш ҳақининг энг кам миқдорини ӯрнатиши, бошқа ӯринларда истеъмол саватининг миқдори ва ҳоказолар мустаҳкамлаб қӯйилади.

Инсоннинг олий қадрият ҳисобланиши тӯғрисидаги қоида инсон ва унинг ҳуқуқлари мақомини конституциявий-ҳуқуқий тартибга солиш йўлида жуда муҳим қадам бўлди. Инсон ва унинг ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида қуйидагича аниқ белгилаб қўйилган:

«Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кӯра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади».

 Шунингдек, инсоннинг олий қадрият эканлиги Россия Федерацияси Конституциясининг 2-моддасида, Эроннинг 1979 йилги Конституцияси 2-моддасида ўз ифодасини топган. Бангладешнинг 1972 йилги Конституцияси 8-моддасида «инсон шахсининг қадрияти» қайд этилган. Инсон жамият ва давлатнинг олий қадрияти эканлиги Тожикистон Конституциясининг 2003 йилги таҳририда, Туркманистон Конституциясининг 2003 йилги таҳририда ҳам ўз ифодасини топган.

Инсоннинг қадрият эканлиги ғояси бундан кӯп асрлар илгари фалсафий ва сиёсий адабиётда тарғиб қилина бошланган. Инсоннинг қадр-қиммати ва қадрияти, инсоннинг устунлиги Кариб ҳавзаси айрим мамлакатлари, хусусан, Антигуа ва Барбуданинг 1981 йилги, Гренаданинг 1973 йилги, Гондураснинг 1993 йил таҳриридаги конституцияларида кӯрсатилган.

«Олий қадрият» атамаси бошқа маъноларда ҳам қӯлланилган. Эроннинг 1979 йилги Конституцияси 12-моддасида бу тушунча ҳам инсоннинг ўзига, ҳам инсон ҳаётига нисбат берилган. Бошқа мамлакатлар конституцияларида ўзгача олий қадриятлар ҳам тилга олинади. Испаниянинг 1978 йилги Конституцияси 1-моддасида «ҳуқуқ-тартиботнинг олий қадриятлари», Македониянинг 1991 йилги Конституциясида «асосий қадриятлар» сифатида инсонпарварлик, бирдамлик ва бошқалар тўғрисида гап кетади.

 

Молдова 1994 йилги Конституциясининг муқаддимасида қайд этилишича, «олий қадриятлар» — ҳуқуқий давлат, фуқаролар тинчлиги, инсон қадр-қиммати ва бошқалардир. Бундан ташқари, Испаниянинг 1978 йилги Конституциясида одил судлов, сиёсий плюрализм, Молдованинг 1994 йилги Конституциясида – ҳуқуқиӣ давлат, фуқаролар тотувлиги, демократия, инсон қадр-қиммати, Македониянинг 1991 йилги Конституциясида — конституциявий тизим олий қадрият сифатида келтирилган.

Кӯриниб турибдики, қадриятлар ва олий қадриятлар тегишли конституциявий атамашуносликда ўз муносиб ўрнини топиши учун бу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш керак.

Яшаш ҳуқуқи ҳаммага туғилганидан мансуб бўлса, виждон эркинлиги эса ажралмас ҳуқуқ ҳисобланади, лекин бу ҳуқуқлар чақалоқ томонидан идрок этилади, деб бўлмайди. Одам туғилмасидан туриб унинг ҳаётини туғилгунига қадар муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ҳам (масалан, Словакияда) мавжуд. Шу билан бирга, эвтаназия (яъни, тузалмайдиган касаллик жуда оғир азоб берадиган беморларни уларнинг розилиги ва врачларнинг консилиумидан кейин ҳаётдан маҳрум қилиш) нормалаштирилган қонунлар ҳам бор. Бунга Бельгия, Голландия, Франция ва бошқа давлатларнинг қонунларида рухсат берилган.

Юридик тел — куп мингорисполкома йиллик тараккиёт ва кӯп авлодлар тажрибаси маҳсули.Уинсониятнинг асрлар давомида тӯпланган хуқуқиӣ билими ва тафаккурини ўзида сақлаган холда доим ривожланиб бормокда. У авлод-аждодлар тӯплаган тажрибаларини янги-янги авлодларга етказади.

Жаҳондаги 67 мамлакатда ўлим жазосига йўл қўйилади. Бу жазо қўлланилганда яшаш ҳуқуқи ажралмас ҳуқуқ эканини тасаввур этиб бўлмайди. Шунинг учун Белиз Конституциясининг 4-моддасида инсон яшаш ҳуқуқидан суд қарори бӯйича маҳрум этилиши мумкинлиги кӯрсатилган.

 

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари тегишли — ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий кафолатлар билан мустаҳкамланиши керак. Даставвал, конституцияларда ҳуқуқий кафолатлар, ушбу сӯз бевосита қўлланилмаган ҳолда қайд этилган. Бундан ташқари, уларда, асосан шахсиӣ ҳуқуқлар тӯғрисида гап борган, бу ҳам «кафолат» сӯзини ишлатишни назарда тутмасди.

Юридик тил услуби адабий асар тили яки оддий нутк услубидан уларда фойдаланиладиган иборавий бирикмалар, бадиий кееслар ёки башка адаби воситалар кўшилмаслиги билан фарк килади. Юридико тилнинг кадр-киммати, унинг  нафосати, хусусан, катъийлик, мантиқийлик, қискалик, тӯғри ва аник ифода этиш тамойилларини ўзида мужассам этган услуб эканида намоён бўлади.

Ҳозирга қадар habeas corpus — ушланган шахсни унинг бундан кейинги тақдирини ҳал қиладиган судья ҳузурига олиб келиш, шунга ўхшаш habeas data — исботларнинг зарурати ва бошқалар2, зарур суд тартиби (due process of law), баъзан қадр-қимматни суд томонидан ҳимоя қилиш қоидалари инсон ҳуқуқларининг асосиӣ кафолатлари ҳисобланади. Бундаӣ ҳуқуқиӣ ёндашув зарур ва кӯпгина конституцияларда сақланиб қолган.

