Давлат Мустакиллиги Тугрисидаги Референдум Ва Биринчи Умумхалк Президент Сайловининг Утказилиши

Биринчи Президент Сайловининг Утказилиши Конституция

Биринчи Президент Сайловининг Утказилиши: Конституцияни яратиш йўлидаги саккизинчи ҳуқуқий қадам — 1991 йил 29 декабрда Президент сайлови ва Давлат Мустакиллиги Тугрисидаги референдумнинг Утказилишига тааллуқли.

Бу ўринда, авваламбор, 1991 йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган Узбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати мажлисида Олий Кенгашнинг 30 сентябрда чақириладиган навбатдан ташқари еттинчи сессияси кун тартибига доир масалалар кўриб чиқилгани ҳақида тўхталиш лозим. Мажлисда, хусусан,»ҳуқуқий мустақил давлатни барпо этиш, иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш учун ҳозирдаёқ анчагина ишлар қилиб қўйган ресублика халқ депутатлари фаолиятини янада кучайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Энди Олий Кенгаш олдида Узбекистон Республикаси янги Конституциясини қабул қилиш, Мустакиллик йўлидан бундан кейинги ҳаракатларни қонун билан мустаҳкамлаш асосий иш бўлиши кераклиги таъкидланди»[1].

Бу кизик: ЕТТИНЧИ хукукий ҚАДАМ — ДАВЛАТ МУСТАКИЛЛИГИНИНГ эълон қилиниши

Шу маънода, республика Мустакиллигини кучайтиришга қаратилган бир қанча қонун ҳужжатлари қабул қилинишини тезлаштириш мақсадга мувофиқ эканига эътибор қаратилди. Айниқса, «Узбекистон Республикаси Президенти сайлови Тугрисида»ги қонунни тезроқ қабул қилиш юзасидан Раёсат аъзолари томонидан якдил фикр билдирилди ҳамда мазкур қонун лойиҳаси маъқулланди.

«1991 йил 31 август санасида кўлга киритилган миллий мустакиллик — XX асрда халкимиз томонидан амалга оширилган буюк маънавий жасорат намунасидир, десак, айни хакикатни айтган бўламиз».

И.А. КАРИМОВ, ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти

Олий Кенгашнинг 1991 йил 30 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари еттинчи сессиясида ана шу қонун лойиҳаси ҳамда «Узбекистон ССР Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди. ўшбу қонун 1991 йил 5 октябрда матбуотда эълон қилинди1.

Айни чоғда, «Узбекистон Республикаси Президенти сайлови Тугрисида»ги қонун лойиҳасини Умумхалк муҳокамаси учун матбуотда эълон қилиш, шундан кейин пухта ишлаб чиқиш ҳамда сайловчиларнинг фикрларини ҳисобга олган ҳолда Олий Кенгаш муҳокамасига киритиш борасида келишиб олинди[2] [3]. IITy тариқа 1991 йил 4 октябрда мазкур қонун лойиҳаси Умумхалк муҳокамаси учун матбуотда чоп этилди[4].

Қонун лойиҳаси миллий матбуот саҳифаларида кенг муҳокама қилинди. Бу борада биргина «Узбекистон овози» газетасида ҳуқуқшунослик фанлар номзоди, доцент А. Шукуровнинг «Ихчамлаштиришга муҳтож», меҳнат фахрийси, Бухоро муаллимлар олий билимгоҳи сиёсий тарих кафедраси доценти Р. Эшонқуловнинг «Фидойилик зарур»[5], Узбекистон Республикаси Прокуратураси бўлим бошлиғи, катта маслаҳатчи Ф.Қиличевнинг «Ҳуқуқлар чекланмаса…», Марғилон шаҳар прокурори А.Мухторовнинг «Мукаммалликка интилайлик», юридик фанлар номзоди А.Фозиловнинг «Аниқлик киритилсин»[6], юридик фанлар номзоди, доцент А.Рафиқовнинг «Мантиқ устунлиги учун»[7] мавзуидаги мақолалари эълон қилинган.

Олий Кенгашнинг «Ядро куролини таркатпмаслик тўерисидаги Шартномага кўшилиш хакида»ги карорига кўра, ўзбекистон ядро кўролига эга бўлмаган давлат сифатида 1968 йил 1 июлда тузилган Ядро куролини таркатмаслик тўерисидаги Шартномага кўшилди.

Шунингдек, А. Абдуллаев, В. Асомов, О. Отаев каби 17 нафар халқ депутати ҳамда В.Ортиқов, Ҳ.Иброҳимов, А.Исҳоқов сингари 10 нафар маҳалла ва мавзелар вакиллари Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг саккизинчи сессияси арафасида «Узбекистон Президенти сайлови Тугрисида»ги қонун лойиҳасининг Умумхалк муҳокамаси масаласи юзасидан Олий Кенгашнинг Қонунчилик, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот масалалари комитетига мактуб билан мурожаат қилган. Мурожаат муаллифларининг эътироф этишича, «бу қонун лойиҳаси ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга, чунки Қонун республика тарихида биринчи марта мустақил Узбекистон Республикаси Президентини ҳуқуқий асосда Умумхалк томонидан сайлаш имконини беради»1.

