Давлат Тили Тугрисидаги Конун Лойихасининг Муҳокамаси Ва кабул Қилиниши

Давлат Тили Лойихасининг Муҳокамаси Конституция

Узбек тилига давлат тили мақомини бериш билан боғлиқ жараённинг иккинчи босқичи, шу жумладан, янги Конун Лойихасининг ишлаб чиқилиши, кенг муҳокамадан ўтказилиши ва Кабул қилиниши, шубҳасиз, И.А.Каримовнинг 1989 йил 23 июнда республиканинг биринчи раҳбари сифатида иш бошлаши билан бевосита боғлиқдир4. Бинобарин, Юртбошимиз ўзининг дастлабки нутқини «Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди»5, деган сўзлар билан бошлар экан, Узбекистон катта ўзгариш ва ислоҳотлар арафасида тургани ва бу тарихий зарурат эканини таъкидлади6.

Бу Қизиқ Биринчи Хукукий Кадам Давлат Тили Тугрисидаги Конуннинг Кабул Килиниши

Республика раҳбарлигига келган И.А.Каримов бошчилигидаги янги раҳбарият тиллар Тугрисидаги Конун лойиҳаси билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида англаб етди ва уни ижобий ҳал қилишга киришди. Бу борадаги янги лойиҳа кўпчиликнинг фикрини инобатга олган ҳодца қайтадан кўриб чиқилди.

Бу босқичда, биринчидан, 1989 йил 25 июлда Узбекистон ССР Олий Совети Президиумининг мажлисида тиллар Тугрисидаги Конун Лойихасининг халқ мухокамаси қандай бораётгани ҳақидаги ахборот тингланиб, лойиҳа қоидалари манфаатдорлик билан ўрганилаётгани, таҳлил ва қиёс этилаётгани, кенг демократик негизда баҳо берилаётгани таъкидданди. Хатларда, фуқароларнинг йиғил ишлардаги нутқларида, оммавий ахборот воситаларида Конун л ойиҳасининг ҳар бир моддаси юзасидан турли фикрлар айтилаётганига эътибор қаратилди. Президиум аҳолининг истакларини ҳисобга олиб, тиллар Тугрисидаги Конун лойиҳаси халқ Мухокамасини 1989 йил 1 октябрга қадар узайтирди[1].

Иккинчидан, 1989 йил 31 августда Узбекистон Компартияси Марказий Комитетида идеология комиссияси тил муаммоларини ўрганиш ишчи гуруҳининг фаолияти муҳокама қилинди[2]. Айни шу даврда Конун лойиҳаси Мухокамаси жараёнида матн юзасидан жуда аҳамиятли таклифлар ва мақбул ташкилий тавсиялар келиб тушган эдики, улар Конун лойиҳасини такомиллаштириш ҳамда Кабул қилиш даврида инобатга олинган[3]. Масалан, Ишчи гуруҳ аъзоси, профессор И.Кўчқортоев «Республикада яшовчи бошқа миллат ва элат вакилларининг тиллари Тугрисидаги ҳуқуқий кафолатлар бир моддага жамлаб берилиши мақсадга мувофиқ эканини маъқуллайдиган таклифлар бор» эканига эътиборни қаратган[4]. Шунингдек, олим муҳокама жараёнида Конуннинг номи, Конституцияга давлат тили тўғрисида алоҳида модда киритиш билан боғлиқ таклифлар ҳам келиб тушганини қайд этган бўлиб, бу тўғри ва ўринли тавсияларнинг барчаси Кабул қилинган.

