Биринчи Хукукий Кадам Давлат Тили Тугрисидаги Конуннинг Кабул Килиниши

Давлат Тили Тугрисидаги Конунн Конституция

Конституциявий мустақиллик йўлидаги биринчи ХУКУКИЙ КАДАМ — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишидир. Бу ҳақда гап борганда, авваламбор, 1989 йилнинг 21 октябрь куни қизғин баҳс ва тортишувлардан сўнг сиёсий-маънавий ҳаётимиздаги унутилмас ҳодиса амалга оширилгани — миллий қадриятларимизнинг асосий устунларидан бири бўлган она тилимизга давлат тили мақоми берилгани истиқлол тарихининг энг ёрқин саҳифаларидан бирини ташкил этишини алоҳида таъкидлаш ўринлидир[1].

«Темур тузуклари»нинг форсча нусхаси. 1861-1862 йиллар. Темурийлар тарихи давлат музейи.
«Темур тузуклари»нинг форсча нусхаси. 1861-1862 йиллар. Темурийлар тарихи давлат музейи.

«ўз она тилини билмаган одам ўзининг шажарасини, ўзининг илдизини билмайдиган, келажаги йўқ одам, киши тилини билмайдиган унинг дилини ҳам билмайди, деб жуда тўғри айгишади»[2].

«Ҳар кайси миллат, катта ё кичиклигидан қатьий назар, ўз она тилини ҳурмат қилади»[1].

Бу кизик Конституциявий Мустакиллик Сари Ўн Хукукий Кадам

Собиқ совет тузумининг сўнгги йилларида аксарият миллий республикаларда тилга давлат мақомини бериш масаласи илгари сурилди. Бу бежиз эмас эди. Чунки, жумладан, «1924 йили Бутунитгифоқ Советларининг XII съезди қарорида расмий (давлат) тили сифатида ўзбек, рус, туркман, қирғиз тиллари, Узбекистон ССР ташкил бўлганда эса ўзбек ва рус тиллари, сўнгра ўзбек тили расмий давлат тили деб эълон қилинган. 1937 йилдан кейин эса бу модда бутунлай туширилиб қолдирилганини ҳам сезмай қолдик»[2].

Чиндан ҳам, 1928 йили Советларнинг Марказий ижроия қўмитаси ва Халқ комиссарлар совети Кабул қилган «Давлат идораларини ўзбеклаштириш» ва «Ўзбекистон ССР идора, корхона ва ташкилотлари ишчи-ходимларини ўзбек тилига мажбурий ўргатиш тўғрисида»ги қарорлари, идора ва муассасаларда 1929 йил 1 октябрдан бошлаб ўзбек тилини билмайдиганларни ишга олмаслик, туб аҳоли тилини менсимаган ёки унга нисбатан ғайри муносабатда бўлувчиларни ўзбек тилини билувчилар билан алмаштириш ҳуқуқи ҳамда собиқ СССР Марказий ижроя қўмитаси 1931 йил 23 ноябрда чиқарган «1933 йилда Ўзбекистон ССРдаги давлат идораларини ўзбеклаштириш ҳақида»ги қарорлари Сталин истибдоди авжига чиққан даврда бекор қилинган эди[3].

Давлат тили — бу расмий тил бўлиб, иш юритиш, таълим-тарбия ва бошқа масалалар шу тилда амалга оширилади. Давлат тили — бу асосий, лекин ягона тил эмас. Айни вақтда давлат тили деб эътироф этилган тилни ўрганиш, эгаллаш ва ҳаётий зарур шароитларда унинг қўлланиши учун имкон бўлиши ҳам талаб этилади.

Таниқли қозоқ шоири ва дипломати ўлжас Сулаймонов қайд этганидек, «Тил жараёнини ҳаддан ташқари тезлаштириш мумкин эмас. Бироқ сусайтириб юбориш ҳам номатлуб»[4].

Ўлжас Сулаймонов - Русийзабон қозоқ шоири. 1936 йилда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида туғилган.
Ўлжас Сулаймонов — Русийзабон қозоқ шоири. 1936 йилда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида туғилган.