Чиндан ҳам, ушбу Қонун қабул қилинганидан кейин собиқ Иттифоқ ўрнида пайдо бўлган мустақил давлатлар орасида биринчи бўлиб Узбекистонда Президентнинг Умумхалк сайлови асосида сайланиши таъминланди. Яна бир муҳим талаб — сайловнинг муқобиллик асосида Утказилиши билан боғлиқ бўлиб, ушбу Қонун кучга киргач, собиқ Иттифоқ ҳудудида илк бор яна Узбекистонда Президент сайлови муқобиллик асосида бўлиб ўтди.

Бунга қадар эса Олий Кенгаш томонидан 1991 йил 30 октябрда «Узбекистон Республикаси Олий Кенгашини чақириш Тугрисида»ги қарор қабул қилинган эди. ўшбу қарор асосида 1991 йил 18 ноябрда ўтадиган Олий Кенгаш саккизинчи сессияси кун тартибига 17 та масала, шу жумладан, «Узбекистон Республикаси Президенти сайлови Тугрисида»ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқишда) ва ўзбекисгон Республикасининг давлат Мустакиллиги ҳақида Умумхалк овоз беришини ўтказиш Тугрисидаги 5 ва 6-масалалар киритилди[8] [9].

Мазкур қарор Узбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1991 йил 30 октябрдаги мажлисида қабул қилинган бўлиб, унда республиканинг давлат Мустакиллигини янада мустаҳкамлаш масалалари қараб чиқилган эди. Мажлисда, шунингдек, Узбекистон Республикаси Биринчи Президенти И. А. Каримовнинг иқтисодий ҳамжамият Тугрисидаги шартнома ҳамда суверен давлатлар иттифоқи Тугрисидаги шартнома лойиҳаси хусусидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинди. Имзоланган шартнома республикани мушкул аҳводцан олиб чиқишга оид қатор муаммоларни ҳал этиш учун замин тайёрлаганлиги таъкидлаб ўтидци. Раёсат суверен давлатлар иттифоқи Тугрисидаги шартномани имзолашни бошқа республикалар билан икки томонлама шартномалар тузилгунга қадар ҳамда шартноманинг тугал лойиҳаси Олий Кенгашда муҳокама этилгунга қадар тўхтатиб туришни зарур деб топди[10].

Аксарият давлатларнинг байроги 2:3 ёки 1:2 ўлчамдаги тўерибурчаклар шаклидадир. Шу билан бирга, Европадаги айрим давлатлар, хусусан, Ватикан ва Швеция байроклари тенг тўртбурчакли ўлчамда бўлса, Непал давлати байроеи эса иккита учбурчакнинг бирлаштирилиши туфайли бешбурчак шаклини олган.

Олий Кенгаш Раёсатининг 1991 йил 14 ноябрда бўлиб ўтган кенгайтирилган мажлисида Олий Кенгашнинг саккизинчи сессиясига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди. Бўлажак сессия кун тартибига, жумладан, «Узбекистон Республикаси Президенти сайлови Тугрисида»ги қонун лойиҳаси киритилди[11].

ўша йилнинг 18 ноябрида ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлди. Халқ депутатлари Олий Кенгаш муҳокамасига киритилган 29 та масала юзасидан муҳим қарорлар қабул қилди. Хусусан, «Узбекистон Республикаси Президенти сайлови Тугрисида»ги[12] ва «ўзбекисгон Республикаси референдуми Тугрисида»ги’ қонунпарнинг лойиҳалари модцама-модда муҳокама этилганидан сўнг қабул қилинди.

Олий Кенгаш Узбекистон Республикаси Президенти сайловини 1991 йил 29 декабрга тайинлаш Тугрисида қарор қабул қилди. ўшбу қарорда, шунингдек, «Узбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1990 йил 24 мартда сайлаган Узбекистон Республикаси Биринчи Президентининг ваколатлари Умумхалк сайловида ғолиб чиққан Президентликка номзод ўз вазифасини бажаришга киришган куни тугайди»[13] [14], деб қайд этилган.

Тошкент шаҳри ҳокимининг сайлови ҳам ўтказиладиган бўлди. Бинобарин, Олий Кенгашнинг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Узбекистон Республикаси пойтахти — Тошкент шаҳри бошқарув идораларининг мақоми ва тузилиши Тугрисида»ги қарори шуни тақозо этмоқда эди[15].

Узбекистон Республикасининг Давлат Мустакиллиги Тугрисидаги масала бўйича Узбекистон Республикасининг референдуми ҳам сайлов билан бир кунда, яъни 29 декабрь, якшанба куни ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақдаги Олий Кенгаш қарорининг 2-бандида шундай деб белгиланган эди: «Референдумда овоз бериш бюллетенига масала қуйидаги таърифда киритилсин: «Узбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан эълон қилинган Узбекистон Республикасининг Давлат Мустакиллигини маъқуллайсизми?»[16].

ўша йили 19 ноябрда Узбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг пленуми бўлди. ўнда Узбекистон Республикаси Президентини сайлаш учун ушбу партия раиси И.А.Каримов номзодини кўрсатиш Тугрисида қарор қабул қилинди[17]. Шунингдек, 21 ноябрь куни бўлиб ўтган «Эрк» демократик партияси Марказий Кенгапгининг мажлисида Республика Президентлигига ушбу партия раиси Муҳаммад Солиҳ (Салай Мадаминов) номзодини кўрсатиш ҳақида қарор қабул қилинди[18].