Хар бир давлатнинг асосий сиёсий-хукукий белгиси — давлат суверенитетидир. «Давлат суверенитети» сўзлари конституцияларда хамиша хам кўлланмаслигига карамасдан, уларда кўпинча «суверенитет» атамаси ишлатилади

Ўчинчидан, 1989 йил 11 октябрда тил Тугрисидаги конуннинг иккинчи лойиҳаси — «Узбекистон ССРнинг Давлат тили тўғрисида»ги Конун лойиҳаси умумхалқ Мухокамаси учун матбуотда эълон қилинди[5]. Бу лойиҳа олдинги лойиҳа бўйича умумхалқ Мухокамаси давомида ту шган такл ифлар ва мулоҳазалар асосида қайта пухта ишлаб чиқилиб, янги таҳрирда Олий Совет Президиумига такдим қилинганини таъкидлаш лозим. ўз навбатида, Олий Совет Президиуми ушбу Конун лойиҳасини Олий Советнинг ўн биринчи сессиясида кўриб чиқиш ва аҳолининг танишиши учун матбуотда эълон қилиш зарур, деб топди[6].

Иммануил Кант (1724-1804) - немис файласуфи.
Иммануил Кант (1724-1804) — немис файласуфи.

 

Тўртинчидан, тил Тугрисидаги Конуннинг иккинчи лойиҳасини давлат ва жамоат органларида ва жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилиш йўлга қўйилди. Хусусан, Узбекистон Компартияси Марказий Комитетининг 1989 йил 16 октябрдаги кенгашида мазкур масала кўриб чиқилиб, унда ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг Раиси М.Иброҳимов маъруза қилди. Шунингдек, Узбекистон Компартияси Марказий Комитети секретари Ж.Ҳамидовнинг «Республика партия ташкилотларининг тил Тугрисидаги Конун лойиҳаси Мухокамасининг якунловчи босқичини мафкуравий жиҳатдан таъминлаш ҳамда уни амалга ошириш билан боғлиқ чора-тадбирларни рўёбга чиқариш вазифалари» ҳақидаги маърузаси тингланди[7]. Бундан ташқари, матбуотда ушбу мавзуда бир қатор мақолалар эълон қилинди[8].

Бешинчидан, 1989 йил 17 октябрда Узбекистон Компартияси Марказий Комитетида Узбекистон ССР Олий Советининг навбатдаги сессиясига киритиладиган «Узбекистон ССРнинг Давлат тили тўғрисида»ги Конун лойиҳаси кўриб чиқилди. Мажлисда И.А.Каримов нутқ сўзлади[9].

«Хукукий давлат» атамаси адабиётларда XIX аср бошида ишлатила бошланган ва у немис фалсафаси анъаналари, хусусан, И.Кантнинг ва кисман янги кантчиларнинг (улар баъзан давлатнинг ижтимоий сифатига уреу берганлар) асарлари, шунингдек, инглизларнинг «конун хукмронлиги» (rule oflaw) концепцияси билан богликдир.

Олтинчидан, И.А.Каримов 1989 йил 25 октябрда ўн биринчи чақириқ Узбекистон ССР Олий Советининг ўн биринчи сессиясида «Узбекистон ССРнинг Давлат тили тўғрисида»ги Конун лойиҳаси ҳақидаги маъруза юзасидан музокараларда якунловчи нутқ сўзлади[10]. Биринчи Президентимиз таъкидлаганидек, «Шуни очиқ айтишимиз керакки, Конуннинг биринчи лойиҳасини бугунги сессиямиз Мухокамасига қўядиган бўлсак, кўпчилик халқимизнинг талабини оёқ ости қилгандек бўлардик. Шуни эътиборга олиб, бугун муҳокамага қўйилган янги лойиҳани таиёрлашга қарор қилдик. Иккинчи лойиҳани тайёрлашда миллионлар қатнашди, десак ҳам бўлади. Аҳолининг кўггчилиги иккинчи лойиҳани маъқул топди. Бундай хулоса ҳаммамизга бугун аён. Ҳақиқатан ҳам, у ҳамманинг талабига жавоб беради, қолаверса, барча халқлар манфаатига ҳам тўғри келади»[11].