Яна бир муҳим жиҳат шуки, «ўзбек тили йўқолиб бормоқда, унда руслаштириш тенденцияси кучаймокда» деган ўта миллатчилик руҳидаги фикрларга қарши қаттиқ турмоғимиз зарур»[5], дея таъкидлаб туриларди. Ана шундай ҳолат зиёлиларнинг очиқ-ойдин фикр билдиришига йўл бермас, акс ҳолда, «миллатчи» тамғаси илиниб қолиниши мумкин эди. Шунинг учун ҳам «қайта қуриш» даврининг бошларида миллий тил ҳақидаги фикрлар ҳадиксираб, бир қадар қўрқув билан айтиларди. Янада аниқ қилиб айтганда, Ўзбекистонда ана шу масъулиятли иш, яъни «миллий тил тақдири ва унинг ривожланиши Тугрисидаги ғамхўрлик ҳеч вақт миллатчилик кўриниши бўлган эмас»[6].

Узбекистон Республикаси Биринчи Президентининг «Узбекистон мустақилликка эришиш остонасида» ва «Юксак маънавият — енгилмас куч» асарларида мустақиллик арафасида ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш масаласида қандай қизғин, баъзида кескин ва муросасиз баҳслар бўлиб ўтгани алоҳида эслаб ўтилгани бежиз эмас. ўшандай қалтис ва мураккаб вазиятда, Ислом Каримов ҳақли равишда қайд этганидек: «оғир-вазминлик билан иш тутиб, ҳар томонлама ўйлаб, мулоҳаза қилиб, барча сиёсий ва ижтимоий гуруҳларнинг талабларини қондирадиган, энг муҳими, халқимиз ва Ватанимиз манфаатларига жавоб берадиган ягона тўғри йўлни топишга эришдик»[1].

Ушбу қонунни Кабул қилиш билан боғлиқ жараёнларни, фикримизча, икки босқичга бўлиш мумкин.

Давлат Тили Тугрисидаги Қонун Лойиҳасининг Тайёрланиши

Эркин Юсупов (1929-2003) — давлат ва жамоат арбоби; Ўзбекистон Фанлар академияси академиги.
Эркин Юсупов (1929-2003) — давлат ва жамоат арбоби; Узбекистон Фанлар академияси академиги.

Биринчи босқичда республиканинг ўша пайтдаги раҳбарияти, яъни Узбекистон Компартияси Марказий Комитетининг идеология комиссиясида 1989 йил январида тилни ривожлантириш истиқболлари билан шуғулланадиган ишчи группа тузиш таклифи кўриб чиқидци[1]. ўша йилнинг март ойида «Тил муаммоларини ўрганиш группаси»нинг (кейинги ўринларда: Ишчи гуруҳ) 24 аъзодан иборат қуйидаги таркиби тасдиқланди[2]:

УЗБЕКИСТОН КОМПАРТИЯСИ МАРКАЗИЙ КОМИТЕТИ ИДЕОЛОГИЯ КОМИССИЯСИНИНГ ТИЛ МуАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ГРУППАСИ[3]

ЮСУПОВ ЭРКИН — СССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, Узбекистон ССР Фанлар академиясининг вице президенти, Узбекистон ССР Олий Совети миллатлараро муносабатлар ва интернационал тарбия масалалари комиссиясининг раиси, раис.

АСФАНДИЁРОВ ИЛЬГИЗ уСМОНОВИЧ — Тошкент Олий партия мактаби тиллар кафедрасининг рахбари, филология фанлари доктори, профессор.

БЕЛЬДИЯН ВАЛЕРИЙ МИХАЙЛОВИЧ — Республика рус тили ва адабиёти педагогика ннститути мнллий мактабларда рус тили кафедрасининг мудири.

Зинин Сергей! Иванович — Узбекистон ССР Фанлар академияси тил ва адабиёт институтининг бўлим мудири.

КАМОЛОВ МАМБЕТ — Шевченко номли Нукус давлат университети коракалпок тили ва адабиёти кафедрасининг мудири, филология фанлари доктори, профессор.

КАЮМОВ АЗИЗ ПўЛАТОВИЧ — Кўлёзмалар институтининг директори, филология фанлари доктори, профессор.

КЕНЖАБОЕВ МИРЗА — шоир.

КЎЧКОРТОЕВ ИРИСТОЙ — ТошДУ ўзбек филологияси факулътетининг декани, филология фанлари доктори, профессор.

ЛИ НАДЕЖДА НИКОЛАЕВНА — Тошкент давлат педагогика UHcmumymu корейс тили секциясининг мудири.

МАХ.МУДОВ НИЗОМИДДИН — Тошкент давлат педагогика институтининг кафедра мудири, филология фанлари доктори, профессор.