Янги қабул қилинган «Узбекистон Республикаси Президенти сайлови Тугрисида»ги қонунга мувофиқ, Республика Олий Кенгаши Раёсатининг қарори билан 1991 йил 29 декабрга белгиланган биринчи Президент Умумхалк сайловини ва Узбекистон давлат Мустакиллиги Тугрисидаги референдумни ўтказиш Узбекистон Республикаси халқ депутатлари сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси зиммасига юкланди. Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссиясининг мазкур Комиссия раиси Қ.Аҳмедов бошқарган 22 ноябрдаги биринчи мажлисида Президент сайлови ва референдумни ўтказиш юзасидан асосий тадбирларнинг календарь режаси тасдиқланди. Сайлов округлари тузилди ва президентликка кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватлаш юзасидан фуқароларнинг имзоларини тўплаш тартиби белгиланди1.

Узбекистон ўз мустакиллигини эълон килган санадан бошлаб дунё харитасида янги, суверен давлат карор топган бўлса, биринчи Конституциямиз кабул килинган куни давлатимиз янгидан тугилди, хакикий мустакиллигимизга мустахкам хукукий пойдевор кўйилди.

Марказий сайлов комиссиясининг 25 ноябрдаги мажлисида Узбекистон Республикаси Президентлигига номзоддар — Узбекистон Халқ демократик партияси ва Узбекистон Касаба уюшмалари федерациясидан Ислом Абдуғаниевич Каримов, «Эрк» демократик партиясидан Муҳаммад Солиҳ (Салай Мадаминов) рўйхатга олинди[19] [20]. Газеталарда Марказий сайлов комиссиясининг ҳар икки номзодни ўзбекисгон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш Тугрисидаги қарорлари, шунингдек, номзодларнинг таржимаи ҳоли эълон қилинди[21].

Шуни ҳам эслатиш жоизки, Тошкент шаҳар Акмал Икромов районидаги «Бешқайрағоч» маҳалласида «Бирлик» халқ ҳаракатининг раиси А. Пўлатов ўз тарафдорлари билан йиғилиш уюштирган. ўнда иштирок этган маҳалла аҳпининг атиги 16 фоизи А. Пўлатовни Узбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида кўрсатиш ҳақидаги таклифни маъқуллаган, холос[22].

Сайлов кампанияси доирасида Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг номзоди мамлакат миқёсида кенг қўллаб-қувватланганига эътибор қаратмаслик мумкин эмас. Хусусан, «Узбекистон овози» газетасида айни мавзуда П.Нишоновнинг «Ислом Каримов Президентликка биринчи номзод» номли мақоласи, «Якдиллик билан қўллаб-қувватлаймиз» рукнида жойлаштирилган айни мавзудаги 4 та телеграмма матни[23], «Жамоа хўжалигида митинг» мавузидаги ўзТАГ хабари, «Андижонирмаш» заводи жамоасининг «Узбекистон овози» газетасига телеграммаси[24] чоп этилди.

Шунингдек, Ё.Иброҳимовнинг «Халқнинг азму қарори — қатьий» мавзуидаги мақоласи, «Узбекистон овози»га телеграмма, «Узбекистон Касаба уюшмалари Федерациясида», «Муносиб номзод учун овоз берамиз», «Хўжалик тараққиёт йўлида» номли материаллар[25], «Якдиллик», «Даъват», «Халқни ўйлаб», «ўнинг номи билан боғлиқ», «Кўллаб-қувватлаймиз»[26], «Муносиб номзод», «Бир овоздан»[27], «Ишонч», «Барқарорлик», «Камарбастамиз», «ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш таклиф қилинди»[XXVIII], «Яхшининг шарофати» каби мақола ва ҳисоботлар, Узбекистон хотин-қизларига мурожаатнома2, «Она истаги», «Муносиб номзод»3, «Қутлуғ кунлар умиди», «Бир умр миннатдорман»4, «Асрий орзу», «Номзоднинг ишончли вакили»5, «Бизнинг номзод», «Ғамхўрлик самараси», «Ижарачилик қўл келмокда», «Ҳар бир кун қадрли», «Мақсад — халққа садоқат»6, «Гапнинг сирасини айтганда»7, «Регистонлик Сарбон», «Манзур сиёсат», «Яқдиллик билан», «Тилаклар ва истаклар»8 сингари материаллар эълон қилинди.

Конституциявий комиссиянинг охирги мажлисида И.А.Каримовнинг «Хотин- кизлар эркаклар билан тенгхукуклидирлар», деган жумлани алохида модда килиб кўшсак», дея билдирган таклифини депутатлар маъкуллагач, ушбу норма Конституция лойихасида 46-модда сифатида ўз аксини топди.