Тӯғри, бунда инсоннинг ҳуқуқларини ӯзи ҳимоя қилиши ва бунинг чегаралари тўғрисидаги қоидалар етишмайди. Одатда, ӯзини ҳимоя қилиш масаласи (фақат шахснинг ўзини) жиноят ҳуқуқига тааллуқлидир (заруриӣ мудофаа), аммо бумасалаанча умумийроқ хусусиятга (маслан, меҳнат ҳуқуқларини шахсан ва жамоавий ҳимоя қилиш) эга ва конституция даражасига кӯтарилиши мумкин.

 

Шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларига унинг жамият, давлат, бошқа ҳудудий жамоалар (ташкилий шакллардаги федерация субъектлари, мухторият, муниципал тузилмалар) олдидаги мажбуриятлари мутаносибдир. Жумладан, Уругвайнинг 1987 йилги Конституциясида ӯз соғлиги тӯғрисида ғамхӯрлик қилиш конституциявий мажбурияти мавжуд. Айрим мамлакатлар конституцияларида эса фуқароларнинг сайловларда овоз бериш мажбурияти қайд этилган.

Ҳозирги пайтда шахснинг мажбуриятлари тўғрисидаги нормалар кӯпгина конституцияларда (Италиянинг 1947 йилги, Испаниянинг 1978 йилги, Япониянинг 1946 йилги ва бошқаларда) бор. Қатор ҳолларда, масалан, Андорранинг 1993 йилги, Польшанинг 1997 йилги, Руминиянинг 1991 йилги конституцияларида бунга махсус боблар (бўлимлар) бағишланган.

Янги давр мутафаккирлари инсон ҳуқуқлари талабини олға сурганда, шахснинг мажбуриятлари тӯғрисидаги масалани кӯтармаганлар. Бунга истисно тариқасида Францияда 1789 йилда қабул қилинган Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларациясини келтириш мумкин. Ҳозир эса жаҳон мамлакатлари конституцияларида инсон ва фуқаронинг турли мажбуриятлари, айримларида эса — жамият ва давлатнинг шахсга нисбатан мажбуриятлари ҳақида гап кетади.

Ҳозирги шароитларда шахснинг асосий мажбуриятларини тартибга солиш шахс — давлат — жамият алоқалари тизимида турли ва ўзаро мажбурий хусусиятга эга бўлмоқда.

Конституцияларда ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ўзаро боғлиқлиги қайд этилади. Озарбайжоннинг 1995 йилги Конституциясида ва айрим бошқа давлатлар конституцияларида мажбуриятлар ҳуқуқлардан келиб чиқиши айтилган. Фуқаро зиммасига мажбуриятлар юкланишида ҳуқуқий чегаралар ӯрнатилади. Масалан, Беларусьнинг 1996 йилги Конституцияси 56-моддасига кӯра, Конституция, қонунларга зид бўлган ва ўз ҳуқуқларидан воз кечишга олиб келадиган мажбуриятларни бажаришга мажбурлаш ман этилади.

Шахс-шахс муносабатларида принцип жиҳатидан фақат ягона марказий норма (бубарча конституцияларда ҳаммавжудэмас) бор: инсон бошқа одамларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳурмат қилиши шарт. Бунга баъзан инсоннинг қадр- қиммати ҳам қўшилган ҳолатлар, масалан, Арманистон, Болгария, Қозоғистон конституцияларида учрайди.

Ана шу масалада бошқа ўзгаришлар (масалан, инсонларнинг бир-бирига ўзаро ёрдами маъносида) конституциявий ҳуқуқда кӯзга ташланмайди. Фақат мусулмонлар ҳуқуқида бадавлат фуқароларнинг камбағаллар учун ундириладиган алоҳида солиқ — закот тўлаш мажбурияти кӯрсатилган. Шахслар ўртасида даромадларни қайта тақсимлаш мақсадларига жаҳоннинг кӯпгина мамлакатларида прогрессив солиққа тортиш принципи моҳият жиҳатидан хизмат қилади.

Шахс-давлат муносабатларида конституцияларда фақат шахснинг (асосан фуқаронинг) эмас, шунингдек, давлатга нисбатан (солиқлар, ҳарбий мажбурият ва бошқалар) мажбуриятларигина эмас, шу билан бирга, давлатнинг мажбуриятлари ҳам қайд этилади.

Кӯпинча шахснинг давлатга нисбатан мажбуриятлари умумий тарзда ифода этилади. Масалан, Болгариянинг 1991 йилги Конституциясида фуқаролар давлат ва жамиятга кӯмаклашишга мажбур экани кӯрсатилган. Бироқ, кӯпинча улар аниқ хусусиятга (солиқ тӯлаш, ҳарбиӣ хизмат) эга бӯлади. Давлатнинг мажбуриятлари ҳам баъзан аниқ кӯрсатилади (энг кам иш хақи миқдорини ёки камбағаллик даражасини белгилаш, бу давлат томонидан субсидиялар тақдим этиш имкониятини назарда тутади), лекин давлатнинг мажбуриятлари одатда жуда умумий тарзда баён этилади. Уларда давлатнинг чора кӯриш, ёрдам бериш, таъминлаш ва ҳоказо мажбуриятлари тӯғрисида гап кетади.

Конституцияларда давлатнинг инсон ҳаёти ва эркинликларини ҳимоя қилиш, унингҳуқуқларини амалга оширишнитаъминлашваҳоказолаар қайдэтлади. Испания, Ҳиндистон. Португалия, қисман Голландия, Ирландия ва бошқа кўпгина давлатлар конституцияларида давлатнинг энг муҳим ижтимоий мажбуриятлари: аҳоли турмуши даражасини ошириш, сифатини яхшилаш, даромадларни адолатли айримларида эса — жамият ва давлатнинг шахсга нисбатан мажбуриятлари ҳақида гап кетади.

Ҳозирги шароитларда шахснинг асосий мажбуриятларини тартибга солиш шахс — давлат — жамият алоқалари тизимида турли ва ўзаро мажбурий хусусиятга эга бўлмоқда.

Конституцияларда ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ўзаро боғлиқлиги қайд этилади. Озарбайжоннинг 1995 йилги Конституциясида ва айрим бошқа давлатлар конституцияларида мажбуриятлар ҳуқуқлардан келиб чиқиши айтилган. Фуқаро зиммасига мажбуриятлар юкланишида ҳуқуқий чегаралар ӯрнатилади. Масалан, Беларусьнинг 1996 йилги Конституцияси 56-моддасига кӯра, Конституция, қонунларга зид бўлган ва ўз ҳуқуқларидан воз кечишга олиб келадиган мажбуриятларни бажаришга мажбурлаш ман этилади.