МИРКУРБОНОВ НАСРУЛЛО МИРСуЛТОНОВИЧ — Халк таълими министрлиги республика методика марказининг директори.

МЕМЕТОВ АЙДЕР — Тошкент давлат педагогика uucmumymu кафедра мудири, умумий тилшунослик кафедрасининг доценти.

НАЗАРОВ БАХТИЁР — Узбекистон ССР Фанлар академияси тил ва адабиёт институтининг директори, филология фанлари доктори.

ОРАЗОВ МЕИРБЕК- Тошкент давлат педагогика институти козокфилологияси профессори, филология фанлари доктори.

РУСТАМОВ АЛИБЕК — Ресиублика рус тили ва адабиёти педагогика институтининг кафедра мудири, филология фанлари доктори, профессор.

САЪДУЛЛАЕВ ДАВЛАТДИН САМИЕВИЧ — ТошДУ рус шили кафедрасининг мудири.

САИДОВ АКМАЛ — Узбекистон ССР Фанлар академияси фалсафа ва хукук институтининг сектор мудири.

САЛОМОВ ҒАЙБўЛЛА — ТошДУ кафедра мудири, филология фанлари доктори.

САФОЕВ СОДИК СОЛИХОВИЧ — Узбекистон Компартияси Марказий Комитетининг сектор мудири.

УМАРХўЖАЕВ МУХТОР ЭШОНХўЖАЕВИЧ — Андижон давлат тиллар педагогика институтининг ректори, филология фанлари доктори, нрофессор.

ШАРОПОВ НАСРИДДИН — Самарканд университети тожик тили кафедрасининг мудири, филология фанлари доктори, профессор.

ШукуРОВ НуРИТДИН — СамДУ ўзбек ва тожик филологияси факулътетининг декани, филология фанлари доктори, нрофессор.

ЁКУБОВ ШУКУРУЛЛО НАСРУЛЛАЕВИЧ — Рестублика рус тили ва адабиёти недагогика институти КПСС тарихи кафедрасининг мудири, тарих фанлари доктори.

ЯКуБОВ ЛЕВ МАНЕВИЧ — Тошкент давлат педагогика институти профессори вазифасини бажарувчи».

Жахон мамлакатлари конституцияларида инсон ва фукаронинг турли мажбуриятлари, айримларида эса — жамият ва давлатнинг шахсга нисбатан мажбуриятлари хакида гап кетади.

Мазкур Ишчи гуруҳ таркибига ўзбек ва рус тиллари ҳамда адабиётлари соҳасининг етакчи олимлари ва мутахассислари, жамиятшунослар, партия ва совет ходимлари киритилди. Мен ўшанда бу жараёнларнинг бевосита иштирокчиси, яъни Ишчи гуруҳ аъзоси сифатида муҳокамаларда икки хил нуқтаи назар, биринчидан, фақат ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш, иккинчидан икки тиллилик — ўзбек ва рус тилларига давлат тили мақомини бериш масаласи кўзга ташланганига гувоҳ бўлганман.

Бу мавзуга кейинчалик ҳам бир қатор тадқиқотчилар тўхталиб, Узбекистонда зиёлилар, адабиёт намояндалари ва илм-фан арбоблари ўзбек тилининг ХУКУКИЙ мақомини шакллантириш ва амалда унинг мавқеини тиклашга ҳаракат қилганига эътибор қаратган[1]. Айниқса, 1988-1989 йилларда ўзбек тилига эътибор, унга давлат тили мақоми бериш, эски ўзбек ёзувини кенг халқ оммасига ўргатиш борасида зиёлиларнинг олиб борган фаолияти яққол кўзга ташланди.

ўша даврда «Узбекистон адабиёти ва санъати» газетасида «Тилга эътибор — элга эътибор» рукни ташкил қилинди. Ш.Отабоев ёзганидек, «Ижтимоий адолат ўзбек тилини давлат тили сифатидаги аҳамияти, нуфузи ва амалий ҳуқуқи ҳақида жиддий ўйлаб кўриш ва бу нозик, ўта муҳим масала чинакам миллий сиёсат асосида ҳал Килинишини ҳам тақозо этади»[2].