Бу ҳақда сўз борганда, Узбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси Э.Юсуповнинг «Халқ билиб сайлайди» номли мақоласи, А.Маннопов ва Ш.Мирҳабибовнинг «ўмидворлик туйғуси», Р.Камоловнинг «Орқага қайтиш йўқ»9 каби мақолаларини ҳам санаб ўтиш лозим. Бундан ташқари, матбуотда халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Т.Хидировнинг «Арафадаги ўйлар» мақоласи, бир гуруҳ зиёлиларнинг «Инсоний бурчимиз» сарлавҳаси билан юртимиз профессор-ўқитувчилар жамоаси ва талабаларига йўллаган мурожаати, «Келажак шу кундан бошланади»10, С.Нишоновнинг «Халқ ишончига муносиб», Т.Тошевнинг «Ҳолва деган билан…»[XXIX], Халқ ёзувчиси Ҳамид Ғуломнинг «Карвонбоши»12, Б.Сатторовнинг «Мустакиллик учун овоз берамиз», Ҳ.Қосимовнинг «Фан тараққиётининг ғамхўри» мавзуидаги мақолалари ҳамда «Олимлар даъвати»13 сингари материаллар эълон қилинди.

Табиийки, жойларда Президент лавозимига номзодлар билан учрашувлар кенг тус олди. Жумладан, И.А.Каримовнинг сайловчилар билан учрашувлари ҳақида «Сурхондарё диёрида», «Водийдаги учрашувлар», «Таянч нуқталари», «Қўллаб-қувватладилар»14, «Инсонпарвар раҳбар», «Бахтимизга омон бўлинг», «ў қолдирган излар», «Қувватлаймиз!», «Намангандаги учрашувлар»15, «Хоразм диёрида»16, «Қутлуғ қадамлар», «Муносиб ҳисса қўшамиз»17, «Меҳнаткашлар ҳузурида», «Сайловчилар билан учрашув»1, «Самимият рамзи»2, «Куч — аҳиллик ва бирликда», «Сайловчилар билан мулоқот», «Янги партия янгича ишлашни талаб қилади»3, «Дўстона суҳбатлар», «Дилдан бўлган мулоқот»4, «Бахтли, омадли истиқбол учун»5 каби мақола ва ҳисобот материаллари чикди.

Узбекистон Республикаси Олий Кенгаши Олий Кенгаш Раёсатининг 1992 йил 10 ноябрда кабул килинган «ўзбекистон Республикасининг кискартма номи тўгрисида»ги карорини тасдиклади.

Узбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссиясининг 6 декабрда бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Узбекистон Республикаси Президенти сайлови сайлов бюллетенининг матни ва шакли тасдиқланди. Узбекистон Республикаси Президенти, Узбекистон Халқ Демократик партиясининг раиси Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳамда «Эрк» демократик партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ (Салай Мадаминов) номзодларини сайлов бюллетенига киритиш Тугрисида қарор қабул қилинди. Комиссия, шунингдек, сайловолди мақолаларини эълон қилиш ҳамда уларнинг чиқишларини уюштириш жараёнида Президентликка номзоддарга тенг шароит яратиш ҳамда сайлов кампанияси холис ёритилишини таъминлаш зарурлигига оммавий ахборот воситалари эътиборини қаратди6.

Сайловолди тарғибот жараёнларида Узбекистон Республикаси Президентлигига номзод И.А.Каримовнинг Узбекистон фуқароларига мурожаати муҳим аҳамият касб этди. Мурожаатда, жумладан, шундай дейилган: «Узбекистон ери, бойликлари нафақат ўзимизни, замондошларни, балки келажак авлоддарни, невара-чевараларимизни, бугунги Узбекистон халқларининг ягона байналмилал оиласини ташкил этувчи барча инсонларни боқиш ва уларнинг бахтиёр ҳаётини таъминлаш учун бемалол етиб ортади. Бу чексиз имкониятларни ишга солиш учун одамларимизга — ишчиларга, деҳқонларга, хизматчиларга, зиёлиларга, меҳнат жамоаларига, хуллас, ҳар бир шахсга шундай шарт-шароит ва эркинликлар яратиб бериш керакки, улар аввало ўз манфаатлари йўлида ва айни замонда жамият равнақи, давлат барқарорлиги йўлида меҳнат қилсинлар. Демак, ҳаётнинг ўзи жамиятимизни озодлик, демократия ва ошкоралик асосида бошқаришни тақозо этади. Ишни республика маънавий бойлигини тиклаш ва камол топтиришдан бошламоғимиз керак»7.

Узбекистон Республикаси Президентлигига номзод И.А.Каримовнинг «Бизнинг ўз йўлимиз бор» деган сарлавҳада эълон қилинган «Халқ сўзи» газетаси саволларига жавоблари ҳам алоҳида диққатга моликдир. Жумладан, ўшанда И.А.Каримов: «Яхшилик нур келтиради, ёмонлик зулмат, дейдилар. ўзбекисгоннинг келажаги яхшилик пойдеворига қурилмоғи шарт. Чунки фақат яхшилик боқий яшайди. Одамларнинг одамларга яхшилиги! Юртларнинг юртларга яхшилиги! Миллатларнинг миллатларга яхшилиги! Бугуннинг келажакка яхшилиги! Бу Узбекистоннинг шиоригина эмас, даъватига, чақириғига, хислатига айлансин. Яхшилик қилган миллатни ҳурматлаш, яхшилик килган авлодни эъзозлаш тафаккур оламининг қуёшига айлансин! Менинг орзуим ҳам, истагим ҳам, тутар тутумим, асосий қайғу-ташвишим, қувонч-севинчимнинг ибтидоси ана шу»1, дея эътироф этган.