Шахс-шахс муносабатларида принцип жиҳатидан фақат ягона марказий норма (бубарча конституцияларда ҳаммавжудэмас) бор: инсон бошқа одамларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳурмат қилиши шарт. Бунга баъзан инсоннинг қадр- қиммати ҳам қўшилган ҳолатлар, масалан, Арманистон, Болгария, Қозоғистон конституцияларида учрайди.

Ана шу масалада бошқа ўзгаришлар (масалан, инсонларнинг бир-бирига ўзаро ёрдами маъносида) конституциявий ҳуқуқда кӯзга ташланмайди. Фақат мусулмонлар ҳуқуқида бадавлат фуқароларнинг камбағаллар учун ундириладиган алоҳида солиқ — закот тўлаш мажбурияти кӯрсатилган. Шахслар ўртасида даромадларни қайта тақсимлаш мақсадларига жаҳоннинг кӯпгина мамлакатларида прогрессив солиққа тортиш принципи моҳият жиҳатидан хизмат қилади.

Шахс-давлат муносабатларида конституцияларда фақат шахснинг (асосан фуқаронинг) эмас, шунингдек, давлатга нисбатан (солиқлар, ҳарбий мажбурият ва бошқалар) мажбуриятларигина эмас, шу билан бирга, давлатнинг мажбуриятлари ҳам қайд этилади.

 

Юридик тил тиник, равно, аник, оддий фукаролар учун тушунарли бўлиши зарур. Юридик тилхар бир фукаро қонунларда баён этилган ўз ҳукуклари ва мажбуриятларини тула англаб олеши учун ниҳоятда содда ва тушунарли бўлиши даркор.

Кӯпинча шахснинг давлатга нисбатан мажбуриятлари умумий тарзда ифода этилади. Масалан, Болгариянинг 1991 йилги Конституциясида фуқаролар давлат ва жамиятга кӯмаклашишга мажбур экани кӯрсатилган. Бироқ, кӯпинча улар аниқ хусусиятга (солиқ тӯлаш, ҳарбиӣ хизмат) эга бӯлади. Давлатнинг мажбуриятлари ҳам баъзан аниқ кӯрсатилади (энг кам иш хақи миқдорини ёки камбағаллик даражасини белгилаш, бу давлат томонидан субсидиялар тақдим этиш имкониятини назарда тутади), лекин давлатнинг мажбуриятлари одатда жуда умумий тарзда баён этилади. Уларда давлатнинг чора кӯриш, ёрдам бериш, таъминлаш ва ҳоказо мажбури ятлари тӯғрисида гап кетади.

Барча конун ижодкорлиги ишларини атамалар билан таъминловчи ва махсус юридик луғатлар пайёрлаш вазифаси билан шуғулланувчи ягона юридик марказ ташкил этилиши лозим, деб ўйлаймиз.

Конституцияларда давлатнинг инсон ҳаёти ва эркинликларини ҳимоя қилиш, унингҳуқуқларини амалга оширишнитаъминлашваҳоказолаар қайдэтлади. Испания, Ҳиндистон. Португалия, қисман Голландия, Ирландия ва бошқа кўпгина давлатлар конституцияларида давлатнинг энг муҳим ижтимоий мажбуриятлари: аҳоли турмуши даражасини ошириш, сифатини яхшилаш, даромадларни адолатли тақсимлаш, одамларни иш билан таъминлаш, ижтимоий таъминот тизимини ташкил этиш, ижтимоий адолат ӯрнатиш, бойликнинг алоҳида бир гуруҳ шахслар қӯлида тӯпланишининг олдини олиш ва ҳоказолар назарда тутилади.

Айрим конституцияларда (масалан, Польша Конституциясида) давлатнинг турар жоӣ ёки ижтимоиӣ турар жой қурилишига ёрдамлашиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш мажбуриятлари кӯрсатилади. Шарқдаги ривожланаётган мамлакатларнинг янги конституцияларида давлатнинг бундай мажбуриятлари сони ўнтадан ҳам ортиб кетади, бу ушбу принцип аҳамиятини пасайтиради. Афтидан, бундай ҳолатларда умумлашма атамалар ишлатиш мақсадга мувофиқдир.

Адабиётларда жамият ва давлатнинг шахсга нисбатан мажбуриятлари тўғрисидаги умумий қоидалар XX асрнинг 60-70-йилларида умумий фаровонлик концепцияси асосида шаклланди. Ўшанда Европанинг тараққий этган мамлакатлари, АҚШ ва Япония жамияти ва давлати барча аъзоларининг фаровонлигини таминлашга қодир деб ҳисобланар эди. Бироқ бундаӣ бўлмади ва ялпи фаровонлик бӯйича давлат концепцияси, шу жумладан ана шундай иш тутиш ортиқча боқимандачиликка олиб келиши сабабли рад этилди.

 

Ҳозирги пайтда жамият ва давлат инсоннинг асосий эҳтиёжларини (жумладан, турмуш кечириш учун энг кам даромадни) таъминлаши керак деган ёндашув қабул қилинган. Буни, жумладан, Перунинг 1993 йилги Конституцияси лойиҳасига тушунтиришда ва Швейцариянинг 1999 йилги Конституцияси мисолида кӯриш мумкин. Шу билан бирга, жамият ва давлат инсонниг асосий эҳтиёжларини таъминлаган ҳолда, шахснинг ўзи ҳам бу масалада саъй-ҳаракат қилиши, ӯзи ва оиласи тӯғрисида ғамхӯрлик кӯрсатиши кераклигига эътибор қаратилади. Инсоннинг бундай мажбуриятлари, жумладан, Доминикан Республикасининг 2002 йилги Конституциясида кӯрсатилган.

 

Конституциявий ҳуқуқ нормаларида атамалар аниқ бўлиши қуйидаги таклифларнинг ижобий ҳал этилишига ҳам боғлиқ деб ҳисоблаймиз:

Биринчи таклиф: Халқаро ҳуқуқ ва давлатнинг ички ҳуқуқ ҳужжатларида атамалар тўғри танланган. Шу билан бирга, конституцияларда аниқ ҳуқуқларни мустаҳкамлаб қӯйиш учун конституциявий ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг яхлитлигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу модда сарлавҳаларига «мажбуриятлар» сӯзини қӯшиш мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги даврда конституцияларнинг ривожланиши тенденцияси шуни талаб этади.