Бинобарин,тил миллатнингмуҳим белгиларидан биридир. ўша йилларда зиёлилар томонидан ўзбек тилига бўлган муносабат, таниқли адабиётшунос олим ва таржимон И.Ғафуров ёзганидек, «Тил халқнинг борлиги-йўқлиги. Тил зўравонликни кўтармайди. Лекин тил доим ғамхўрлик ва эътиборга муҳтож»[3], дея изоҳланди. Афсуски, мустабид тузумнинг руслаштириш сиёсати рус тилини улуғлаб ҳаётга чуқур сингдиришга қаратилганлиги миллий тиллар, шу жумладан, ўзбек тилининг ўз мавеқини йўқотиб боришига олиб келди.

Академик Э.Юсупов ёзганидек, мактабларда, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида рус тилини ўқитишга катта эътибор қаратилган ҳолда ў збек тилини ўқитиш эътибордан четда қолиб кетмоқда эди[4]. М.Эшмуродов қайд этганидек, «Қайси халқ тилининг таъсир доираси торайиб, адабий тили бойимас ва шаклланмас экан, охир- оқибат у ўлик тилга айланади ва аста-секин унутилиб кетишга маҳкум бўлади. Шунинг учун ҳам биз она тилимизнинг бутун гўзаллиги, бойлиги, теран нафислигини сақлаш ва бойитиш учун курашмоғимиз зарур»[5]. «ўзоқ вақт мобайнида рус тили ҳукмрон тил бўлиб келди»[6], деб эътироф этади В.Золотухин. Аҳвол аслида ҳам шундай эди.

Узбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 10 июнда чиққан «Иттифоқдош республикаларнинг умумтаълим мактаблари ва бошқа ўқув юртларида рус тили ўқитилишини яхшилаш борасида қўшимча тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида 1986-1987-ўқув йили учун ишлаб чиқилган режадан IX синф учун ўзбек тили дарсларига ажратилган соат олиб ташланганлиги хам буни тасдиқлайди[1]. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 104-мактаб ўқитувчиси З.Содиқова газета орқали Узбекистон ССР Маориф министрлигига қуйидагича мурожаат қилади: «Ажабо дарслик яратилса-ю, унга ажратилган дарс соати бўлмаса!… Қолаверса, нега кейинги пайтларда ўзбек тили ва адабиёти фани учун ажратилган дарс соатлари кўпайиши ўрнига камайиб бормоқда?»[2].

Мустақиллик арафасидаги ўзликни англаш жараёнида зиёлиларимиз миллий тил мавқеини тиклашга ҳаракат қилдилар. Шу маънода, собиқ тузум даврида деярли рўзғор тилига айланиб қолган ўзбек тили айнан уларнинг фидойи саъй-ҳаракатлари натижасида давлат тили мақомига эга бўлди. Энг муҳими, зиёлилар ўзбек тилининг қадрини тиклашни қонуний йўл билан ҳал қилиш лозимлигини тушуниб етгандилар. Шу билан бирга, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши ҳақидаги ғоялар тўхтовсиз ўртага ташланди.

Аксарият зиёлиларимиз тил масаласида ўзбекистон ССР Конституциясига ўзгартириш киритиш, ўзбек тилининг мавқеини қонун билан мустаҳкамлаш ғоясини илгари сурдилар. Хусусан, 1988 йил 22-25 ноябрь кунлари Тошкентда собиқ СССР Фанлар академияси Тил ва адабиёт бўлими бюросининг «Кўпмиллатли совет маданиятида иккитиллик ва кўптиллик» муаммоларига бағишлаб ўтказилган йиғилишида ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти директори Б.Назаров ўзбекистонда ўзбек тилини давлат тили сифатида қонунлаштиришни таклиф қилди[3].

Таниқли адиб ўткир Ҳошимов ҳам қардош республикалар, жумладан ўзбекистон ССР Конституциясида тил ҳақида ҳеч гап айтилмагани, ҳолбуки тил бу — жамият учун муҳим ижтимоий ҳодиса ва у албатта, Асосий Қонунда ўз ифодасини топиши керак эканига эътибор қаратди ҳамда «Менимча, ўзбек тили ўзбекистон учун давлат тили бўлиши лозим»[4], деган таклифни билдирди.

Ишчи гуруҳ бу борадаги ишларнинг аҳволини янада чуқурроқ аниқлаб олиш мақсадида матбуотда ана шу мавзуда эълон қилинган кўплаб мақолаларни ва қисқа вақт ичида Ишчи гуруҳ номига келган 900 тадан ортиқ хат, шу жумладан жамоа бўлиб ёзилган хатларни таҳлил қилди.