Лойиха эълон килингач, унинг умумхалк мухокамаси жуда кенг тус олди. Бу очик-ошкора мухокамалар 1992 йилнинг сентябръ ойи охиридан декабръ ойи бошларигача фукароларнинг сиёсий фаоллиги, ижодий кўтаринкилиги рухида ўтди хамда ўзбекистонда демократия ривожининг самарали ва амалий мактаби бўлди.

А.Абдураззоқовнинг «Ҳур яшамоқ бахти» сарлавҳали мақоласида эса Президент И.А.Каримов номига келган хатлар шарҳланган. Муаллиф, жумладан, «Одций кишилар ёзган хатлардаги ўзбекона самимийлик, шарқона камтарлик ва шу билан бирга ўз қадр-қимматини ҳурмат қилиш ҳисси кишини мафтун этади. Яна уларда жумҳурият истиқлолини мукаммал кўриш истагининг алоҳида балқиб кўриниши диққатга сазовордир»[30] [31], деб ёзади.

Албатта, Президент сайлови ва референдум жараёнлари мамлакат парламентининг доимий эътиборида турди. Хусусан, 1991 йил 28 ноябрдаги Олий Кенгаш Раёсатининг мажлисида ушбу муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирларни ўтказишга тайёргарлик қандай бораётгани ҳақида Марказий сайлов комиссияснинг раиси К-Аҳмедовнииг ахбороти эшитидци. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг ижроия комитетларига сайлов кампаниясига ва референдумнинг барча тадбирларига тайёргарлик ишларини кучайтириш, бунда қонун талаблари сўзсиз бажарилишига эришиш зарурлиги уқтиридци. Барча оммавий ахборот воситаларига сайлов кампаниясининг боришини ёритишда рўйхатга олинган Президентликка номзодлар учун теиг шарт-шароит яратишни таъминлаш таклиф этилди. Референдумга қўйилган масаланинг моҳияти, овоз бериш ҳамда қонунда кўзда тутилган тадбирларни ўтказиш тартибини кенг тушунтириш зарурлиги таъкидланди. Олий Кенгаш Котибиятига Президент сайлови ва референдумни ўтказиш чоғида хорижий мамлакатлар ва мустақил республикалардан кузатувчиларни таклиф этишни таъминлаш топширилди[32].

Олий Кенгаш Раёсатининг 24 декабрдаги мажлисида сайлов ва референдум куни тайинлангандан кейинги даврда катта тайёргарлик иши амалга оширилгани қайд этилди. ўн учта округ ва етти мингтага яқин участка комиссияси тузидци. Уларнинг таркибига 75 мингдан кўпроқ киши киритилди. Сайлов комиссиялари Узбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари фаолияти учун тенг шароит яратилиши устидан назорат қилиб турибди. Моддий-техникавий таъминот, босма маҳсулотни тайёрлаш ва жойларга элтиб беришга оид зарур масалалар ҳал этилди. Сайловчилар рўйхатига салкам 10,3 миллион киши киритилди. Бу 1990 йилги сайлов кампаниясида рўйхатга киритилган сайловчилар сонидан қарийб 200 минг кишига кўпдир. Шу куни матбуотда Президент сайлови ва референдумда овоз бериш ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини сайлаш учун бюллетенларнинг намуна нусхалари эълон қилинди1.

Олий Кенгаш сессиясига мухокама килиш учун киритилган Конституция лойихасига 80 га якин ўзгаришлар, кўшимчалар таклиф этилди ва аникликлар киритилди. Парламент депутатлари томонидан лойиха моддама-модда мухокама килиниб, унга яна бир катор ўзгартишлар киритилгач, 1992 йил 8 декабръ куни Конституция кабул килинди.

Маълумки, Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати Узбекистон Республикаси Президенти сайлови ва республиканинг Давлат Мустакиллиги Тугрисидаги референдум жараёнларини кузатиб бориш учун бир қанча хорижий мамлакатлардан ва Ҳамдўстлик мамлакатларидан кузатувчиларни таклиф қилган эди. Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида ушбу тадбирларда иштирок этиш учун Тошкентга хорижий давлатлардан қуйидаги мухтор вакиллар келиши ҳақида ахборот берилди.

Хусусан, Москвадан: А.Микитаев — Россия Федерацияси Олий Кенгаши Раёсати Гражданлик масалалари комиссиясининг аъзоси; Минскдан: Беларусь Республикаси халқ деггутатлари З.Пенькова, Р.Самусевич, Г.Гушель; Душанбедан: Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши комитети раисининг ўринбосари А.Саидов, «Садои мардум» рўзномасининг бош муҳаррири М.Шералиев; Вашингтондан: АҚШ Конгрессининг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик кенгашига доир комиссиясининг аъзоси Майкл Окс ва Патриция Карли; Куала-Лумпурдан: Малайзия парламенти Вакиллар палатаси Спикерининг ўринбосари Туан ҳожи Жуҳар бин Маҳируддин ва парламент аъзоси Руҳани Аҳмад; Анқарадан: Туркия Республикаси парламенти аъзолари Раҳми Озер ва Жавид Сади Паҳлавон ўғли; Олма отадан: Қозоғистон Республикаси Олий Кенгаши комитети раисининг ўринбосари М.Избанов, Республика халқ депутати Т.Ибраев, Ҳуқуқшунослар уюшмасининг президенти С.Сартаев шулар жумласидандир. Келган барча хорижий меҳмонлар учун улар ўз ваколатларини амалга оширишларига зарур шароитлар яратилган2.