Иккинчи таклиф: Бунда гап асосий ёки конституциявий хуқуқлар ва мажбуриятлар тўғрисида кетаётганини ҳам қайд этиш керак. Кӯпинча конституцияларда бу ҳолат ӯз ифодасини топмайди.

Учинчи таклиф: Конституцияларга жамоа бӯлиб амалга ошириладиган инсон ва фуқаронинг шахсий ҳуқуқлари қӯшилиши мақсадга мувофиқдир.

Тӯртинчи таклиф: Конституцияларга қуйидагиларни ҳам қӯшимча қилиш (ёки қонунчиликда мавжудларини алмаштириш) лозим:

— жамият, давлат, турли жамоалар шахснинг ҳар тарафлама камол топиши тӯғрисида ғамхӯрлик қилади, инсон эса жамият, давлат, жамоани ривожлантиришга ўз ҳиссасини қӯшиши керак;

— жамият ва давлат инсоннинг асосий эҳтиёжларини таъминлайди (қонун томонидан ӯрнатилган даражада), инсон эса иқтисодий фаоллик кӯрсатиши, ӯзи ва оиласи тӯғрисида ғамхӯрлик қилиши керак;

— жисмоний ёки бошқа камчиликлар билан боғлиқ равишда инсон ҳуқуқларини камситиш, шунингдек, одамларнинг тўлақонли эмаслигини тарғиб этиш ман этилади;

— давлат фуқаролари бўлмаган шахслар ва давлат фуқаролари бўлмаганларнинг бирлашмалари ўзлари доимий яшайдиган ва солиқ тӯлайдиган муниципал тузилмаларда сайловлар ва муниципал референдумлардан ташқари оммавий тадбирларда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас;

-ҳар бир шахс ӯзининг ҳуқуқ ва эркинликларини барча қонуниӣ

воситалар билан ҳимоя қилиш, давлат органлари, давлат ҳокимиятининг бошқа органлари, ӯзлари аъзо бӯлган, юридик шахс ҳуқуқига эга жамоатчилик ва бошқа бирлашмаларнинг, мутахассисларнинг малакали ҳуқуқийёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга;

— фуқаро конституцияни ва конституциявий тузумни ҳимоя қилиши ҳамда бунга тажовуз қилаётганларга, бошқа усуллардан фойдаланиш имкони бўлмаса, қаршилик кӯрсатиши зарур;

— шахсий ҳуқуқларни ҳар қандай чеклаш фақат жиноятчиликнинг олдини олиш ёки бунга барҳам бериш мақсадларида ёхуд фавқулодда ва ҳарбиӣ ҳолат эълон қилинган шароитларда, шунингдек, суднинг қонун асосидаги қарори бўйича ўрнатилиши мумкин.

Бешинчи таклиф: Яшаш ҳуқуқи моддасига хусусий ҳаётнинг дахлсизлиги, инсон ва фуқаронинг давлат ҳокимияти органлари ва муассасаларга мурожаат қилиш ҳуқуқи киритилиши мақсадга мувофиқдир.

Олтинчи таклиф: Фуқаронинг сайлов ҳуқуқлари тўғрисидаги моддага уларнинг референдумларда, бевосита демократия кӯринишининг бошқа шаклларида иштирок этиш ҳуқуқи киритилиши лозим.

Еттинчи таклиф: Қонунда кӯзда тутилган фавқулодда, ҳарбий ҳолатларда, бошқа фавқулодда вазиятларда фақат инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари чегараланибгина қолмасдан, уларга қўшимча мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкинлигитӯғрсидагиқоиданиқӯшиб қӯйишкерак. Шунингдек, фуқароларнинг сайлов ва референдумларда иштирок этишга мажбур экани тӯғрисидаги таклифни ҳам муҳокама қилиб кӯриш лозим, чунки баъзан зиддиятли ҳолатларга дуч келинади. Одамлар жамият ва давлат нафақалари ҳисобига кун кечиришларига қарамасдан, жамият ва давлат тадбирларида иштирок этишни истамайдилар.

Бугунги кунда дунёда 200 дан ортик давлат бор. Қолаверса, деярли 30 та федерациянинг 400 та субъективная шу федерация ларнинг таркибий кисмларидир. Уларнинг ҳар бири ўз ҳудудий оммавий жамоаларига эга. Жаҳондаги тахминан 10 та давлада 200 тага якин худудий мухторият тузилмалари (уларнинг 150 тадан ортиғи Хитоӣда) бор. Ҳар бир йирик давлатдаги муниципал тузилмалари сони сн мингтачани ташкил этади.

Саккизинчи таклиф: Конституцияларда жамоавий ҳуқуқларни ҳам мустаҳкамлаб қӯйиш мақсадга мувофиқдир. Бу ҳамжамият ҳуқуқи бўлса ҳам, фикримизча, инсон ҳуқуқлари ва мажбуриятлари моддаларидан ўрин олиши керак. Зеро, жамоавий ҳуқуқлар инсон ва фуқаро шахсий ҳуқуқларининг мантиқий давомидир. Бундай ҳуқуқларга халқларнинг ва давлатнинг миллий табиий бойликларга ҳуқуқи ва бошқалар киритилиши мумкин.

Конституцияларда жамиятга бағишланган қисм (бўлим, боб) инсон ва жамоа тӯғрисидаги қисмлардан кейин жой олади ва инсон — жамоа – жамият боғлиқлигининг мантиқий ва атамавий давоми бўлиб хизмат қилишга даъват этилган. Жамият ҳам ҳудудий ҳамжамият шаклида таркиб топган жамоатдир. Лекин у сифат жиҳатидан бошқача, алоҳида ҳудудиӣ ҳамжамиятдир. Ҳозирги шароитларда умумий қоида бўйича бу давлат томонидан ташкиллаштирилган жамиятдир.

Жамият ва давлатнинг бундай боғлиқлиги уларни алоҳида ҳодиса сифатида ўрганиш ва конституциявий тартибга солишнинг имконияти йўқлигини англатмайди. Аксинча, ҳозирги конституцияларда бутобора кӯпроқӯз ифодасини топмоқда.