Бундан ташқари, Конун лойиҳаси бўйича сессия музокараларида депутатлар В.Гришчук, М.Искандаров, П.Мақсудов, О.Кўккўзов, М.Лезина, А.Коршунов, М.Салоҳиддинов, А.Айдарқулов, Н.Кучерский, А.Орипов, Г.Мўминова, О.Ёқубов, Н.ўмеров, Р.Саидов, Н.Романенко, И.Юсупов, Р.Сафаров, Р.Ражабов, Х.Тен, М.Зоидов, З.усмонов, Ю.Асепков ва бошқалар сўзга чиқци[12]. Бунга қадар эса ушбу мавзуда депутатлар тайёргарлик группасининг раҳбари Э.Юсуповнинг маърузаси тингланди[13].

 

Бахтиёр Назаров (1942 йилда туғилган) — адабиёшунос олим
Бахтиёр Назаров (1942 йилда туғилган) — адабиёшунос олим; Ўзбекистон Фанлар академияси академиги; филология фанлари доктори, профессор.

 

Еттинчидан, 1989 йил 24 октябрда «Узбекистон ССР Давлат тили ҳақида»ги Конун Кабул қилиниб, матбуотда эълон қилинди[14]. Аксарият мутахассислар эътироф этганидек, мазкур Конун икки хил лойиҳанинг тўрт ойлик Мухокамаси ва мунозарасининг натижаси бўлди, ундан мингдан ортиқ хатларда ва йиғилишларда билдирилган илғор такпифлар ҳисобга олинди[15]. «ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши ҳеч кимда ҳеч қандай шубҳа туғдирмаса керак. Бу аллақачон юз бериши лозим бўлган ҳодиса эдики, аҳолимиз кўпчилигининг Конуний талаби ҳам шундай эди»[16].

Саккизинчидан, «Узбекистон ССР Давлат тили ҳақида»ги Конун Кабул қилингани муносабати билан унинг қоидаларини жамият ҳаётининг ҳамма томонларига босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари кўзда тутилди. Хусусан, Конуннинг 4,7 ва 8-моддаларини — 8 йил давомида, 5 ва 24-моддаларини — 3 йил давомида, 16 ва 22-моддаларни 1991 йилдан эътиборан амал қилиши белгиланди. Бундан ташқари, Конунни амалга ошириш юзасидан Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва Кабул қилиш кўзда тутилди[17]. Яна бир мухим жиҳат, мавжуд Конун ҳужжатлари мазкур Конун билан мувофиқлаштириладиган бўлди[18].

Республика ҳукумати Узбекистон ССР Олий Советининг қарорига мувофиқ Узбекистон ССРнинг «Узбекистон ССРнинг давлат тили тўғрисида»ги Конунини амалга ошириш Давлат программасини ишлаб чиқиш юзасидан комиссия тузди.

Конунни амалга ошириш комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқланди[19].

Узбекистон Республикаси Конституцияси яратилиши тарихига назар солинса, Асосий Конун ўзбек халкининг мустакиллик сари узок йўлдаги изланишлари мантикий натижаси эканига комил ишонч хосил килиш мумкин.

Узбекистон ссрнинг давлат тили тўғрисидаги қонунини амалга ошириш комиссияси:

М.М.МИРК.ОСИМОВ — Узбекистон ССР Министрлар Советининг Раиси, комиссия раиси.

КОМИССИЯ РАИСИНИНГ ЎРИНБОСАРИ

Ш.Р.МИРСАИДОВ Узбекистон ССР Министрлар Совети Раисининг ўринбосари, Узбекистон ССР Давлат план комитетининг раиси;

А.А.АЪЗАМХўЖАЕВ — Тошкент давлат университетининг кафедра мудири, профессор;

С.И.ЗИНИН Узбекистон ССР Фанлар академияси А.С. Пушкин номли тил ва адабиёт институтининг бўлим мудири.