Конституциявий комиссия бажарилган ишни маъкуллагач, 1992 йил 8 сентябрда Конституция лойихасини умумхалк мухокамаси учун эълон килиш хакида карор кабул килинди.

Шундай қилиб, Узбекистон Республикаси Президенти сайлови ва Республика давлат Мустакиллиги Тугрисидаги референдум 1991 йил 29 декабрда бўл иб ўтди. Хал қ давлат му стақилл игини қўллаб овоз бер ди ва му қобил сайл ов лар асосида Президентни сайлади. Марказий сайлов комиссиясининг раиси Қ. Аҳмедов раҳбарлигида 30 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда Республика референдуми ва Узбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари чиқарилди.

Республикада сайлов умуман уюшқоқлик билан, «Узбекистон Республикаси референдуми Тугрисида»ги Қонун ва «Узбекистон Республикаси Президенти сайлови Тугрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ ўтди, унда фуқаролар ғоят фаоллик кўрсатдилар. Овоз бериш натижалари Тугрисида округ сайлов комиссиялари тақдим этган протоколларни кўриб чиққан Марказий сайлов комиссияси Республика ҳудудида тузилган 13 та сайлов округининг барча, яъни 6 минг 994 та участкасида овоз берилганини аниқлади.

Олий Кенгаш эълон қилган Узбекистон Республикасининг Давлат Мустакиллигиниқувватлаб9млн.718минг155кишиёкиовозберишдақатнашганларнинг 98,2 фоизи овоз берди. Марказий сайлов комиссияси «ўзбекисгон Республикаси референдуми Тугрисида»ги қонуннинг 26-моддасига асосан шундай қарорга келди: «Республика Олий Кенгаши эълон қилган Узбекистон Республикасинииг Давлат Мустакиллигини бутун халқ маъқуллаганлиги эътироф этилсин. Узбекистон Республикаси Президенти сайлови муқобиллик асосида ўтди, Президентлик лавозимига икки номзод овозга қўйилди. Ислом Абдуғаниевич Каримов номзоди учун 8 млн. 514 минг 136 киши ёки овоз беришда қатнашганларнинг 86,0 фоизи, Салай Мадаминов (Муҳаммад Солиҳ) номзоди учун 1 млн. 220 минг 474 киши ёки овоз беришда қатнашганларнинг 12,3 фоизи овоз берди.

Марказий сайлов комиссияси «Узбекистон Республикаси Президенти сайлови Тугрисида»ги Қонуннинг 35-моддасига асосан» Ислом Абдуғаниевич Каримов Узбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланди, деб ҳисоблансин», дея қарор қилди1.

Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 4 январь куни бўлиб ўтган тўққизинчи сессияси ана шу сайлов ва референдум якунларига бағишланди. Сессияда И.А.Каримовнинг Узбекистон Республикаси Президенти лавозимини бажаришга киришиш тантанали маросими бўдци. ўнда Биринчи Президентимиз қуйидагича қасамёд қабул қилди:

«Узбекистон Республикаси Президенти лавозимини бажаришга киришар эканман, республикамиз халқларига садоқат билан хизмат килишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига кафолат беришга, Узбекистон Республикаси Конституциясига қатъий риоя этишга, зиммамга юкланган юксак вазифаларни виждонан бажаришга қасамёд қиламан»[33] [34].

Шу ўринда И.А.Каримов Президент Кенгашининг 1990 йил 1 октябрда ўтказилган биринчи мажлисида Президент қасамёдида кўрсатилган қуйидаги учта муҳим масалага эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир[35]:

«Биринчи навбатда фуқароларнинг, ҳар бир шахснинг эркинлиги, хавфсизлигини муҳофаза этиш, қайси миллатга мансублигидан қатъи назар, шу инсоннинг биринчи навбатда ҳаёт даражасини кўтариб, эркин ҳаёт таъминлаш. Кимки қаердан ва қачон келган бўлмасин,бугунги кунда Узбекистонда яшайдиган одамлар дўстлик вазиятида, ўзаро аҳил бўлиб яшаши керак, ҳамма ўзаро тенг ва эркин бўлиши керак.

Иккинчидан, Президент бошқаруви Узбекистоннинг сиёсий ва иқтисодий Мустакиллиги шу олийжаноб ва улуғ мақсадга эришувига қаратилмоғи зарур. Ҳозир бизлар қабул қилаётган ҳар қайси қарор, ҳар қайси фармон биринчи навбатда, шу вазифага бағишланган. Албатта, бу осон йўл эмас. Аммо биз бу танланган йўлдан асло ортга қайтмаймиз. Мустакиллик бўлмаса, Узбекистонда бошқа мақсадларга эришиш мумкин эмас.

Олий Кенгашнинг 1992 йил 2 июлда кабул килинган карорига мувофик, «Халк сўзи», «Народное слово», «ўзбекистон овози», «Правда Востока» газеталарининг 1992 йил 26 сентябръ сонида умумхалк мухокамаси учун янги Конституциянинг биринчи лойихаси эълон килинди.