Суҳбатларда, публицистик материалларда (фақат улардагина эмас) баъзан «мамлакат» «жамият», «давлат» тушунчалари айнанлаштирилади. Американинг айрим луғатларида «давлат қатор алоҳида хусусиятларга эга бўлса ҳам, бу — жамиятдир1, «сиёсий маънода жамият давлат деб аталади»2, дейилган изоҳлар берилган.

Француз сиёсатшунослари Ж. Жиккели ва Ж. Э. Жиккели давлатни «жамиятдаги жамият»3 дейишади. Мамлакатни кӯпинча давлат, давлатни эса, аксинча, мамлакат дейишади. Таржимонлар бу маъноларни ҳам турлича ўгиради: «country» ӯрнига «state», «pау» ӯрнига «etat», «das land» ӯрнига «deer stat». Бироқ бу тушунчаларни фарқлаш зарур, конституция эса атамалар аниқ ишлатилишини, айниқса, қатъий талаб этади.

Шарқ мамлакатлари — Афғонистоннинг 2004 йилги, Ироқнинг 2005 йилги, Непалнинг 2007 йилги, Бутаннинг 2008 йилги конституциялари ва бошқаларда давлатга, одатда, янги жамиятни яратиш вазифаси юклатилган. Принциплари конституцияларда мустаҳкамлаб қўйилган давлат сиёсати асосий йўналишларининг моҳияти худди ана шундадир.

Хотин-қизларнинг, этносларнинг тенг ҳуқуқлилигини ўрнатиш, камбағалликка барҳам бериш, таълимни ривожлантириш ва ҳоказоларга йўналтирилган бу интилишлар тушунарлидир. Бироқ давлат ҳокимияти кўп нарсага қодир бўлса ҳам, қўлидан ҳамма нарса ҳам келмаслигини ҳисобга олиш муҳим. У жамиятнинг тадрижий ривожланишини туб жиҳатдан ўзгартира олмайди. Бу коммунистик жамиятни яратишга уринишларнинг фожиага учраганида ўз ифодасини топди. Давлат жамиятда зарур шарт-шароитлар пишиб етилган вазифаларни ҳал қила олади.

«Мамлакат» асосан географик тушунчадир. Бир мамлакатнинг ҳудудида иккита, баъзан эса ундан ҳам кӯпроқ давлат бӯлиши мумкин. Бунга мисол тариқасида Германияни келтириш мумкин.

Бу ерда 1990 йилгача Германия Демократик Республикаси ва Германия Федератив Республикаси мавжуд эди. Уларнинг иккаласи ҳам ўз вақтида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзолари ҳисобланган. 1945-1976 йилларда Вьетнам ҳудудида ҳам иккита давлат бўлган. Ҳозирги пайтда бундай ҳолатни Корея яриморолида кузатиш мумкин: бу ерда Корея Халқ Демократик Республикаси ва Корея Республикаси мавжуд.

«Давлат» — кӯп омилли тушунча ҳамдир, аммо энг асосийси унинг сиёсий тушунчалигидир.

 Бир томондан, бу аҳолиси бўлган муайян давлат ҳудуди (мамлакат), иккинчи томондан — Аристотель таъриф берганидек, давлат – сиёсий ҳамжамиятдир, учинчи томондан — бу ўзининг қудратли давлат аппаратига, қуролли кучларига эга бӯлган бошқарув тизимидир. Давлат мазкур мамлакат жамиятининг бир қисми экани тушунарли, жамият эса, қоида бӯйича, давлат томонидан уюштирилган, бироқ ҳуқуқиӣ тартибга солиш учун уларни фарқлаш зарур.

«Жамият»нинг таърифи жуда кӯп (аграр, индустриал, ривожланган, феодал жамият ва бошқалар). Баъзан уни аҳолининг жамланмаси, давлат чегараларидаги мамлакат аҳолиси сифатида кӯрилади. Кӯпинча жамиятни ресурсларга, шу жумладан, табииӣ ресурсларга эгалик қилувчи (Форс кӯрфазидаги нефтга боӣ мамлакатлар тӯғрисида шундай дейилади) сифатида кӯрилади. Бироқ, кӯпинча бу атамани аҳоли ҳамда муайян давлатнинг давлат чегараларидаги ижтимоий муносабатлар тизими сифатида тушунилади.

Даставвал, «жамият» атамаси конституцияларда умуман қӯлланилмаган, ҳозир эса камдан-кам ҳолатларда (кӯпинча оила — жамиятнинг ҳужайраси сифатида) ишлатиб келинади. Қисман бу Fарб фанида жамиятвадавлатӯртасидаги фарқлардаги ноаниқликлар билан изоҳланади. «Жамият» атамаси қўлланилган асосий қонунларда у икки сӯз билангина чегараланган: социалистик ва фуқаролик жамияти (фақат айрим конституциялардагина бунинг бошқа таърифлари ҳам бор). Масалан, Непалнинг 2007 йилги Конституцияси 34-моддасида «очиқ жамият» ташкил этиш вазифаси тӯғрисида гапирилади.

«Фуқаролик жамияти» атамаси ҳам конституцияларда камдан-кам ҳолатларда (бешта мамлакатнинг Асосий Қонунларида) қўлланилади, уларнинг маънолари бир хил эмас. Болгариянинг 1991 йилги Конституцияси 4-моддасининг 2-қисмида «Болгария Республикаси ҳар бир фуқаро ҳаётини, қадр-қимматини ва шахснинг ҳуқуқларини кафолатлайди ҳамда инсоннинг эркин ривожланиши, фуқаролик жамияти учун шарт-шароитлар яратади», дейилган.

Бутаннинг 2008 йилги Конституцияси 9-моддасининг 3-бандида «давлат азоб бериш, камситиш ва зӯравонликдан холи, қонун устунлигига, шахснинг хуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга асосланган фуқаролик жамиятини яратишга интилади», деб қайд этилган.

Айни пайтда БМТ таркибига 193 аъзо мамлакат ва 2 та кузатувчи давлат киради. Ватикан ва Фаластин давлати БМТнинг доимиӣ кузатувчи аъзолари ва халқаро хукук субъектлари ҳисобланади.

Ироқнинг 2005 йилги Конституцияси 43-моддаси 1-қисмида «Давлат фуқаролик жамияти гуруҳларининг ролини кучайтиришга, уларни янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга ва мустақиллигини ҳимоя қилишга (агар улар қонун билан тартибга солинадиган қонуний мақсадларга эришиш учун тинч воситалардан фойдалансалар) интилади» деб белгилаб қӯйилган. «Фуқаролик жамияти» атамаси Литванинг 1992 йилги, Афғонистоннинг 2004 йилги (мақсад сифатида) конституциялари муқаддималарида тилга олинган.

