БЕШИНЧИ ХУКУКИЙ ҚАДАМ -МУСТАКИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ НИНГ ЭЪЛОН КИЛИНИШИ

Конституция

МУСТАКИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ ЭЪЛОН КИЛИНИШИ: Конституциявий мустакиллик йўлидаги бешинчи ХУКУКИЙ қадам — «Мустакиллик декларациясиннинг[3] қабул КИЛИНИШИ билан бевосита боғлиқдир.

Ун иккинчи чақириқ Узбекистон Олий Кенгашининг 1990 йил 18-20 июнь кунлари бўлиб ўтган биринчи сессияси мажлисида Биринчи Президентимиз кейинги вақтда СССР Олий Совети 50 та қонун қабул қилгани, аммо бу қонунлардан Узбекистон халқи ҳеч қандай енгиллик кўрмагани, ҳаётда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганига эътиборни қаратди. Шу муносабат билан И.А.Каримов «Иттифоқ Олий Совети қабул қилган қонунлар Узбекистон ССР Олий Кенгаши сессиясида тасдиқланмаса, бизнинг территориямизда унинг кучи йўқ»[4] деб белгилаш юзасидан ўз тавсиясини илгари сурди.

БУ кизик Тўртинчи Ҳуқуқий Қадам — Давлат Рамзларининг Ишлаб Чиқилиши

Тўртинчи Ҳуқуқий Қадам — Давлат Рамзларининг Қабул Қилиниши

Бу тавсия депутатлар томонидан тўла маъқулланди ва сессиянинг «Мустакиллик декларацияси» муҳокама қилинган мажлисида ушбу Декларацияга қуйидаги матнда киритилди: «СССР Олий Кенгаши қабул қиладиган қарорлар Узбекистон ССР Конституциясига мувофиқ Узбекистон ССР Олий Кенгаши томонидан тасдиқлангандан кейингина Узбекистон ҳудудида кучга киради»[5].

Ўзбекистон Олий Советининг иккинчи сессиясида, 1990 йил 20 июнда қабул қилинган Мустақиллик декларацияси
Ўзбекистон Олий Советининг иккинчи сессиясида, 1990 йил 20 июнда қабул қилинган Мустақиллик декларациясининг ушбу нусхаси Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архивида сақланмоқда.

БЕШИНЧИ ХУКУКИЙ ҚАДАМ -МУСТАКИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ НИНГ ЭЪЛОН КИЛИНИШИ

 

 

Узбекистон Олий Кенгаши томонидан 1990 йил 20 июнда эълон қилинган «Мустакиллик декларацияси»нинг 8-бандида Узбекистон «ўзининг тараққиёт йўлини, ўз номини белгилайди»[6] деган қоида мустаҳкамланган. Декларациянинг 12-бандида эса ушбу ҳужжат республиканинг «янги Конституциясини ишлаб чиқиш учун асос»[7] бўлиши қайд этилган. ўшанда бундай мазмундаги ҳужжат собиқ иттифоқ ҳудудида биринчи бўлиб Узбекистонда қабул қилинган эди.

Бу ҳакда фикр юритганда, албатта, собиқ советлар тузуми даврида Узбекистонда конституциялар қабул КИЛИНИШИ тарихига қисқача тўхталиш мақсадга мувофиқдир. Узбекистон ўзССР сифатида ташкил этилган вақтдан буён уч маротаба — 1927,1937 ва 1978 йилларда ўз Конституциясини қабул қилган. Узбекистон ССР бунга қадар Туркистон АССР сифатида 1918 йилдан то 1924 йилгача мавжуд бўлган ва шу қисқа оралиқ вақтда икки маротаба — 1918 ҳамда 1920 йилларда Конституция қабул қилинган. 1920-1924 йиллар мобайнида мавжуд бўлган Хоразм Халқ Совет Республикасида Конституция 1920,1921 ва 1922 йилларда қабул қилинган. 1920 йилдан 1924 йилга қадар мавжуд бўлган Бухоро Халқ Совет Республикасида Конституция 1921-1922 йилларда қабул қилинган.