КОМИССИЯ АЪЗОЛАРИ

Ю.Н.АБДУДЛАЕВ — Узбекистон ССР халк таълими министрининг биринчи ўринбосари;

К.А.АБДУРАҲИМОВ — Узбекистон ССР Моддий-техника таъминоти давлат комитети раисининг ўринбосари;

Г.А.АБДУРАХ.МОНОВ — Узбекистон ССР Фанлар академияси А.С.Пушкин номли тил ва адабиёт институтининг катта катта илмий ходими, Узбекистон ССР Фанлар академиясининг мухбир-аъзоси;

М.Э.АБДУСАЛОМОВ — Узбекистон ССР адлия

А.ОРИПОВ — Авторлик хукуклари Бутуниттифок агентлиги Узбекистон бўлимининг бошлиеи, шоир;

А.АЮПОВ — Узбекистон Компартияси марказий Комитети хузуридаги партия тарихи институти таржима секторининг мудири;

С.О.АЗИМОВ — Узбекистон ССР ташки ишлар министри;

Б.Т.БОЙКОБуЛОВ — Узбекистон ССР Министрлар Советининг катта маслахатчиси, шоир;

Э.В.ВОҲИДОВ — В.И.Денин номли Совет болалар фонди Узбекистон бўлимининг раиси, шоир;

М.А.ҒОИБОВ — Узбекистон ССР Нашриёт, полиграфия ва китоб савдоси ишлари давлат комитетининг раиси;

Т.Н.ГУСЬКОВА — Узбекистон ССР молия министрининг ўринбосари;

Р.Ҳ.ЖўРАЕВ — Узбекистон ССР Министрлар Совети Халк таълими, маданият ва соеликни саклаш бўлимининг мудири;

А.А.ЭШОНХўЖАЕВ — Узсофпроф секретари;

 Л.П.КАЮМОВ — Тошкент давлат университети ўзбек филологияси факулътетининг декани, профессор;

Н.М.МЛННОПОВ — В.П.Чкалов номли Тошкент авиация ишлаб чикариш бирлашмаси йигувчи слесарлар бригадасининг бошлиги;

П.Н.НОСИРОВ — Узбекистон ССР Фанлар академияси Иктисод институтининг бўлим мудири;

Р.А.САФЛРОВ — «Правда Востока» газетасининг мухаррири;

Г.И.СКОРОБОГАТОВ — Уруш ва мехнат ветеранлари реснублика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари;

У.И.уСМОНОВ — «Совет Узбекистони» газетасининг мухаррири;

У.Р.уМЛРБЕКОВ — Узбекистон ССР маданият министри;

Т.А.ХОБИЛОВ (Тохир Малик) — Узбекистон ёзувчилар союзининг секретари;

М.М.ХАЙРУЛЛАЕВ — Узбекистон ССР Фанлар академиясининг академик- секретари;

О.ШАРАФуТДИНОВ — Тошкент давлат университетининг профессори, адабий танкидчи;

Э.Ю.ЮСуПОВ — Узбекистон ССР Фанлар академиясининг вице-президенти;

Г.Ё.ЁК.УБОВ — Узбекистон ССР Телевидение ва радиоэшиттириш давлат комитети раисининг ўринбосари;

О.ЁКУБОВ — Ўзбекистон Ёзувчилар союзи нравлениесининг биринчи секретари. 

Давлат тили тўғрисидаги қонунни амалга ошириш Комиссиясининг матбуотда эълон қилинган рўйхати.
Давлат тили тўғрисидаги қонунни амалга ошириш Комиссиясининг матбуотда эълон қилинган рўйхати. «Совет Ўзбекистони», 1989 йил 5 ноябрь.

Ушбу комиссиянинг дастлабки мажлиси 1989 йил 18 декабрда бўлиб ўтди.