учинчи масала, ўзбек халқи жумҳурият аҳолисининг 72 фоизини ташкил қилади. Биз шу халқ Тугрисида алоҳида бош қотиришимиз керак. Шу халқнинг ҳаётини яхшилашимиз, маданиятини, турмуш даражасини албатта кўтаришимиз керак. Ҳозирги оғир, қийин аҳволда яшайдиган ночор-ногирон одамларнинг ҳаётини биринчи навбатда ҳисобга олиб, уларнинг оғирини енгил қилиш ҳақида ўйлашимиз керак».

 

Олий Кенгаш «Узбекистон Республикасининг Вице-Президенти лавозимини тугатиш ҳамда Узбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимини таъсис этиш ва Узбекистон Республикасининг Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартириш киритиш Тугрисида»ги Узбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги қарорни тасдиқлади1.

«Узбекистон Республикасининг маҳаллий ҳокимият идораларини қайта ташкил этиш Тугрисида»ги Қонун қабул қилинди[36] [37]. Қонун билан, хусусан, мамлакатда ҳокимлар лавозими таъсис этидци.

Олий Кенгаш Узбекистоннинг Биринчи Президенти томонидан тақдим этилган 1991 йил 8 декабрдаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Тугрисидаги Битим ва 1991 йил 21 декабрдаги шу Битимга доир Протоколни ратификация қилиш ҳақидаги қарорни қабул қилди[38].

Олий Кенгашнинг 1992 йил 4 январда қабул қилинган «Узбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳамда Узбекистон Республикаси давлат Мустакиллиги Тугрисидаги референдум якунлари Тугрисида»ги қарори билан Марказий сайлов комиссиясининг бу борадаги маърузаси ва баёнлар тасдиқланди.

ўшбу қарорда, энг муҳими, «Узбекистон Республикаси Президенти сайлови Тугрисида»ги қонуннинг 38-моддасига мувофиқ, Ислом Абдуғаниевич Каримов 1991 йил 31 декабрдан бошлаб Узбекистон Республикасининг Президенти лавозимига киришган, деб ҳисобланиши таъкидланган[39].

[1] Ўзбскистон Рсспубликаси Олий Кснгашининг Рассатила // Ўзбекистон овози, 1991 йил 27 сентябрь.

[2] Ўзбекистон ССР Констигуцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартишлар киритиш хакидаги конун// Ўзбекистон овози, 1991 йил 5 октябрь.

[3] Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташкари сессияси // Ўзбекистон овози, 1991 йил 1 октябрь.

[4] Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси // Ўзбекистон овози, 1991 йил 4 октябрь.

[5] Шукуров А. Ихчамлаштиришга мухтож; Эшонкулов Р. Фидойилик зарур // Ўзбекистон овози, 1991 йил 19 октябрь.

[6] Қиличев Ф. Ҳуқуқлар чекланмаса; Мухторов А. Мукаммалликка интилайлик; Фозилов А. Аниқлик киритилсин //Ўзбекистон овози, 1991 йил 1 ноябрь.

[7] Рафиқов А. Мантиқ устунлиги учун // Ўзбекистон овози, 1991 йил 1 ноябрь.

[8] Ўзбекистон Респубдикаси Олий Кенгаши Қонунчилик, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот масалалари комиетига мактуб //Узбекистон овози, 1991 йил 15 ноябрь.

[9] Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Узбекистон Республикаси Олий Кенгашини чақириш |ўғрисидаги карори // Ўзбекистои овози, 1991 йил 1 ноябрь.

[10] Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатида // Ўзбекистон овози, 1991 йил 2 ноябрь.

[11] Сессия арафасида: Ўзбекистон Рсспубликаси Олий Кенгаши Раёсатида // Ўзбекистон овози, 1991 йил 16 поябрь.

[12] Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови туғрисидаги қонун // Ўзбекистон овози, 1991 йил 23 ноябрь.

[13] Ўзбекистон Республикаси референдуми туғрисидаги конун // Ўзбекистон овози, 1991 йил 23 ноябрь.

[14] Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш туғрисилаги қарори // Ўзбекистон овози, 1991 йил 19 ноябрь.

[15] Ўзбекистон Ресгтубликаси Олий Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси пойтахти — Тошкент шаҳри бошкарув идораларининг макоми ва тузилиши туғрисилаги қарори // Ўзбекистон овози, 1991 йил 23 ноябрь.

[16] Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш туғрисилаги қарори // Ўзбекистон овози, 1991 йил 19 ноябрь.

[17] Ўзбекистон Халк дсмократик партияси Марказий Кенгашининг пленуми туғрисида ахборот / / Ўзбекистон овози, 1991 йил 20 ноябрь.

[18] «Эрк» демократик партияси Марказии Кснгашининг мажлиси туғрисида ахборот // Ўзбекистон овози, 1991 йил 22 ноябрь.

[19] Ўзбекисгон Республикасн Президенти сайловини ва Ўзбекисгон Республикаси рефереидумини ўгказувчи Марказий сайлов комиссиясида // Ўзбекистон овозн, 1991 йнл 23 ноябрь.

[20] Узбскисгоп Республикаси Президеити сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссиясида // Ўзбекистон овозн, 1991 йил 26 ноябрь.

[21] Ўзбекисгон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсатида // Ўзбекистон овозн, 1991 йил 30 ноябрь.

[22] Масхаров М. Махалла рал этлн // Ўзбекнсгон овози, 1991 йил 4 лекабрь.

[23] Узбскистоп овозн, 1991 йил 21 поябрь.