Бу мақола ва хатларда турмуш фаолиятининг барча соҳаларида ўзбек тил ининг ролини оширишга қаратилган таклифлар ўртага қўйилган эди. Хусусан, олий ўқув юртларида ўзбек тилида дарс беришни кенгайтириш ва яхшилаш,

ўрта мактаблар учун ўзбек тилига оид янги дарсликлар яратиш, дарслар рус тилида олиб бориладиган ўрта мактабларда ўзбек тилини ўқитиш, уни биринчи синфдан бошлаб ўрганиш, ҳарбий-техник йўналишдаги фанларни ўзбек тилида ўқитишга ўтиш, уй-жой мавзеларига ўзбек тилида ном қўйиш, кинотеатрларда ўзбек тилида фильмлар намойиш қилишни кўпайтириш масалалари шулар жу мл асидандир[1].

«Давлат» — кўп омилли тушунча хамдир, аммо энг асосийси унинг сиёсий тушунчалигидир. Бир томондан, бу ахолиси бўлган муайян давлат худуди (мамлакат), иккинчи томондан — Аристотелъ таъриф берганидек, давлат — сиёсий хамжамиятдир, учинчи томондан — бу ўзининг кудратли давлат аппаратига, куролли кучларига эга бўлган бошкарув тизимидир.

Муаллифлар қонун йўли билан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишини таклиф этдилар. Бу таклиф ҳар томонлама илмий асослаб ва қатъий изоҳлаб борилди[1]. Шу жумладан, газета ва журналлар чоп этилишида маҳаллий тилларга кам эътибор берилаётгани танқид остига олинди. Республикамиздаги 46 та журналдан 18 таси, яъни 33,1 фоизи, 16 та газетадан 7 таси, яъни 43,7 фоизи ўзбек тилида чиқаётгани, яъни миллий тилдаги нашрлар миқдори бўйича ўзбекистон собиқ СССРда охирдан иккинчи ўриндалиги ҳам зиёлиларни ташвишлантираётгани очиқ айтилди[2].

ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш масаласи атрофлича мунозараларга сабаб бўлди. М.Алихонов ҳақли таъкидлаганидек, «Афсуски, бу муаммо юзасидан кенг тус олган ҳаракатни Р.Нишонов бошчилигидаги республика раҳбарияти «жамиятга қарши» қаратилган хатти-ҳаракат сифатида баҳолаб, уни барҳам топтиришга, қонунчилик, ошкоралик ва оммавийлик талабларига риоя қилиш оқимига буриб юборишга уринди»[3]. Айниқса, рус тилининг мақоми Тугрисидаги масала теварагида қизғин тортишувлар бўлди. Нега деганда, бу тил иккинчи давлат тил бўлиши керакми, деган масала ҳаммани ўзига жалб қилган эди[4].

«Давлат» атамаси деярли барча конституцияларда бор. Кўпинча улар республика, федератив ёки унитар давлат номлари билан боеликдир.

Ана шу кўпдан-кўп таклифлар ўрганиб чиқилди ҳамда Ишчи гуруҳ раҳбари академик Э.Юсупов сўзлари билан айтганда, «Ишчи группаси ўзбек тилига давлат тили статусини бериш Тугрисидаги, миллий-рус икки тиллиликни янада ривожлантириш Тугрисидаги ва бошқа муҳим тавсияларни ишлаб чиқди. Бу тавсиялар ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг идеология комиссияси мажлисида кўриб чиқилди. ўлар республика Компартияси Марказий Комитетининг бюроси мажлисида ҳам кўриб чиқилгандан кейин Республика Олий Совети доимий комиссиясига ҳавола этилди»[5].

ўз навбатида, Олий Совет ўзбек тилини ривожлантириш тўғрисида, миллий-рус икки тиллилиги тўғрисида, республикада яшовчи бошқа халкдар ва элатларнинг тилларини ривожлантириш Тугрисидаги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқди. ўзбекистон Олий Совети Президиумининг 1989 йил 18 майдаги карори’га мувофиқ, 1989 йил 18 июнда тил Тугрисидаги Конуннинг биринчи лойиҳаси — «ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг тиллар Тугрисидаги қонуни лойиҳаси» умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди[1] [2]. Қонун лойиҳаси юзасидан тушган таклиф ва мулоҳазаларни эътибор билан ўрганиб чиқиш учун қуйидаги таркибда Ишчи гуруҳ тузилди[3]:

ЎЗБЕКИСТОН ССРНИНГ ТИЛЛАР ТўҒРИСИДА»ГИ ҚОНўНИ ХўСўСИДА
ТўШГАН ТАКЛИФ ВА МўЛОҲАЗАЛАРНИ ўМўМЛАШТИРИШ
ҲАМДА ҚОНўННИ ИШЛАБ ОХИРИГА ЕТКАЗИШ БўЙИЧА ТАҲРИР
КОМИССИЯСИНИНГ

Т А Р К И Б И[1]

АБДУРАҲМОНОВ ПўДАТ МАЖИДОВИЧ — Самарканд областъ партия комитетининг биринчи секретари;

АЙДАРКУПОВ АБДУХОПИҚ АБДУРАҲМОНОВИЧ — Сирдарё областъ ижроия комитетининг секретари;

АЗИМОВ САРВАР ОПИМЖОНОВИЧ — ўзбекистон ССР Ташки ишлар

MiiHucmpu;

АСЕПКОВ ЮРИЙ АСРАДОВИЧ — Тошкент шахар нартия комитетининг ukkuhhu секретари;

ГРИШЧуК ВДАДИМИР ГАВРИДОВИЧ — Тошкент областъ Чиноз район нартия комитетининг биринчи секретари;

ЖУРАВДЕВ ВАСИДИЙ НИКОДАЕВИЧ — В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чикариш бирлашмасининг бош директори;

ЗИЁМОВ ШАҲОБИДДИН СИРОЖЕВИЧ — ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети мафкуравий бўлимининг мудири;

ИСКАНДАРОВ МИРЗАҒАНИ — Тошкент олий партия мактабининг ректори;

КУЧЕРСКИЙ НИКОДАЙ ИВАНОВИЧ — Навоий кон-металлургия комбинатининг директори;

ЛЕЗИНА МАРИНА ВЛАДИМИРОВНА — Нукус тикувчилик фабрикаси техника назорати бўлимининг назоратчиси;

НОСИРОВ АЗИЗ НОСИРОВИЧ — ўзбекистон ЛКСМ Марказий Комитетининг биринчи секретари;

РАЖАБОВ РАҲИМ — «Машхлопок» давлагп ишлаб чикариш бирлашмасининг бош директори;

РўЗМАТОВ МИРАЗИЗ — Тошкент областъ ўртачирчик районидаги Охунбобоев номли колхоз правлениесининг раиси;

САЖНЕВ ЮРИЙ МИХАЙЛОВИЧ — Бухоро областъ партия комитетининг иккинчи секретари;

САЛОЕВА САЛОМАТ — Кўшкўпир район ижрокоминииг раиси;

САЛОХИДДИНОВ МАХМУД — ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг

Президенти;

САФАРОВ РуБЕН АКОПОВИЧ ~ «Правда Востока» газетасининг мухаррири; ТЕНХАЙ-ГЮП — ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг масъул ходими;

УМЕРОВ НУЗЗЕТ АБИБУЛЛАЕВИЧ — «Ленин байроги» газетасининг мухаррири;

ХИТЮК ВАЛЕНТИНА АЛЕКСАНДРОВНА — Андижон механика заводининг слесари;

ЮСуПОВ ИСКАНДАР — «Туямўйингидрострой» курилиш бошкармасининг бошлиги;

ХАЛИЛОВА ШИРИНОЙ АМИРҚУЛОВНА — Сурхондарё областъ Денов районидаги Ленин номли колхоз бригадири.

Қонун лойиҳаси кенг жамоатчиликнинг эътиборини ўзига тортди. Бу ҳужжатни муҳокама қилишда аҳоли фаол иштирок этганининг ўзи миллий ўзликни англаш ҳисси ўсгани, фуқаролик туйғуси ошгани ва демократия жараёнлари кучайганининг далолати эди. Айни чоғда, партия ва давлат идоралари ўзбек тилининг мавқеини тиклаш учун бошланган ҳаракатнинг олдини олиш ёки уларга эътибор бермаслик позициясида турган бўлиб, ана шу ёндашув амалда ўз аксини топган бу қонун лойиҳаси кўпчиликни қониқтирмади1.