Уз навбатида, собиқ иттифоқдош ва автоном республикаларда, бир томондан, Конституция юқоридаги сингари қисқа-қисқа муддатлар орасида қабул қилиниб турган бўлса, иккинчи томондан, одатда республикаларнинг Конституциялари марказнинг Конституциясидан жузъий ўзгаришлар билан айнан кўчириб олинган. Бу ўзгаришлар республиканинг номи ва органлари билан, аҳолисининг сони ва вакиллик нормалари билан боғлиқ ўзгаришлардан иборат бўлган, холос[8].

Шу боис мамлакатда демократлаштириш жараёни бошланган вақтда жойларда янги Конституция ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисида фикрлар билдириш кучайган. Жойлардаги кенг жамоатчиликнинг бундай норозиликларини камайтириш, иттифоқдош республикаларни тинчлантириш мақсадида марказ республикалар иттифоқи тўғрисида шартнома яратиш ғоясини ўйлаб топган.

Истиқлол арафасида вужудга келган оғир шароит, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий қийинчиликларга, турли тўсиқларга қарамасдан, ўзбек халқиБиринчи Президентимиз И.А.Каримов бошчилигида ўзининг асрий орзуси — Узбекистоннинг давлат суверенитети ва мустақиллиги сари қатъият билан ҳаракат қилишда давом этди. ўша беором даврда қабул қилинган Президент фармон ва қарорларида акс этган муҳим ҳуқуқ ва қоидалар кейинчалик Конституциямизнинг асосий бўлим, боб ва модцалари сифатида мустаҳкамланди.

Шу билан бир қаторда, ўзбек тилига давлат мақомини бериш, миллий маданиятни ривожлантириш, халқнинг чинакам тарихини тиклаш ва ўрганиш учун изчил ҳаракатлар бошланган бўлиб, бу эзгу ишларни қонун йўли билан, конституциявий асосда мустаҳкамлаб қўйиш орқали жаҳон ҳамжамиятига кириб бориш лозим эди. Бошқача айтганда, Узбекистонда конституциявий ислоҳот ўтказиш зарурати ҳар жиҳатдан объектив равишда пишиб-етилиб келмоқда эди.

Станислав Ежи Лец (1909-1966) - поляк шоири, файласуф, ёзувчи.
Станислав Ежи Лец (1909-1966) — поляк шоири, файласуф, ёзувчи.

Конституциявий ислоҳотнинг:

  • сиёсий;
  • иқтисодий;
  • маънавий;
  • ХУКУКИЙ;
  • халқаро омиллари бор эди.

Хусусан, Ш.ўразаев таъбири билан айтганда[9], бозор муносабатларига ўтиш тадбиркорликни ривожлантиришга, одамларнинг ижодий ташаббусини ўстиришга ёрдам берадиган янги юридик нормалар бўлиши зарурлигини тақозо этар эди. Мулкнинг турли хилларини, биржаларни, банклар ишини, инвестиция жараёнларини, эркин бозор муносабатларини ривожлантиришга халақит берадиган барча тўсиқларни кўтариб ташлаш даркор эди.

«Давлат Конституцияси шундай бўлиши керакки, у фукаро конституциясини бузмаслиги лозим».

Станислав ЕЖИ ДЕЦ

Энди пайдо бўлаётган сиёсий партияларнинг, жамоат бирлашмаларининг қонуний манфаатларини Конституция орқали муҳофаза этиш, фуқароларнинг демократик жараёнларда иштирок этишлари учун уларга тенг ХУКУКИЙ имкониятлар яратиб бериш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро-ХУКУКИЙ ҳужжатларга, авваламбор, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳужжатларига, хусусан, Инсон ҳуқукдари умумжаҳон декларациясига таяниш керак эди.

Айни чоғда, давлат мустақиллиги — бу мазкур давлат ҳокимиятининг ҳам ички, шунингдек, ушбу давлат ҳудудидан ташқарисида ҳар қандай ҳокимиятдан мустақил бўлишидир. Мустакиллик — бу, биринчидан, давлатнинг ўз ҳудудида устуворлик қилиши, иккинчидан, халқаро муносабатларда унинг мустақиллигидир.