Фанда «фуқаролик жамияти» тушунчасининг талқини турличадир.

Жумладан, россиялик айрим файласуф ва социологлар фуқаролик жамияти инсоният тарихида ҳамма вақт мавжуд бўлган, деб ҳисоблайди’. Бироқ муаллифларнинг кўпчилиги буни инсоният ривожланишининг муайян даври билан боғлиқ, деган фикрдадир. Бунда, одатда, Россияда фуқаролик жамияти шаклланаётганлиги, лекинқачон шаклланиб бўлиши номаълумлиги айтилади. Россия адабиётида фуқаролик жамиятининг турли асосий белгилари қайд этилади. Яъни:

— жуда кўп сонли уюшмалар, кўнгилли бирлашмалардан иборат давлатдан алоҳида тузилмалар;

— бевосита давлат фаолиятидан ташқаридаги жамоат манфаатларини амалга ошириш соҳаси;

— давлатнинг иштирокисиз, эркин танлов асосидаги ӯз муносабатларини шакллантирадиган одамларнинг жамланмаси;

— давлатдан мустақил, ўзлари шаклланган гуруҳлар, ҳаракатлар ва шахслар;

— жамият ҳаётининг моддий шарт-шароитлари. 

Италиялик тадқиқотчилар Ж.Реале ва Д.Антиири, шунингдек, инглиз ва француз маърифатпарварлари бу атамани «ҳаётнинг моддий шарт- шароитлари» деб тушунганларини тасдиқлайди.

 

 Тилни коллаж вау хақдаги билим сохаси юридик фаолиятда жуда мухиддин. «Ҳукук ва тил» муаммоси ихтисослараро тадкикотларнинг янги йўналиши хисобланади.

 Фуқаролик жамияти — бу давлат аралашуви (бошқаруви) ташқарисида бўлган, турфа ҳуқуқ билан тартибга солинмайдиган эркин ва тенг ҳуқуқли, эркин бозор, рақобат ҳамда демократик, ҳуқуқиӣ, ижтимоиӣ, дунёвий шароитларда яшаётган кишилар, деб тасдиқланади. Баъзи чет сиёсатшунослари фуқаролик жамиятини «давлатдан мустақил бўлган, ӯзлари ташкил топган гуруҳлар, ҳаракатлар ва шахслар», деб атайди.

Фуқаролик жамиятининг концепцияси буюк инсонпарварлик қадриятига эга экани шубҳасиздир. Бугунги кунда ҳам у қатор мамлакатларда ижтимоиӣ тараққиёт учун сафарбар этувчи ғоя вазифасини ўтамоқда. Лекин, бу ажойиб фалсафий концепция этимологик жиҳатдан ҳуқуқий категорияларга у қадар мос тушмайди ва ўз мазмунига кӯра ҳуқуқиӣ тилда баён этилиши мураккаб, ҳуқуқиӣ категориялар қаторидан жой олиши қийин.

Этимология ва тарих нуқтаи назаридан у фуқаро тушунчаси, маърифатпарварлар, қомусиӣ олимлар томонидан олға сурилган талаблар билан боғлиқ. Улар мутлақ ҳукмронликка барҳам бериш, мутлақ ҳукмроннинг ҳуқуқсиз одамларини ӯз муаммоларини ҳал этишда иштирок этадиган давлат фуқароларига айлантириш шиорини кӯтариб чиққан. Бироқ «фуқаро» тушунчаси «инсон» тушунчасидан фарқли равишда «давлат» тушунчаси билан боғлиқ. У шахснинг давлатдан алоҳида эмаслигини, балки у билан боғлиқлигини акс эттиради, бу эса ҳар икки томон ҳуқуқи ва мажбуриятларини туғдиради. Ана шундай ҳолатда муносабатлар фуқаролик жамияти концепциясида тасаввур этилганидан бошқачароқдир.

Жамият тўғрисидаги асосий қоидаларни мустаҳкамлаш учун конституциявий атамалардан фойдаланилганда, фикримизча, икки энг муҳим нарсадан: жамиятнинг тадрижий ривожланиши (уни вақтинча тӯхтатиб қўйиш мумкин, бироқ ҳаёт ўз йўлини топиб кетади) ва жамиятнинг бир йўла яхлитлиги ва ўзаро мутаносиб эмаслиги нуқтаи назаридан келиб чиқиш лозим. Ижтимоий сафарбарлик рӯӣ беради, турли гуруҳлар ва қатламларнинг аҳволи тенглашади, лекин жамият ҳамиша бўлган ва шундай бўлиб қолади. У бир томондан ягона мавжудот бўлса, иккинчи томондан, ижтимоий мутаносиб эмас. Буларнинг ҳаммасини конституциявий қоидаларда ҳисобга олиш муҳимдир.

Ҳозирги давр жамияти таркибини ва турли асосий қонунлар мазмунини ўрганиш ана шундай боб (қисм, бўлим) иқтисодий тизим (жамият) асослари, ижтимоий тизим (жамият) асослари, сиёсий тизим (жамият) асослари, маънавий ҳаёт (жамият) асосларидан иборат бӯлиши мумкин, деган хулоса чиқаришга олиб келади. Ҳозирги пайтда конституциялардаги бу тўрт боб (қисм, бўлим) ҳар бирида баъзан муваффақиятли чиққан, баъзан у қадар мувафаққиятли бӯлмаган ӯз атамалари мавжуддир.

Ҳозирги шароитларда вазият ўзгарди. Ҳудудиӣ оммавиӣ жамоалар кенг тарқала бошлади. Давлат ҳам ана шундаӣ алоҳида оммавиӣ сиёсиӣ ҳамжамиятдир.

«Давлат» атамаси деярли барча конституцияларда бор.