Тўққизинчидан, Ўзбекистон ССР Олий Советининг «Ўзбекистон ССР Конституцияси (Асосий Конуни)ни 75’-модда билан тўлдириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Конституцияда давлат тили билан боғлиқ қуйидаги мазмундаги модда ўз аксини топди: «75’-модда. Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон ССР ўзбек тилини ҳар томонлама ривожлантириш тўғрисида давлат ғамхўрлигини амалга оширади ва унинг давлат ҳамда жамоат органларида, маданият, маориф ва бошқа муассасаларда қўлланишини таъминлайди. Ўзбекистон ССРда тенг ҳуқуқлилик асосида мазкур органларнинг барчасида рус тилининг миллатлараро муомала тили сифатида, шунингдек Ўзбекистон ССРда яшайдиган СССРнинг бошқа халқлари тилларининг эркин қўлланиши таъминланади. У ёки бу тилларни қўллашда бирон бир имтиёз ёки чеклашларга йўл қўйилмайди»[20] [21].

Буларнинг барчаси ўзбек тилининг ҳуқуқий мақоми юксак даражада мустаҳкамлангани, тилимизга нисбатан тарихий адолат қарор топганининг яққол ифодасидир.

Шу тариқа, даставвал, «Давлат тили тўғрисида»ги Конунда1 мустаҳкамланган муҳим ҳуқуқий қоидалар кейинчалик Мустақиллик Қомуси — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида қуйидагича мустаҳкамланди: «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади»2.

Использованная литература

  • Вохидов Э. Ўзбекча саломга ўзбекча алик бўлсин // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. — 1989 йил 7 июль.
  • Иброхимов А. Тил ҳақидаги конун лойихаси тўғрисида // Фан ва турмуш. — 1989, № 8. — Б.
  • Ғофуров И. Ажаб замонлар // Еш ленинчи. — 1989, 3 октябрь.
  • Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети пленуми тўғрисида информацион билдириш // Совет Ўзбекистони, 1989 йил 24 июнь.
  • Каримов И.А.Ўзбекистон мустакилликка эришиш остонасида / И.А.Каримов. -Т.: «Ўзбекистон», 2011. — 8-бет.
  • Каримов И.А. Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл кўймайди // Каримов И.А. Ўзбекистон мустакилликка эришиш остонасида. — Т.: «Ўзбекистон», 2011. — 66-бет.

[1] Узбекистон ССР Олий Совети Президиумида // Совет Узбекистони, 1989 йил 27 июль; Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ ЎзССР Олий Совети I сессиясининг стенографик хисоботи. Фонд — Р-2454, Рўйхат — № 6 пр, Сақлаш бирлиги — 6812, — В. 74.

[2] Узбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов фаолияти хроникаси: Китоб 1: 1989-2012 йиллар. — Т.: «Узбекистон», 2013. — 5-бет.

[3] Қаранп Назаров Б, Зинин С. Узбекистон ССРнинг Тиллар тўғрисидаги қонуни» лойиҳаси ва республика жамоатчилигининг фнкри // Совет Узбекистони, 1989 йил 2 сентябрь; И.Қўчқортоев. Тилимиз мухофазасининг гарови // Совет Узбекистони, 1989 йил 31 август; Узбекистон ССР Олий Совети Президиумида // Совет Ўзбеки- стони, 1989 йил 27 июль; Ғ.Абдурахмонов. Тил ва конун // Совет Узбекистони, 1989 йил 16 июль; А.Агзамходжаев, А.Саидов. О статусе государственного язь1ка // Правда Востока, 28 июня 1989 года.

[4] Қўчқортоев И. Тилимиз мухофазасининг гарови // Совет Узбекистони, 1989 йил 31 август.

[5] «Узбекистон ССРнинг Давлат тили тўғрисидаиги қонун лойихаси / / Совет Узбекистони, 1989 йил 11 октябрь.

[6] Узбекистон ССР Олий Совети Президиумининг «Узбекистон ССРнинг Давлат тили тўғрисида»ги қонуни лойихаси хакида»ги қарори // Совет Узбекистони, 1989 йил 11 октябрь.