Хусусан, Ф.Раҳимов «Тиллар Тугрисидаги қонунда республикада рус тили ва ўзбек тили бир хил мақомда давлат тилига айланиб қолган»2, деб кўрсатиб ўтади. М.Бобоев Конуннинг номланиши, ундаги бир неча моддалар қонунга мос эмаслигини бундай изоҳлайди: «қонун… шу талқинда кучга кирса, аминманки, ҳеч қандай ўзгариш юз бермайди»3. Х.Исматуллаев қонун лойиҳасининг 3-, 8-, 9- ва 13-модцаларига нисбатан танқидий фикр билдирар экан, «назаримизда, бу қонун ҳадиксираб ёзилган»4, деб қайд этади.

Атоқли ўзбек шоири Э.Воҳидов «ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишидан мақсад шуки, ўзбекистон ҳудудида ҳар бир одам ҳар қандай

маҳкамада ҳар қандай даражадаги хизматчига ўзбек тилида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлсин. ўзбекча саломга ўзбекча алик эшитсин»1, деб ёзди. А.Иброҳимов эса «Тил ҳақида қонун Кабул қилиш шундай бир жидций вазифаки, бунда нафақат ўзбек тилининг, балки шу билан бирга бутун ўзбекистоннинг миллий қиёфаси ва тақцири ҳал бўлади»2, дея таъкидлади.

Мақолаларнинг аксариятида қонун лойиҳасидан кўнгил тўлмаганлик ҳисси сезилиб турарди. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ташкил этилган Ишчи гуруҳ аъзоси Б.Назаровнинг «Тўғри мақсадга тўғри йўл билан бориш керак» номли мақоласида шундай ёзилган: «Биламан, баъзи бировлар «хом-хатала» лойиҳа учун мени, Эркин Юсуповични койиб юрган эмишлар. Аммо бутун масъулиятни зиммамга олиб шуни айтайин, Олий Советимиз комиссияларига биз тақцим этган лойиҳа бутунлай ўзгариб кетибди. Бу лойиҳани ким қайта таҳрир қилди, буни шахсан мен ҳанузгача билмайман»3.

Шу тариқа қонун лойиҳдсининг халқ муҳокамаси учун эълон қилинган матнида ресггубликада рус тили ва ўзбек тилининг мақоми, вазифаси, уларнинг имкониятлари масаласида юзага келган нотўғри қарашлар, рус тилига асоссиз равишда ортиқча имтиёзлар берилгани ва бундай салбий ҳолатларнинг тобора кучайиб бораётгани каби муҳим омилларга холисона ёндашилмаган эди. Оқибатда икки тиллилик руҳи яққол сезилиб турган ушбу лойиҳа жуда кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди. Натижада Конуннинг иккинчи лойиҳасини тайёрлаш вазифаси долзарблик касб этди.

Ўзбекистон Олий Совети сессиясида Тил Тугрисидаги қонунни ишлаб охирига етказиш бўйича таҳрир комиссияси рўйхатининг депутатлар томонидан муҳокама Килиниши жараёни акс этган стенография ҳужжати варақлари. Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архивида сақланмоқда.
Ўзбекистон Олий Совети сессиясида Тил Тугрисидаги қонунни ишлаб охирига етказиш бўйича таҳрир комиссияси рўйхатининг депутатлар томонидан муҳокама Килиниши жараёни акс этган стенография ҳужжати варақлари. Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архивида сақланмоқда.

«Тил хамма вакт ўзида ўз мамлакати мухитини ифодалайди».

Иоганн Волъфганг ГЁТЕ, немис шоири, давлат арбоби, мутафаккир

 


[1]
О проекте Закона Узбекской Советской Социалистической Республики о язшках: УзССР Олий Совети Презилиумининг 1989 йил 18 майда қабул қилинган қарори // Ўзбекистон Ресгтубликаси Марказий Давлат архиви. ЎзССР Олий Совети Президиумининг 1989 йил 18 май куни бўлиб ўтган мажлиси материаллари. Фонд — Р-2454, Ргйхат — № 6 пр, Саклаш бирлиги — 6796, — В. 96-97.[1] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн биринчи чақириқ ЎзССР О/\ий Совети XI ва XII ссссиялари материаллари. Фонд — Р-2454, Рўйхат — № 6 пр, Сақлаш бирлиги — 6769, — В. 47-48.

[2] Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг тиллар тўғрисидаги конуни лойиҳаси // Совет Ўзбе- кистони, 1989 йил 18 июнь.