Халқаро муносабатларда мустакиллик тўғрисидаги тушунчада — давлатнинг бирон-бир ташқи ҳокимиятга тобе бўлмаслиги тушунилади. Давлат ўзи мустақил равишда, бошқа ҳокимият ва давлатлардан қатъи назар ўзининг ички ва ташқи вазифаларини амалга ошираверади, жумладан, ички ва ташқи сиёсатини белгилайди. Бунда давлатлараро муносабатлар тизимида муносиб ўрин эгаллашга интилувчи ҳар қандай давлат олдида ягона тўғри йўл — халқаро ҳуқуқ ҳамда нормаларга сидқидидцан амал қилишдир.

Коинотга нафакат Конституциялар, балки мукаддас китоблар хам парвоз килган. Хусусан, «Мир» орбитал мажмуаси ва Халкаро космик станцияга «Библия» ва «Куръон» нусхалари бир неча бор олиб чикилган*.

Бинобарин, коинотга парвознинг ўзи гоятда ноёб вокеа хисобланади. Фазога хар кандай парвоз — бу парвозни амалга оширган биргина инсоннинг шахсий кашфиёти ва ютуеигина эмас, айни чоеда, бутун инсоният эришган улкан маррадир.

* Юрий Батурпн. Повселневная жизнь российскнх космонавтов. — М.: «Мо- лолая гвардия», 2011. — С.244.

Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принципларига қуйидагилар киради:

  • давлатларнинг тенг ҳуқуқлиги принципи;
  • ўзгалар ишига аралашмаслик;
  • тенг ХУКУКИЙлик, миллат ва халқларнинг ўз тақцирини ўзи белгилаш принципи;
  • давяатлараро ҳамкорлик принципи;
  • инсон ҳуқукларини ҳурмат қилиш принципи;
  • халқаро мажбуриятларни виждонан бажариш принципи[10].

Узбекистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилар экан, бир-бири билан ўзаро чамбарчас боғланган мазкур халқаро принципларни тан олган ва улар асосида халқаро ҳамкорлик қилишга киришган. Масалан, 1990 йил 20 июнда қабул қилинган «Мустакиллик декларацияси»нинг 6-моддасида Узбекистон халқаро ҳуқуқнинг асосий принципларини тан олади ва ҳурмат қилади, деган қоида мустаҳкамланган. Қуйида «Мустакиллик декларацияси»нинг тўлиқ матни келтирилмоқда[11]:

Узбекистон Олий Кенгаши томонидан 1990 йил 20 июнда эълон килинган «Мустакиллик декларацияси»нинг 8-бандида ўзбекистон «ўзининг тараккиёт йўлини, ўз номини белгилайди» деган коида мустахкамланган. Декларациянинг 12-бандида эса ушбу хужжат республиканинг «янги Конституциясини ишлаб чикиш учун асос» бўлиши кайд этилган. ўшанда бундай мазмундаги хужжат собик иттифюк худудида биринчи бўлиб ўзбекистонда кабул килинган эди.

«МУСТАКИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ

Узбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Совети:

ўзбек халкининг давлат курилишидаги тарихий тажрибаси ва таркиб топган бой анъаналари,

хар бир миллатнинг ўз такдирини ўзи белгилаш хукукини таъминлашдан иборат олий максад хаки,

хар бир кишининг фаровон хаёт кечиришини таъминлашни олий максад деб билган холда,

Узбекистон халкларининг келажаги учун тарихий масъулиятни чукур хис этган холда,

халкаро хукук коидаларига, умумбашарий кадриятларга ва демократия принципларига асосланиб,

Узбекистон Совет Социалистик Республикасининг Давлат мустакиллигини эълон килади.

Узбекистон ССРнинг демократик давлат мустакиллиги республиканинг ўз худудида барча таркибий кисмларида ва барча ташки муносабатлардаги танхо хокимлигидир.

Узбекистон ССРнинг давлат худуди чегараси дахлсиз ва бу худуд халкнинг мухокамасига кўйилмай птуриб, ўзгартирилиши мумкин эмас.