Кўпинча улар республика, федератив ёки унитар давлат номлари билан боғлиқдир. АҚШнинг 1787 йилги Конституцияси анъанаси бӯйича, давлат оганларига алоҳида эътибор қаратилади. Уларга, одатда, конституция матнларининг 80 фоизига яқини бағишланади (АҚШда 1789 йилда Конституцияга киритилган ўзгартиришларга қадар улар деярли 100 фоизни ташкил этган). Ҳозирги давлатчиликнинг бошқа кӯпгина масалалари (ҳозирги жамиятда давлатнинг вазифаси тўғрисида, давлатни тартибга солиш ва жамиятнинг ўзини ўзи тартибга солишини қӯшиб олиб бориш тӯғрисида, давлатнинг моҳияти, ташкил этилиши принциплари, ҳокимият тармоқларининг бўлинишидан ташқари ва бошқалар) четда қолган.

Авраам Линкольн (1861-1865) - АҚШ давлат арбоби, АҚШнинг 16-Президенти
Авраам Линкольн (1861-1865) — АҚШ давлат арбоби, АҚШнинг 16-Президенти, Америка қуллари халоскори, Америка халқининг миллий қаҳрамони.

Конституцияларда давлат таърифи, қоида бўйича келтирилмайди, умуман, у қонунчилик матнидан ўрин олиши шарт эмас. Баъзан Лотин Америкаси мамлакатларининг Асосий Қонунларида давлат — бу «ҳудуди бирлаштириб турадиган шахсларнингсиёсий иттифоқи» (Уругвайнинг 1987 йилги Конституцияси 1-моддаси) деб кўрсатилган. Аммо давлатнинг турли хусусиятлари (одатда, ижобий хусусиятлар) конституцияларда кўп учрайди.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин кўпгина конституцияларга демократик, ижтимоий, ҳуқуқий, дунёвий давлат тўғрисидаги сўзлар киритилди. Лекин, кўпгина холатларда бу фақат таъриф, холос. Айрим конститутцияларда демократик давлатнинг принципиал моҳияти (масалан, Франция Конституциясининг 2-моддасида «халқ, томонидан ва халқ учун бошқарув» дейилган) ёки ижтимоий давлатнинг моҳияти (Россия Конституциясининг 7-моддасида инсоннинг муносиб турмуш кечириши ва эркин ривожланишини таъминлаш кўрсатилган) учрайди. Лекин, юқоридаги ҳар икки таъриф етарли эмаслигини кўрсатиш керак.

Ҳар бир давлатнинг асосий сиёсий-ҳуқуқий белгиси – давлат суверенитетидир.

«Давлат суверенитети» сӯзлари конституцияларда ҳамиша ҳам қўлланмаслигига қарамасдан, уларда кўпинча «суверенитет» атамаси ишлатилади. Аммо бунда «суверенитет» атамаси ўз моҳияти бўйича турличалиги: халк, миллат ва давлат суверенитети мавжудлиги ҳисобга олинмайди. Конституцияларда халк, миллат суверенитети моҳияти ўз ифодасини топган (конституцияларда «миллий суверенитет» атамаси ишлатилмаса ҳам миллатнинг, халқнинг ўз такдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи тўғрисидаги қоидалар учрайди). «Давлат суверенитети» тўғрисида эса деярли гапирилмайди.

 

«Конституция дегани нима ўзи? Навбатдаги вазифанинг ечими эмасмикан мабодо? Аслида ахоли, ахлок-одоб, дин, географик жойлашув, сиёсий муносабатлар, бойликлар каби омилларни хисобга олган холда, кайсидир муайян бир миллатнинг яхши ва ёмон хусусиятларини кўзда тутадиган хамда айнан унга мос ба хос бўлган конунларни топиш дегани-ку, бу».

Жозеф де Местр

«Демократик» (давлат) атамаси қадимий Юнонистонда пайдо бўлган (қадимий юнонча «демократия» — «халқ ҳокимияти»дир). Бу ердаги давлат — шаҳарларда бошқарувнинг демократик институтларидан фойдаланилган (аммо куллар учун эмас). Ҳозирги давр конституцияларининг тегишли моддаларида «демократик давлат» атамасига тушунтириш берилмайди. Бироқ унинг мазмуни бошқа моддаларда: халқ ҳокимияти, халқнинг ҳокимият манбаи, суверенитет, вакиллик (умумдавлат вакиллик органи — парламент билан бирга сайлаб қўйиладиган коллегиал органлар тизими) ва бевосита демократия (сайловлар, референдумлар, халқнинг қонунчилик ташаббуси, митинглар, намойишлар ва ҳоказолар) тўғрисидаги қоидаларда очиб берилади.

Жозеф де Местр (1753-1821) - француз ёзувчиси.
Жозеф де Местр (1753-1821) — француз ёзувчиси.

Шу билан бир қаторда, айрим конституцияларда, масалан, Франциянинг 1958 йилги Конституциясининг 2-моддасида «демократик давлат» атамаси асосий моҳиятини ифода этадиган таърифлар мавжуддир. Бу АҚШ президенти А.Линкольннинг: «халқнинг бошқаруви, халқ учун бошқарув ва халқ орқали бошқарув», деган машҳур таърифига ҳамоҳангдир. Афтидан, ана шу лӯнда қоида муайян таҳрирлар билан «демократик давлат»ни тушунтириш учун баъзи конститутциялар матнига киритилган.

«Ижтимоий давлат» атамасининг пайдо бўлиши ҳам узоқ тарихга эга. Давлатнинг ижтимоий фаолияти унсурлари узоқ даврлардан бери маълум. Масалан, Шарқ мамлакатларида суғориш тизимларининг, Римда аквадукнинг яратилиши ёки мусулмон ҳуқуқида бойларнинг мулкидан камбағаллар учун закот — 50 фоиз солиқ олиш ижтимоий нормалари мавжуд бўлган. Аммо бу концепцияни ишлаб чиқиш (у ҳали тугалланмаган) ва у билан боғлиқ тегишли атама анча кейин пайдо бўлган.

«Ҳуқуқиӣ давлат» атамаси адабиётларда XIX аср бошида ишлатила бошланган ва у немис фалсафаси анъаналари, хусусан, И.Кантнинг ва қисман янги кантчиларнинг (улар баъзан давлатнинг ижтимоиӣ сифатига урғу берганлар) асарлари, шунингдек, инглизларнинг «қонун ҳукмронлиги» (rule of law) концепцияси билан боғлиқдир. Конституцияларда у фақат Иккинчи жаҳон урушидан кейин (Франциянинг 1946 йилги, Италиянинг 1947 йилги конституцияларида, ГФРнинг 1949 йилги Асосий Қонунида) пайдо бўлди.