[7] Узбекистон Компартияси Марказий Комитетида кенгаш // Совет Узбекистони, 1989 йил 17 октябрь.

[8] Қаранг: Ш.Ўразаев. Тил хакидаги қонуннинг ахлоқий жихатлари // Совет Узбекистони, 1989 йил 18 ок- тябрь; Юсупов Э, Искандаров М. Тил сиёсатида ижтимоий адолатучун // СоветУзбекистони, 1989 йил 15 октябрь.

[9] Узбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов фаолияти хроникаси: Китоб 1: 1989-2012 йиллар. — Т.: «Узбекистон», 2013. — 6-бет.

[10] Узбекистон Республикаси Президен ги Ислом Каримов фаолияти хроникаси: Китоб 1: 1989-2012 йиллар. — Т.: «Узбекистон», 2013. — 6-бет.

[11] Каримов И.А. Тил элни бирдаштириши лозим // Каримов И.А. Узбекистон мустақилликка эришиш остонасида. — Т.: «Узбекистон», 2011. — 66-бет.

[12] Ўн биринчи чақириқ Узбекистон ССР Олий Советининг ўн биринчи сессияси: «Узбекистон ССР Давлат тили тўғрисидаги Узбекистон ССР Қонуни лойихаси хақида»ги доклад юзасидан маърузалар // Совет Узбекистони, 1989 йил 25 октябрь.

[13] Юсупов Э. Узбекистон ССРнинг Давдат тили тўғрисидаги Узбекистон ССР Қонуни лойихаси // Совет Узбекистони, 1989 йил 22 октябрь.

[14] Узбекистон ССР Олий Советининг «Узбекистон ССР Давлат тили хақидаоги Қонунни кучга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарори // Совет Узбекистони, 1989 йил 24 октябрь.

[15] Ғ.Абдураҳмоиов. Ҳар сония зарур. Еки атамашунослик ва сўз танлаш муаммоси хусусида // Совет Ўзбе- кистони, 1989 йил 13 декабрь.

[16] Каримов И.А. Ўн биринчи чақириқ Узбекистон ССР Олий Советининг ўн биринчи сессиясида сўзланган нутқ // Узбекистон адабиёти ва санъати. — 1989 йил 27 октябрь.

[17] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн биринчи чақириқ ЎзССР Олий Совети XI ва XII сессиялари материаллари. Фонд — Р-2454, Рўйхат — № 6 пр, Сақлаш бирлиги — 6769, — В. 79.

[18] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн биринчи чақириқ ЎзССР Олий Совети XI ва XII сессиялари материаллари. Фонд — Р-2454, Рўйхат — № 6 пр, Сақлаш бирлиги — 6769, — В. 79; Узбекистон ССР Олий Советининг «Узбекистон ССР Давлат тили хақида»ги Қонуни // Совет Узбекистони, 1989 йил 24 октябрь.

[19] Узбекистон ССРнинг Давлат тили тўғрисидаги Қонунини амалга ошириш комиссияси // Совет Ўзбеки- стони, 1989 йил 5 ноябрь; Узбекистон Республикасининг «Давлат тили тўғрисидалги қонуни // Узбекистон Респу- бликаси Олий Совети Ахборотномаси, 1989, 26-28-сон, 453-модда.

[20] Узбекистон Республикаси Презиленти Ислом Каримов фаолияти хроникаси: Китоб 1: 1989-2012 йиллар. — Т.: «Узбекистон», 2013. — 7-8-бетлар.

[21] Узбекистон ССР Олий Советининг Узбекистон ССР Конституцияси (Асосий Қонуни)ни 75′-модла би- лан тўллириш тўғрисида»ги қарори // Совет Узбекистони, 1989 йил 25 октябрь.

Оцените статью
Добавить комментарий