  1. Узбекистон ССРда давлат хокимияти унинг худудига кирадиган барча таркибий ва бўлинмас кисмлари устидан амалга оширилади ва шу худудда яшайдиган ахолига тааллуклидир.
  2. СССР Олий Совети кабул киладиган карорлар Узбекистон ССР Конституциясига мувофик Узбекистон ССР Олий Совети томонидан тасдикланганидан кейингина Узбекистон ССР худудида кучга эга бўлади.
  3. ўзбеки&пон ССР давлат хокимияти ваколатига Узбекистон ССР ички ва ташки сиёсатига тегишли барча масалалар киради.
  4. Узбекистон ССР халкаро хукукнинг acocuii принципларини тан олади ва хурмат килади.
  5. Узбекистон ССР иттифокдош республикалар ва бошка давлатлар билан ўзининг сиёсий, иктисодий, маданий ва бошка муносабатларини шартномалар асосида белгилайди ва амалга оширади.
  6. Узбекистон ССР ўзининг тараккиёт йўлини, ўз номини белгилайди ва давлат белгиларини (герб, байрок, мадхия) ўзи таъсис этади.
  7. КоракалпоеистонМухтор Совет СоциалистикРеспубликасимустакиллигини Мухтор Республика Конституцияси таъмин этади. Узбекистон ССР унинг Асосий Конуни ва Узбекистон ССР Конституцияси асосида Коракалпогистон МССР манфаатларини химоя килади.
  8. Узбекистон ССРнинг конун чикарувчи хокимияти Узбекистон ССР давлат мустакиллигини амалга ошириш учун зарур бўлган конунларни ишлаб чикади, Узбекистон ССРнинг сиёсий ва иктисодий системалари таркибини ва курилишини бслгилайди.
  9. Узбекистон ССР Олий Совети умумхалк мухокамаси асосида демократик хукукий давлат тузишга карор килганини билдиради, Узбекистон ССРда яшаётган барчамиллат ва элатларнингконуний, сиёсий, иктисодий, этник, маданий хукукларига хамда она тиллари ривожлантирилишига кафиллик беради.
  10. Ушбу Декларация Узбекистон ССРнинг янги Конституциясини хамдаянги иттифок шартномасини ишлаб чикиш учун асосдир.

Узбекистон ССР Олий Советининг

иккинчи сессиясида кабул килинди.

Тошкент шахри, 1990 йил 20 июнъ»1.

Использованная литература

[1] Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1978 йил, №9, 134-модда; №12.

[2] Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, №13, 141-модда.

[3] Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакириқ ЎзССР Олий Советининг 1990 йил 24-31 июнь кунлари бўлиб ўтган иккинчи сессияси материаллари. Фонд — Р-2454, Рўйхат — № 6 пр, Сақлаш бирлиги — 7091, — В. 172-173.

[4] Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг мажлислари. Иккинчи сессия, 1990 йил 18-20 июнь: стенографик хисобот. — Т., 1992. — 122-бет.

[5] Ўзбекистон ССР Олий Кснгашининг мажлислари. Иккинчи сессия, 1990 йил 18-20 июнь: стенографик хисобот. — Т., 1992. — 270-бет.

[6] Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. — Т.: «Ўзбекистон», 2011. — 231-бет.

[7] Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасила. — Т.: «Ўзбекистоп», 2011. — 233-бет.

[8] Юлдашева З.А. Ўзбекистон Республпкаси Консгитуциясининг яратилиши ва асосий хусусиятлари (хукукий-тарихий тадқикот) / Юридик фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация. —Тошкенг, 1997. — 18-бет.

[9] Ўразаев Ш. Конституция независимого Узбекистана. — Т.: «Адолат», 1993. — 9-10-бетлар.

[10] Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат // Масъул мухаррир А.Х.Саидов. Т.: «Адолат», 1995. 193-бет.

[11] «Мустақиллик декларацияси»: ЎзССР Олий Совегининг 1990 йил 20 июндаги иккиичи сессиясида қабул қилинган // Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакирик Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг 1990 йил 18-20 июнь кунлари бўлиб ўтган II сессияси материаллари. Фонд Р-2454, Рўйхат № 6 пр, Сақлаш бирлиги 7091, В. 172-173.

Оцените статью
Добавить комментарий