[3] Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг «Ўзбекист он Совет Социалистик Республикасининг тил- лар тўгриспдаги қонунп лойиҳаси ҳақидаяги қарори // Совет Ўзбекистони, 1989 йил 18 июнь.

[1] Қаранг: Назаров Б., Ҳожиев А. Шароит талаби // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. — 1989 йил 24 март; Элимиз дарду қувончи — тилимиз // Фан ва турмуш. — 1989, № 4; Йўлдошев М. Ташналик // Еш ленинчи. — 1989 йил 26 май; Владимирова Н. Муаммоларни биргаликда ечайлик // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. — 1989 йил 31 март.

[2] Саломов Ғ., Исомиддинов 3. Бокиманда нашрлар ва боқи беғам ноширлар // Еш ленинчи. — 1989, 15 июнъ.

[3] Алихонов М. Тил ҳақидаги қонун зиёлилар муҳокамасида (XX асрнинг 80-йилларида матбуотда айни мавзуда эълон қилинган маколалар талқини) // Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари. 2015, №4. — 113-бет.

[4] Ўзбекистоннинг янги тарихи. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. — Т., 2000. — 665 б.

[5] Юсупов Э. Қайта қуриш: миллий тиллар ривожи // Совет Ўзбекистони, 1989 йил 8 апрель.

[1] Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети идеология комиссиясида // Совет Ўзбекистони. — 1989 йил 16 март.

[1] Дарслик яратилди, лскин ўқитилалими? // Ўзбекистон алабиёти ва санъатн. — 1986 йил 3 октябрь.

[2] Ўша жойда.

[3] Лбдулласв С., Данилова Л. Кўпмиллатли совет малаииятида иккитиллик ва кўптиллик // Ўзбек тили ва адабисти. — 1989, № 2. — Б. 69.

[4] Ҳошимов Ў. Мураккаб, аммо зарур муаммолар // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. — 1989,13 январь.

 

[1] Қаранг: Алихонов М. Тил хақидаги қонун зиёлилар мухокамасида (XX асрнинг 80-йилларида матбу- отда айни мавзуда эълон қнлинган мақолалар талқини) // Ижтимоий фикр. Инсон хуқуклари. №4 (72)/2015. — 111-116-бетлар.

[2]      Отабоев Ш. Тил — халқ қалби // Узбекистон адабиёти ва саггъати. — 1987 йил 25 декабрь.

[3]      Ғофуров И. Микёс ва нуфуз // Узбекистон адабиёти ва санъати. — 1989 йил 4 август.

[4] Юсупов Э. Маданий мерос — бебахо бойлигимиз // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. — 1987, 4 сентябрь. Давом этаётир буюк инқилоб // Узбекистон адабиёти ва санъати. — 1989 йил 21 июль.

[5] Эшмуродов М. Жон тилим // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. — 1987 йил 25 декабрь.

[6] Давом этаётир буюк инқилоб // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. — 1989 йил 21 июль.

[1] Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетида: Комиссия таклиф этади // Совет Ўзбекистони, 1989 йил 5 январь.

[2] Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг идеология комиссиясида // Совет Ўзбекистони, 1989 йил 23 март.

[3] Совет Ўзбекистони, 1989 йил 23 март.

[1] Каримов И. А. Юксак маънавият — енгилмас куч. — Т.: «Маънавият», 2008. — 84-85-бетлар.

[1] Ўша жойда. — 70-бет.

[2] Абдурахмонов F. Тид ва қонун // Совет Ўзбекистони, 1989 йид 16 июдь.

[3] Абдураҳмонов F. Қонун нега суст бажаридяпти? // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. — 1990 йид 19 октябрь.

[4] Судаймонов Ў. Туб бурилиш — қаёт тақозоси // Совет Ўзбекистони, 1989 йил 8 апрель.

[5] Абдуазизов А. Виждон ва масъулият хисси // Ўзбек тили ва адабиёти. — 1987, № 3. — Б. 34.

[6] Юсупов Э. Қайта қуриш: миллий тиллар ривожи // Совет Ўзбекистони, 1989 йил 8 апрель.

[1] Каримов И.А. Тил элни бирлаштириши лозим // Каримов I4.A. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. — Т.: «Ўзбекистон», 2011. — 66-71-бетлар.

[2] Каримов И.А. Тил элни бирлаштириши лозим // Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. — Т.: «Ўзбскис гон», 2011. — 69-бет.

Оцените статью
Добавить комментарий