Бешинчи боб. Умумий коидалар

Бешинчи боб. Умумий коидалар Конституция

Бешинчи боб. Умумий коидалар: Ушбу боб юзасидан бир нечта таклиф ва мулоҳазалар келиб тушган. Масалан, Тошкент шаҳридан Г.Полозов ва М.Аҳмедшаева ушбу бўлим номидаги «инсон» сўзини олиб ташлашни таклиф қилган[1] [2] [3]. Бўлимнинг «Умумий КОИДАЛАР» номли V боби юзасидан 3 та таклиф тушган. Хусусан, Тошкент шаҳридан пенсионер Б.Аҳмедов мазкур бобда «Хотин-қизлар ҳамма соҳада эркаклар билан баравар ҳуқуқда эканлиги ҳақида алоҳида модда кўрсатилсин», деб таклиф билдирган. Ишчи гуруҳ XVI бобда бу масала ёритилгани учун таклифни қабул қилмаган[4].

Узбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатьи на- зар, қонун одцида тентдирлар.

Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйила- ди ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддаси

Лойиҳа V бобининг 18-моддаси юзасидан 9 та таклиф тушган бўлиб, шундан 1 таси тўлиқ, 2 таси қисман қабул қилинган. Наманган шаҳридан С.Каримов ҳамда Самарқанд давлат университети доцентлари М.ўролов ва Ф.Бақоев ушбу модданинг биринчи абзацини қуйидаги таҳрирда беришни тавсия қилган: «Барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси, ижтимоий мавқеи, жамиятдаги ўрни, мансаби, бой ёки камбағаллигидан қатъи назар қонун олдида тенгдир»[5].

Бу кизик: Учинчи БОБ. Конституция ва конуннинг устунлиги

Узбекистон Республикаси Дон маҳсулотлари концерни жамоаси эса, ушбу жумланинг қуйидагича таҳририни таклиф этган: «Барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, яшаш жойи, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенгдирлар»[6].

Ишчи гуруҳ ҳар икки таклифни таҳрир асосида қисман қабул қилишга эътибор қаратган. Шунингдек, Поп туманидан Х.Бадалова ушбу моддадаги «ирқи» сўзи ўрнига «миллати» сўзидан фойдаланиш маъқулроқ деган[7]. Таклиф қабул қилинган ва ҳозирда амалда бўлган Конституциянинг мазкур моддасига ушбу сўзларнинг ҳар иккиси ҳам киритилганини кўриш мумкин.

Узбекистон Республикаси- нинг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади.

Узбекистон Республикаси- нинг фуқаролиги, унга қан- дай асосларда эга бўлганлик- дан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир.

Қорақалпоғистон Республи- касининг фуқароси айни вақтда ўзбекистон Республи- касининг фуқароси ҳисобла- нади.

Фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белги- ланади.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддаси

Лойиҳанинг 19-модцаси юзасидан тушган 3 та таклифнинг 1 таси қисман қабул қилинган. Самарқанд вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи Н.Холиқов ушбу моддани «Суд қарорисиз ва қонунда кўрсатилган бошқа ҳолатлардан ташқари», деган жумла билан тўлдириш кераклигини айтган. Ишчи гуруҳ фикрига қараганда, «суд қарорисиз», деган жумладан фойдаланиш мумкин[8].

Фарғона вилоятидан фуқаро Т.Розиқов 19-моддада келтирилган «фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир», деган жумла Лойиҳанинг 22-моддасида ҳам қайта берилганлигига эътибор қаратган[9]. Амалдаги Конституциянинг 22-моддасидан кўриш мумкинки, ушбу жумла кейинги таҳрирларда ўзгартирилган[10].

Лойиҳанинг 20-моддаси бўйича 2 та таклиф тушган бўлиб, Паромон қишлоқ кенгашидан Т.Йўлдошев мазкур модда матнига «Республика фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотида барча миллатлар томонидан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига асосан белгиланади»[11], деган жумлани қўшиш зарурлигини билдирган. Лойиҳада ушбу модца ўринли ва мазмунли асосда ёритилгани назарда тутилиб, бу таклиф қабул қилинмаган. Узбекистон халқ депутати Н.Сейидов эса, ушбу модда «фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини фақат Конституция талаблари доирасида амалга оширадилар ва бу ҳуқуқларни чеклашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ»[12], деган мазмундаги матн киритилишини сўраган.

[1] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ун иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрла бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 157, — В. 73.

[2] Узбекистон Республикасининг Конституцияси. — Т.: «Узбекистон», 2016. — 9-10-бетлар.

[3] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 147.

[4] Узбекистон Республикаси Марказий Д авлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенга- шининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўпан XI сессияси материаллари. Фонд—М-69, Рўйхат—№ 1, Сақлаш бирлиги — 153,—В. 36.

[5] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чакирик Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Руйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 153, — В. 33; Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Узбекистон Ре- спубликаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 74.

[6] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 33.

[7] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 33.

[8] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари. Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Саклаш бирлиги — 153, — В. 34.

[9] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изоҳлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд — М-69, Рўйхат — № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 148.

[10] Узбекистон Республикасининг Конституцияси. — T.: «Узбекистон», 2016. — 9-10-бетлар.

[11] Узбекистон Республикаси Марказий Д авлат архиви. Ўн иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Кенга- шининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўгган XI сессняси материаллари. Фонд—М-69, Рўйхат—№ 1, Сақлаш бирлиги — 153, — В. 35.

[12] Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Ўн иккинчи чақирик Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси материаллари (изохлар, таклифлар, ёзишмалар). Фонд- М-69, Рўйхат- № 1, Сақлаш бирлиги — 154, — В. 165.

Оцените статью
Добавить комментарий