Жумладан, ГФРнинг Асосиӣ Қонунида ижро этувчи ҳокимият ва одил судловнинг қонун ва ҳуқуқ билан боғлиқлиги тӯғрисида (20-модданинг 2-қисми) гапирилади. Лекин ГФРнинг Асосиӣ Қонуни матнига «ҳуқуқий давлат» атамаси киритилган биринчи Конституция эмас. ГФРнинг Асосий Қонуни матнига «ҳуқуқий давлат» атамаси кейин, ГФРнинг Европа Иттифоқида иштирок этиши муносабати билан 1992 йилги Асосий Қонун 23-моддаси 1-қисмига тузатиш сифатида киритилган.

Узбекистон Республикаси Конституцияси — ўзбек юридик атамаларининг асосий манбаи бўлиб, ҳуқуқ атамашунослигининг дастлабки фонди хисобланади. Конституция тили ўзининг аниклиги, лӯндалиги, тӯғрилиги билан ажралиб туради ва юридик тил ўлчовининг намунаси хисобланади. Конституциявий устунлик нуктаи назаридан келиб чикиб, Асосиӣ Қонун ва бошка конунларда бир хил тушунча учун турли тиллар шакли кўлланилаётганда Конституция матни таркибида бўлганларини ўлчов атамаси сифатида танлаш такозо этилади

«Ҳуқуқий давлат» сӯзлари биринчи марта Португалиянинг 1976 йилги Конституциясида пайдо бўлган. Унинг Муқаддимасида «демократик ҳуқуқий давлатнинг устунлиги» (бунда давлатнинг устунлигига урғу берилган) қайд этилган, ҳуқуқиӣ давлат принципи эса 2- ва 3-моддаларда мустаҳкамлаб қўйилган. Уларда Португалия Республикаси — халқ суверенитетига, демократик фикрларнинг турфалигига, демократик сиёсий плюрализмга, асосий ҳуқуқлар ва эркинликларни ҳурмат қилиш ва кафолатлашга, ҳокимият бӯлинишига ва ҳокимият тармоқларининг ӯзаро боғлиқлигига асосланган ҳамда демократик принципларни иқтисодиӣ, ижтимоиӣ ва маданий ҳаётга жориӣ этиш мақсадига эга бӯлган «демократик ҳуқуқиӣ давлат» дейилган. Ҳуқуқиӣ давлатни мақсад қилиб олиш Португалия Конституциясининг муҳим ютуғидир.

Жаҳон мамлакатларида амалда бўлган 210 та конституциядаги у қадар жиддий хусусиятга эга бўлмаган атамалардаги ноаниқликлар масаласига келганда, улар анча кўпдир. Бундай номувофиқликлар федерация субъектларининг тахминан 400 та Асосий Қонунида (Озарбайжондаги Нахичивон ва бошқаларда) мавжуд. Федерациялар субъектларининг сони юқорида кӯрсатилган рақамга қараганда кӯпроқ ҳисобланади. Лекин, уларнинг ҳаммаси ҳам ӯз Конституцияси ёки Асосий Қонунларига эга эмас.

Использованная литература:

1) Қаранг: Bredley A. W., Ewing K. D. Constituonal and Adminisrative Law. 15th ed. L., 2011, GicqueJ.- E. Droit constitutionnel et institutions politiques. 25e ed. — P., 2011, Owona F. Droits constitutionnels et institutions Politiques du monde contemporain. Etude comparative. — P., 2010; Pontoreau M.- C. Droit(s) comparé(s). — P., 2010.

2) Янги конституцияларнинг ана шундай «дахлсиз» бобларида умуминсоний қадриятлар, замонавий жамият

ва давлат тамойилларига мос тушадиган кўпгина асос бўлувчи қоидалар бор. Улар Конституцияга ҳар қандай ўзгар- тиришлар киритилишида ёки, ҳатто, алмаштирилганда ҳам сақлаб қолиниши керак.

3) Франциядаги инқилоб даврида Конвент шахс мажбуриятлари тилга олинган Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари тўғрисидаги декларацияни қабул қилди. Лекин, унда бу мажбуриятларнинг ўзи кўрсатилмаган. Айрим муаллифлар фикридан фарқли ўларок, инсон ва фуқаро мажбуриятлари тўғрисидаги махсус декларация ҳаммавжуд эмас.

Қаранг: Нудненко Л.А. Конституционные обязанности личности в контексте взаимодействия гражданского общества и государства // Взаимодействие гражданского общества и государства в реализации прав человека на Северном Кавказе. Матер. междунар. науч.-практ.конф. — М., 2011. — С.32.

4) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. — Т.: «Ўзбекистон», 2016. — 6-бет.

5) Конституцияларда узоқ вақт давомида инсонга фақат табиий мансуб ҳуқуқларнинг ҳимоя қилиниши ке- раклиги қайд этиб келинган. Бундай ёндашувда «кафолат» сўзи ноўрин бўлар эди.

6) «Habeas data» атамаси — исботланиш заруратидан ташқари конституциявий ҳуқуққа тааллуқли бўлган- лардан бошқа маъноларни, масалан, шахсга давлат ҳокимияти органларида унинг ҳақида сир сақланадиганларидан ташқари ҳамма мавжуд маълумотлар билан танишиш учун тақдим этиш талабини ҳам англатади.

7) Никарагуанинг 1987 йилги Конституцияси 96-моддасида ҳарбий хизмат мажбурий эмаслиги кўрсатилган.

8) Phillips C. S. The American Political Dictionary. Santa Barbara, 1984. — P.31.

9) Roberts G. K. A Dictionary of Political Analysis. N. Y., — P 202.

10) Gicquel J., Gicquel J. — E. Droit constitutional et institutions Politiques. 25e ed. — P. 13.

11) Қаранг: Фирулева А.А., Бучкин А.В. Гражданское общество (проблемы типологии) // Социально-политическое развитие России: проблемы, поиски, решения, — Ижевск, 1996. — С.6.

12) Қаранг: Реале Дж., Антиири Д. Западная философия от истоков до наших дней. Т.4: От романтизма до наших дней. — СПб., 1997. — С.122.

13) Linz H.L., Stepan A, Problems of Democratic Transformation and Consolidation: Southern Europ South Africa, and Post-Communist Europe, Baltimore, 1996, — P. 23.

Оцените статью
Добавить комментарий