[24] Ўзбекнстон овози, 1991 йил 22 ноябрь.

[25] Ўзбскисгон овозп, 1991 йил 26 ноябрь.

[26] Ўзбскнстои овози, 1991 йнл 27 ноябрь.

[27] Ўзбскисгон овози, 1991 йил 28 ноябрь.

[XXVIII] Ўзбекистон овози, 1991 йил 29 ноябрь.

2 Ўзбскистон овози, 1991 йил 5 декабрь.

3 Ўзбекистон овози, 1991 йил 11 декабрь.

4 Ўзбекистон овози, 1991 йил 12 декабрь.

5 Ўзбекистон овози, 1991 йил 13 декабрь.

6 Ўзбекистон овози, 1991 йил 14 декабрь.

7 Ўзбскистон овози, 1991 йил 3 декабрь.

8 Ўзбекистон овозн, 1991 йил 18 декабрь.

9 Ўзбскистон овози, 1991 йил 19 декабрь.

10 Ўзбекистон овози, 1991 йил 20 декабрь.

[XXIX] Узбекистон овози, 1991 йил 25 декабрь.

12 Узбекистон овози, 1991 йил 28 декабрь.

13 Узбекистон овози, 1991 йил 26 декабрь.

14 Ўзбекистон овози, 1991 йил 6 лекабрь.

15 Ўзбекистон овози, 1991 йил 4 лскабрь.

16 Ўзбекнстон овози, 1991 йил 14 лекабрь.

17 Ўзбекнстон овози, 1991 йил 4 лскабрь.

[30] Бизнинг ўз йўлимиз бор: Ўзбскистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримовнинг «Халқ сўзи» рўзномаси саволларига жавоблари // Ўзбекистон овози, 1991 йил 21 декабрь.

[31] Абдураззоқов А. Ҳур яшамоқ бахти // Ўзбекистон овози, 1991 йил 25 декабрь.

[32] Ўзбекистон Рсспубликаси Олий Кенгашининг Раёсатида // Ўзбекистон овози, 1991 йил 3 декабрь.

[33] Республика лавлат муспакиллиги тўфисилаги масалага лоир рег|)сренлум ва Ўзбскисгоп Рсспубликаси Презилапи сайлови натижалари тўтрисила Марказии сайлов комнссиясининг ахбороти // Ўзбекистон овози, 1991 йил 31 лскабрь.

[34] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўзбекистон Рсспубликаси Олий Кенгаши архив материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 168, — В. 60.

[35] У збекисгон Респ\ч)\икаси Прсзилапи дсвони архиви. 1ЪАКяримов бошқарган Прсзилснг Кснгаши мяж\ис\ярининг сгенограмма ёзувлари. 1990 йил 1 октябрь — 28 ноябрь. Фонл — № 975, Руйхат — № 19, Саклаш бирлиги — № 91, — В.2-3.

[36] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Давлат байроғи тўғрисидаги, товар-моддий бойликларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонун лойиҳалари бўйича материаллар (қарор, қонун лойиҳаси, таклиф ва мулоҳазалар). 1992 йил 4-14 январь. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 168, — В. 11.

[37] Қаранг: «Ў збекистон Республикасининг маҳаллий ҳокимият идораларини қайта ташкил этиш тўғрисида»ги қонун // Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 4 ва 13-14 январь кунлари бўлиб ўтган IX сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 1, — В. 62-63; Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари тўққизинчи сессияси ҳақида ахборот // Халқ сўзи, 1992 йил 5 январь.

[38] Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини тузиш тўғриси- даги Битимни ва Протоколни ратификация қилиш ҳақида»ги қарори // Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 4 ва 13-14 январь кунлари бўлиб ўтган IX сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 1, — В.23.

[39] Ўзбекистон Республикаси Олий Кешашининг Ўзбекисгон Республикаси Презнденти сайлови хамда Узбекисгон Республикаси давлат мустақиллигн тўғрисидаги референдум якунлари тўгрисидаги карори, 1992 йил 4 январь// Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекисгон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 4 ва 13-14 январь кунлари бўлиб ўзтан IX сессияси магериаллари. Фонл — М-69, Рўихат -№ 1, Сақлаш бирлиги — 1, — ВЗ.

  • Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсатида // Узбекистон овози, 1991 йил 3 декабрь.
  • Қуронбосв Л. Самимият рамзи / / Узбекистон овози, 1991 йил 24 лекабрь.
  • Қуронбоев Л. Самимият рамзи / / Узбекистон овози, 1991 йил 25 лекабрь.
  • Қуронбоев Л. Самимият рамзи // Узбекистон овози, 1991 йил 27 лекабрь.
  • Қуронбоев Л. Самимият рамзи // Узбекистон овози, 1991 йил 28 декабрь.
  • Узбекистон Республикаси Президснти сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссиясида // Узбекистон овози, 1991 йил 7 лскабрь.
  • Узбекистон Рсспубликаси Прсзилсптлигига иомзод Ислом Каримовнинг Ўзбскисгои фуқароларига мурожаати // Ўзбскисгоп овози, 1991 йил 3 лскабрь.
  • Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсатила // Узбекистон овози, 1991 йил 26 декабрь.
  • Марказий сайлов комиссиясида // Узбекистон овози, 1991 йил 28 декабрь.
Оцените статью
Добавить комментарий